Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
«Жамоат» сўзининг маъноси ёритилган саҳифамиздаги уламоларнинг китоб ва мақолалардан баъзи иқтибосларни келтирамиз:
«Ким ўзи учун ҳақ йўл аниқ бўлганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!» (Нисо: 115).
Ушбу оят зеҳнингиз ва қалбларингизда мустаҳкам ўрнашиб қолишини ва қалбларингиздан асло чиқиб кетмаслигини умид қиламан. Чунки у ҳақдир. Ушбу ҳақни айтар экансиз, бу билан ўнг томонга ҳам, чап томонга ҳам оғиб кетишдан ва бирор жузъий масалада бўлса ҳам нажот топмайдиган фирқалардан, агар залолатга кетган фирқалар демасак, бир фирқада бўлиб қолишдан нажот топасиз. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (барчага) маъруф ҳадисда айтдиларки, мен ҳозир ушбу ҳадисни биз гаплашаётган мавзумизга тегишли қисмигагина чекланаман:
«Яқин келажакда умматим етмиш уч фирқага бўлиниб кетади. Биттасидан ташқари барчаси жаҳаннамдадир».
«У ким экан эй Росулуллоҳ?», дейишди.
«У жамоатдир», дедилар. (Ҳадис ҳасан даражасидадир. Аҳмад «Муснад» (4/102), Доримий (8/25), Абу Довуд (4597) ва бошқалар Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди. Албоний «Силсила ас-Соҳиҳа» (203, 204, 1492), Ибн Таймийя «Иқтизо ас-Сирот ал-Мустақим» (49-50) га қаранг).
Жамоат – мўминларнинг йўлидир. Асли ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва салламнинг қалбларига Аллоҳ томонидан бевосита тушган ваҳий бўлмасада, бироқ у юқоридаги оятдан айнан иқтибос бўлди:
«Ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса».
Демак кимки пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, дарҳақиқат дўзах билан ваъид қилингандир. Аксинча иш тутса натижа ҳам аксинча бўлади: кимки мўминларнинг йўлига эргашса, унга шак-шубҳасиз жаннат ваъда қилингандир. Демак Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва саллам: Нажот топувчи фирқа қайси? Ким у?, деган саволларга жавоб бериб айтдиларки:
«Жамоатдир». Демак
жамоат – мусулмонларнинг тоифасидир. Сўнг ушбу маънони таъкидлаб ва янада очиқ баён қилиб келган бошқа бир ривоят ҳам бор. Соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва салам айтдиларки:
«У мен ва саҳобаларим йўлида бўлганидир»(Термизий (3641); Ақилий «Зуафа» (817); Ҳоким (1/129) ва Ажуррий «аш-Шариа» (23-24)да Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишди. «Саҳиҳ ал-Жомеъ»га қаранг). Эътибор қаратинг
«Саҳобаларим». Демак, бу мўминларнинг йўлидир. Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ юқорида зикри ўтган сўзларидаги «Саҳобалар» яъни алайҳиссаломнинг саҳобалари деганларида, ушбу (саҳобалар) деган қисмини юқоридаги оятдан ва мана бу ҳадисдан айнан иқтибос қилиб келтирди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу уммат яқин келажакда етмиш уч фирқага бўлиниб кетиши ҳақида хабар берган эканлар, ушбу иш содир бўлишидан ўзга чора йўқдир. Бироқ ушбу ишнинг содир бўлиши, у Аллоҳнинг наздида севикли иш эканига далолат қилмайди. Тушунтирмоқчи бўлаётганим шу эдики, гарчи ушбу иш Аллоҳнинг кавний иродаси ила юз берган бўлса-да, бироқ у севикли амал эмас. Балки қайтарилгандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу иш рўй беришидан хабар қилишлари, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ўз тасдиғини топиши учун ҳам албатта содир бўлиши муқаррардир. Ушбу хабар фирқа-фирқа бўлиб бўлинишнинг Аллоҳ наздида севикли эмаслиги ва ушбу фирқаларнинг нажот топувчи биттасидан ташқари барчаси дўзахда экани, ҳамда ушбу битта фирқа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари йўлини маҳкам тутиб, шунда сабр қилиши ва ана шу (фирқа)
жамоат эканига далолат қилади. Демак бу ўринда (бир)
жамоат ва (кўплаб) жамоатлар мавжуд. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларида бўлган
жамоат – мусулмонларнинг жамоатидир. Хоҳ уни ҳукмдори бўлсин ёки бўлмасин.
Агар
жамоат бўлиб, унинг ҳукмдори ҳам бўлса, бас, ҳар бир мусулмонга ушбу
жамоатга қўшилиши ва ушбу
жамоат ҳукмдорига итоат остида ҳаёт кечириши вожиб бўлади.
Бироқ маълум бир ерда ҳукмдорга эга бўлмаган
жамоат бўлса, мусулмон кишига ушбу
жамоат билан ҳаёт кечириши лозим бўлади.
Агар Аллоҳнинг динини маҳкам тутиб, Унинг шариатини тушуниб етадиган мусулмонларнинг
жамоати бўлмаса, бас, ёлғиз бўлиб ҳаёт кечираверади. Ана шу дамда унинг ёлғиз ўзи уммат ва
жамоат бўлади.
Бироқ (ҳозирда даъват майдонида мавжуд бўлган кўплаб) жамоатларни (ҳужжатларда келган) жамоат дея изоҳлаш, одамларни чалғитиш ва қўпол хатодир. Ушбу иш толиби илмга ярашадиган иш эмас. (Ҳозирги) жамоатлар (ҳужжатларда ёд этилган) жамоат эмас.
Биз доимо ягона
жамоат бўлишликка буюрилганмиз. Жамоат-жамоат бўлиб олишимиз жоиз эмас. Агар мусулмонларнинг
жамоати мавжуд бўлиб, уларнинг ҳукмдорлари бўлса, бошқа жамоатлар тузиш ҳаром бўлади. Чунки бошқа жамоатлар, улар сиёсий жамоат бўлиб, мавжуд ҳукмни қўлга киритишга интиладилар. Ислом ушбу ишга ниҳоятда жиддий эътибор қаратганки, агар икки ҳукмдорга байъат бериладиган бўлса, бас улардан иккинчисини қатл қилинглар.
Сиёсий жамоатлар вужудга келиб, бўй кўтаришлиги билан байъат бериладиган (ўз ҳукмдорини) тайин қилишни назарда тутади. Ҳукмга интилиб, иқтидорга келишни хоҳлайди. Хоҳ мавжуд ҳукмдор одил бўлсин, хоҳ фожир бўлсин. Модомики Аллоҳ таоло мусулмонларни ушбу ҳукмдор бошқарувида жамлаган экан, ушбу ҳукмни қўлга киритишга интилиш ва иқтидорга келиш учун бирор амир тайин қилиш ҳаром бўлади. Бугун майдонда мавжуд бўлган кўплаб жамоатлар ана шу тур остига дохилдир. Гарчи ўзларини исломга даъват қилувчи жамоатлар дея жар солсалар ҳам. Бироқ воқелик ҳар бир ақли расо кишига шуни гувоҳлик беряптики, булар сиёсий жамоатлардир, даъват қилувчи эмас. Агар даъват қилувчи жамоат бўлганида очиқ ойдин дин ва манҳаж-дастурда ихтилоф юз бермаган бўларди.
Унда нима учун ушбу ўзаро рақобатга юз тутган жамоатлар кўп ҳолларда ўз фаолиятларини сирли-(пичир-пичир йиғилишларда) ўтказадилар?
Демак, бу ерда сиёсий рақобат ва ғаразлар бор экан. Шундай қилиб ёшларга дин ишларини чалғитиб кўрсатишяпти, натижада ҳақ нима-ю ботил нима эканини тушунмай қолишди.