Қарздан қутулмай туриб қилинган ҳаж равоми?
[audio]http://tavhid.com/downloads/fatvolar/haj_umra/haj_kimlarga_farz/haj_kimlarga_farz_002_qarzdan_qutulmay_turib_qilingan_haj_ravomi.mp3[/audio]
Савол: Қарзни тўлаб бўлмасдан олдин қилинган ҳаж равоми? Жазакумуллоҳу хойрон!
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳга ҳамдлар, Росулуллоҳга, унинг оиласи, саҳобалари ва уларга эргашганларга саловоту саломлар бўлсин!
Сўнг...
Ҳа, ҳажи раво бўлади ва агарда кишининг қарзи бўлса ҳам бунинг зарари йўқ. Лекин у ҳажни адо этишдан аввал қарзини тўлашдан бошлаши керак. Ҳаж имконияти йўқ одам учун мажбурий эмас, тўғрироғи у қодир бўлганлар учунгина вожиб бўлади. Қарзга келсак, ундан қутулиш вожиб. Сиз қарздан қутулишдан бошлашингиз керак. Агарда қарздан қутулишга ва шу билан бирга ҳажни адо этишга қодир бўлсангиз, унда барча ҳамдлар Аллоҳ учундир. Ҳа (шундай).
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз