Аллома Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ
Мисрда юз бераётган ҳодисалар борасида бир оғиз сўз
[mp3]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/dolzarb_fatvo/dolzarb_fatvo_020_misrda_yuz_berayotgan_hodisalar_borasida_bir_ogiz_soz.mp3[/mp3]
Савол: Бу киши айтадики: бу ўринда ихвонларни Мисрда бошқарувга эришишлари, мўминларни Бадр ғазотида ғалаба қозонганларига ўхшаш ҳамда (ихвонларнинг) ҳукмдан кетишлари эса Уҳуд ғазотига ўхшаш деб айтадиганлар бор. Яна улардан: бу ислом ва куфр ўртасидаги кураш деб айтадиганлари бор.
Жавоб: Буни биз ҳам сен эшитганинг каби эшитдик. Исломни қанчалар татбиқ қилишди? Мен Аллоҳга онт ичаманки, авваламбор яшириб ўтирмайман, улар тўрт йил тўла (бошқарувда туришини) орзу қилгандим. Ҳатто ҳужжат тамоман узилсин. Одамларнинг бари, улар исломдан нимани татбиқ қилишганини кўрсинлар учун. Бу биринчидан.
Иккинчидан: Аллоҳнинг амри ижро этилувчи ва Унинг хоҳиши ғолибдир. У субҳанаҳунинг қазо ва ҳукмини рад этувчи йўқ. Бўлган иш бўлди.
Учинчидан: Улар бий йил (бошқарувда) давом этдилар. Бу (вақт) ичида нима қилдилар?
Тўртинчидан: Биринчи ноиб ким? Насроний
Бешинчидан: Ҳукуматга келишларидан олдин (қўл) кесиш ва дарралаш шариатдан эмас дедилар. Мана уларнинг бошлиқлари бошлиқ бўлишдан олдин, сайловлардан олдин номзодини қўйганда интервю (бериш)га бориб, (қўл) кесиш ва дарралаш шариатдан эмас, ижтиҳодий, ижтиҳодий ишлар деди. Бу мавжуд, унинг овози ёзилган, алҳамдулиллаҳ. Бу нет деганлари ҳамма нарсани сақлаб қўяди. Унга мурожат қилинглар, овоз ва сурати (видеоси) билан топасизлар. Хоҳлаганингча (айбларини) санаб чиқишинг ва хоҳлаган (қабиҳликларини) айтишинг мумкин. Энди Бадр кунига ўхшаш бу нусрат қаердан ҳам бўлсин?
Қандай бўлганда ҳам улар биринчи кундан демократияга даъват қилувчилардир. Биз, мана мен ўзим, бизни қўйиб турайлик, уни: бошқарув халқнинг қўлида, бошқарув масдари халқ, деб айтаётганини эшитдим. У (бошқарув) Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққи эмас!
“Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир”. (Юсуф: 40). Уни такрор-такрор айтиш ва даъволарига кўра мусулмонлар уни татбиқ қилмаганлари сабабли умум мусулмонларни такфир қилиш билан бизни ҳалок қила ёзардилар. Ҳозир келганда эса “Ҳукм-ҳокимлик фақат…”, деб қайтармадилар. Ҳукм-ҳокимлик фақат халқникидир. Унинг ўзи ўша куни келиб, агар минг, билмайман ўн минг (дедими), чиқиб, мени хоҳламасликларини айтиб имзо чексалар, бўлди (тахтдан) тушаман деганди. Ҳозир мана миллионтаси чиқди, сени хоҳламас эканлар. Ҳозир энди сидқ-(ростгўйлик) вақти келди.
Олтинчидан: Келган йўлинг орқали кетдинг. Келган йўлинг “Таҳрир майдони” эди. Ахир шундай эмасми? Қарзовий ва у билан бирга бўлганлар келиб, у ерда (майдонда) хутба қилдилар (нутқ ийрод қилдилар). Одамларга жума намозини ўқиб бердилар. Кейин бошқарувга кўтарилдингиз. Ҳозир айнан ўша йўл орқали тушдингиз. (Юқорига) чиққан зинапоялардан қайтиб тушдингиз. “Таҳрир майдони”, бир нарса. Кўтарилиш ва тушиш. “Таҳрир майдони” зинапояларидан кўтарилдингиз ва “Таҳрир майдони” зинапояларидан тушиб келдингиз. Бу олтинчи иш.
Еттинчи иш: Халқларнинг озодлиги тортиб олиниши жоиз эмас деб айтадилар. Жуда яхши, ана у чиққанлар ўз озодликлари ҳақида гапиряптилар. Қонунингизда эса халқларнинг озодлиги тортиб олиниши жоиз эмас. Улар ўзларини ҳолатларини ифодалаяптилар, сизлар ҳам ўз ҳолатларингизни ифодаладингиз. Улар сизларга ғолиб келишди, энди ҳукм уларнинг қўлида.
Саккизинчи: Айтилганидек:
Унга ҳар куни ўқ узишни ўргатаман, билаги кучга тўлгач, менга ўқ узади.
Қофияга солишни қанчалар таълим бердим. Бир дона қофия айтганда эса мени ҳажв қилади.
Мен биринчи куниёқ бундан ўзга минтақадан бўлган баъзи биродарларга айтгандим, уларга айтгандимки, ана шу дамда ё ихвонлар Ҳусни Муборак тотган қадаҳдан ёки унданда тубанроғидан тотиб кўрадилар, акс ҳолда мен Муҳаммад ибн Ҳадий эмасман. Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқ бўлган Зотга қасамки, ушбу сўзни айтгандим. Ҳозир эса (айнан) ўша сизларга (айтганим бўлди):
Дунё болаларини самога кўтарилишганин кўрдим. Шунда дунё ҳам уларни самога кўтарилишган миқдорчалик уриб туширди.
Инсон ҳар қанча юқориламасин барибир (қуйига) тушади. Аллоҳ табарока ва таолонинг амри ила юқорилаган киши мустасно. Буни бирор киши паслатолмайди. Ана улар хоҳлаганларини хоҳлашди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса кўзлар хиёнати ва қалблрдаги яширин нарсаларни билур.
Тўққизинчи: Ушбу ҳукуматлар Американинг думлари, яҳудлар ва Исроил билан бирга, дердилар. Ўзлари (тахтни) эгаллаган аввалги (дамдаёқ) бориб, Исроил билан битимларни янгилашди. Олдинроқ уларга босим ўтказган, у Америкадир. Айтгандики: Собиқ ҳукумат билан тузилган бандлар, битимлар ва келишувлар мустасно (яъни, ўзгартирилмасин). То Америка, улар Исроил билан битимлардаги ҳукмни ўзгартирмасликларини таъкидлаб олгунча Мурсий кўриниш бермади. Сизлар буни кўрган ва эшитган бўлишингиз мумкин. Яхши, ўша куни (Муборак) қандай кофир бўлган бўлса, ҳозир иккинчиси (Мурсий битимларни) янгиламасада у кофир эмас?
Биз уларнинг барини такфир қилмаймиз. Бироқ ўзларининг сўзларига кўра Ҳусний, Садат ва бошқалар қандай кофир бўлганди? Чунки улар келишувлар тузишганди. Яхши, унда нега (Мурсий) келишувларни янгиламади, уни таъкидлаб, мустаҳкамлади? Ҳа, шундай!
Туркияда илмоний ҳизб яҳудлар билан битимлар тузмади. Нажмиддин Арбакон келгач армияда ўзи билан яҳудлар ўртасида тўла бирлашиш битимини тузди. Ҳозиргача у ўз кучида. Илмоний ва туронийлар ундан тамом бўлгач, Нўъмон Эверен ва у билан бирга бўлганлар каби жамоат иккинчи куниёқ уни йўқ қилишди. Бўлди уни нега хоҳлайдилар. У келишув имзоси. Бироқ исломийларнинг сиёҳи билан (ёзилди). Ҳатто бугун эрталаб агар сизлар мувовиқлаштирдингиз десалар, йўқ, йўқ, йўқ. Собиқ давлатда имзо чеккан бизлар эмас. Биз келишувларни риоя қиламиз (дейдилар).
Бироқ эй биродарларим ва севиклиларим! Мен биламанки, “Ихвон”ларга хоҳ бу ерда бўсинлар ушбу сўз маъқул тушмайди. Нима учун? Чунки у, уларнинг шармандаликларини очиб беради. Улар ҳақиқатда юзи очилиб бўлганлардир. Бироқ одамларнинг кўпи ғойибдилар. Гўёки улар биз билан ушбу оламда яшамайдилар. Акс ҳолда воқеликни кўрардилар. Ҳиссиётлар бўрондир. Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз. Ушбуларнинг барини кўрадилар. Бироқ унутадилар. Улар ўшалар томонидан юз берган бу нарсани эслатиб туришликлари учун сизларга ўхшашларга муҳтождирлар.
Ўнинчи: Ҳукм, ҳукм, ҳукм деб умид қилгандик. Конституцияга келишгач нима қилдилар? Уни ўзгартириб, ягона манба қилдиларми? Йўқ. Тунисда унга етиб келишгч, нима дедилар? У ягона манба бўлишини бекор қилдилар. Ислом бошқарув манбаи, уни бекор қилдилар. Ундан тушиб-(кечиб) бердилар. Бу ҳукмронлик қиладиган исломдир. У уларда мавжуд эмас. Уларда ислом ҳукми бор. Ислом ҳукми нима эканини биласизларми? Ҳатто у билан (ҳақиқий) ҳукм ўртасини ажратиб олишингиз учун. Ҳукмнинг ҳақиқати, “Ихвон ал-Муслимун” ҳукм юритишидир. Ана шу ҳукмдир. “Таҳаккум”-(“Ўз ҳукмини ўтказиш”) эса ислом татбиқ қилинишидир. Улар қайси исломни татбиқ қилдилар? Ҳеч нарсани татбиқ қилмадилар. Агар уларни исломга даъват қилсангиз ёки мана улардан ҳатто кофир ҳайратга тушади. Қаранг ушбу кофир ҳам улардан ҳайратланади. Чунки ислом, ислом, ислом, ислом шиорларини кўтаришлик, бу ислом ҳукм суриши эмас. Яъни, улар исломни татбиқ қилувчилар эмас. Уни “Таҳаккум” деб атайдилар. Бироқ исломий ҳукм сари саъй ҳаракат қиладилар. Исломий ҳукм нима? Курсийга улар ўтириши. Шунинг учун юз берган нарсалар юз берди. Уларнинг номидан сўзловчи айтадики: Мурсийнинг кетиши Аллоҳга ширк келтиришга тенг келади, ана шу лафз билан (айтди). Нетни очинглар топасизлар. Мурсийнинг кетиши Аллоҳга ширк келтиришга баробар! Эй биродарларим, ислом “Исламул Ҳукм” ва “Ислам Таҳаккум” эканини биласизларми? Унинг маъноси шуки, “Ислам Таҳаккум” исломни татбиқ қилиш. Уни ҳақиқатда татбиқ қилишлик, улар уни хоҳламайдилар.Чунки бу одамларнинг ҳурриятига ўз ҳукмини ўтказади. Шунинг учун Тунисда майхона ва барлар кўпайди. Ҳатто кофир Испания ҳам ҳайратга тушди. “Ислам ал-Ҳукм”га келсак, у “Ихван ал-Муслимун” курсийни эгаллашидир. Улар “Ислам ал-Ҳукм”га интиладилар, “Ислам ат-Таҳаккум”га эмас. Аллоҳга қасамки, агар улар ушбу диёрларда сизларнинг устингиздан бошқарувни эгалласалар, албатта, ўзларининг ўлкаларидаги ҳолатданда бузуқроғини кўрасизлар. Аллоҳдан бирор кунга ҳам ўшаларга ўхшаши бошқарувга келмаслигини сўрайман. Бундан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз. Улар сизларни алдаб қўймасин. Бизнинг барчамизга мавжуд ҳукмдор ва уламолар билан маҳкам қўл сиқишишимиз вожиб бўлади. Улар, Аллоҳ уларга марҳамат кўрсатган ва уларга уни ато этган ҳукм-(бошқарув)га лойиқ одамлардир. Улардан фақат яхшилик кўрдик. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан фитналарнинг зоҳир ва яширин бўлганларини биз ва сиздан буриб юборишини сўраймиз. Ҳа (шундай).
Ҳа. Ушбу аёлларга оид чиқишлар, яъни, аёлларни бу бобга дахли йўқ. Искандарияда аёллар қатл қилинган. Мана булар ҳижоб кийган ҳолда чиқишди. Уларга бу жоиз эмас. Агар ўша мағлубиятга учраганлар қатл қилинган бўлса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тезда уларга ёрдам беражак. Аммо сиз аёллар чиқишингиз, бу сизларга тегишли иш эмас. Аллоҳ жалла ва аъла Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларига айтади, улардан қуйи бўлганлар ҳақида нима дейсиз? Улар ҳақлироқдирлар (бу оят дахлдор бўлшга):
“Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (яъни бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар, магар бирон ҳожат учун чиққанларингизда эса илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар!”. (Аҳзоб: 33).
Аёл киши авратдир. Агар (уйидан) чиқса пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек шайтон унга интилади. Энди, у ўзига тегишли бўлмаган сабаблар билан чиқиб, уй, фарзандлари ва эридан иборат ўзига тегишли бўлган ишларни ташласа қандай бўларкин? Эркакларга яқин юрса. Гоҳида уни эркаклар мудофа қилса ва юзини очса, (номаҳрам) ҳолда чиқса. Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз. Бироқ “Ихвон ал-Муслимун” буларнинг баридан бехабар. Чунки улар фақат “Ислам ал-Ҳукм”ни биладилар. “Ислам ат-Таҳаккум”га келсак, уни билмайдилар. Уни инкор қиладилар. “Ислам ат-Таҳаккум” такрор айтаман, у шариат ҳукмлари ва одобларига риоя қилиш. Улар эса уни билмайдилар. “Ислам ал-Ҳукм”ни эътироф этадилар. У эса курсиларга ирғиб чиқишликдир. Улар ана шунга ҳаракат қиладилар. Яна шундай дейишганини эшитган бўлсангиз керак: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мурсийни олдинга ўтказдилар… ва санаб адоғига етиб бўлмайдиган ёлғонлар.
Бошқа бир нарса-(ёлғон): Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Робеъа Адавия” (майдони)га келиб, улар олдига намоз ўқиш учун келдилар. Биз билан намоз ўқидилар. Мурсий сизларни орангизда қаерда намоз ўқиди унда?! Шунда Мурсий олдинга чиқди, Мурсий олдинга чиқди… Санаб, адоғига етиб бўлмас даражадаги ёлғонлар. Уни минбардан эшитдик, “Ихвон ал-Муслимун”нинг минбаридан. Мени Ҳомид Фиқий раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари лол қолдиради: “Хувван ал-Муслимин”-(“Мусулмонларнинг хоинлари”).