Pages (3):    1 2 3   
abu Huzayfa   01-24-2013, 07:01 AM
#11
Шайх Муҳаммад Саид Рослан ҳафизаҳуллоҳ
Пайғамбаримиз туғилган кунини қандай нишонлаймиз?


Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилган кунларини нишонлар эдилар. Мен сизларга мавлидни қандай суннатга мувофиқ нишонлаш кераклигини айтиб бераман. Уни Аҳли Cуннадан бошқа ҳеч ким нишонлай олмайди. Аммо бидъат аҳлининг кўзи кўр ва буни англамайдилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам одатда душанба куни рўза тутардилар. У кишидан сўрашди: «Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз душанба куни рўза тутишни тарк қилмаётганингизни кўрдик». У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жавоб бердилар: «Бу кунда мен туғилганман ва (бу кунда) менга ваҳий нозил бўлган». Соллаллоҳу алайҳи ва ала алиҳи ва саллам. Шунингдек у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) душанба куни вафот этганлар, Робиул аввал ойининг 12 кунида. У зот соллаллоҳу алайҳи ва ала алиҳи ва саллам айни туғилган кунларида вафот этганлар. Агарда ҳозир (масалан) бир кишининг ёлғиз ўғли бўлса, у ўғлини ўзидан ҳам яхшироқ кўрса. У ўғлининг туғилган кунини нишонлайди. Аллоҳ табарока ва таолонинг қадари билан ўша ўғли айни туғилган кунида вафот этди. Ўғли туғилган кунида вафот этган бўла туриб, ўша одам ўғлининг туғилган кунини нишонлай оладими?
Кимки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунларини нишонламоқчи бўлса ҳар ҳафта душанба куни рўза тутсин. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва ала алиҳи ва саллам ҳар душанба куни рўза тутганлар ва ўша куни туғилганликларини айтганлар. Бу Аллоҳ табарока ва таолонинг динидаги бидъат ҳисобланадими? Ахир бу Суннатку. Шунинг учун ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилган кунларини нишонламоқчи бўлса, у душанба кунлари рўза тутиши керак бўлади.
Мен оламлар Роббиси бўлган Аллоҳдан барчамизни ҳаққа қайтаришини, бизни ва барча мусулмонларни тўғри йўлга йўллашини сўрайман. У Зот бизни ва барча мусулмонларни ширк ва бидъат, катта ва кичик гуноҳлардан покласин. Албатта У барча нарсага қодир. Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   02-06-2013, 09:45 PM
#12
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз роҳимаҳуллоҳ
Мавлидни нишонлаш Пайғамбарга муҳаббатни англатмайди



Мавлидни нишонлаш Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатни изҳор қилишнинг тўғри услуби эмас, йўқ! Шубҳасиз аҳли сунна учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ота-оналари ва ўз нафсларидан кўра суюмлироқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларнинг бирортангиз мен унга отасидан, фарзандидан ва барча инсонлардан кўра суюмлироқ бўлмагунимча (мукаммал) иймонли бўлмайди» (Муттафақун алайҳ). Умар ибн Хаттоб Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Эй Расулуллоҳ, сиз менга ўз жонимдан бошқа барча нарсадан суюмлироқсиз» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, то сенга ўз жонингдан ҳам суюмлироқ бўлмагунимча (иймонинг комил бўлмайди)» дедилар. Умар: «Аллоҳга қасамки, сиз энди менга ўз жонимдан ҳам суюмлироқсиз» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ана энди (ҳақни танидинг ва айтдинг) эй Умар» дедилар (Бухорий ривояти).
Аҳли сунна учун Аллоҳдан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам суюмлироқ эканига иймон келтиради. Аҳли сунна учун энг суюмли зот Аллоҳдир. Сўнг улар учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар ичида энг суюмигидирлар. Сўнг мақоми Пайғамбаримиздан кейин бўлган бошқа пайғамбарлар (суюмлидирлар). Биз уларнинг (аҳли суннанинг мана шу) йўлидамиз. (Шайх йиғлаб юбордилар...) Аллоҳни гувоҳ қиламизки, Пайғамбаримиз бизга Аллоҳдан кейин ўзимиз, бойлигимиз, авлодимиз ва барча нарсадан суюмлироқдир. Аллоҳга қасамки, агарда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу (мавлид)ни нишонлашни шаръан жорий қилганларида, шубҳасиз биз уни нишонлаган бўлар эдик. Бироқ у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни жорий қилмадилар. На у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва на саҳобалари ҳеч қачон Мавлидни нишонламадилар.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   02-08-2013, 12:46 AM
#13
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Мавлид куни рўза тутиш



Савол: Мавлид ан-Набавий куни рўза тутиш жоизми?
Жавоб: Йўқ. Рўза Аллоҳ ва Росули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) томонидан шаръий қилинган (амалдир) ва бу рўза (мавлид куни тутиш) шаръан жорий қилинмаган. Ҳа, душанба куни рўза тут, Робиул аввалнинг 12 кунида эмас, ҳар ҳафта душанба куни рўза тут, бу суннат. Аммо Робиул аввалнинг 12 куни душанба кунига тўғри келиб қолгани учун уни мавлид куни деб нишонлашинг, йўқ, бу жоиз эмас. Ҳа (шундай).
Манба: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/7428

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Admin   12-31-2013, 12:19 PM
#14
Мушриклар байрами табригига жавоб қайтариш

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/bidat/kofirlar_bayrami/kofirlar_bayrami_004_mushriklar_bayrami_tabrigiga_javob_qaytarish.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Аллоҳ сизга яхшилик ато этсин, фазилат соҳиби, (савол берувчи) айтадики: мушрик мусулмонни мушриклар байрами билан табриклаши ҳолати ҳукми нима? Мусулмон унга жавоб бериши керакми ёки йўқми?
Жавоб: Йўқ, мушриклар байрамида иштирок этиш, у билан табриклаш, табригига жавоб қайтариш жоиз эмас. Аксинча, уларни инкор қилиш ва айтиш керакки: бу бизга жоиз эмас, биз мусулмонлармиз, бу эса куфр байрами, биз уларни яхши кўрмаймиз ва биз уларни инкор қиламиз. Ҳа (шундай).
Кофирларни байрамлари билан табриклаш жоиз эмас. Мусулмонга уни табриклаганида жавоб қайтариши жоиз эмас. Чунки бу мусулмонлар байрами эмас ва мусулмон унга хурсанд бўлмайди.
Худди шундай бидъат байрамлари, мавлид байрами ва ҳоказолар. Бидъат аҳли нишонлайлиган бидъат байрамлар. Улар ҳам худди шундай, уларда иштирок этиш, у билан табриклаш жоиз эмас. Чунки бу Ислом байрамлари эмас, балки бидъатдир. Ҳа (шундай).


Admin   01-28-2014, 03:42 PM
#15
Мавлид ва Исро ва Меърожни нишонлаш ҳукми

Савол: Индонезиядаги каби Исломий даъват ва Ислом шиори мақсадида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мавлидларида, Исро ва Меърож кечаларида йиғилишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Дарҳақиқат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўз, амал ва Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш билан одамларни Исломга даъват қилдилар, ҳолбуки улар Исломга даъват қилиш, даъватни ёйиш ва унинг шиорларини намойиш этиш йўлини бошқалардан яхшироқ билар эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлидларида, Исро ва Меърож кечаларида йиғилиш у кишининг даъватдаги ва Ислом шиорларини намойиш этишдаги йўлларидан эмас. Ваҳоланки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салам бу кунларнинг қадрини бошқалардан кўра яхшироқ биладиган ва уни қадрини жойига қўядиган зот эдилар. Саҳобалар розияллоҳу анҳум у кишининг йўлини тутдилар. Исломга даъват қилишда ва уни ер юзига тарқатишда у кишининг йўлларига эргашдилар. Мана шундай кечаларда ва шунга ўхшаш катта воқеалар бўлган кунларда йиғилиб тўпланмаганлар. Аҳли сунна вал жамоанинг мўътабар имомлари раҳимаҳумуллоҳлардан ҳам бундай ишларни қилганликлари эшитилмаган. Бундай бидъат ишларни динда бидъат пайдо қиладиган, динга ғулув кетадиган рофиза ва шийъа каби пок шариатдан билимлари кам бўлган кимсалар қилганлар.
Юқорида зикр қилинган кунларда йиғилиб тўпланиш мункар бидъатдир. Чунки у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, тўғри йўлда бўлган халифалар ва улуғ уч асрда ўтган салафи солиҳ имомларининг йўлларига зид ишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким бизниг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у номақбулдир» (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Шунингдек айтганлар: «Ким биз буюрмаган ишни қилса, у номақбулдир» (Муслим ривояти). Яна айтганлар: «Сизлар янги пайдо бўлган ишлардан эҳтиёт бўлинглар, чунки ҳар бир янги пайдо бўлган иш бидъатдир ва ҳар бир бидъат залолатдир» (Муслим ривояти).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   02-13-2015, 12:50 AM
#16
Admin   02-13-2015, 12:50 AM
#17
Admin   02-21-2015, 08:28 AM
#18
Admin   04-23-2016, 04:22 PM
#19
Дилмурод Абу Муҳаммад

Мавлид маросими суннат ҳам, бидъат ҳам эмасми?

Ушбу маърузада ўзини Ислом даъватчиси деб ҳисоблаган шахснинг қуйидаги шубҳасига қисқача раддия берилади:

[Image: mavlid_shubha.jpg]

Мавлид маросимини ўтказиш на суннат ва на бидъат ҳукмига кирмайди. Ким уни суннат деса, хато қилган бўлади, ким уни бидъат деса, нотўғри гап айтган бўлади.

[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/aqida/bidatga_oid_turli_mavzular/mavlid_marosimi_sunnat_ham_bidat_ham_emasmi.mp3[/audio]
Юклаб олиш
Муслим   05-21-2016, 07:57 PM
#20
بسم الله الرحمن الرحيم

Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Унинг бандаси ва элчиси Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига саловату саломлар бўлсин.
Сўнг:
Ўзини Ислом даъватчиси деб ҳисоблаган бир шахс ўзининг мавлид ҳақида битган мақоласида «Маҳалли қиём», яъни мавлид ўқилаётганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таваллудлари зикр қилинганда у зотга таъзим ўлароқ ўриндан туриш масаласи ҳақида сўз очиб шундай дейди:
Айрим жойларда бу мақомда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилган илк мақтовли шеър – ансорлар бадиҳа шаклида айтган «Толаъал бадру»ни айтишади. Бунда мавлидхонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Мадинага кириб келган пайтларини ҳам тасаввур қилиб, ўзларини ансорлар сафида ҳис қиладилар, ўша дамдаги шодлик ҳиссини вужудларида туядилар.

Мадина аҳли Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни “Толаъал Бадру аълайна”
нашиди билан кутиб олганмилар?

Савол: Ҳурматли шайх, Аллоҳ сизни муваффақ қилсин! Мадина аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни “Толаъал Бадру аълайна” нашиди билан кутиб олганлари саҳиҳми? Ана шу қиссани мана бу нашидларга далил қилаётганлар бор.
Жавоб: Бу қисса собит бўлмаган. Бу ерда унинг асоси йўқ эканига далолат қиладиган нарса бор. (Нашидда) айтяптики: Бизга “Санийятул Вадаъ” томондан тўлин ой чиқди. “Санийятул Вадаъ” (Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳижрат қилиш йўлларидаги) Макка йўлида эмасди. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага жануб йўлидан келдилар. Шимол йўлидан келмадиларки, ҳатто “Санийятул Вадаъ” йўлидан ўтсалар! “Санийятул Вадаъ” Мадинанинг шимолида. Бу (воқеъликка) тўғри келмаяпти. Ҳа (шундай).

Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Манба: http://www.safeshare.tv/w/ss56c147bd42115
Таржимон: mutaallim

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Pages (3):    1 2 3   
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.