Admin   02-25-2013, 06:33 PM
#1
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh! Rosululloh sallolohu alayhi vasallam bir hadisda “chiq ey Allohning dushmani”
deb bir odamning ko`kragiga urgan ekanlar shu jin kirishiga ishorami,iltimos shu hadisni to`liq sharxi bilan beringlar.Qur`on hadisda asli bo`lmagani uchun men insonga jin kirishini tan olmas edim.
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1241
Муслим   04-26-2013, 05:57 PM
#2
Quote:Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:Rosululloh sallolohu alayhi vasallam bir hadisda “chiq ey Allohning dushmani”
deb bir odamning ko`kragiga urgan ekanlar shu jin kirishiga ishorami,iltimos shu hadisni to`liq sharxi bilan beringlar.Qur`on hadisda asli bo`lmagani uchun men insonga jin kirishini tan olmas edim.

Жиннинг инсонга тегиши

Савол: Ҳурматли шайх, илмий савиялари бизникидек айрим талабалар жиннинг инсонга тегиши ва унга зарар беришини инкор этмоқдалар ва «Руҳиятшунослик (психология) фани руҳий касалликларни даволашда Қуръондан кўра афзалроқ» – деб ишонмоқдалар. Уларнинг гаплари тўғрими ёки йўқми? Аллоҳ сизни яхшиликлар билан тақдирласин, уларга қандай жавоб бериш керак?
Жавоб: Улар айтаётган гап нотўғри ва ботил гапдир. Бу – улардан илгари айтилган чўпчакдир. Бир неча йил илгари ҳам бу масъалани кўтаришган эди. Айрим одамлар ойнаи жаҳондан: «Жин инсонга тегмайди. Биз жинларнинг мавжуд эканига ишонамиз, бироқ, уларнинг инсонга тегишларига далил йўқ» деган гапларни эшиттиришган экан.
Биз, аввало, шундай деймиз: «Жиннинг борлигини инкор этган одам, Қуръонни(нг оятлари)ни инкор этгани учун кофир бўлади. Жинлар икки эътиборли махлуқдан биридирлар. Шундай бўлсада, кейинги баъзи инсонлар уларнинг инсонга тегишини инкор этдилар.
Иккинчидан: Бу гапларни булардан илгари мўътазила ва бошқа фирқалар ҳам айтиб ўтганлар ва: «Жиннинг инсонга тегиши мумкин эмас. Чунки, жин ҳам, инсон ҳам жисмдир. Жисмнинг жисм ичига кириши мумкин эмас», деганлар. Улар шуни таъкидлаганлар. Бу, ақлан ва эшитилган хабарларга кўра нотўғридир. Тўғриси эса насслар, ақл, воқелик ва сезги аъзолари далолат қилаётгани – жиннинг инсонга тегишининг мумкинлигидир. Бу – ўжаргина инкор қиладиган ҳиссий воқеъдир.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Рожиҳий
Манбаъ: «Ажвибатун муфийдаҳ ан асъилатин адийдаҳ».

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Admin   08-30-2013, 06:40 PM
#3
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Assalomu alaykum
1. Balog’atga yetmagan bolalarga ham jin kirishi mumkinmi?
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1722
mutaallim   08-31-2013, 02:15 AM
#4
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!

Фазилатли шайх Абу Наср Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Имом ҳафизаҳуллоҳ

Савол: Жин гўдакларга, уларга озор бериш учун кирадими?
Жавоб: Бу ўринда жин гўдакларга озор берадиган ҳолатлар мавжуд. Шулардан: уйқуда эканликларида уларни қўрқувга солиши ёки гўдакда аъзоларга оид касалликлар зоҳир бўлмаган ҳолда бир неча соат тинмай йиғлаш кузатилиши. Болага озор берадиган жин гоҳида болага кирмаган бўлади. Унга танасининг ташқарисидан озор беради ва тарк этади. Ана шундай озор чекишликка Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавллари далолат қилганидек: “Туғиладиган бирор чақалоқ йўқки, албатта, шайтон уни нўқийди-(ушлайди). Шунда у шайтоннинг ушлашидан қичқирганча йиғлайди. Марямнинг ўғли (Ийсо алайҳиссалом) ва унинг онаси (Марям) бундан мустасно”. (Бухорий (4548), Муслим (2366) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят).
Гоҳида эса унга кириб олган бўлади. Бу хатарлироқ ва озор бериши қаттиқроқдир. Гоҳида эса жин унинг онасига кириб олган бўлади ва онасига азият етказганига тобе ўлароқ унга ҳам озор беради. Оналар фарзанд ва гўдакларни ҳимоя қилиш учун ошиқишга қанчалар ҳам эҳтиёжлидирлар!! Уларга маҳрамларидан бўлган эрлари ва бошқалрдан иборат эркаклар ўзаро ёрдам беришлари лозим бўлади. Бухорий (3371) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ сўраб: “Боболарингиз Исмоил ва Исҳоққа шундай деб паноҳ сўрарди:
أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عين لامة

(Аъузу бикалиматиллаҳ ат-таамма мин кулли шайтонин ва ҳаамма ва мин кулли айнин лаамма).
Аллоҳнинг мукаммал калималари ила ҳар бир шайтон ва заҳарли мавжудотдан ҳамда ҳар бир суқли кўздан паноҳ сўрайман”-дердилар”.
Гоҳида гўдакда тўсатдан йиқилиш ва ҳушдан кетиш зоҳир бўлади. Ҳамда гўдакда шифт ва деворга тикилиб қолиши кузатилади. Агар шулардан бирор нарса мавжуд бўлса, демак, болага жин кириб олган. Шу вақт унга (Қуръон) ўқиш ва шаръий руқядан фойдаланиш талаб қилинади. Дарҳақиқат, Ибн Аббос ва Яъло ибн Мурра розияллоҳу анҳумлардан Аҳмад (4/170) ва бошқаларда шундай ривоят ворид бўлган: “Бир аёл ўзининг гўдагини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига олиб келди. Шунда Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) гўдакдаги жинга хитоб қилган ҳолда шундай дедилар: “Йўқол, Аллоҳнинг душмани!”. Яна бир лафзда: “Чиқ, Аллоҳнинг душмани!”. Ҳадис саҳиҳдир. (Шайх Абу Наср Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Имом ҳафизаҳуллоҳ “Жин билан муомала қилиш ҳукмлари ва шаръий руқя одоблари” (74-75)).
Китобнинг аслини қуйидаги боғламадан юклаб олиш мумкин: http://www.sh-emam.com/show_book.php?id=660
Меҳмон   01-21-2014, 11:11 PM
#5
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу инсон танасига кирадиган жинлар кофир жинлар бўлишини эшитгандик аммо, баъзи биродарладан шунақа гапла эшитип қовоммиза: "сизни ичизда мусулмон жин бор" деган. Бу гапда асос борми ? Мусулмон жин инсон танасига кириб унга зарар етказиши мумкунми ёки аксинча мусулмон жин инсон танасига кирип унга фойда бериши мумкунми? Ё фақат кофирларигина инсон танасига кирадими?

Жазакаллоҳу хойр!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Abu Uways.   05-19-2016, 05:23 AM
#6
Bismillahir Rohmanir Rohim. Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух. Азизлар саволим инсон ичига жин кириши мумкинми, мумкин булса кучли хужжат,илтимос
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.