Pages (2):    1 2
mutaallim   01-10-2014, 02:13 AM
#11
Тўққизинчи дарс

Қазо ва қадар борасида саҳиҳ эътиқод

57-савол: Қазои қадарга иймон келтириш қандай бўлади?
Аллоҳ махлуқотларнинг тақдирини белгилаб қўйган, Аллоҳ хоҳлагани бўлади ва У хоҳламаги бўлмаслигини жазм-(қатъийлик) ва тасдиқлашлик билан бўлади.
Аллоҳ таоло деди: "Албатта Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик". (Қамар: 49).
58-савол: Тақдир даражалари қанча?
Тақдир даражалари тўртта:
Биринчи: Илм.
Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани Билувчи. Бўлган, бўлаётган ва бўладиган нарсаларни ва у қандай бўлишини кенгқамровли, иҳота қилувчи илми билан билади. Унинг илми билмагандан кейин янгиланадиган-(билиб қоладиган) эмас ва билганидан кейин унутишлик етмайди, дея иймон келтирамиз.
Иккинчи: Китобат қилиш-(ёзиш): Аллоҳ Лавҳул Маҳфузда қиёмат кунигача бўладиган нарсани ёзганлигига иймон келтирамиз.
Аллоҳ таоло деди: "(Фиръавн) деди: «У ҳолда аввалги авлодларнинг ҳоли недир? (Яъни Парвардигоринг уларни ҳам азоблаганми?)». (Мусо) айтди: «Улар ҳақидаги билим Парвардигорим ҳузуридаги Китобда — Лавҳул-Маҳфуздадир. Парвардигорим адашмас ва унутмас»". (Тоҳа: 51-52).
Учинчи: Хоҳиш-(ирода): Аллоҳ таоло дарҳақиқат, осмонлар ва ердаги барча нарсани ирода қилган. Ҳар бир нарса фақат Унинг хоҳиши билан бўлади. У хоҳлагани бўлади ва У хоҳламагани бўлмайди.
Аллоҳ таоло деди: "Бирон нарсани (яратишни) ирода қилган вақтида Унинг иши фақатгина «Бўл», демоқлигидир. Бас у (нарса) бўлур — вужудга келур". (Ясин: 82).
Тўртинчи: Яратишлик даражаси: Аллоҳ таоло ҳар бир амал қилувчи ва унинг амалини, ҳар бир ҳаракат қилувчи ва унинг ҳаракатини ҳмда ҳар бир сокин турувчи ва унинг сукунатини яратгандир.
Аллоҳ таоло деди: "Ҳолбуки сизларни ҳам, қилаётган амалларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку?!»". (Соффат: 96).
59-савол: Бандаларнинг феъллари борасидаги саҳиҳ ақида нима?
Бандалар ўз амалларида қудратга эга ҳамда уларни хоҳиш, иродаси бор. Аллоҳ таоло уларни, хоҳиш, қудрат ҳамда сўз ва амалларини Яратувчисидир. Улардан содир бўлган сўз ва амаллар ҳақиқатда уларнинг ўзларига изофа қилинади. Шунга кўра ажрланадилар ёки жазоланадилар.
Улар фақат Аллоҳ таоло қодир қилган нарсагагина қодирдирлар. Ва фақат Аллоҳ таоло хоҳлаган нарсанигина хоҳлайдилар.
Аллоҳ таоло деди: "Албатта бу (сура) бир панд-насиҳатдир. Бас, ким хохласа (бу панд-насиҳатни қабул қилиб), Парвардигори томонга йўл тутур. (Эй инсонлар), сизлар фақат Аллоҳ хоҳлаган вақтдагина (У зот томонга йўл тутишни) хоҳларсизлар (яъни, бирон иш Аллоҳнинг хоҳиш-иродасисиз бўлмас). Албатта Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир". (Инсон: 29-30).
60-савол: (Аввал) ўтган тақдир амалдан тўсиб, (шунга) таяниб қолишни олиб келадими?
(Аввал) ўтган тақдир амалдан тўсмайди. Ҳудди (ана шу қадарга) таяниб қолишни олиб келмаганидек.
Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларини тақдир (аввал) ўтгани, унинг жорий бўлаётгани ҳамда қаламлар шунга биноан қуриганидан хабардор қилганларида, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга: "Бизга ёзилган нарсага таяниб, амал қилишни тарк этмаймизни?"-дейилди.
У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Йўқ. Амал қилинглар. Ҳар бир (киши нима учун яратилинган бўлса шунга) муяссар қилингандир"-дедилар. Сўнг (ушбу оятларни) ўқидилар: "Ана энди ким (ўз мол-давлатидаги камбағал-бечораларга берилиши лозим бўлган закот ва бошқа садақотларни) ато этса ва (Аллоҳдан) қўрқса. Ҳамда гўзал оқибатни (яъни жаннат бор эканини) тасдиқ этса. Бас, Биз уни осон йўлга муяссар қилурмиз. Энди ким (Аллоҳ йўлида хайр-саховат кўрсатишдан) бахиллик қилса ва (ўзини Аллоҳ ҳузуридаги ажр-мукофотлардан) беҳожат билса. Ҳамда гўзал оқибатни (яъни Аллоҳ ваъда қилган жаннатни) ёлғон деса. Бас, Биз уни (дунё ва охиратда бахтсиз бўладиган) оғир йўлга «муяссар» қилурмиз!". (Лайл: 5-10). (Бухорий (4947), Муслим (2647)).
Тақдирнинг, унга (тақдирга) етказадиган ўз сабаблари бор. Ҳудди никоҳ фарзандга сабаб, экинчилик ҳосил бўлишига сабаб бўлганидек. Шунингдек, солиҳ амал жаннатга киришга сабаб, ёмон амал эса дўзахга киришга сабабдир.
mutaallim   01-10-2014, 02:20 AM
#12
Ўнинчи дарс

Иймон борасида саҳиҳ эътиқод

61-савол: Иймон борасида аҳли суннанинг эътиқоди нима?
Иймон - "Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси"-(дея) тавҳид шаҳодатини нутқ қилиш ила тилда сўзлашлик.
Тавҳид калимасини рост эканига қатъий жазм қилиш билан қалбда эътиқод қилиш.
Ва (тана) аъзолари билан амал қилишликдир.
62-савол: Иймон зиёдалашиб, нуқсонлашадими?
Ҳа. Иймон тоат билан зиёдалашади ва маъсият билан нуқсонлашади.
Аллоҳ таоло деди: "Ундай зотларга айрим кимсалар: «Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!» деганларида бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!» — дедилар". (Оли Имрон: 173).
Аллоҳ таоло деди: "Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган ва Парвардигорларигагина суянадиган кишилар...". (Анфол: 2).
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари: "Мўминларнинг иймони комилроқлари, хулқи гўзалроқларидир". Аҳмад ва бошқалар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди. ("Сунан Абу Довуд" (4062), Аҳмад (2/250), Албоний (раҳимаҳуллоҳ) "Саҳиҳ Сунан Аби Давуд" (4682)да саҳиҳ деди).
Ҳусни хулқ билан сифатланган киши, мўминларнинг иймони комилроғи бўлар экан, демак, ундан бошқа бадхулқ бўлганларининг иймони ноқисроқ бўлади.
63-савол: Эътиқодсиз иймон саҳиҳ бўладими?
Иймон эътиқодсиз сўз ва амал эмас. Чунки бу, мунофиқларнинг иймонидир.
Аллоҳ таоло деди: "Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик», дейдилар". (Бақара: 8).
64-савол: Иймон маърифат-(билиш, танишлик)нинг ўзими?
У (иймон) билишликнинг ўзи эмас. Чунки бу, кофир ва (билиб туриб) инкор қилувчиларнинг иймонидир.
Аллоҳ таоло деди: "Ва ўзлари аниқ билган ҳолларида зулм ва кибр қилиб, у (мўъжизаларни) инкор этдилар. Энди (эй Муҳаммад), у бузғунчи кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг". (Намл: 14).
Аллоҳ таоло деди: "Зотан, улар сизни ёлғончи қилмайдилар, балки бу золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қиладилар". (Анъом: 33).
65-савол: Иймон амал қилишликсиз сўз ва эътиқодми?
У, амал қилишликсиз сўз ва эътиқод эмас. Чунки Аллоҳ амалларни иймон деб номлади. Аллоҳ таоло деди: "Аллоҳ иймонларингизни (яъни, ўқиган намозларингизни) зое қилгувчи эмас". (Бақара: 143). Яъни, Байтул Мақдисга юзланиб ўқиган намозларингизни.
"Саҳиҳайн"да Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдулқойс элчиларига: "Сизларни тўрт нарсага буюраман: Аллоҳга иймон келтиришликка. Аллоҳга иймон келтириш нима эканини биласизларми?
Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик бериш, намозни тўла адо этиш, закотни ўташ, Рамазон рўзасини тутиш ҳамда ўлжаларингизнинг бешдан бирини беришларингиздир"
-дедилар. (Бухорий (7556)).
66-савол: Такфир-(куфрга ҳукм қилиш)нинг ҳукми нима?
Такфир Аллоҳнинг ҳаққидир. Аллоҳ ва Расули уни куфрга ҳукм қилган ёки мусулмонлар унинг кофир эканига ижмо қилган кишигагина куфр ҳукми берилади.
Кимда-ким бирор кишига, Улуғ Китоб ёки саҳиҳ суннат ёҳуд ижмо далилидан иборат очиқ ҳужжат қоим бўлган куфрдан ўзгаси ила куфрга ҳукм қилса, бас, у қаттиқ жазо ва таъзирини бериб қўйишликка мустаҳиқдир. Зеро "Ким мўминни куфрда айбласа, бас, у, уни ўлдириши кабидир". Бухорий Собит ибн Доҳҳак (розияллоҳу анҳу)дан, у киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилди.
67-савол: Умумий куфрга ҳукм қилиш билан хос куфрга ҳукм қилиш ўртасида нима фарқ бор?
Умумий-(мутлақ) куфрга ҳукм қилиш: умумий ваъид каби. Уни мутлақ ва умумий айтиш вожиб бўлади. Имомларнинг ушбу сўзлари каби: "Кимда-ким Қуръон махлуқ деса, бас, у кофирдир". Ҳамда Ибн Хузайма раҳимаҳуллоҳнинг: "Кимда-ким Аллоҳ аршига, етти осмон юқорисига кўтарилган дея тан олмаса, бас, у кофир, қони ҳалол ва моли ўлжа бўлади"-деб айтганлари каби.
Муайян шахсга куфр ҳукмини бериш (хос такфир) эса: бунда шартлар тўла топилиши ва тўсиқлар бартараф бўлиши шартдир. Демак, мутлақ (умумий) такфирдан, ана шунга қўл урган муайян шахга, то такфир қилиш шартлари тўла топилиб, ундан тўсиқлари бартараф бўлмагунча куфрга ҳукм қилишлик келиб чиқмайди.
mutaallim   01-10-2014, 02:28 AM
#13
Ўн биринчи дарс

Гуноҳи кабирага қўл урган кимсанинг ҳукми борасида саҳиҳ эътиқод

68-савол: Катта гуноҳга қўл урган кимсанинг ҳукми нима?
Аллоҳга ширк келтиришликдан ўзга жамийки гуноҳлар мусулмонни ислом динидан чиқармайди. Ҳалол санашлик ва мисол учун вожиб (амал)ни билиб туриб инкор қилиш каби унда куфрни вожиб қилиб қўядиган сифат зоҳир бўлиши мустаснодир. Ширкдан қуйи гуноҳларнинг барига қўл урувчи жаҳаннам оловида абадий қолмайди. Аллоҳ таоло айтганидек: "Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур". (Нисо: 48).
Оятда, гуноҳлар соҳиби Аллоҳ жалла ва аъланинг хоҳишига ҳавола қилиниши айтилди. Аллоҳ таоло хоҳласа уни Ўз фазлу марҳамати билан афв қилади. Хоҳласа унинг гуноҳлари миқдорича, улардан тозаланиши учун дўзахга киргазади. Сўнг уни тавҳиди боис ундан чиқаради ва жаннатга киргазади.
69-савол: Гуноҳи кабира соҳиби иймони комил мўминми?
Йўқ. У, иймони ноқис мўминдир. Чунки Аллоҳ таоло Ўз Китобида қатл ва зулм каби баъзи катта гуноҳларни номлади. Ва уларнинг соҳибларига иймонни исбот қилди. Демак, улар иймонлари сабаб мўмин, маъсиятлари сабаб фосиқлардир.
Аллоҳ таоло деди: "(Эй мўминлар) сизларга ўлдирилган кишилар учун озод киши муқобилига озод кишидан, қул учун қулдан, аёл киши учун аёлдан қасос олиш фарз қилинди. Энди кимга биродари томонидан бир оз афв қилинса (яъни қотилдан қасос олиш ўрнига товон олишга рози бўлинса), у ҳолда яхшилик билан бўйинсуниш ва чиройли суратда товон тўлаш лозимдир". (Бақара: 178). Аллоҳ таоло мўминлардан иборат қотил ва мақтулга иймонни ҳамда иймоний биродарликни исбот қилди.
70-савол: Бу ўринда кишини (бир вақтни ўзида ҳам) "Фосиқ", ҳам "Мусулмон" деб номланишида ўзаро зиддият борми?
Амал ва амал қилувчига фисқ дея қўлланиши ҳамда амал қилувчи мусулмон дея номланиши ва унга мусулмонларнинг ҳукмлари жорий бўлиши ўртасида ўзаро зиддият йўқ. Бухорий ўз "Саҳиҳида" ривоят қилган саҳобий Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)нинг қиссалари бу (мавзу)ни ғоятда ёритиб беради. Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) маст қилувчи ичимлик ичди ва уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига олиб келинди. Шунда саҳобалардан бири: "Унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин! Нега бунча кўп олиб келинади"-деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Унга лаънат айтма! Чунки у, Аллоҳ ва Расулини яхши кўради"-дедилар. (Бухорий (6398)).
У, ушбу катта гуноҳни ўзи билан исломдан чиқиб кетмади. Балки ушбу катта гуноҳга қўл уришига қарамай у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга иймонни исбот қилдилар.
71-савол: Куфр, ширк, зулм ва фисқнинг турлари нима?
Куфр, ширк, зулм, фисқ ва мунофиқликнинг ҳар бири шаръий ҳужжатларда икки турга кўра ворид бўлган:
1- Диннинг аслига батамом зид келгани учун миллатдан чиқарадиган катта (турлари).
2- Иймоннинг мукаммаллигига зид келадиган ва соҳиби иймондан чиқиб кетмайдиган кичик (турлари).
Бу, салафлар розияллоҳу анҳумнинг тақсимотидир. Дарҳақиқат, уммат билимдони ва Қуърон таржимони Ибн Аббос розияллоҳу анҳу, бу ўринда (катта) куфрдан қуйи бўлган (кичик) куфр, (катта) зулмдан қуйи бўлган (кичик) зулм ва (катта) фисқдан қуйи бўлган (кичик) фосиқлик бор эканини исбот қилганлар.
72-савол: Катта куфр, катта зулм ва катта фосиқликка мисолларни эслаб ўтинг?
1- Аллоҳдан ўзгасига дуо қилишлик катта ширк жумласидандир.
Аллоҳ таоло деди: "Ким ўзи учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилса, бас унинг ҳисоб-китоби Парвардигорининг ҳузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар". (Мўминун: 117).
2- Аллоҳдан ўзгасига дуо қилишлик катта зулм жумласидандир.
Аллоҳ таоло деди: "Ва Аллоҳни қуйиб, сизга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсага илтижо қилманг! Бас, агар шундай қилсангиз у ҳолда албатта золимлардандирсиз!". (Юнус: 106).
3- Иблиснинг фосиқлиги катта фисқ жумласидандир.
Аллоҳ таоло деди: "Фақат иблис (сажда қилмади). У жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйинсунишдан бош тортди". (Каҳф: 50).
73-савол: Кичик куфр, кичик зулм ва кичик фисққа мисолларни эслаб ўтинг?
1- Кичик ширк жумласидан у киши соллаллоҳу алайҳи ва салланинг ушбу қавлларидир: "Кимда-ким Аллоҳдан бошқаси билан қасам ичса, дарҳақиқат, куфр ёки ширк келтирибди". (Термизий (1455), Албоний (раҳимаҳуллоҳ) "Саҳийҳа" (2042)да саҳиҳ деди).
2- Кичик зулм жумласидан Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: "Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз қоринларига олов еган бўлурлар. Ва албатта дўзахга киражаклар!". (Нисо: 10).
3- Кичик фисқ жумласидан у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари: "Мусулмонни сўкишлик фосиқлик, уни қатл қилиш эса куфрдир". (Бухорий (48), Муслим (116)).
mutaallim   01-10-2014, 02:37 AM
#14
Ўн иккинчи дарс

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари борасида саҳиҳ эътиқод

74-савол: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари борасидаги ақидамиз нима?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини яхши кўриш, уларни дўст тутиш, уларга (Аллоҳнинг) розилигини тилаш, улар учун мағфират сўраш ва уларга олқиш айтиш (лозим деб) эътиқод қиламиз.
Аллоҳ таоло деди: "Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар — Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна (Аллоҳ) улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Мана шу буюк бахтдир". (Тавба: 100). Аллоҳ таоло биринчи пешқадамлардан чиройли амалларни шарт қилмай рози бўлди. Уларга эргашганлардан эса уларга (саҳобаларга) чиройли амаллар билан эргашганларидагина рози бўлди. Аллоҳ кимдан рози бўлса, унга ҳеч қачон ғазаб қилмайди.
Саҳиҳ ҳадисда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари собит бўлган: "Дарахт остида байъат берганлардан бирортаси дўзахга кирмайди". (Муслим (2496)).
75-савол: Муҳожирларнинг фазилатларидан бирор нарса зикр қилинг?
Аллоҳ толо муҳожирларни содиқлар дея ёдга олди ва сифатлади. Аллоҳ таоло деди: "(У ўлжалар яна) ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан ҳайдаб чиқарилган зотлар – камбағал муҳожирларникидирки, улар Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик истарлар ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ёрдам берурлар. Ана ўшалар (иймонларида) содиқ зотлардир". (Ҳашр: 8).
76-савол: Ансорларнинг фазилатларидан бирор нарса зикр қилинг?
Аллоҳ таоло ансорларни ёдга олиб, шундай деди: "Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадина) диёрига ўрнашган ва иймон-эътиқодни (маҳкам ушлаган) зотлар (ансорлар) эса ўзлари(нинг ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни суюрлар ва дилларида уларга (муҳожирларга) берилган нарса-ўлжалар сабабли бирон ҳасад туймаслар ҳамда гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир". (Ҳашр: 9).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Иймон аломати - ансорларни яхши кўришлик. Мунофиқлик аломати - ансорларни ёмон кўришликдир". (Бухорий (17)).
77-савол: Саҳобалардан кейин келганлар томонидан уларга (саҳобаларга) нисбатан бўлиши лозим бўладиган ҳолат нима?
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларига гўзаллик билан эргашадиганлардан иборат улардан (саҳобалардан) кейингиларнинг ҳолатини зикр қилиб, шундай деди: "Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмаган. Парвардигоро, албатта Сен меҳрибон ва раҳмлидирсан»". (Ҳашр: 10).
78-савол: Саҳобаларни ёмон кўрган кимсанинг ҳукмни нима?
Аллоҳ таоло деди: "Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар. Уларни (мудом) Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик тилаб рукуъ, сужуд қилаётган ҳолларида кўрурсиз. Уларнинг юзларида сажда изидан (қолган) белги-аломатлари бордир. Мана шу (яъни кофирларга қаҳрли бўлиш, мўминларга меҳрибонлик ва кўп намоз ўқиб, рукуъ-сажда қилиш) уларнинг Тавротдаги мисолларидир. (Яъни Тавротда ҳам Аллоҳ таоло мўминларни мана шундай сифатлар билан сифатлагандир). Уларнинг Инжилдаги мисоллари эса худди бир шохлар чиқариб, қувватга киргач, йўғонлашиб, ўз новдасида тик тутган, деҳқонларни лол қолдирадиган ўсимликка ўхшайди. (Мўминларнинг аввал-бошда заиф-озчилик бўлишиб, кейин аста-секин кўпайиб, кучга тўлиб кетишлари Инжилда юқорида зикр қилинганидек ўсимликка ўхшатилиши) улар сабабли кофирларни хафа қилиш учундир. Аллоҳ (мўминлардан) иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга мағфират ва улуғ ажр-мукофот ваъда қилгандир". (Фатҳ: 29).
Имом Молик раҳимаҳуллоҳ шундай деди: "Одамлардан кимки қалбида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бирор кишини ёмон кўришлик мавжуд бўлган ҳолда тонг оттирса, батаҳқиқ, унга ушбу оят етибди-(тегишли бўлибди)". ("Ҳилятул Авлиё" (3/113)).
79-савол: Саҳобалар бир-бирларидан афзалмилар ёки улар фазилатда бир даражадами?
Аллоҳ таоло саҳобалар ҳақида шундай деди: "Сизлардан (Макка) фатҳ бўлишидан илгари инфоқ-эҳсон қилган ва (расулуллоҳ билан бирга кофирларга қарши) урушган кишилар (Макка фатҳидан кейин инфоқ-эҳсон қилган ва урушган кишилар билан) баробар бўлмас. Улар кейин инфоқ-эҳсон қилган ва урушган кишилардан улуғроқ мартабададирлар. Барчаларига Аллоҳ гўзал (оқибат-жаннат) ваъда қилгандир. Аллоҳ килаётган амалларингиздан хабардордир". (Ҳадид: 10).
Бу эса уларнинг баъзилари баъзиларидан афзал экани ва улар бир даражада эмасликларига далолат қилади.
80-савол: Саҳобаларни сўкишдан қайтарувчи далилни ёдга олинг?
"Саҳиҳайн"да Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Саҳобаларимдан бирор кишини сўкманглар! Агар бирор киши Уҳуд (тоғи)чалик тилла инфоқ қилса, уларнинг бир ҳовуч, (балки) ярим (ҳовуч қилган инфоқлари)га етмайди". (Бухорий (3673), Муслим (2540, 2541)).
Яъни, уларнинг фазилатлари жумласидан бўлган ана шу миқдорга, балки ярмига ҳам ета олишмайди.
81-савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга яхшилик билан гувоҳлик берганларини зикр қилинг?
"Саҳиҳайн"да Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Одамларнинг энг яхшиси мени асримдагилар. Сўнг улардан кейин келадиганлари. Сўнг улардан кейин келадиганлари". Имрон (розияллоҳу анҳу): "Ўзларини асрларидан кейин икки ёки уч асрни зикр қилдиларми билмай қолдим"-дедилар. (Бухорий (3651), Муслим (2533)).
82-савол: Бадрда иштирок этганларнинг фазилатини зикр қилинг?
"Саҳиҳайн"да Алий ибн аби Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳатиб ибн аби Балтаъа (розияллоҳу анҳу) қиссаларида шундай дедилар: "... Албатта, у Бадрда иштирок этган. Сен қайдан биласан, шояд Аллоҳ Бадр аҳли ҳақида хабардор қилиб, айтдики: Хоҳлаган амалингизни қилинглар! Дарҳақиқат, сизларни мағфират қилдим". (Бухорий (3007), Муслим (2494)).
83-савол: Саҳобаларнинг фазилатдаги тартиблари қандай?
Аҳли сунна, ушбу умматнинг Пайғамбаридан кейинги энг яхшиси: Абу Бакр Сиддиқ сўнг Умар ал-Фаруқ деб эътиқод қилади. Бу, саҳоба ва тобеъинларнинг ижмосидир. Бу борада улардан бирор киши ихтилоф қилмаган. Аҳли сунна Усмон ибн Аффонни учинчи ва Алий ибн аби Толибни тўртинчи деб айтади, Аллоҳ уларнинг барчаларидан рози бўлсин.
mutaallim   01-10-2014, 02:40 AM
#15
Ўн учинчи дарс

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳонадон аҳллари борасида саҳиҳ эътиқод

85-савол: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳонадон аҳллари борасида ақидамиз нима?
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Ҳонадоним аҳли борасида сизларга Аллоҳни эслатаман. Ҳонадоним аҳли борасида сизларга Аллоҳни эслатаман. Ҳонадоним аҳли борасида сизларга Аллоҳни эслатаман". (Муслим (2408), Аҳмад (4/367) ва Доримий (3316)), деган васиятларига амал қилиш учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳонадонлари аҳлини яхши кўриш ҳамда уларнинг фазл в шарафларини билиш (лозим дея) эътиқод қиламиз.
86-савол: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари у киши ҳонадонлари аҳлиданми?
Ҳа. Аллоҳ таола уларга хитоб қилиш оқимида шундай деди: "Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (яъни бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар, магар бирон ҳожат учун чиққанларингизда эса илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар! Намозни тўкис адо қилинглар, закотни (ҳақдорларга) ато этинглар ҳамда (барча ишларда) Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этинглар! (Эй пайғамбар) хонадонининг аҳли, Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди холос. Уйларингизда Аллоҳнинг оятлари ва ҳикмат (яъни пайғамбар ҳадислари)дан иборат тиловат қилинадиган нарсаларни зикр-тиловат қилинглар! Албатта Аллоҳ меҳрибон ва огоҳ бўлган зотдир". (Аҳзоб: 33-34).
Ибн Касир (раҳимаҳуллоҳ) ўз "Тафсирида" шундай деди: "Ушбу оят ана шу ўринда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллари, ҳонадон аҳлига дохил эканликлари борасида ҳужжат. Чунки улар ушбу оят нозил бўлишига сабабдир. Оят нозил бўлиш сабаби бир сўз билан шунга дохил. Ё бир сўзга кўра унинг ёлғиз ўзи ёки саҳиҳ (қавл)га кўра бошқаси билан бирга". ("Тафсир Ибн Касир" (6/411)).
mutaallim   01-10-2014, 02:43 AM
#16
Ўн тўртинчи дарс

Авлиёларнинг кароматлари борасида саҳиҳ эътиқод

87-савол: Авлиёларнинг кароматлари борасида ақидамиз нима? Кароматлар юз берадими?
Аҳли сунна вал жамоа ҳужжатларда мутавотир бўлган Аллоҳ таолонинг Ўз авлиёларига (берган) кароматлар юз беришига эътиқод қилади.
88-савол: Валийнинг таърифи нима?
У: Шаръий буйруқларни бажарган, шариат қайтарганларидан четлашган кишидир.
Аллоҳ таоло деди: "Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар. Иймон келтирган ва (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлган зотлар ...". (Юнус: 62-63).
Демак, иймон ва тақво билан валийлик (ҳосил) бўлади.
89-савол: Кароматнинг таърифи нима?
Каромат: Одатдан ташқари иш бўлиб, Аллоҳ таоло уни авлиёларидан бирининг қўлида, унга диний ёки дунёвий ишда кўмак ўлароқ ижро этади.
Бироқ валийнинг каромати анбиё ва расулларнинг мўжизалари мисолига етмайди.
90-савол: Аллоҳнинг Ўз авлиёларига (берган) кароматларидан баъзиларини ёдга олинг?
Аллоҳнинг Ўз авлиёларига (берган) кароматларидан:
1- Каҳф-(ғор) эгаларининг қиссаси.
2- Марям алайҳассаломнинг, тўлғоқ тутиш у кишини хурмо дарахти олдига етаклаб борган вақтда, Аллоҳ уни янги узилган хурмодан тушиши учун унинг танасини силкитишга буюрган кези ҳамда Аллоҳнинг у киши алайҳассаломга, унинг ҳузурида қишки мевалар ёзда ва ёзги мевалар қишда мавжуд бўлиши билан ризқ ато этиши.
3- Аллоҳ таоло уни юз йилга ўлдириб сўнг уни қайта тирилтирган кишининг қиссаси.
4- Роҳиб Журайжнинг қиссаси.
5- Бану Исроиллик уч нафар кишининг қиссаси. Улар ғордан бошпана топдилар. Шунда ҳарсанг тош улар(нинг йўли)га тўғаноқ бўлди... Ва бундан бошқа Қуръон ёки саҳиҳ суннат ёҳуд салафлар ва улардан кейин келганлардан саҳиҳ бўлганлари билан илм аҳли наздида собит ва машҳур бўлганлари.
91-савол: Кароматлар тугаганми ёки ҳануз мавжудми?
Кароматлар ушбу умматда қиёмат қоим бўлгунча мавжуддир. Чунки унинг сабаби валийлик. Валийлик эса қиёмат қоим бўлгунча мавжуд.
92-савол: Одатдан ташқари ишни қилган ҳар бир киши валий бўладими?
Кимда-ким одатдан ташқари бирор иш қилса, бу уни, то барча амали Китоб ва суннатга кўндаланг қилинмагунча покдомон қилмайди ва валий эканига далолат қилмайди. Шу йўсин у иккисига (Китоб ва суннатга) мувофиқ экани ва уларга зоҳиран в ботинан эргашиши маълум бўлади.
mutaallim   01-10-2014, 02:49 AM
#17
Ўн бешинчи дарс

Мусулмонлардан бўлган ҳукмдорларга нисбатан вожиб бўладиган нарсалар борасида саҳиҳ эътиқод

93-савол: Аҳли суннанинг ҳукмдорларга нисбатан вожиб бўладиган нарсалар борасида ақидаси нима?
Аҳли сунна вал жамоа, Аллоҳ таоло мўминларга Аллоҳга маъсият бўлмаган ўринда ҳукмдорларига бўйинсунишни вожиб қилган дея эътиқод қилади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидаги ушбу: "Қийинлик ва осончилик, тетиклик ва ҳушламаганингда ҳамда сендан тортиб олинганда ҳам эшитиб, итоат қил! Гарчи молингни есалар ва белинга урсаларда. Маъсият бўлиши мустасно"-қавлларининг маъносига эътиқод қиладилар. (Ибн Абу Осим "Сунна" (2/225)да, Ибн Ҳиббон ўз "Саҳиҳи" (4645)да ривоят қилишди, шайх Албоний "Зилол Жанна"да саҳиҳ деди). Ибн Ҳиббон ўз "Саҳиҳи"да "Ҳасан иснод" билан ривоят қилди. Асли эса "Саҳиҳайн"да.
94-савол: Ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқишлик жоизми?
Жоиз эмас. Аҳли сунна вал жамоа гарчи жабру зулм қилсаларда, модомики ўзларида Аллоҳ томонидан ҳужжат бўлган очиқ куфрни кўрмас эканлар, ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқишни ҳаром деб эътиқод қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: "Огоҳ бўлинг! Кимнинг устига ҳукмдор таъйин қилинса ва уни Аллоҳга маъсият бўлган бирор нарса қилаётганини кўрса, бас, Аллоҳга маъсиятдан иборат қўл ураётган ишини ёмон кўрсин. Ва итоат қилишдан бўйин товламасин!". (Муслим (1855)). Муслим Авф ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди.
95-савол: Уларга қарши бош кўтариб чиқувчининг жазолари нима?
Шариат жамоатдан чиққан кимсага, дунё ва охиратда жиноятининг улканлигига муносиб келадиган қаттиқ жазоларни тиркади:
Шулардан: Кимда-ким итоатдан чиқувчи, жамоатдан ажралувчи бўлган ҳолда ўлса, жоҳилият ўлимидек ўлим топибди. Кимки жамоатдан ажралса, батаҳқиқ, гуноҳининг улканлигидан киноя ўлароқ у ҳақда сўралмайди. Кимки жамоатдан ажралса қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида унинг учун ҳужжат йўқдир.
96-савол: Салафлар ҳукмдорнинг ҳаққига дуои хайр қилишни яхши кўрардилар. Шуни баён қилиб беринг?
Ҳукмдорнинг ҳаққига салоҳият ва офият тилаб дуо қилишлик мақтовга сазовор ва таъкидли ишлардан. Ва у, ана шу кишининг аҳли суннадан эканига аломатдир. Фузайл ибн Иёз (раҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: "Агар мени (ижобат қилинадиган) биргина дуоим бўлганида, албатта, уни ҳукмдорнинг ҳаққига қилган бўлардим. Биз уларнинг ҳаққига салоҳият сўраб дуо қилишга буюрилдик. Уларга баддуо қилишга буюрилмадик. Гарчи жабру зулм қилсаларда. Чунки уларнинг зулми ўзлари ва мусулмонларнинг зарарига. Уларнинг салоҳияти эса ўзларининг ва мусулмонларнинг фойдасигадир".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Ҳукмдорларингизни сўкманглар, уларга ёлғон муомала қилманглар ва уларни ғазаблантирманглар. Аллоҳдан тақво қилинглар ва сабр қилинглар. Батаҳқиқ, иш яқиндир". (Ибн Абу Осим "Сунна" (1015), Байҳақий "Шуъабул Иймон" (7264)). Ибн Абу Осим "Сунна"да ва бошқалар ривоят қилишди.
mutaallim   01-10-2014, 02:52 AM
#18
Ўн олтинчи дарс

Динда баҳслашиш-(тортишиш)дан қайтарув

97-савол: Аҳли суннанинг динда тортишиш ва хусуматлашишликка нисбатан мавқифи нима?
Аҳли сунна вал жамоа динда тортишиш в хусуматлашишдан қайтаради. Зеро Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан қайтарганлар.
Термизий ва Ибн Можжаларнинг "Сунан"ида Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Бирор қавм ҳидоят устида бўлганларидан кейин фақат тортишишга берилиш сабабидан адашди". Сўнг (ушбу оятни) қироат қилдилар: "Улар (бу мисолни) сизга фақат талашиб-тортишиш учунгина келтирдилар". (Зухруф: 58). (Термизий (3176), Ибн Можжа (48), Албоний (раҳимҳуллоҳ) "Саҳиҳ ат-Тарғиб" (37)да "Ҳасан саҳиҳ" даражасида деди).
98-савол: Қораланган тортишув нима?
У, ботил билан талашиб тортишишликдир.
Ёки ҳақ борасида, маълум бўлгандан кейин ҳам тортишишликдир.
Ёҳуд баҳслашувчи ўзи билмайдиган нарсалар борасида тортишиш.
Ёкида Қуръоннинг муташобиҳ (оят)лари борасида тортишиш.
Ёки солиҳ бўлмаган ният... ва шунга ўхшашлар билан тортишиш.
99-савол: Мақталган баҳслашишлик нима?
У, баҳслашиш одобларини лозим тутган, солиҳ ниятли олим томонидан ҳақни зоҳир қилиш ва уни баён қилиш учун тортишишлик. Ана шу мақталган туридандир.
Аллоҳ таоло деди: "(Эй Муҳаммад), Парвардигорингизнинг йўли — динига донолик, ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала — мунозара қилинг!". (Наҳл: 125).
100-савол: Баъзи шаръий тортишишларни эслаб ўтинг?
Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалом ўз қавмлари билан ҳамда Мусо алайҳиссалом Фиръавн билан баҳслашишгани ҳақида хабар берди.
Суннатда эса Одам ва Мусо алайҳимассалам ўрталаридаги баҳс зикр қилинган. Салаф солиҳлардан кўплаб мунозаралар нақл қилинган. Уларнинг бари қуйидагилар тўла топилган мақтовга сазовор баҳс жумласидандир:
1- Илм.
2- Ният.
3- (Баҳслашилаётган масалани) атрофлича ўрганиб чиқиш.
4-Мунозара одоби.
mutaallim   01-10-2014, 02:54 AM
#19
Ўн еттинчи дарс

Бидъат аҳли билан суҳбат қуришдан огоҳ бўлишга чорлов

101-савол: Аҳли сунна вал жамоанинг бидъат аҳли билан суҳбатлашишликка нисбатан мавқифи нима?
Аҳли сунна аҳли ҳаво ва бидъатчилар билан суҳбат қуришдан ниҳоятда огоҳ бўлишга чорлайди:
Чунки улар билан суҳбат қуришликда Аллоҳнинг амрига хилоф чиқишлик мавжуд. Уларни яхши кўрувчи ва улар билан суҳбатлашувчи, уларнинг залолатларига бўйин эгиш ва ботилларига эргашишлик сабаб хатардадир.
Аллоҳ таоло деди: "Қачон Бизнинг оятларимизни (масхара қилишга) киришаётган кимсаларни кўрсангиз, то бошқа гапга киришгунларича улардан юз ўгиринг! Энди агар шайтон ёдингиздан чиқарса, эслаганингиздан сўнг бу золим қавм билан бирга ўтирманг!". (Анъом: 68).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дедилар: "Қиёмат кунигача динда янгилик пайдо қилган ҳар бир кимса ва ҳар бир бидъатчи ушбу оят остига дохил бўлади". У кишидан Бағавий ўз "Тафсири"да нақл қилди. (Ибн Батта "Ибана ал-Кубро" (367)да зикр қилди).
Ва у киши розияллоҳу анҳумо шундай дедилар: "Бидъат аҳли билан суҳбат қурма! Чунки улар билан суҳбат қуришлик қалбни касаллантиради". ("Тафсирул Бағавий" (2/301)).
102-савол: Бидъат ва ҳаво аҳли ким?
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: "Киши у сабабли ҳаво аҳлидан деб саналадиган бидъат, суннат илмини билувчилар наздида у Китоб ва суннатга хилоф бўлиш билан машҳур бўлган нарсадир". ("Фатава ал-Кубро" (4/194)).
Pages (2):    1 2
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.