abu Huzayfa   02-27-2012, 08:26 PM
#1
assalamu alaykum ua rohmatulloh!
kichkina chaqaloq yoki bollarga privivka ukollar qilishlik haqida ulamolar qanday fatvolar berishgan?
barak Allohu fikum!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abdulmalik   02-28-2012, 05:44 PM
#2

Walaykum Assalom wa rohmatulloh;
Quyidaki saytta bolalarni emlash haqida yahshigina maqolalar bor ekan...

http://uz.islambio.com/?cat=4

Инсон   08-17-2013, 05:46 PM
#3
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух
Абдулмалик келтирган линкда прививка хакидаги маколани укиб уйланиб колдим...
Уламоларнинг бу масала борасида бирор фатволари борми?

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
mutaallim   08-20-2013, 01:36 PM
#4
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

Дард юз беришидан олдин эмлаш билан даволаниш ҳукми

Савол: Эмлашга ўхшаш дард юз беришдан олдин даволаниш ҳукми нима?
Жавоб: Вабо ёки бошқа сабаблар мавжуд бўлгани боис дард юз бериши хавфсиралган вақтда даволанишнинг зарари йўқ. Унинг сабабидан дард юз бериши хавфи бўлса, хавфсиралаётган офатни дафъ қилиш учун дори қўллашда зарар йўқ. Саҳиҳ ҳадисдаги пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Ким Мадина хурмоларидан иборат етти дона хурмо билан нонушта қилса, унга сеҳр ва заҳар зиён етказмайди”. Бу, офатни юз беришидан олдин дафъ қилишлик бобидандир. Шунингдек, бирор касалдан хавфсираса ҳамда ушбу ўлка ёки қайси бир ўринда бўлсада юз берган вабо зидди-(давоси)ни еса, бунда монелик йўқ. Нозил бўлган-(юз берган) касалликдан муолажа қилгани каби хавфсиралаётган касалликнинг давоси билан муолажа қилиш ҳимояланиш бобидандир. Бироқ пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарганликлари боис касаллик ёки жин ёҳуд кўз тегиши зиддига тумор ва кўзмунчоқларни осишлик жоиз эмас. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам, бу кичик ширкдан эканини очиқ айтдилар. Демак, ундан ҳазир бўлишлик вожиб бўлади.
Фатво ва турли мақолалар тўплами, олтинчи жузъ
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/238
rinat80_09   08-20-2013, 03:53 PM
#5
(08-20-2013, 01:36 PM)mutaallim Wrote:

Ассаламу алейкум!

Привывка килишнинг жоизлиги хакида берган маълумотингиз учун Аллох рози булсин! Лекин яна бир муаммо юкоридаги линк ни http://uz.islambio.com/?p=5 укиб чиксангиз привывка вакциналарининг тайёрланиш услубида шубха булиябди, Инсон биродаримиз балки шу хакида сураётгандир!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
mutaallim   08-20-2013, 06:00 PM
#6
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Баъзи эмланганларда ҳосил бўладиган зарарга келсак, мисол учун ҳарорат кўтарилиши ва баъзи вақтинчалик аломат-(симптом)лар, бунга ўхшаш зарарлар ундан-да катта зарар қаршисида кўз юмиладиганлар сирасидандир. Чунки ушбу касалликлар инсон соғлиғи ёки аъзолар ўз вазифасини бажаришида катта зарар етишига сабаб бўлиши мумкин.
Шариатда бунга ўхшашлар болаларни хатна қилишда терисидан бир қисми кесиб ташланиши ҳамда ушбу кичик болада кечадиган қаттиқ оғриққа ўхшаш бўлиб, бу, у сабабли ҳосил бўладиган поклик ва ундан бошқаларига оид диний ва дунёвий бир қанча фойдалар рўбарўсида кўз юмилади.
Бу борадаги умумий шаръий қоида шуки, икки зарардан бирига қўл уришдан ўзга чора бўлмаганда, каттароғини дафъ қилиш учун кичикроғига қўл урилади. (Субкий “Ал-Ашбаҳ ва ан-Назоир” (1/45)).
Аммо тиббиёт муайян эмлашлар инсон жисмига зарар бўлишини ёки унинг зарарли таъсирининг нисбати, у сабабли дафъ қилинадиган касалликлар нисбатидан кўпроқ эканини исбот қилса, шу дамда уни истеъмол қилишлик жоиз бўлмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “(Қасддан) зарар бериш ҳам, (қасдсиз) зарар бериш ҳам йўқ”.
Валлоҳу аълам.
Меҳмон   11-27-2014, 02:15 PM
#7
Ассаламу алейкум уа рохматулЛахи, юкоридаги исламбио деган сайт сахихми? Яъни хадимлари саляфларми? Саляфлар манхаджидами?
Бу саволни беришимдан мурод: рус тилида родибио сайти бор, уларни ходимларида хауариджлар сифатлари жамланган, уалЛаху аълам, масалан манхаджлари суннаонлайн ходиминикидака десак хам булади, уалЛаху аълам... Бу юкоридаги сайтни рус тилидаги уа ундан кичкина бўлган хиджамбио сайтлари келтирилганкан родибио деган сайтни гурухида, уалЛаху аълам, ким биздан уз манхаджини яширса уни атрофидагилар унга хужжат булад, одам дустини динида булади деган асарлар мавжудку... УалЛаху аълам, ходимларини анник таниб тазкия берганми бирор сидк одам юкоридаги сайтга? ДжазакумулЛаху хойр

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.