rinat80_09   11-05-2011, 07:25 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!

Ташрик такбири качондан бошлаб айтилади, Арафа кунидан ми ёки ундан бир кун олдин айтилиб бошланади ми?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Admin   11-06-2011, 03:22 PM
#2
(11-05-2011, 07:25 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
(11-05-2011, 07:25 PM)beruni2008 Wrote: Ташрик такбири качондан бошлаб айтилади, Арафа кунидан ми ёки ундан бир кун олдин айтилиб бошланади ми?
(11-06-2010, 08:08 AM)Admin Wrote: в) Такбир
Зулҳижжанинг ўн кунида такбир айтмоқ мустаҳаб амалдир. Бу кунларда ҳар ерда ва ҳамма вақт Аллоҳ зикри жоиз. Олимлар такбирни икки турга бўладилар:
Биринчи: Мутлақ такбир
Уни кеча-кундузнинг исталган вақтида айтиш мумкин. Ушбу такбир Зулҳижжа ойи кириши билан бошланиб, ташриқ кунларининнг охирига қадар давом этади.
Иккинчи: Муқайяд такбир
Бу такбирни намозлардан кейин айтилади. Ҳар намоздан кейин такбир айтмоқ афзал дейилган. У Арафа тонгидан бошланиб, ташриқ кунларининг охирига қадар давом этади.


rinat80_09   10-13-2013, 11:44 AM
#3
Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!

1) Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Арафа куни, қурбонлик куни ва ташриқ кунлари биз - Ислом аҳлининг байрамимиздир …» (Абу Довуд ривоятлари). хадисда айтилган ташрик кунларининг охирги куни чегараси айнан кайси кун. Арафа кунидан бошлаб ва Курбонлик куни билан кушганда 3 кун умумий хисобда 4 кун айтиладими? бизнинг диёримизда умумий хисоб 4 кун айтилади жами 23 намозда деган фатволар бор, шу сахих ковлми? ташрик такбирининг каердан бошлаб энг охирги кунини айтиб юборсангизлар сахих далиллар билан!
Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
mutaallim   10-14-2013, 09:03 AM
#4
Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

Ташриқ кунлари беш вақт намоздан кейин такбир айтиш

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/ibodat_mavsumi/tashriq/tashriq_001_tashriq_kunlari_besh_vaqt_namozdan_keyin_takbir_aytish.mp3[/audio]

Савол: Саволларидан бирида ташриқ кунлари беш вақт намоздан кейин такбир айтишлик ҳақида, у вожибми ёки мустаҳабми дея савол йўллаяпти. Агар бу вожиб ёки мустаҳаб бўлса, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганмилар ёки у саҳобалар -уларга Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин- феъллариданми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳим. Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Расулуллоҳга, у кишининг аҳли оила, саҳобалари ҳамда у зотнинг йўлларидан юрганларга Аллоҳнинг саловату саломлари бўлсин. Сўнг... Ташриқ кунлари намозлардан кейин такбир айтишлик саҳобалар розияллоҳу анҳум, Умар розияллоҳу анҳу ва бир жамоа саҳобаларнинг феълларидан сақланиб қолган. (Бу борада) пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган. Бироқ унинг иснодида заифлик бор. Шунингдек, Зулҳижжанинг ўн кунлигида аввалги (кунлари)дан такбир айтишлик, бари машруъдир. Бу, саҳобалар -Аллоҳ улардан рози бўлсин ва уларни рози қилсин- ривоят қилинган. Ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумо ўн кунликда бозорга чиқиб, такбир айтардилар. Одамлар ҳам у иккилари такбир айтишгани учун такбир айтардилар. Саҳоба Умар розияллоҳу анҳу ва бир жамоа (саҳобалар) Арафа кунидан бошлаб ташриқ кунлари тугагунигача беш вақт намоздан кейин такбир айтардилар. Умар розияллоҳу анҳу Минода чодирларида такбир айтардилар. Ҳатто одамлар уни эшитишарди ва у киши такбир айтганлари боис такбир айтишарди. Демак, такбир айтишлик машруъ, вожиб эмас. Бироқ у Арафа , қурбонлик ва ташриқ кунлари суннатдир. Мутлақ ва қайдланган, намозлардан кейин. Кеча ёки кундуздан иборат қолган вақтларда такбир айтишлик машруъдир. Зулҳижжанинг саккизинчи ва ундан олдинги кунларига келсак, бас, у намозларга қайдланмаган мутлақ такбирдир. Балки у мутлақ. Зулҳижжанинг аввалидан тўққизинчи кеча ниҳоясигача. Бу мутлақ. Инсон йўлда, уйида ва тўшагида такбир айтади. Шунингдек, Арафа ва ундан кейинги охирги кунларда мусулмонлар йўл, масжид, бозор ва беш вақт намоз сўнгидан Арафа ва ундан кейинги кунлар такбир айтадилар. Жумҳур илм аҳли у фақат суннат деган сўзда. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин. Такбир сурати ҳақида сўраяпти, илтифотингиз билан. Сурати:

الله أكبر، الله أكبر، لا إله إلا الله، الله أكبر الله أكبر، ولله الحمد


Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Ла илаҳа иллаллоҳ. Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Ва лиллаҳил ҳамд.
(Маъноси: Аллоҳ Буюкдир, Аллоҳ Буюкдир. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Аллоҳ Буюкдир, Аллоҳ Буюкдир. Барча мақтовлар Аллоҳга хос).
Жуфт-жуфт. Ва баъзи саҳобалар тоқ суратда айтишган.

الله أكبر الله أكبر الله أكبر، لا إله إلا الله، الله أكبر الله أكبر الله أكبر ولله الحمد


Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Ла илаҳа иллаллоҳ. Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Ва лиллаҳил ҳамд.
(Маъноси: Аллоҳ Буюкдир, Аллоҳ Буюкдир, Аллоҳ Буюкдир. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Аллоҳ Буюкдир, Аллоҳ Буюкдир, Аллоҳ Буюкдир. Барча мақтовлар Аллоҳга хос).
Бари яхши. Хоҳ уни жуфт-жуфт ёки тоқ суратда адо этса ҳам. Шулардан яна:

الله أكبر كبيراً والحمد لله كثيراً، وسبحان الله بكرةً وأصيل


Аллоҳу Акбару Кабийро. Валҳамдулиллаҳи Касийро. Ва субҳаналлоҳи букротан ва асийла.
(Маъноси: Аллоҳ ҳақиқатда буюкдир. Аллоҳга кўпдан-кўп ҳамдлар бўлсин. Аллоҳни эртаю кеч барча айбу нуқсонлардан поклайман).
Буларнинг бари саҳобалар ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган асарларда ворид бўлган. Аллоҳ сизларни яхшилик билан мукофотласин! Масжидда такбир айтишга келсак, одамлардан бири такбир айтиб, қолганлар ундан кейин такбир айтадиларми? Ҳар бир киши ўз ҳолича такбир айтади. Жўр бўлиб такбир айтилмайди. Бу (алоҳида) такбир айтади ва буниси (ҳам алоҳида) такбир айтади. Жамоавий такбир айтиш жорий қилинмаган. Жўр бўлиш ношаръийдир. Бироқ ҳар бир киши ўз ҳолича такбир айтади. Агар унинг овози биродарининг овозига мувофиқ келиб қолса, бунинг зарари йўқ. Аммо жўр бўлиб қайтаришлик ва бошидан охиригача жўр бўлиб бошлаш ва якунлаш, бу бирор асосга эга эмас. Аллоҳ сизларга яхшилик билан мукофот ато этсин!

  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.