[mp3]http://tavhid.com/downloads/kitoblar/manhaj/nahotki_musulmonlar_qatli_jannat_sari_yol_bolsa.mp3[/mp3]
Ҳалок қилувчи гуноҳлардан – Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонни ўлдириш, илло ҳақ билан (ўлдириш бундан мустасно). Аллоҳ азза ва жалла айтадики:
«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир» (Нисо: 93). Уни қандай ўлдирган бўлмасин, дунёвий фойда ёки дунё бойлиги учунми, ёки бугунги кунда бунга журъат қилганлардек, Жаҳаннам итлари, ҳозирги асримиз хаворижлари, кимни ўлдиришга журъат қилдилар? Қони ҳаром бўлган айбсиз мусулмонларни, ёки мустаъман (омонлик сўраб кирган кофир), ёки зиммийларни. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедиларки:
«Дунёнинг завол топиши Аллоҳга» нима(дан енгилроқ)?
«Мусулмон кишининг қатлидан енгилроқдир» (Термизий (1395) Албоний роҳимаҳуллоҳ «Соҳиҳ Сунан Тирмизий» (1126)да саҳиҳ санадилар). Қандай қилиб тоғдаги ғорларида яширинган, интернет сайтлар, ёки спутник каналлар, ёки аудио тасмалар орқали, у овозли бўладими ёки сурати биланми, фатво чиқарадиган авантюрачи (воқеликни эътиборга олмайдиган), мафкурачи бўлган баъзи жоҳилларга ишониш мумкин?! Улар ёшларимизга фатво беришади ва буни жиҳод турларидан деб номлашади. Улар мусулмонларни сўйишади ва буни нима деб номлашади? Аллоҳ йўлида жиҳод (деб номлашади). Бу фасоддир. Бу билан улар фақат Ислом душманларига ёрдам беришди. Мумкинки тоғдагилар билан яҳуд ва насоролар, масонлар билан, ёки Ротари клуби билан, ёки бошқа сионистик клублар орасида арзимаган мол-дунё эвазига шартнома бордир. Ёки улар ўзлари алданган ва ўзларини уламо деб ўйлашади, ўзларини мутаалим деб кўрсатишади, аслида хонаки эшакдан ҳам жоҳилроқлар. Уларнинг аломатларидан, улар фақат қоронғуликда гапиришади, айни кўршапалакдек, худди Завоҳирий, Мақдисий, Усома бин Ладин ёки залолат аҳли бўлиб уларнинг йўлидан юрганлар каби. Улар умматни фитнага солишди, қон ва молларни ўзларига ҳалол қилиб олишди, залолатга бошловчи фатволари ва касал амаллари билан Афғонистон ва Ироқни ғарбга топширишди. Сўнг ўша икки давлат қулаганидан кейин, ўз ўқларини қаерга йўналтиришди? Бир неча йил аввал, ўз ўқларини кимга йўналтиришди? Мусулмонларга, ернинг энг муқаддас қисмига – Макка ва Мадинага. Риёзга ва Қосимга, Жиддага, Юнбу ва бошқа ерларга, дунёдаги энг муқаддас ерга ва икки Ҳарам Байтуллоҳга. Тасаввур қила оласизми, Макка ёки Мадинада портлатиш ҳақида фатво чиқараётган, у буни диний қарашлари сабабли қиладими? Билмайман, Аллоҳу Аълам. Агарда у (бу ишларни) диндан келиб чиққан ҳолда қилган бўлса, унда у динни билмас экан. Аммо агарда у маълум томондан ёнланган бўлса, унда унинг ҳолатини Аллоҳ билади. Амалга оширувчиларга келсак, улар ўлжа, ўтин, уларни жалб қилишган, алдашган, устидан кулишган, учрашувлари Жаннатда бўлади деган ваъда билан ёнлашган. Ҳақиқатда эса, ким бунга журъат қилган бўлса – унинг учрашуви Дўзахда бўлади! Чунки биринчидан: у ўзини ўлдиряпти, ўзини ўлдиришга журъат қилди! Иккинчидан: мусулмонларни ўлдиради, аёл, бола ва гўдакларни ўлдиради! Жаннат сари йўл мусулмонлар қатли, қариялар қатли, гўдаклар қатли, аёллар қатли, тинч аҳолига ваҳима ва қўрқув солиш орқали деб бирор ким айтганмиди?!
«Кимда-ким бизга қарши қурол кўтарса» нима?
«Бас, у биздан эмас» (Бухорий (7070), Муслим (98)).
«Ким бизга қурол билан ишора қилса, биздан эмас, бас, у биздан эмас». У (қурол)ни (мусулмонларга қарши) ишлатадиган ва йўлантирадиган ҳақида нима дея оламиз? Ислом душманлари мусулмонлар орасида дин номи билан барбод қилиш учун ундан фойдаланишади, аммо дин ундан ва унинг амалидан покдир. Мен мана бу ғазабини ичида сақловчиларни касаллар деб номлашда муаммо кўрмаяпман. Улар ёки мушрикларнинг фатволари асосида тарбия топишган, улар эса уларни залолатга йўлиқтирган, ёки такфирчиларда, ёки ёлланма адашганларнинг фатволарида тарбияланишган, улар буни билишадими ёки йўқми.
Эътибор бергин! Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонни ўлдириш, илло ҳақ билан. Агарда у эртага (Қиёмат куни) олдингга келса ва қўлида бошини олиб келса, эй сен ўзи билан алданган, эй Мақдисий, Бин Ладин ва Завоҳирийнинг фатволарини олган, уларга итоат қилган ҳолда фатволарини олган, ҳамда ҳақ билан ҳукм қиладиган ва адолатни лозим тутган раббоний уламолар фатвосини тарк қилган. У (уламо)лар Аллоҳ жалла ва аъланинг Китобидан ғулув кетувчилар-ҳаддан ошувчиларнинг ўзгартиришини, ботилга чиқарувчиларнинг эътиқодини ва илмсизларнинг таъвилини рад қилурлар. Эй аҳмоқларнинг фатволарини олган ва «Аллоҳ деди», «Росули деди»ни тарк қилган. Қатлни ҳаром қилган оят ва ҳадисларни тарк қилди, уларга эътибор бермади ва куйдиришга журъат қилди! Мусулмонларни куйдиришга журъат қилди ва уларга қуролини йўналтирди. Унутибми ёки (ўзини) унутганга солибми.
«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир» (Нисо: 93). Унутибми ёки унутганга солибми.
«Дунёнинг завол топиши Аллоҳга мусулмон кишининг қатлидан енгилроқдир» (Термизий (1395) Албоний роҳимаҳуллоҳ «Соҳиҳ Сунан Тирмизий» (1126)да саҳиҳ санадилар). Унутибми ёки унутганга солибми.
«Кимда-ким бизга қарши қурол кўтарса, бас, у биздан эмас» (Бухорий (7070), Муслим (98)). Сен ҳеч мана шу оят ва ҳадисларни эшитганмисан?! Мушоҳада ва тафаккур қилиб бир оз тўхта. Савол бер. Ўзингга савол бер. Агарда (ноҳақ ўлдирилган) эртага олдингга келса ва Аллоҳнинг ҳузурига икки қўлида бошини кўтарган ҳолда келиб айтсаки: «Эй Роббим! Сўра ундан, нега мени ўлдирди, нега мени ўлдирди?!» Ушбу режаларни амалга ошираётганлар – улар энг ёмон халқ ва махлуқлардир. Бу кимнинг сўзи? Бу кимнинг сўзи, эй биродарлар?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари:
«У (хавориж)лар махлуқотларнинг энг ёмони» (Ҳоким 2/146, саҳиҳ ҳадис).
Бизнинг хавфсизлик ходимларимизга, Аллоҳ уларни муваффақ қилсин, хушхабарни эълон қилишимиз керак. Хушхабарки, ҳар бир уларнинг қўли билан ўлдирилган, инсонларнинг афзалидир. Улар томонидан ўлдирилган ҳар бир хавфсизлик ходими, одамларнинг энг афзалидир. Аллоҳдан улар учун шаҳидлик мақомини сўраймиз. Биз ишонч билан бировга шаҳидлиги ҳақида гапирмаймиз, улар қилганларидек – мусулмонларни сўйишади ва ким деб номлашади?! Шаҳид деб. Биз хавфсизлик ходимларидан бўлган биродарларимиз ҳаққига айтамизки, биз Аллоҳдан улар учун аҳли шаҳидлар мақомини сўраймиз. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Қатл қилинганларнинг афзали» ким?
«У (хавориж)лар қатл қилганлардир».
Мен ушбу масалада тўхталдимки, қотиллик масаласида, шайх (Ибн Боз) раҳимаҳуллоҳ эслаб ўтганларидек. Чунки биз мана шу масала билан яшаяпмиз. Шу ерда савол бераман, Аллоҳ уларни хор қилгурлар, Аллоҳ уларни хор қилиб бўлди ва ёрдамсиз қолдирди, юртимизда, Абқиқда баъзи нефт иншоотларини портлатишни ирода қилганлар ёки ҳаракат қилганлар, қанча тасаввур қилдингиз, Аллоҳ уларни хор қилиб бўлди ва Қиёмат кунигача хорласин иншааллоҳ, шундан кейин қанча (одам) ҳалок бўлиши мумкинлигини тасаввур қилиб кўрдингизми?! Аллоҳга қасамки ал-Ахса ва Даммам ва, ва, ва… барча шаҳарлар бўлмай қолиши мумкин эди. Лекин Аллоҳ субҳанаҳу ва таолода улар учун пистирма бор. У уларни Азиз ва Муқтадир ушлаши билан ушлади. Уларга хавфсизлик ходимларини йўллаб қўйди, Аллоҳдан улар учун яхшиликни Ислом ва мусулмонлар учун мукофотлашини сўраймиз.
Эътибор бер! Жонни ўлдириш – бу (босиб ўтилиши мумкин бўлмаган) улкан чегара. Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш еттита ҳалок қилувчи гуноҳлардандир. Портлатишга журъат қилган ва амалга оширган бечора, аввал ўзини ўлдиради. Ўзини ўлдирган қаерда? Жавоб беринг?! У Дўзахда! Сўнг, иккинчидан мусулмонни ўлдиради, бу ҳақида ворид бўлган оят ва ҳадисларни эшитдингиз. Ушбу оятларга кўра сенинг ҳолатинг қандай? Сен болаларни етим, аёлларни бева қилганинг, ортингда фарзандларидан айрилган аёлларни қолдирганинг, ҳароб қилганинг ва зарар келтирганинг (ҳақида) Роббингга нима дейсан?!
Барчасидан баттарроғи Ислом душманларига яҳудлар эллик, олтмиш йил давомида қилмаган хизматни қилишди. Мен исмларини санаб ўтган хаворижлар, яҳудлар Фаластинда қилмаган шундай хизматни қилишди. Қандай? Мусулмонларни бир-бирлари билан машғул қилиб қўйишди, мусулмонларни Фаластиндан ва Фаластиндан бошқасидан чалғитишди. Мусулмонларни улар мусулмон диёрлар орасида тарқатган фитналар билан машғул қилиб қўйишди. Мусулмонларни келажак учун, Фаластиндаги келажак жиҳоди учун тайёрлаш ўрнига, худди Афғонистонда бўлган жиҳод каби, афғонлар бир-бирлари билан урушишни бошлаганларидан сўнг жиҳод бўлмай қолди. Ҳатто фаластинликларни ҳам бир-бирларига қарши қилиб машғул қилиб қўйишди. Уларни кўп сонли гуруҳларга бўлиб юборишди.
«Ҳар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар» (Рум: 32). Душман нима хоҳласа қиляпти.
Бироз тўхтанглар ва масала устида тафаккур қилинглар. Қатл масаласи борасида. Биродарлар, орамизда ушбу муаммога махфий равишда ишонадиганлар бор. Сен унга раҳмдиллик билан мурожаат қилишинг керак, уни гумон қилаётган бўлсанг (у билан) суҳбатлашишинг керак. Уни ушла ва айт: «Ўғлим, биродарим, сен ёш мусулмонсан, фитналанганларга сени алдаб қўйишларига йўл қўйма. Яҳуд ва насоролар хизматкорларига сени алдаб қўйишларига йўл қўйма! Америка ва ғарб хизматкорларига сени алдаб қўйишларига йўл қўйма!» Аллоҳга қасамки улар Америка хизматкорларидир. Ҳозирги хаворижлар Америка ва ғарб хизматкорларидир, улар ирода қилган барча нарсани тақдим қилишди. Энди эса улар хотиржам ва дам олишяпти. Ҳозир Ироққа жиҳод номи билан кетаётганларнинг аксари аҳли суннани сўйишяпти! Аллоҳга қасамки на рофизаларни, на ғарб қўшинларини тегишмаяпти. Лекин аҳли суннадан бўлиб улар билан бирга турмаганларни Жиҳод номи билан ўлдиришяпти. Жиҳод тарафдорлари эса уларга ёки рофизалардан, ёки баасчилардан, ёки илмонийлардан, ёки мажҳул-номаълум (шахс)лардан, ёки хаворижлардан ёки шу кабилардан амир сайлашяпти. Фарзандларингизни, буни кўриб турган ҳолда, ушбу крематорийга боришига йўл қўйманг. Биттаси икки ёки уч йил аввал менга айтадики: «Ўғлимни шаҳидлик билан шарафлантирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин». Мен айтдимки: «Сен қаердан биласан? Агарда у мусулмонларни ўлдиришда иштирок этганлардан бўлсачи, унда у Дўзах аҳлидан. Сен қаердан биласан? Уни Жаннатда деб ҳукм қиляпсан, у эса юзлаб мусулмонлар бўлган уйларни вайрон қилган бўлсачи. Қаердан сенда бундай жазм? У Жаннатда экани ҳақида?!» Биродарлар, эътиборли бўлинглар! Аллоҳга қасамки у ерга кетаётганлар хатарда, ҳатто дини учун, ҳатто бутун Ислом учун.
Аллоҳ ҳаром қилган жонни ўлдириш. Ушбу масала устида кўп бора ўйлаб кўринг. Журъат қилмасингдан аввал, сени алдаб қўймасларидан аввал, ўзлари адашган ва қолганларни адаштирадиган ёлғончи муфтийлар сенга фатво бермасидан аввал.
«Умматим хусусида мен энг қўрқадиган нарса» нима? Давом эттир!
«Залолатга бошловчи имомлардир» (Абу Нуайм «Ҳиля»да, Аҳмад ва бошқалар ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 1582). «Ал-Қоида» муфтийлари ҳозирги замоннинг залолатга бошловчи имомларидир.
Келинг бир назар солайлик, етмишдан ортиқ фарзандларимизни шаҳарларидан, барча жойлардан олиб келиб, уларни совуққонлик билан «наҳрул барид» (Ливандаги дарё)да ўлдиришяпти. Бу тўғрими ёки йўқми? Юз киши, машааллоҳ, Ливанни кейин эса қолган ўлкаларни озод қилишар экан. Юз киши. Сен уларни сафарбар қилган яҳудий, ёки насроний, ёки масон ёки уларнинг хизматчилари эмаслигини қаердан биласан? Қандай ташкилот? Номи нима эди? «Фатҳул Ислом». Аллоҳ сақласин, бу Исломни бузиш ташкилотидир. Барчасини ўлдиришди! Ҳеч кимни қолдиришмади, бечора фаластинликлар лагерини бузиб ташлашди. Сен қайси китоб ва қайси Суннатга асосланиб фатво беряпсан, эй жоҳил, эй аҳмоқ?! Сен қайси китоб ва қайси Суннатга асосланиб бу ёшларга фатво беряпсан ва дунё охирига олиб кетишлик билан уларни сарфлаяпсан?! Шарурадан, Вадиядан, Жиддадан, Юнбадан (олиб), уларни «наҳлул-барид»га юборяпсан, уларни совуққонлик билан ўлдириш учунми?! Бу сафсатаку.
Ушбу масалада узоқ тўхталинглар, эй биродарлар! Мен хоҳлайманки, мени мана шу ерда ёки интернетда эшитаётганлар… Мен билмайман, алоқа ёқилганми?
(Толиби илмлардан бири жавоб беради
Ёқилмаган.
Нега ёқилмаган? Аллоҳга қасамки афсус. Истардимки ушбу сўзларни интернет тармоғи орқали эшитишларини хоҳлардим ва етказиб қўйишни илтимос қиламан, майлими? Сўзларимни етказинглар, Аллоҳ сизни сақласин. Яхши.
Мен ушбу масалада узоқ тўхталиб ўтдим, чунки биз (мана шу масала сабабли) қийналяпмиз. Ҳар куни хавфсизлик ходимлари (террорчилар) уясини топишяпти, мана шу адаштирилган уя (ячейка)лар. Вақтларини йўқотишди, илм талаб қилишдан айрилишди ва кетишди. Оталари йиғлаяпти, оналари йиғлаяпти, аммо улар гумонларича Жаннатни излашяпти. Эй бечора, наҳотки Жаннат сари йўл – мусулмонларни ўлдириш бўлса?! Ўзини ўлдириш – бу Жаннат сари йўлми?! Аксинча, сен ҳадисга хилоф қиляпсан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедиларки:
«Ким ўзини ўлдирса, ўша Дўзахдадир!» Сен айтасанки жонни ўлдириш – Жаннат сари йўл?! Қандай? Бу аксинча.
Етар энди эй касал, шифони ўлимдан излаш.
Ҳамда ўлимни орзу деб ҳисоблаш.
Сизларга илтимос қиламанки, мана шу сўзларимни имкон қадар интернет тармоғи орқали (мусулмонларга) етказинг.