Нафсни икром қилиш ва уни хорлашлик
Яҳё ибн абу Касир раҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Бандалар ўз нафсларини Аллоҳга тоат қилишга ўхшаши билан икром қилмаганлар. Ҳамда бандалар ўз нафсларини Аллоҳ азза ва жаллага маъсият қилишга ўхшаши билан хорламаганлар". ("Муҳаса ан-Нафс" Ибн Абу ад-Дунё (98)).
Одамлар ўз нафсларини ё икром қиладилар ёки хорлайдилар. Кимки ибодат ва тоатда нафсига қарши курашса, дарҳақиқат, нафсини икром қилибди ва уни поклабди. Кимда-ким уни гуноҳ ва маъсиятларга ботирса, дарҳақиқат, уни хорлабди ва булғалабди.
Машварат
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Йўл-йўриқ кўрсатувчи билан машварат қилган киши надомат чекмайди". (Ибн Ҳиббон "Ровдо ал-Уқала" (193)).
Машварат қилиш-(маслаҳатлашиш) рушд-у ҳидоят ва тўғриликдир. Маслаҳатлашган киши надомат чекмайди. Ҳар бир киши ҳам маслаҳатлашишга лойиқ эмас. Балки бунга лойиқ киши тўғри йўл-йўриқ кўрсатувчидир. Нолойиқ кимсалар билан маслаҳатлшганликлари сабабли мақталмайдиган йўлларда қанчадан-қанча оғир аҳволга тушиб қолган қавмлар бор.
Илм ва ишонч
Абу Саъид ал-Харроз раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
"Илм сени амал қилдирган нарса. Яқин-(ишонч) эса сени ундаган нарсадир". (Хатиб ал-Бағдодий "Иқтидо Илм ал-Амал" (36)).
Бу, фойдали илм ва чинакам ишончнинг гўзал васфидир. Зеро илм сизни тоат ва ибодатга аҳамият беришда ишга солган нарса. Ишонч эса Аллоҳ сари юришингизга сизни ундаган нарса. Агар ишонч бўлмаганда Аллоҳ сари бораётган киши юрмас эди.
Мўмин яхшилик қилиш ва қўрқув орасини жамлайди
Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Мўмин яхшилик қилиш ва қўрқув орасини жамлайди. Мунофиқ эса ёмонлик қилиш ва ҳотиржамлик ўртасини жамлайди”. (Ибн Муборак “Зуҳд” (985)).
Бу бобда ушбу умматнинг энг яхшилари бўлмиш саҳобалар розияллоҳу анҳум ҳолатларидан ибрат олайлик. Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Кимки саҳобалар розияллоҳу анҳум ҳолатларини чуқур ўйлаб кўрса уларни ғоятда амал қилиш билан бирга ғоятда қўрқувда эканликларини топади. Биз эса нуқсонга йўл қўйиш ўртаси билан, балки камчиликка йўл қўйиш ва ҳотиржамликни жамладик. Ушбу Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтардилар:
“Мен мўмин банданинг ён чаккасидаги тук бўли(б қоли)шни суярдим”. А
ҳмад (раҳимаҳуллоҳ) у киши (розияллоҳу анҳу)дам шундай зикр қилди. У киши (розияллоҳу анҳу)дан яна тилларини ушлаб шундай деганликларини ёдга олди: “Бу мени ноқулай ҳолатларга солиб қўйган”. Ва кўп йиғлар эдилар. Айтардиларки: “Йиғланглар! Агар йиғлолмасанглар, бас, ўзингизни йиғлаганга солинглар!”. У киши (розияллоҳу анҳу) намозга турсалар Аллоҳ азза ва жалладан қўрққанлари сабаб гўё (дарахт) новдаси каби бўлардилар. (Ейиш учун) қуш олиб келинди. Шунда уни ағдариб қўйдилар сўнг: “Бирор ов (яъни, ҳайвон) овланса ҳамда дарахтлардан бирортаси кесилса, батаҳқиқ, у сабабли тасбиҳ айтиш зое қилинибди”, дедилар. (Яъни, Исро сурасининг 44-оятига ишора қилдилар:
“Етти осмон, ер ва улардаги бор жонзот (Аллоҳни) поклар. Мавжуд бўлган барча нарса ҳамду сано айтиш билан У зотни поклар. Лекин сизлар (эй инсонлар), уларнинг тасбеҳ айтишларини — поклашларини англамассизлар. Дарҳақиқат, У ҳалийм ва мағфиратли бўлган зотдир”).
Вафот этар чоғлари Оиша (розияллоҳу анҳо)га шундай дедилар: “Эй қизим! Мен мусулмонларнинг молидан ушбу тўн, мана бу сут соғувчи ва мана бу қулни олдим. Бас, уни тезда (Умар) Ибн Хаттобга элтиб бер!”. Ва дедилар: “Аллоҳга қасамки, мен ейилиб, буталанадиган ушбу дарахт бўлиб қолишимни хоҳлайман…”. (Ибнул Қаййим “Ад-Даъа ва ад-Дава” (93)).
Олий хулқлар
Собит ибн Убайд раҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Зайд ибн Собит (розияллоҳу анҳу)дан кўра қавм билан ўтирганда улуғворроқ ва уйида хушчақчақроқ бирор кишини кўрмадим”. (Бухорий “Адаб ал-Муфрад” (286)).
Бу, олий хулқлар жумласидандир. Инсон уйида аҳли ва фарзандларига нисбатан лутф ва муҳаббатли, ҳазилкаш ва (суҳбат қуриб) кўнгил олувчи бўлиши. Чунки уйга кўпинча соҳиби ҳолдан тойган ҳамда иш, одамлар билан ўралашиш ва улар билан учрашишдан чарчаган ҳолда кириб келади. Одамларнинг кўпи аксар ҳолатда уйига кирса роҳат ва сокинлик излайди. Атрофидагиларини хурсанд қилиш ва уларга илтифот кўрсатишни қўя туринг бирор овоз эшитиш ёки бирор киши билан гаплашишни истамайди. Агар киши уйига кираётагнда кўнгли кенг бўлса, хулқи олий ва гўзал бўлса, батаҳқиқ, у фарзанд ва аҳли оиласини ўзининг илтифоти ва гўзал хулқи билан қабул қилади-(қарши олади).
Икки хислат
Яҳё ибн Абу Касир раҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Икки хислат борки, агар уларни бирор кишида кўрсанг, бас, уларнинг ортида у иккисидан-да яхшироғи бор эканини билавер: Агар тилини сақласа, намозини муҳофаза қилса”. (Ибн Абу ад-Дунё “Ас-Сомт” (564)).
Тилни сақлаш, уни тийиш ва эҳтиёт қилиш барча аъзоларни сақлаш деб ҳисобланади. Чунки улар (узвлар) унга (тилга) тобедир. Намозни муҳофаза қилиш (уни жамоатда адо этишга риоя қилиш) эса бандага яхшиликларнинг барида кўмакчи ҳамда уни ёмонлик ва гуноҳлардан тийиб турувчи дея ҳисобланади.
Қилмишинга яраша жазо оласан
Яҳё ибн Саъид раҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Бизга етган (хабар)га кўра, кимки мўйсафидни таҳқирласа Аллоҳ уни ҳам сочи оқарганда таҳқирлайдиган кишини юбормагунича вафот этмайди”. (Ибн Абу ад-Дунё “Ал-Умр ва аш-Шийб” (1343)).
Катта ёшлиларнинг кўпи алоҳида ғамхъорлик ва катта эътиборга муҳтож. Баданга оид эътибор, нафс-(руҳ)га оид эътибор ва ижтимоий эътибор. Киши қилмишига яраша жазо олади. Кимда-ким ўша (қария)ларнинг ҳақ-ҳуқуқларини билса, (зиммасидаги) уларнинг вожиботларини адо этса, батаҳқиқ, Аллоҳ азза ва жалла унга ҳам катта-(кекса)лигида ҳақ-ҳуқуқ ва вожиботларини адо этадиган кишини бағш этади. Бунинг акси бўлса, ким-ки ўша (қария)ларнинг ҳақ-ҳуқуқларини зое қилса, (зиммасидаги) уларнинг вожиботларини ташлаб қўйса ёки уларга ёмонлик қилса, батаҳқиқ, Аллоҳ унга катта-(кекса)лигида шундай муомала қиладиган кишини тақдирига битиб қўяди.
Дастмоя
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Мўминнинг дастмояси динидир. Қаерга борса дини ҳам у билан бирга боради. Уни (динини) сафарга чиққанда ортда қолдириб кетмайди. Уни (динини) кишиларга омонат қўйиб кетмайди". (Ибн Батта "Ибана Кубро" (585)).
Дастмояни зое қилган кимса фойдага қандай умид боғласин?! Дастмоясиз фойда қолиши амри маҳолдир. Уни зое қилиш зиён, ҳасрат ва надомат. Уни сақлаш эса фойда ҳамда дунё ва охират саодати. Кўпчилик дастмоя қолиб хаёлий фойдалар билан машғул.
Тақвонинг ҳақиқати
Бакр ибн Абдуллоҳ деди:
"Ибн Ашъас фитнаси бўлган вақтда Толқ: "Ундан тақво билан сақланинглар", деди. Бакр: "Бизга тақвони қисқача баён қилинг", деди. У (Толқ): "Тақво - Аллоҳ томонидан бўлган нур асосида Аллоҳнинг раҳматини умид қилган ҳолда Аллоҳнинг тоатига амал қилиш. Тақво - Аллоҳ томонидан бўлган нур асосида Аллоҳнинг жазосидан қўрққан ҳолда Аллоҳга маъсият қилишни тарк этишликдир". (Ибн Муборак "Зуҳд" (1343)).
Бу, тақвонинг чегараси ва ҳақиқати ҳақида айтилган сўзларнинг энг яхшисидир. Дарҳақиқат, у киши раҳимаҳуллоҳ икки иш бўлмиш тақвонинг бошланиш ва ғоя-(тугалланиш нуқта)сини жамладилар. Чунки Аллоҳ жалла ва аълага қурбат ҳосил қилинадиган ҳар бир амалнинг бошланиш ва тамомига етиш ўрни бўлиши шарт. Бошланиш ўрнига келсак, унинг устига қойим бўладиган асоси бўлмиш иймондир. Бунга у киши раҳимаҳуллоҳ ушбу қавлларида ишора қилдилар:
"Аллоҳ томонидан бўлган нур асосида". Тугалланиш ўрнига келсак, у Аллоҳнинг савобига нойил бўлиш, У субҳанаҳу ва таолонинг розилиги билан бахт қучиш ҳамда Унинг жазосидан нажот топиш. Бунга у киши раҳимаҳуллоҳ ушбу қавлларида ишора қилдилар:
"Аллоҳнинг савобини умид қилган ҳолда". Ва ушбу қавллари:
"Аллоҳнинг жазосидан қўрққан ҳолда".
Рамазонга тайёргарлик кўриш
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят:
"Агар рўза тутсанг, бас, қулоғинг, кўзинг ҳамда тилинг ёлғон ва гуноҳлардан рўза тутсин-(тийилсин). Хизматкорга озор беришни ташла. Рўза тутган кунингда оғир, босиқ бўл. Oғиз очиқ бўлган кунинг билан рўза тутган кунингни баробар қилма". (Ибн Абу Шайба "Мусоннаф" (8973)).
Бу, Рамазонга тайёргарлик кўринишларидан ёрқин бир кўринишдир. Бунинг сабаби, рўза нафсни тарбиялаш, қалбни поклаш, тақвони рўёбга чиқариш, гуноҳлардан четлашиш ҳамда қалб, тил ва аъзоларни ислоҳ қилиш учун жорий қилингандир. Ушбу муборак ой кириб келганда унинг яхшиликларини қўлга киритиш учун гўзал тайёргарлик кўрган киши учун бу қандай ҳам чиройли-(муносиб).
Уламолар
Абу Малиҳдан ривоят, Маймун (раҳимаҳуллоҳ)нинг шундай деяётганларини эшитдим:
"Уламолар - ҳар бир шаҳарда мен йўқот(иб тополмаёт)ган (киши)лардир. Улар менинг истак-(мақсад)имдир. Қалбимнинг салоҳиятли эканини уламолар билан ҳамсуҳбат бўлишликда топдим". (Абу Нуъайм "Ҳиля" (4/85)).
Мусулмон Раббисини таниган, пайғамбарини таниган, Аллоҳнинг буйруқ ва чегараларини билган, Аллоҳ яхши кўриб, рози бўладиган нарсалар билан У ёмон кўриб, норози бўладиган нарсалар орасини ажратиб олган олим билан ҳамсуҳбат бўлишга муваффақ қилиниши қандай ҳам олий неъматдир. У (олим) қилаётган ва тарк этаётган нарсаларда Аллоҳнинг буйруғига амал қилади. Суҳбатдошларига унинг қандай ҳам муборак таъсири бор.
Ҳукмдорга хиёнат қилиш
Абдулҳамид ибн Абдуллоҳ ибн Муслим ибн Ясордан ривоят:
"Ибн Сийрин зиндонда ҳибс қилинганда зиндонбон унга: "Кеч бўлганда аҳли оиланг олдига бор. Тонг отганда келарсан", деди. Шунда Ибн Сийрин: "Йўқ. Аллоҳга қасамки, ҳукмдорга хиёнат қилишда сенга кўмак бермайман", деди". (Хатиб ал-Бағдодий "Тарих Бағдод" (5/334)).
Дин-диёнат, вафо ва тақвога асосланган ушбу муборак манҳаж билан ҳавои нафси тусаган нарсагагина эътибор берадиган кимса ўртасида қандай ҳам катта фарқ бор.
Суҳбатдош
Суфён раҳимаҳуллоҳ деди:
"Кишининг фасодга юз тутиши ва салоҳиятли бўлишида дўстдан етукроқ бирор нарса йўқ". (Ибн Батта "Ибана" (504)).
Бунинг сабаби, инсон табиати ҳамроҳига иқтидо қилиш ва ўхшаш бўлишга фитратлантирилган. Талабалар билан ҳамсуҳбат бўлиш нафсда илм талаб қилишга ошиқишни уйғотади. Зоҳидлар билан ҳамсуҳбат бўлиш дунёда зоҳид бўлишга ундайди. Бидъатчи ва ҳавои нафс эгалари билан ҳамсуҳбат бўлиш бидъат жарликларига қулатади. Дунёга ошиқманд билан ҳамсуҳбат бўлиш нафсда дунёга ҳарисликни уйғотади ваҳаказо. Шунинг учун киши шерик ва ҳамроҳлар ичидан улар билан ўралашганда ўзи учун хайр ва манфаат бўлганини ихтиёр қилиши ҳамда ёмон шериклардан ниҳоятда ҳазир бўлиши лозим бўлади. Солиҳ суҳбатдошга ҳамроҳ бўлишга муваффақ қилиниш энг улкан неъматлардан саналади.
Жаннат калити
Ваҳб ибн Мунаббиҳга:
"Ахир "Ла илаҳа иллаллоҳ" жаннатнинг калити эмасми?", дейилди. У киши: "Албатта. Бироқ бирор калит йўқки уни тишлари бўлмаса. Агар тишли калит олиб келсанг сен учун (эшик) очилади. Акс ҳолда сен учун (эшик) очилмайди", деди. (Бухорий "Саҳиҳ"да (1237) таълиқ ўлароқ ривоят қилди. "Тарих ал-Кабир"да (261) эса санади билан ривоят қилди).
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ "Нуния"да "Жаннат дарвозасининг калити ҳақидаги бўлим" остида шундай деди:
"Дарвозанинг очилиши тишлари мавжуд калит билангина мумкин бўлади. Унинг калити эса ихлос ва тавҳидга гувоҳлик бериш билан. Ана шу иймон гувоҳлигидир. Тишлари эса амаллар бўлиб, у ислом жорий қилган ишлар. Тишли калит ушбу мисол билан ўз кучини йўқотмайди. Бу сабаб маърифат эгаси наздида қанчадан-қанча англашилмовчиликлар ҳал қилинади".