Pages (7):    1 3 4 5 6 7   
abu Huzayfa   09-14-2013, 04:44 PM
#51

(08-21-2013, 11:29 AM)mutaallim Wrote:
Аллома, шайх Убайд Жобирий ҳафизаҳуллоҳнинг Миср воқеалари борасидаги насиҳатлари

[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/Jobiriy_misrdagi_holat_borasida_nasihat.mp3[/mp3]

Савол: Аллоҳ сизни ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин! Ҳозирда Мисрда юз бераётган воқеаларга нисбатан ва ҳозирда Мисрда юз бераётган воқеалар борасида салафий мавқиф нима?
Жавоб: У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ўзига тегишли бўлмаган нарсаларни тарк этишлик кишининг исломи гўзал эканидандир”. (Термизий (2317), Албоний “Ҳасан” даражасида дедилар). Ушбу ҳадис пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан ҳар бир мусулмонга, ўзига хос бўлмаган-(тегишли бўлмаган) ишларга аралашмаслиги ҳақидаги буйруқдир. Мисрда юз берган нарса мисрликларнинг иши. Ҳукмдорлари, миср ҳукмдорлари ва уламоларининг иши. Алҳамдулиллоҳким, улар орасида одамлар ва шаҳарлар борасида чиройли сиёсат юрита оладиган фазл, соғлом (фикр) ҳамда тақво эгалари бор. Бизнинг зиммамиздаги уларнинг ҳаққи, Аллоҳ Миср ва унинг аҳлини барча ёмонликдан сақлашини (сўраб) дуо қилишдир. Ҳудди бизга уларнинг ишига аралашмаслигимиз вожиб бўлганидек. Акс ҳолда “Ўзига тегишли бўлмаган нарсаларни тарк этишлик кишининг исломи гўзал эканидандир”, (деб айтган) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларини кесиб ўтган бўламиз. Мусулмонлар, аббосийлар умавийлардан ҳалифаликни тортиб олиб, ҳалифалик аввалги умавий ҳалифадан унинг қўлига ўтганда ва умавийларни бўйинсундирганларида жим бўлдилар ва тинчландилар. Аббосийлардан бўлган ғолиб, енгиб чиққан ҳалифага қарши уруш уюштирмадилар. Балки тинчландилар ва қулоқ солиб, итоат қилдилар. Бу борада мутавотир ҳадислар (ворид бўлган). Мусулмонга, модомики маъсиятга буюрилмас экан, оғирлик ва енгиллик, тетиклик ва хоҳламай турган вақтда ҳам қулоқ солиб, итоат қилишлик вожибдир. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида келишича, у “Саҳиҳайн” ва ундан бошқаларда ривоят қилинган. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга оғирлик ва енгиллик, тетиклик ва хоҳламай турган вақтимизда ҳам қулоқ солиб, итоат қилишга байъат бердик”. (Ҳадисда давом этиб) айтадилар: “Иш-(бошқарув)ни эгалари билан талашмасликка (байъат бердик). Сизларда Аллоҳ томонидан бу борада очиқ ҳужжат бўлган аниқ куфрни кўришингиз мустасно”. Аҳли сунна вал жамоа қандай сифат билан бўлган бўлсин, ишларига бошлиқ бўлган киши билан талашмайдилар. Хоҳ у байъат бериш йўлига кўра (бошқарувни қўлга олган) бўлсин, хоҳ бўйинсундириш, ғолиб келиш ва бундан бошқа йўлга кўра бўлсин. Улар талашиб, тортишмайдилар.
Миср ташқарисидагиларга насиҳатим: ушбу ишга аралашмаслигидир. Ҳамда уларнинг ҳаққига дуо қилишда тиришсин. Аллоҳ субҳанаҳу уларнинг ўртасини ислоҳ қилсин, сафларини ҳақ устида якдил қилсин, яъни, мисрликларни.
Мисрдаги фарзандларимизга, ишларига бошлиқ бўлган киши билан тортишмасликларини ҳамда Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам (буйруғини) қабул қилишларини насиҳат қиламиз. Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўшиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир”. (Аҳзоб: 36). Аллоҳ ва Расули ушбу иш борасида ҳукм қилгани, юқорида мен айтиб ўтган ҳадислар. Ана шулардан, иш-(бошқарув)ни эгалари билан талашмасликларидир. Ҳа (шундай).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
mutaallim   09-28-2013, 02:56 PM
#52
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига кўпдан-кўп саловату саломлар бўлсин.
Сўнг:
Охирги вақтлар турли ижтимоий тармоқларда қуйидаги аломат-(шиор) киши эътиборини ўзига тортяпти.

[Image: robia.jpg]

Афсуслар бўлсинким, илмга нисбат бериладиган айрим кимсалар ҳам ушбу шиорни ижтимоий тармоқдаги ўз профилларига жойлаб олганлар. Ушбу аломат остида қандай бузуқ маънолар ётганини билишармикин ўша кимсалар?! Ва бу аломат остида қандай даъват ва чақириқлар борлигини билишармикин?! Ўзлари йўлдан озганлари етмагандай, уларга кўр-кўрона эргашадиган ёшларни ҳам йўлдан оздирадилар.
Ушбу тўрт бармоқ аломатининг маъноси, Мисрдаги “Робеъа Адавийя” майдонидаги норозилик намойишига чақириқ ва уни қўллаб қувватлашликдир. “Робеъа” арабча сўз бўлиб, ўзбекчада тўртинчи деган маънони ифодалайди. Улар тўрт бармоқ аломатини кўтариб чиқиш билан, “Робеъа Адавийя” майдонидаги намойиш ўтказаётганларга хайриҳоҳ эканликларини ифодалайдилар. Ахир умумий норозилик намойишлари исломда маън этилган манфур иш эканига асримиз уламоларининг фатволари тақдим қилинмадими?! Ва хоссатан Миср воқеаларига нисбатан салафий уламоларимиз мавқифи баён қилинмадими?! Биз одамларни ана шунга ўхшаш жоҳилий шиорлардан юз ўгиришга чақирамиз ва Аллоҳдан мусулмонларнинг адашганларини ҳақ йўлга бошлашини сўраб қоламиз! Амийн!
Меҳмон   10-02-2013, 08:30 AM
#53
Шайх Суҳайминга берилган долзарб мавзудаги саволлар,
эшитиб чиқишилани тавсия қиламан. Таржимон биродарларимиз таржима қилиб беришса жуда яхши бўларди. Дарсни сўнгидаги шайхнинг талаблари ҳам бу тасжилни тарқатилиши:


http://m.youtube.com/watch?v=JyAAPegDlGA...ogle&gl=US
Admin   10-03-2013, 12:12 AM
#54
Юқоридаги видеони интернети заиф бўлгани сабабидан эшита олмаётган биродарларимиз учун ушбу суҳбатни мана шу ердан тўғридан-тўғри эшитадиган ёки юклаб оладиган қилиб жойлаяпмиз. Суҳбатдаги баъзи ўринлари алҳамдулиллаҳки биродарларимиз томонидан юқорида таржима ҳам қилинган.

نصائح العلامة صالح السحيمي بشأن الجهاد في سوريا

Аллома Солиҳ Суҳаймийнинг Суриядаги жиҳод хусусида насиҳатлари

[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/audio/suhaymiy_suriyadagi_jihod_xususida_nasihatlari.mp3[/mp3]

Юклаб олиш

توجيهات العلامة صالح السحيمي حفظه الله إلى شباب تونس بشأن الجهاد في سوريا وكان ذلك بتاريخ 12 جمادى الأولى 1434هـ الموافق لـ 24 مارس 2013م
Муслим   10-04-2013, 07:05 PM
#55
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳ
Саудия Арабистони муфтийсининг Миср халқига мурожаати

[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/audio/muftiy_saudiya_arabistoni_muftiysining_misr_xalqiga_murojaati.mp3[/mp3]

Мен Мисрдаги биродарларимни ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ жалла ва аъладан тақво қилишга чақираман. Мен барча намойишчиларни ҳолатлари ва амалларининг оқибати борасида ўйлаб кўришларига чақираман. Мен уларни муаммоларини ҳал қилиш учун бошқа йўл тутишларига чақираман. Митинг, норозилик намойишлари ва йўлларни тўсиб қўйишликларга келсак, бу муаммонинг ечими эмас ва уларга ҳеч қандай фойда келтирмайди. Яна мен барча аскарларни Аллоҳдан тақво қилишга чақираман. Мен уларни ўзларини қўлга олишга ва зарурий ҳолатлардан ташқари куч ишлатмасликка чақираман. Чунки дарҳақиқат мусулмоннинг қонини тўкиш улкан мусибат ва катта фожеадир. Ҳадисда келганидек: «Мўмин киши ноҳақ қон тўкмагунича, динининг саломатлиги зоил бўлмайди» (Бухорий ривояти). Аллоҳ жалла ва аъла бизга мусулмоннинг қони, моли ва номусини ҳаром қилди. «Дарҳақиқат қонингиз ва молингиз сиз учун ҳаромдир» (Аҳмад ривояти). «Ҳар бир мусулмоннинг қони, моли ва номуси ва бошқа мусулмон учун ҳаромдир» (Муслим ривояти). Буюк Мисрдаги эй биродарларим, мен сизларни Аллоҳга тақво қилишга чақираман. Мен аскарларни Аллоҳга тақво қилишга чақираман. Мен уларни намойишчиларга қарши куч ишлатишда юмшоқлик қилишга чақираман. Яна мен уларни ушбу инқирозни яхшироқ услубда, барча мавжуд услубларга мурожаат қилишлик билан ҳал қилишга чақираман. Сабрли бўлинглар ва намойишчиларга қарата бирданига ўт очишга шошилманглар.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
abu Huzayfa   10-08-2013, 06:11 PM
#56

(10-04-2013, 07:05 PM)Муслим Wrote:
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳ
Саудия Арабистони муфтийсининг Миср халқига мурожаати

[audio]http://tavhid.com/downloads/files/audio/muftiy_saudiya_arabistoni_muftiysining_misr_xalqiga_murojaati.mp3[/audio]

Мен Мисрдаги биродарларимни ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ жалла ва аъладан тақво қилишга чақираман. Мен барча намойишчиларни ҳолатлари ва амалларининг оқибати борасида ўйлаб кўришларига чақираман. Мен уларни муаммоларини ҳал қилиш учун бошқа йўл тутишларига чақираман. Митинг, норозилик намойишлари ва йўлларни тўсиб қўйишликларга келсак, бу муаммонинг ечими эмас ва уларга ҳеч қандай фойда келтирмайди. Яна мен барча аскарларни Аллоҳдан тақво қилишга чақираман. Мен уларни ўзларини қўлга олишга ва зарурий ҳолатлардан ташқари куч ишлатмасликка чақираман. Чунки дарҳақиқат мусулмоннинг қонини тўкиш улкан мусибат ва катта фожеадир. Ҳадисда келганидек: «Мўмин киши ноҳақ қон тўкмагунича, динининг саломатлиги зоил бўлмайди» (Бухорий ривояти). Аллоҳ жалла ва аъла бизга мусулмоннинг қони, моли ва номусини ҳаром қилди. «Дарҳақиқат қонингиз ва молингиз сиз учун ҳаромдир» (Аҳмад ривояти). «Ҳар бир мусулмоннинг қони, моли ва номуси ва бошқа мусулмон учун ҳаромдир» (Муслим ривояти). Буюк Мисрдаги эй биродарларим, мен сизларни Аллоҳга тақво қилишга чақираман. Мен аскарларни Аллоҳга тақво қилишга чақираман. Мен уларни намойишчиларга қарши куч ишлатишда юмшоқлик қилишга чақираман. Яна мен уларни ушбу инқирозни яхшироқ услубда, барча мавжуд услубларга мурожаат қилишлик билан ҳал қилишга чақираман. Сабрли бўлинглар ва намойишчиларга қарата бирданига ўт очишга шошилманглар.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
mutaallim   10-20-2013, 05:28 PM
#57
Суриядаги жиҳоднинг ҳукми нима?

Шайх Муҳаммад ибн Умар ибн Салим Базмул ҳафизаҳуллоҳ

Савол: Эй шайх, Аллоҳ сизга баракалар ёғдирсин! Суриядаги жиҳоднинг ҳукми нима?
Жавоб: Мен билишим бўйича на Сурияда ва на бошқа юртларда шаръий жиҳод бор. Чунки жиҳод шартлари мавжуд эмас. У ердаги урушга келсак, унинг ташқарисидагилар учун, шунингдек, унинг ичкарисидагилар учун ҳамда жони, моли ва номусини ҳимоя қилишга дучор бўлмаганлар учун бу бир фитна. Аллоҳ тавфиқ берувчидир.
abu Huzayfa   10-23-2013, 03:13 PM
#58

(08-25-2013, 10:15 AM)mutaallim Wrote:
Шайх Солиҳ ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳнинг Кинона-(Миср) аҳлига нидоси

[audio]http://tavhid.com/downloads/files/audio/Suhaymiy_misr_ahliga_nidosi.mp3[/audio]

Савол: Бизда –Аллоҳ мадодкор- ҳануз сиёсат…
Шайх: Сиёсатни тамом қилдик.
(Савол йўлловчи) айтадики: (атрофга) қурол-аслаҳа ёйилиши ҳамда қатл ва бошбошдоқлик.
Шайх: Бу, қиёмат аломатларидандир. Ҳозирда хоссатан мусулмон диёрларида, ва бутун дунёда юз бераётган жараёнлар, бу қиёмат аломатларидан. Қатлнинг кўп бўлиши. Бу ҳақда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлар. Яъни, гоҳида қотил нима учун қатл қилаётганини билмайди! Одамларни бирор нарса қилаётганларини кўрадида, ўқ узади. Ҳудди қуқулаётган арабларнинг ҳолати каби. Ҳайвонларнинг ҳанграши каби –Аллоҳ сақласин- қичқириб, ҳанграйдилар. Бир-бирларини урадилар. Нима учун? Инқилоб учун! Нон учун! Очлик учун! Фалончи учун! Фалончи учун фидо-(қурбон) бўлайлик! Эҳтимол ўзини унинг учун фидо-(қурбон) қилишни истаётган одами тоғутлардан бири бўлиши мумкин. Ҳамда барча шаҳид. Ҳатто насроний ёки яҳудий ёки мушрик, қабрларга ибодат қилувчи бўлсада!! Барча унинг наздида шаҳид!! –Аллоҳ сақласин-.
Афсусланарлиси, ойнаижаҳон уламоларидан бири, қария, ёши бир жойга бориб қолган, ана улар шаҳидлар дея жаврайди! Шаҳидлик сўрайди! Мен шаҳидлик сўрашни эшитганим йўқ. Аммо улар шаҳиддирлар деб фатво берганини эшитдим. Бироқ айтишларига қараганда, у: эй Аллоҳ! Мени улар каби шаҳид қилгин, дебди. Бу, Аллоҳ сақласин, оғишиш ва залолатдир. Ўзинга раҳминг келсин, эй биродарим. Раббинга ибодат қил. Сен тўқсон ёки унданда юқори ёшда экансан Аллоҳ азза ва жаллага илтижо қил. Барча ўлимга кўндаланг қилинувчидир. Хоҳ катта, хоҳ кичик (бўлсин). Бироқ одамлар олдига келиб, ботилни зийнатли қилиб кўрсатяпсан. Ана шу ишларга ўхшашларига журъат қиляпсан. Эй биродарлар, ҳазир бўлинглар. Ушбу фитналар кенг тарқалган исломий диёрлар ҳаққига Аллоҳга дуо қилинглар. Аллоҳга жамийки мусулмон диёрларини, қатл қилувчи нима учун ўлдираётгани ва мақтул нима учун қатл қилинганини билмайдиган ушбу фитналардан ҳимоя қилишини (сўраб) дуо қилинглар. У албатта яқинда Аллоҳнинг ҳузурида туриб, бошини (қўлида) кўтарганча қотилга шундай дейди: нима учун мени қатл қилдинг?! Бошини икки қўлида кўтарганча Аллоҳ азза ва жаллага йўлиқиб, қотилга шундай дейди: нима учун мени қатл қилдинг?
Сўнг: нима учун ушбу ғавғода иштирок этяпсан? Миллион! Миллион! Дин қаерда қолди?! Ислом қаерда қолди?! Ақлинг қаерда?!
Эй биродарим: Сумая (розияллоҳу анҳо) ҳунук суратда қатл қилинганда мусулмонлар норозилик намойишига чиқиб, кўчаларни қичқирганча кезмадилар. Яҳудлар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни қатл қилишга уринганларида намойишлар уюштирмадилар. Балки Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга киришдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрлари билан яҳудларни Мадинадан чиқариб ташладилар.
Масала норозилик намойиши ва… билан эмас. Майдонларни тўлдирасизлар. Эркак аёл билан, аёл эса эркак билан! Зўравонлик, номусларни оёқости қилиш, зино, рўмоллар (ечилиши), беҳаёлик, мусиқа ҳамда эркак ва аёл аралаш-қуралаш бўлиши. Ахир бу Аллоҳнинг диниданми?! Ушбу майдонларда ҳанграётган эй ўлик халқлар, Аллоҳга онт ичаманки, ғарб уни сизларга безаб кўрсатяпти. Эшаклар ҳанграгани каби ҳанграяпсизлар. Аллоҳдан қўрқинглар. Уйларингизга қайтинглар. Ушбу номани уларга нақл қилинглар-(еткзинглар). Уларга: Аллоҳдан тақво қилишлари, уйларига қайтишлари ҳамда ушбу қичқириқ, ҳанграш ва вовуллаш ўрнига уйларини лозим тутишларини айтиб қўй. Кинона ери ҳаққида Аллоҳ азза ва жалладан қўрқинглар. Аллоҳга онт ичаманки, у бизлар учун азиз. Бироқ унинг кўплаб аҳли учун у азиз эмас! Акс ҳолда ушбу қилиқни қилмаган бўлардилар. Аллоҳдан уларни ушбу фитна ёмонлигидан сақлашини, уларни тўғриликларига қайтаришини ҳамда улардан, уларнинг орасига суқулиб кирган ва ушбу хатарли, жамоавий низоларни қўзғаётган ҳираларни узоқ қилишини сўрайман.
Ҳозир ғарб: биз исломий ҳизблар, у ердаги ҳизблар ўртасини ислоҳ қиламиз дея ишора қилмоқда. Америка ва Америкадан бошқалар. Уларни руҳлантирган сизлар бўласизлар. Ҳозир улар аралашмоқчилар! МашаАллоҳ. Ҳатто Фаластинни босиб олган яҳудлар: биз аралашиб, ана шу диёрлардаги ўзари қирпичоқ бўлаётганлар ўртасини ислоҳ қиламиз, демоқда!
Эй одамлар! Аллоҳдан қўрқинглар. Уйларингизга қайтинглар ва бу муаммо ўз ниҳоясига етади. Ҳукмдорларингизга сабр қилинглар. Тўғри, биз уларга, аввалгисига қарши қўзғалон қилишгандаги биринчи қўзғалонларини инкор қиламиз. Бу ишлари ботилдир. Бироқ енгиб чиққанингиздан кейин бизга сукут сақлашлигимиз вожиб бўлади. Ҳа, шаръий йўллар билан талаб қилишни эътироф этамиз. Жамланиш, қатл ва биноларни эгаллаб олишлик билан эмас.
У ҳизблар аслини олиб қараганда, ушбу ҳизбларнинг бари ботил. Барчаси яҳуд ва насороларга тақлид қилишликдир. Гарчи ўзини исломий ҳизблар деб номласада! Бироқ мен айтаманки: Ҳозир олдиларида Аллоҳ азза ва жалладан тақво қилишгина қолган. Сўнг ўзларининг тариқатларига биноан олиб қаралганда, гарчи мен сайловлар (диндан) деб иймон келтирмайман, бошқа сайловлар келгунча сабр қиладилар. Ва бошқасини сайлайдилар. Ҳолбуки ушбу сайловлар аслини олиб қараганда барчаси тоғутдир. Унга (диндан деб) иймон келтирмайман.
Бироқ эй биродарлар: уларга (ушбу номани) нақл қилинглар-(эшиттиринглар). Ака-укаларининг қони борасида Аллоҳдан қўрқсинлар. Вайрон қилинган ўлкалари борасида Аллоҳдан қўрқсинлар. Кинона ери борасида Аллоҳдан қўрқсинлар. Уларга ушбу номани нақл қилинглар. Рушду-ҳидоятларига қайтсинлар. Аллоҳга қасамки, буни на гўдаклар, на жиннилар, на аҳмоқлар қиладилар…. Асло. Ушбу намойишлар тентакларнинг иши. Тамоман ақлини йўқотган мажнунларнинг қилмиши. Ҳар бири фалончи дея қичқиради! Яшасин фалончи! Йўқолсин фалончи! Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз.
Дин тугабдида! Бирор киши Аллоҳ азза ва жалланинг динига даъват қилмаяпти! Ушбу фитнадан четлашган биродарларимиз –алҳамдулиллоҳким- Аллоҳнинг динига даъват қиляптилар. Суннатга чақиряптилар. Улар ушбу фитналарга бош суқиш ҳамда мусулмон ва ғайри мусулмонларни ўлдиришда қатнашишдан ҳозиргача омондадирлар.
Саҳоватли Аллоҳдан мусулмонларнинг диёрларига илтифот кўрсатишини, уларни Ўз Раҳматига олишини ва барчаларининг сўзларини тавҳид асосида жамлашини сўрайман. Эй Кинона аҳли! Суннатга қайтинглар. Тавҳидга қайтинглар. Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган мавзолейларни ташланглар. Гуруҳбозлик ва ҳизбларни қўйинглар. Раббингиз субҳанаҳу ва таолога қайтинглар. “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ”ни рўёбга чиқаришда жамланинглар. Сизларга Аллоҳ ҳаққи айтаманки, айрим веб саҳифалар орқали бўлсада уларга ушбу нидони етказинглар. Аллоҳдан мусулмонларга барча ерда илтифот кўрсатишини сўрайман.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила в барча саҳобаларига саловату салом ва баракалар ёғдирсин.

Фазилатли шайх, аллома Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ.
22 Шаъбон, 1434 ҳ.й.

Манба: http://www.ajurry.com/vb/showthread.php?t=34270

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Admin   10-29-2013, 01:01 AM
#59
Дилмурод Абу Муҳаммад

Сурия жиҳоди борасида уламолар ўртасида ихтилоф борми?

[audio]http://tavhid.com/downloads/files/dilmurod_suriya_jihodi_borasida_ulamolar_orasida_ixtilof_bormi.mp3[/audio]
Юклаб олиш
abu Huzayfa   10-29-2013, 06:40 PM
#60

(10-29-2013, 01:01 AM)Admin Wrote: Дилмурод Абу Муҳаммад

Сурия жиҳоди борасида уламолар ўртасида ихтилоф борми?

[audio]http://tavhid.com/downloads/files/dilmurod_suriya_jihodi_borasida_ulamolar_orasida_ixtilof_bormi.mp3[/audio]
Юклаб олиш

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Pages (7):    1 3 4 5 6 7   
  
Users browsing this thread: 5 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.