Admin   05-03-2011, 09:26 PM
#1
Эркакларнинг узук тақишлари суннатми?

Савол: Эркакларнинг узук тақишлари суннатми?
Жавоб: Узук тақиш ҳар бир одамдан, гарчи унинг эҳтиёжи бўлсада, талаб қилинадиган даражада зарурий суннат эмасдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мактуб жўнатмоқчи бўлган қироллар мактубларни муҳрсиз қабул қилмасликларини айтилганида, жўнатиладиган мактубларни муҳрлаш учун узук қилдирган эдилар. Қироллар, қозилар ва амирлар каби муҳрга эҳтиёжи бўлган кимсаларнинг узук қилдириб олишлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиш бобидандир. Бироқ бунга эҳтиёжи бўлмаган одамнинг узук тақиб олиши унга нисбатан суннат эмас, мубоҳдир. Уни тақиб олишида монеълик бўлмаса, тақишининг зарар йўқ.
У шуни унутмасинки, эркакларнинг тилла узук тақишлари ҳаромдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (эркакларга) тилла узук тақишлари ҳаром экани собит бўлган.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
«Мажмуъу фатава ва расаили-ш-шайх ибн Усаймийн» 11 – ж.,
«Идишлар» боби, савол № 17.
Ahlussunna   03-21-2014, 10:41 PM
#2
Ассаламуалайкум... 1)эшитдимки Ханафий мазхабида кумуш узукхам мумкинэмас деп лекин хадисларни укиб курдим хичхам мумкин эмас деган ерини топмадим... биладиганлар булса Ханафий мазхабида бирон хатто носахих болган манбамики узукни так,ик, килган?
2)ва Росулуллох саллолоху алайхи васаллам узукни кайси баромогига такган?
Муслим   05-07-2014, 07:06 PM
#3
(03-21-2014, 10:41 PM)Ahlussunna Wrote: Ассаламуалайкум...
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
(03-21-2014, 10:41 PM)Ahlussunna Wrote: 1)эшитдимки Ханафий мазхабида кумуш узукхам мумкинэмас деп лекин хадисларни укиб курдим хичхам мумкин эмас деган ерини топмадим... биладиганлар булса Ханафий мазхабида бирон хатто носахих болган манбамики узукни так,ик, килган?
Сизга хато маълумот етиб келган бўлса керак. Чунки "ал-Мавсуатул фиқҳия" (27/11)да ҳанафийларнинг узук вазни борасидаги қавли келтирилган. Табиийки, агарда ҳанафийлар эркак кишига кумуш узук тақиш ҳаром деб ҳисоблаганида, кумуш узукнинг вазни қанча бўлиши кераклиги борасида гап гапиришмаган бўларди.
Quote:
7- وزن الخاتم :
قال الحنفية : لا يزيد الرجل خاتمه عن مثقال .
والمثقال هو وزن الدرهم الإسلامي وهو ما يعادل = 4،25جراماً .
وحجتهم في ذلك حديث بُرَيْدَةَ رضي الله عنه ، أَنَّ رَجُلًا جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَعَلَيْهِ خَاتَمٌ مِنْ حَدِيدٍ ، فَقَالَ : مَا لِي أَرَى عَلَيْكَ حِلْيَةَ أَهْلِ النَّارِ ، فَطَرَحَهُ ، ثُمَّ جَاءَهُ وَعَلَيْهِ خَاتَمٌ مِنْ شَبَهٍ ، فَقَالَ : مَا لِي أَجِدُ مِنْكَ رِيحَ الْأَصْنَامِ ، فَطَرَحَهُ ، قَالَ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، مِنْ أَيِّ شَيْءٍ أَتَّخِذُهُ ؟ قَالَ : مِنْ وَرِقٍ وَلَا تُتِمَّهُ مِثْقَالًا " [ أخرجه الترمذي وأبو داود والنسائي ] .

وقال المالكية : يجوز للذكر لبس خاتم الفضة إن كان وزن درهمين شرعيين أو أقل ، وهو ما يعادل = 2,975جراماً ، فإن زاد عن درهمين فهو حرام .
ولم يحدد الشافعية وزناً للخاتم المباح ، ولعلهم اكتفوا فيه بالعرف ، أي عرف البلد وعادة أمثاله فيها ، فما خرج عن ذلك كان إسرافاً ، وكما قال الأذرعي : الصواب ضبطه بدون مثقال .
وقال الحنابلة : لا بأس بجعله مثقالاً فأكثر ، لأنه لم يرد فيه تحديد ، ما لم يخرج عن العادة ، وإلا حرم ، لأن الأصل التحريم ، وإنما خرج المعتاد لفعله صلى الله عليه وسلم ، وفعل الصحابة [ الموسوعة الفقهية 11/27 ] .
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.