Меҳмон   11-25-2009, 11:20 AM
#1
Ҳайз кўрган аёл ва Қуръон

Савол: Аёл киши ҳайз кўрган кунларида Қуръон ўқиса бўладими? Қўлқоп билан Қуръонни ушлаш жоизми?
Жавоб: Тўғриси, ҳайз қони кўраётган хотин киши Қуръонни ёддан ўқиса, хусусан, Қуръонни ёд олаётган бўлса, монеълик йўқдир. Бундан ташқари, уламолар ўртасида ихтилоф бўлсада, қўлқоп билан ушлаб такрор қилишида ҳам монеълик йўқдир. Қўлқоп билан ушлаш аслида тўғридир. Чунки ҳайз кўриш муддати узоқ давом этиши мумкин. Нифос (туғруқ) қони кўраётган хотинлар ҳукми ҳам шундайдир.
Бироқ жунубнинг ҳукми бундай эмас. У ғусл қилмагунича на Қуръон ўқийди ва на Қуръонни ушлайди. Чунки жунублик ҳолати қисқадир. У ғусл қилиб, Қуръонни ўқийверади, алҳамдулиллаҳ. Аммо ҳайз кўриш муддати узоқ: баъзида етти ёки саккиз кунгача чўзилиши мумкин. Шунинг учун, тўғриси, бундай хотинларнинг Қуръонни ёддан ўқиши ва қўлқоп каби нарсалар билан Қуръонни ушлаб такрорлаши жоиздир.

Аллома ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-25-2009, 11:21 AM
#2
Ҳайз кўраётган хотиннинг Қуръон ўқишининг ҳукми нима?

Савол: Ҳайз кўраётган хотиннинг ёддан Қуръон ўқиши жоизми? Агар жоиз бўлмаса, фарзандларига Қуръон ўргатса гуноҳкор бўладими?
Жавоб: Ҳайз кўрган аёлнинг на ёддан ва на мусҳафдан Қуръон ўқиши мумкин эмасдир. Чунки ундаги кирлик – катта кирликдир. Кимнинг ҳайз ва жунуб каби катта кирлиги бўлса унга Қуръон ўқиш таъқиқланган. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунуб бўлганларида Қуръон ўқишдан тўхтар эдилар. Ҳайз қонининг келиши ҳам, жунуб каби катта кирликдир.
Бироқ, ёд олинган оятларни унутиш хавфи бўлса ёки Қуръонни ёдлаётган бўлса ва ўқимай қўйса унутишдан қўрқса, яъни ҳайз қонининг тўхташ муддати чўзилиб кетса, бундай пайтларда Қуръон ўқиса бўлаверади. Чунки бу, зарурат ҳисобланади ва Қуръонни ўқимай қўйса унутиши мумкин.
Шунингдек, толиба қизлар ҳам Қуръондан имтиҳон топшириш пайтида ҳайз қони келиб қолса ва ҳайз муддати узайиб кетса, имтиҳонлар учун Қуръон ўқиши мумкин. Чунки у ҳам, ўқимай қўйса имтиҳондан йиқилиш эҳтимоли бордир. Бу ҳам унга зарар қилиши мумкин. Бундай пайтларда ҳам, толибалар мусҳафдан ёки ёддан ўқишлари мумкин. Бироқ буларнинг битта шарти бор: Қуръонни ғилоф (муқоваси) билан ушлаш керак.
Ҳайз кўрган хотиннинг ўргатиш учун Қуръон ўқиши жоиз эмас. Чунки бу, зарурат эмас. Валлоҳу аълам.
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-25-2009, 11:25 AM
#3
Ҳайз кўрган хотин ва Қуръонни ёзиш

Савол: Ҳайз кўрган хотин мисол ёки далил келтириш учун Қуръон оятларини ўқиши мум-кинми? Бундай хотин Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифларни ёзиши жоизми?
Жавоб: Ҳайз кўрган хотин китоблардаги оят тафсирлари ёки (иқтибос учун келтирилган) оятларни ўқиши мумкин. Шунингдек, мақолалар ичида оятларни ёзиши ҳам жоиздир. Бундан ташқари, оятларни бирон бир ҳукмга далил ўлароқ келтириши, дуо ва вирд ўлароқ ўқиши ҳам мумкиндир. Чунки булар тиловат ҳисобланмайди. Эҳтиёж учун, тафсир ва шунга ўхшаш ки-тобларни олиб юришининг ҳам зарари йўқдир.

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-25-2009, 11:26 AM
#4
Ҳайз кўрган аёл мусҳаф ушламайди

Савол: Мадрасада, мажбур бўлгани учун ҳайз кўрган аёл мусҳаф ушламай Қуръон ўқиши мумкинми?
Жавоб: Ҳайз кўрган аёлнинг мусҳафни ушлаши мумкин эмас. Чунки мусҳафни пок одам-ларгина ушлаши мумкин. Ҳайз кўрган аёлнинг, Қуръонни ҳурмати бўлгани учун, ушламай ёд-дан ўқиши ҳам мумкин эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисида ҳам: «Қуръонни ҳайз кўрган ва жунуб бўлганларга ҳалол қилмайман» жумлалари бор. Бироқ, баъзи машойихлар заруратга кўра, имтиҳон пайтларида ҳайз кўрган хотин қизларнинг Қуръон ўқишларига рухсат берганлар.

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-25-2009, 11:28 AM
#5
Қуръон оятлари мавжуд бўлган китоб ва ойномаларни жунуб ва ҳайз

кўрган хотинларнинг ушлашларининг ҳукми
Савол: Қуръон оятларини ўз ичига олган китоб ва ойномаларни ушлаш, жунуб ва ҳайз қони кўрган аёлларга таъқиқланадими?
Жавоб: Жунуб, ҳайз қони кўрган аёл ва таҳоратсиз одамларнинг оятларни ўз ичига олган китоб ва ойномаларни ушлаши ҳаром эмас. Чунки улар, Мусҳаф - Қуръон китоби эмас.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-25-2009, 11:29 AM
#6
Ҳайз кўрган аёлнинг дуолар ёзилган китобларни ўқиши жоиздир

Савол: Ҳайз қони кўрган хотин оятларни ўз ичига олган дуоларни Арафа кунида ўқиши мумкинми?
Жавоб: Ҳайз ва нифос қони кўраётган хотин-қизларнинг ҳаж ибодати асносида, ёзилган дуолар ва Қуръон ўқишлари жоиздир. Чунки ҳайз ва нифос қони кўраётган хотин-қизларнинг Қуръон ўқишларини таъқиқлайдиган бирон бир насс йўқдир. Фақат жунубнинг жунублик пайтидагина Қуръон ўқишини таъқиқлаган ҳукмлар Алий разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда ворид бўлган. Ҳайз ва нифос қони кўраётган хотин-қизлар ҳақида: «Ҳайз ва нифос қони кўраётган хотин Қуръон ўқимайди» деган ҳадис - заиф ҳадисдир. Чунки, ҳадиснинг ри-воят силсиласида ҳижозликлардан ривоят қилган Исмоил ибн Иёш бордир ва унинг қилган бу ривояти заифдир. Шунинг учун ҳайз ва нифос қони кўраётган аёл Қуръонни бевосита ушла-май, ёддан ўқиши мумкин. Бироқ, жунубнинг ғусл қилмагунича ёддан ёки Қуръон (китоби)дан оятлар ўқиши таъқиқланади.
Бу иккиси ўртасидаги фарқ шундан иборатки, жунубнинг вақти оз ва хотини (ёки эри) би-лан қовушганидан сўнг ғусл қилиб олиши мумкин. Жунублик муддати узоқ эмас. Ғусл қилиш эса қийин эмас. Агар ювиниш учун сув йўқ бўлса, таяммум қилиб намоз ва Қуръон ўқиши мумкин.
Ҳайз ва нифос қони кўраётган хотиннинг қонининг тўхташи Аллоҳнинг қўлидадир. Қон қачон тўхтаса, ўшандагина ғусл қила олади. Ҳайз ва нифос қонларининг тўхташи бир неча кунларни ўз ичига олади. Шунинг учун ҳам, уларга Қуръонни унутмасликлари, уни ўқиш ша-рафидан узоқлашмасликлари ва Аллоҳнинг Китобидаги ҳукмларни ўрганишлари учун, ўқиш рухсати берилди.
Қуръон ўқишга рухсат берилган экан, демакки, оят ва ҳадислар аралаш битилган китоб-лардан дуоларни ўқиш, албатта, жоиздир. Уламоларнинг ихтилофли жавобларидан тўғриси будир. Аллоҳ уларни раҳмат қилсин.

Аллома ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-25-2009, 11:31 AM
#7
Ҳайз кўрган аёлнинг диний китобларни ўқиши

Савол: Мен жунуб ёки ой кўрар эканман, тафсир ва бошқа диний адабиётларни ўқишим мумкинми?
Жавоб: Жунуб ва ой кўраётган хотин-қизларнинг тафсир, фиқҳ, ҳадис, тавҳид ва шунга ўхшаш диний адабиётларни ўқиши жоиздир. Қуръонни тиловат қилиб ўқишгина таъқиқланган. Дуо қилиш, далил қилиб келтириш ва бошқа сабаблар учун оятларни ўқиш таъқиқланмаган.

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   01-20-2010, 02:25 PM
#8
Ҳайзли аёл қўлқоп билан Қуръонни ушлаши мумкинми?

Савол: Ҳайзли аёлнинг қўлқоп билан Қуръон ушлашининг ҳукми нима?
Жавоб: (Ҳайзли аёлнинг Қуръони Каримни қўлқоп билан ушлаши) жоиздир.

Аллома Абдурраззоқ Афифий раҳимаҳуллоҳ
«Фатава-л-Аллама Абдурраззақ Афифий» Таҳорат боби, савол № 14.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Admin   11-21-2010, 02:00 PM
#9
Нифос қони келганида Қуръон ўқиш

Савол: Нифос қони келганида хотин киши Қуръон ўқиса бўладими? Қирқ кун ўтмай туриб, у билан жинсий алоқа қилса бўладими? Қирқ кун тугагач ғусл қилмай туриб, эри билан қовушса бўладими ёки йўқми?
Жавоб: Алҳамду лиллаҳ. Нифос қони тўхтамаган хотин билан қирқ кундан аввал жинсий алоқа қилиш, уламолар иттифоқи билан ҳаромдир. Агар қирқ кунга етмай қон тўхтаса хотин ғусл қилиб, намоз ўқиши мумкин. Бироқ, эри билан қирқ кун тугамагунича жинсий алоқа қилмаслиги лозим.
Нифос кўраётган хотиннинг ёдлаган оятларни унутиш қўрқувси бўлмаса, Қуръон ўқимаслиги керак. Агар унутиш хавфи бўлса, баъзи уламоларниг фикрича, Қуръонни ўқиса бўлади. Қон тўхтаб, ғусл қилса Қуръонни ҳам, намозни ҳам ўқийверади. Агар сув йўқлиги ёки касаллик каби зарарлар сабабли узри бўлса, таяммум қилади ва шу таяммуми билан, ғусл билан қилиши мумкин бўлган, барча ишларни қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

rinat80_09   06-11-2014, 05:05 PM
#10
Ассалама алейкум!

Хайз ва нифос вактида овкат пишираётганда ва овкатни истемол килаётганда "Бисмиллох" ни айтса булади ми?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.