Pages (5):    1 2 3 4 5   
Инсон   12-15-2013, 03:48 PM
#31
Jazakalloh! Alloh davomli va foydali qilsin!

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
Umm Abdullah   12-16-2013, 11:01 AM
#32
ассаламу алейкум!ва иякум!амин!
Umm Abdullah   12-17-2013, 09:24 AM
#33

Йигирма еттинчи ҳадис (2)

Вобиса ибн Маъбад разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келдим:
- Сен эзгулик хусусида сўрагани келдингми? - дедилар Набий соллаллоҳу алайхи ва саллам.
- Ҳа! - деб жавоб бердим.
- Қалбингдан сўра! - дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам - Нафсинг ва қалбинг хотиржам бўлган нарса эзгуликдир. Одамлар фатво бераверсалар ҳам ичингни ғаш қилиб, кўнглингга ўрнашмаган нарса гуноҳдир.
(Ҳадис ҳасан Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Доримий ривоятлари).
This post was last modified: 12-17-2013, 03:06 PM by Umm Abdullah.
Umm Abdullah   12-17-2013, 09:31 AM
#34

ЙИГИРМА САККИЗИНЧИ ҲАДИС



Абу Нажиҳ Ирбоз ибн Сория разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга мавъиза қилдилар. Бундан қалблар қўрқувга тушди, кўзлар ёшга тўлди.
- Ё Расулуллоҳ! Бу бамисоли видолашаётган кишининг мавъизасидек бўлди, - дедик биз. - Энди насиҳат қилинг!
- Сизларга Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишни васият қиламан. Агар бир қул устингизга амир бўлса ҳам, унга қулоқ тутинг, итоат этинг. Ҳали сизлардан (узоқроқ) яшаганларингиз кўп ихтилофларни кўради. Бас, менинг суннатимга ва ҳидоят қилинган, тўғри йўлдаги халифалар суннатига эргашингиз! Уни ақл тишларингиз билан (маҳкам) тишлаб олинглар. Янги пайдо бўлган ишлардан эҳтиёт бўлинглар. Зеро, ҳар бир бидъат залолатдир.
(Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилиб деди:ҳадис яхши ишончли)
Umm Abdullah   12-17-2013, 09:37 AM
#35


ЙИГИРМА ТЎҚҚИЗИНЧИ ҲАДИС


Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят: Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга:
- Ё Расулуллоҳ, менга шундай бир амални айтингки, у мени жаннатга киритиб, дўзахдан узоқлаштирсин, - дедим.
- Сен улкан нарса ҳақида сўрадинг, - дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам - Бироқ у Аллоҳ таоло осон қилган кишига осондир: Аллоҳга бирон-бир нарсани шерик этмасдан ибодат қил. Намозни тўкис адо эт, закот бер, Рамазон рўзасини тут ва Байтуллоҳга ҳаж қил!
Сўнг дедилар:
- Сенга яхшилик эшикларини кўрсатайинми?! Рўза қалқондир. Садақа бамисоли сув ўтни ўчирганидек гуноҳларни ўчиради. Кишининг тунда ўқиган намози ҳам (яхшилик эшикларидандир).
Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги оятни тиловат қилдилар: ”Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни, тунларини ибодат билан ўтказиб, оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар. Бас уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб, улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини бирон жон била олмас”.
Сўнг дедилар:
- Сенга ишнинг боши, устуни ва чўққиси ҳақида хабар берайми?!
- Ҳа, ё Расулуллоҳ! - дедим мен.
- Ишнинг боши Ислом, устуни намоз ва чўққиси жиҳоддир!
Сўнгра дедилар:
- Сенга мана шуларнинг ҳаммасининг ўзаги ҳақида хабар берайми?!
- Ҳа, ё Расулуллоҳ! - деб жавоб бердим. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилларини ушлаб, дедилар:
- Мана бунингни тийгин!
- Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, нима, биз гапирган гапларимизга ҳам жавобгар бўламизми?!
- Сени йўқлаб онанг йиғласин, ахир одамларни юзлари билан (ёки “бурунлари билан” дедилар) дўзахга қулатадиган нарса тилларининг мевалари эмасми?! - дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
(Термизий ривоятлари. Ҳасан саҳиҳ ҳадис).
Umm Abdullah   12-17-2013, 09:44 AM
#36



ЎТТИЗИНЧИ ҲАДИС

Абу Саълаба Хушаний Журсум ибн Ношир разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: ”Аллоҳ таоло бир қанча фарзларни лозим этди, бас, уларни зое қилмангиз. Ҳад-чегараларни белгилади, уларни босиб ўтмангиз. Айрим нарсаларни ҳаром қилди, уларга яқин йўламангиз. Баъзи нарсалар хусусида - унутганидан эмас, сизларга марҳамат кўрсатиб, - сукут қилди, бас, улар устида баҳс қилмангиз.
(Ҳадис ҳасан,Дориқутний ва бошқалар ривояти)
Umm Abdullah   12-17-2013, 02:26 PM
#37



ЎТТИЗ БИРИНЧИ ҲАДИС


Абул Аббос Саҳл ибн Саъд Соидий разияллоҳу анҳудан ривоят:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, деди:
- Ё Расулуллоҳ! Менга шундай бир амални кўрсатингки, агар уни қилсам, Аллоҳ ҳам, одамлар ҳам мени яхши кўрсин.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Дунёга қизиқма, шунда Аллоҳ сени яхши кўради. Одамлардаги нарсаларга қизиқма, шунда одамлар ҳам сени яхши кўришади.
( Ҳасан ҳадис,Ибн Можа ва бошқалар ривояти)
Umm Abdullah   12-17-2013, 02:39 PM
#38



ЎТТИЗ ИККИНЧИ ҲАДИС

Абу Саид Саъд ибн Синон ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “(Зиёни тегмаганга) зарар бермоқ ҳам, (зиёни текканга ғайришаръий) зарар етказмоқ ҳам йўқдир!” (Ибн Можа, Дориқутний ва бошқалар ривояти).Абу Саид Саъд ибн Синон ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “(Зиёни тегмаганга) зарар бермоқ ҳам, (зиёни текканга ғайришаръий) зарар етказмоқ ҳам йўқдир!”
(Ҳадис ҳасан,Ибн Можа, Дориқутний ва бошқалар ривояти).
Шунингдек (бу ҳадисни мурсала шаклида) Имом Молик ал Муаттода Амир ибн Яхёдан у эса отасидан, отаси эса пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Абу Саидни эсга олмасдан ривоят қилади шунингдек унда бошқа йуллар ҳам бор уни (ҳадисни) кувватлайдиган.)
Umm Abdullah   12-17-2013, 02:43 PM
#39


ЎТТИЗ УЧИНЧИ ҲАДИС


Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Агар одамларнинг даъволарига асосланиб сўраган нарсалари берилаверса, (айрим) кимсалар қавмнинг молию қонини даъво қилиб чиққан бўлардилар. Бироқ даъво қилувчи далил келтириши, инкор этувчи эса қасам ичиши шарт”.
(Байҳақий, Абу Довуд, Насоий, Термизий ва Ибн Можа ривоятлари. Ҳасан ҳадис. Ҳадиснинг баъзи қисмлари Бухорий ва Муслимда ҳам келтирилган).
Umm Abdullah   12-18-2013, 01:26 PM
#40


Ўттиз тўрттинчи ҳадис

Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини эшитдим: “Қай бирингиз бирон ёмон ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Бунга кучи етмаса, тили билан ўзгартирсин. Агар бунга қодир бўлмаса, қалби билан ўзгартирсин. Буниси эса иймоннинг ўта заифлигидир”.
(Имом Муслим роҳимаҳуллоҳ ривоятлари)
Pages (5):    1 2 3 4 5   
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.