rinat80_09   10-03-2013, 10:59 PM
#1
Ассаламу алейкум!
бу хадис сахих ми?
Савбон разияллоху ъанхудан ривоят килинади:
Расулуллох соллаллоху ъалайхи ва саллам айтдилар: "Умрни хеч нарса узайтирмайди (зиёда килмайди), аммо такводорлик узайтиради, ва хеч нарса казою-кадарни (такдирни) кайтармайди (тусмайди), аммо дуо кайтаради, ва эркак киши узининг содир этган гунохи сабабли ризкдан махрум этилади".

Имомлар Насоий, Ибни Можа, Ахмад, Ибни Хиббон, Хоким, Байхакий, Ибн Абу Шайба, Табароний ривоят килишган. Хоким санади сахих деган. Ибни Хиббон сахихларида келтирганлар. Ибни Можа шархчиси Бусайрий ва Ирокий хасан дейишган.

Худди шу хадисни Термизий, Табароний ва Баззор Салмондан ривоят килишган ва "эркак киши узининг содир этган гунохи сабабли ризкдан махрум этилади" кисмини зикр килишмаган. Термизий хасан гариб деганлар.

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Abbos   10-06-2013, 05:21 PM
#2
(10-03-2013, 10:59 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум!
Савбон разияллоху ъанхудан ривоят килинади:
Расулуллох соллаллоху ъалайхи ва саллам айтдилар: "Умрни хеч нарса узайтирмайди (зиёда килмайди), аммо такводорлик узайтиради, ва хеч нарса казою-кадарни (такдирни) кайтармайди (тусмайди), аммо дуо кайтаради, ва эркак киши узининг содир этган гунохи сабабли ризкдан махрум этилади".

Ва алайкумус салам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Алҳамдулиллаҳи роббил ааламийн, вассолату вассаламу ала Росулиллаҳи Муҳаммад, ва ала аалиҳи ва соҳбиҳи васаллим, амма баъд.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Умрни фақатгина яхшилик узайтиради, тақдирни фақат дуо қайтаради ва киши қилган гуноҳи сабабидан ризқидан маҳрум этилади."

Ҳадиснинг санади заифдир, ровийлардан Абдуллоҳ ибн Аби Жаъд мажҳул ровийдир. Шунинг учун "Тақриб"да айтилди: "Агар мутобаъаси бўлса ҳадиси қабул қилинади, акс ҳолда ҳадиси мардуд." Имом Заҳабий айтади: "мақбул ровий, аммо мажҳулдир."

Бу ҳадис Салмон розияллоҳу анҳунинг ҳадислари билан ҳасан даражасига чиқади.

Ҳадиснинг охиридаги қўшимчаси ҳақида имомлар турли қавл айтдилар, Ибнул Қойюм, Заҳабий ва Ибн Боззлар саҳиҳ дейшди.

Албоний Таҳовийни тахриж қилганларида ва Саҳиҳ Ибн Можжа 74- да: "Бу ҳадис ҳасандир, фақат "киши қилган гуноҳи сабабидан ризқидан маҳрум этилади", деган қисми заифдир."

Шуъайб ал-Арнаут айтадилар: "Бу ҳадиснинг "киши қилган гуноҳи сабабидан ризқидан маҳрум этилади", лафзидан бошқа жойи ҳасан лиғойриҳи. Бу лафзнинг санади эса заиф."

Имом Термизий Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадислари, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Тақдирни фақат дуо қайтаради ва умрни фақатгина яхшилик узайтиради." Термизий "ҳасан ғариб" дедилар.

Албоний: "ҳасан", - дедилар. Албоний Силсила Саҳиҳа 1/236 айтади: "Бу ҳадиснинг ровийси Абу Мавдуд заифдур, Ибн Аби Ҳотим отасидан ривоят қилиб қйтганидек. Термизий ҳадисни ҳасан дейишлигининг сабаби Савбоннинг ҳадисларида шоҳид бор бўлганидан."

Валлоҳу таъала аълам. Аллоҳумма солли васаллим ала Набиййина Муҳаммад.
rinat80_09   10-06-2013, 10:27 PM
#3
Аллох рози булсин! Abbos биродар!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.