rinat80_09   12-10-2012, 08:18 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!

1) "Айёми бийз" деган ном билан номланган руза бор ми?

"Айёми бийз" (الأيّام البيض) луғатда "оппоқ, оқ кунлар" маъносида бўлиб, ойнинг энг чароғон ва тўлишган тунларига нисбатан айтилади. Бу қамарий ойнинг ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунларидир. Мазкур кунларда рўза тутиш мустаҳаб ҳисобланади (Али ал-қори. Шарҳ ан-Ниқоя. 1-жилд. – Қозон, 1904. – Б. 334).

2) "Расулуллоҳ (с.а.в.) бизга ойнинг оппоқ кунларида уч кун рўза тутишни буюрганлар. Ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кечалардир" (Насоий, 2/2730-2735).
шу хадис сахих ми?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   12-10-2012, 12:52 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳар ойда уч кун нафл рўза тутишлик борасида саҳиҳ ҳадислар ворид бўлган. Шулардан баъзиларини қуйида эслаб ўтамиз:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳар ойдан уч кун (рўза тутиш) ва Рамазон кейинги Рамазонгача – бу умрбод рўза демакдир» (Имом Аҳмад ва Муслим ривоятлари).
Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос разияллоҳу анҳу: «Менга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сен узлуксиз рўза тутиб, кечанинг ҳаммасида ибодат қилар эмишсан», — дедилар. Мен: «Ҳа, шундоқ», — дедим. Ул киши: «Агар шундоқ қилаверсанг, кўзингнинг «кўриш қобилияти заифлашади ва бутун аъзоларинг толиқади. Умр бўйи тутган рўзанг савобсиз қолиб, зое кетади. Ҳар ойда уч кун рўза тутган кишига эса, умр бўйи рўза тутганнинг савоби берилади», — дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, бундан ҳам кўпроқ тутмоққа кучим етади», — дедим. Шунда ул зот: «Бўлмаса, Довуд алайҳиссалом тутган рўзани тутгин, ул киши бир кун рўза тутиб, бир кун тутмас эдилар. Душман билан рўбарў келганларида ҳам қочмас эрдилар», — дедилар» (Муттафақун алайҳ).
Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: «Эй Абдуллоҳ, сенга ҳар куни рўза тутиб, ҳар кеча ухламай, ибодат қилмоқ хусусида айтайинми?» — дедилар, мен: «Айтинг, ё Расулуллоҳ!» — дедим. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ундоқ қилмагин, рўза ҳам тутгин, оғиз ҳам очгин, кечаси ибодат ҳам қилгин, уйқуга ҳам ётгин! Чунки сенда ўз танангнинг ҳам ҳаққи бор. Сенга ҳар ойда уч кун рўза тутмоғинг кифоя қилади, чунки ҳар бир қилган яхшилигинг учун ўн баробар савоб тегади, бу эса сенга умр бўйи рўза тутганлик савобини беради», — дедилар»
Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Юрак кўйигини нима кеткизишини айтайми? Ҳар ойда уч кун рўза тутиш (юрак кўйигини кеткизади)» (Насоий ривояти. Саҳиҳул-жомеъ, Албоний, саҳиҳ).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: «Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойда уч кун рўза тутишни, (кунда) икки ракъат чошгоҳ намозини ҳамда ухлашдан аввал витр намозини ўқишни менга васият қилдилар» (Муттафақун алайҳ).
Ҳунайда бин Холид аёлидан ривоят қилади. У айтди: «Менга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларидан бирлари дедилар: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошуро куни, Зулҳижжанинг тўққиз кунида, ҳар ойдан уч кун: биринчи душанбада ва икки пайшанбада рўза тутар эдилар» (Сунани Насоий, Албоний: саҳиҳ).
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Рамазон суҳбатлари» рисолаларида ушбу бир ойда уч кун рўза тутишлик уч кун ой тўлган кунлар яъни «Айёмул Бийз» – ойнинг ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари бўлиши афзал бўлади деб айтганлар.
Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эй Абу Зар, бир ойдан уч кун рўза тутмоқчи бўлсанг, ўн уч, ўн тўрт, ўн бешинчи кунлари тутгин» (Имом Аҳмад, Насоий ривоятлари).
Валлоҳу аълам.
Қўшимча сифатида ойда уч кун рўза тутишлик борасида уламоларнинг баъзи фойдали фатволарини эътиборингизга ҳавола этамиз:

Рўза тутиш ва закот бериш учун энг афзал ой

Савол: Нафл рўзаларни тутиш учун энг фазилатли кунлар қайси? Закотни чиқариш учун энг афзал ойчи?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Нафл рўзалар учун энг фазилатли кунлар – душанба ва пайшанба, Бийз кунлари – ҳар (қамарий) ойнинг ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунлари, зулҳижжа ойининг ўн куни хусусан Арафа куни, бир кун аввалги ва бир кун кейинги кунлари билан бирга муҳаррам ойининг ўнинчи куни ва шаввол ойининг олти кунидир.
Закотга келсак, (одамнинг мулки) қайси ойда нисобга етган бўлса, бир йил ўтгач ўша ойда чиқариш керак.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 12128.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Бийз кунларининг рўзаси душанба ва пайшанба рўзаларининг ўрнига ўтадими?

Савол: Бийз кунларининг рўзаси душанба ва пайшанба рўзаларининг ўрнига ўтадими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Бийз – ҳар ойнинг ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунлари ҳамда душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш, мустақил ва машруъ ибодатдир. Агар уларнинг бирини тутган бўлсангиз, сизга савоб ёзилаверади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6467-15.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ҳар ой уч кун рўза тутаман ...

Савол: Мен ҳар ойда уч кун рўза тутаман. Гоҳида қийналиб рўза тутишга мажолим қолмайди. Агар шундай пайтда рўза тутмасам гуноҳкор бўламанми? Тутмай қўйганим учун олдинги рўзаларимнинг савоби камаймайдими? Ҳар ойда уч кун рўза тутган одам мудом давом этиши лозимми ёки йўқми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Тутган рўзаларингиз учун савоб олаверасиз. Нафл рўзаларни тутмай қўйсангиз сизга зарар бўлмайди.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 11346-4.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Abbos   09-08-2013, 06:11 PM
#3
(05-21-2013, 09:24 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллои ва барокатух!
Ва алайкумус салам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(05-21-2013, 09:24 PM)beruni2008 Wrote: Биродарлар мана бу хадислар сахих ми? ёки хасан даражадаги хадислар ми?
1) "Айёми бийз" деган ном билан номланган руза бор ми?
Ҳа, "Айямул бийз" номли рўза мустаҳаб рўзалардан, бу ҳижрий ойининг ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу аҳудан ривоят қилинади, айтадилар: "Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга уч нарсани васият қилдилар: Ҳар ойдан уч кун рўза тутиш, Зуҳонинг икки ракъатини адо қилиш ва ухлашдан олдин витрни ўқиш." (Бухорий ва Муслим ривоятлари)

Имом Бухорий Саҳиҳларида боб очдилар, "Айямул бийзда ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчида рўза тутиш ҳақидаги боб". Абу Ҳурайранинг ҳадисларини мана шу боб остида келтирдилар.

Имом Бухорий одатларига кўра ҳадиснинг бошқа санадлар билан ривоят қилинган маъносига ишора қилмоқдалар. Аҳмад, Насоий ривоят қилишган ва Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган ҳадис, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир аъробий келди, қўлида пиширилган қуён бор эди. Ҳаммага ундан ейишга буюрдилар, аъробий ундан емади. Сўрадилар: Нега емаяпсан? Айтдики: Мен ҳар ойда уч кун рўза тутаман. Айтдилар: Агар рўза тутсанг, ёруғ кунларда рўза тутгин (яъни бийз кунлар)!"
Насоийнинг ривоятларида шундай лафзлар ҳам бор: "Агар рўза тутсанг, бийз кунлар рўза тут, ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунлар."

Ибн Баз айтдилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар ойда уч кун рўза тутишни васият қилдилар. Бу уч кун ойнинг аввалидан бўлсин, ёки ўртасидан бўлсин, ёки охиридан бўлсин фарқи ёқ. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, бунда кенглик бор...
"Айямул бийз" - деб номланишнинг сабаби тунлари ва кундузлари ёруғ бўлган кунлардир. Тун Ойнинг нури билан ёруғ бўлган кунлар ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунлардир, шулар Айямул бийз деб аталади.
[audio]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/084313.mp3[/audio]
http://www.binbaz.org.sa/mat/13702

(05-21-2013, 09:24 PM)beruni2008 Wrote: 2) "Расулуллоҳ (с.а.в.) бизга ойнинг оппоқ кунларида уч кун рўза тутишни буюрганлар. Ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кечалардир" (Насоий, 2/2730-2735).
шу хадис сахих ми?

Насоий Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ойнинг оппоқ кунларида уч кун рўза тутишни буюрганлар. Ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунлар." (Албаний ҳасан деганлар, Ас-Саҳиҳа 1567)

Жарир ибн Абдуллоҳ розиялложу анҳу ривоят қиладилар, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким ҳар ойда уч кун рўза тутса бутун аср рўза тутгандек бўлади. "Айямул бийз"(Ёруғ кунлар) эса ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунлардир." Насоий ривоятлари, Албаний саҳиҳ деганлар.

Аллоҳумма солли ва саллим ала Муҳаммад!
Admin   06-14-2014, 05:12 PM
#4
Шаъбон ойининг ўн бешинчи куни рўза тутиш

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/roza/nafl_roza/nafl_roza_005_shabonning_15_kuni_roza_tutish.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Кўпчилик одамлар шаъбоннинг ўн бешинчи куни рўза тутадилар. Бу суннатда келганми ёки бу бидъатми?
Жавоб: Бунинг асоси йўқ. Ўн бешинчи кунни рўза учун хослашлик – ушбу амалнинг асоси йўқ. Саҳиҳ суннатда бу амалга далолат қилувчи бирор нарса йўқ. Аммо «Айёмул бийз» (ойдин кечалар – яъни ойнинг 13, 14, 15 кунлар)да рўза тутиш барча ойларда мустаҳаб. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айёмул бийзда рўза тутганлар. Шунингдек шаъбон ойида тўлиқ рўза тутганлар ва шаъбон ойининг катта қисмида рўза тутган бўлишлари мумкин. Баъзида у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаъбон ойида тўлиқ, баъзида эса катта қисмида рўза тутганлар.

  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.