Abu Umar   05-09-2014, 04:40 AM
#1
Аллоҳга тавба қилишга шошилиш зарурлиги

Мусулмон нажотга ноил бўлиш, мўл ажр ва улкан фойдаларни қўлга киритиш учун Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилишга шошилиши вожибдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар» (Нур: 31). Субҳанаҳу шундай дейди: «Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар, шоядки, Роббингиз сизларнинг ёмонлик-гуноҳларингизни ўчириб, остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритур» (Таҳрим: 8). Субаҳанаҳу деди: «Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб яхши амаллар қилса, бас Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик-гуноҳларини яхшилик-савобларга айлантириб қўюр. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир» (Фурқон: 70).
Тавба амалларнинг энг олий ва улуғларидан. У амалларнинг Аллоҳга энг суюмли ва энг мукаррамидир. Тавба қилувчилар учун У Зотда хос муҳаббат бор. Аллоҳ таоло деди: «Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади» (Бақара: 222). Балки У субҳанаҳу Беҳожат, Мақталган эканига қарамай тавба қилувчининг тавбаси сабаб хурсанд бўлади.
«Саҳиҳайн»да Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Аллоҳ бандасининг тавбаси сабабли сизлардан бирингиз туясидан йиқилиб тушиб, дарҳақиқат, уни чўлда адаштириб-(йўқотиб) қўйган …дан кўра кўпроқ шодланади». Муслимнинг ривоятида: «Аллоҳ бандасининг Унга тавба қилган вақтдаги тавбаси билан, сизлардан бирингиз саҳрода туясида кетаётиб, таоми ва шароби унда бўлган ҳолатда туяси қочиб кетди. Ундан умидини узиб, бир дарахт олдига келди ва унинг соясида ёнбошлади. Дарҳақиқат, туясидан умидини узган эди. Шундай ҳолатда бўлиб турганида, туя олдига юки билан келди. Уни тизгинидан ушладида, ўта шодланганидан: «Аллоҳим, Сен мени қулимсан ва мен Сени Роббингман» деган вақтдаги кишидан ҳам ортиқроқ шодланади. (Бу киши) ўта шодланиб кетганидан хатога тушди» (Бухорий (6309), Муслим (2747)).
Маълумингиз бўлсинким, жиноят қай даражага етмасин ва гуноҳ қанчалик улкан бўлмасин тавба эшиги очиқдир. Аллоҳ таоло деди: «У бандаларидан тавба-тазарруъ қабул қиладиган, ёмонликларни афв этадиган ва қиладиган ишларингизни биладиган зотдир» (Шўро: 25). Субҳанаҳу деди: «Ким бирон бир ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳни мағфират қилгувчи ва меҳрибон эканини топар – кўрар» (Нисо: 110). Аллоҳ таоло деди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Менинг ўз жонларига жиноят қилган (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир» (Зумар: 53).
Балки Аллоҳ жалла ва аъла мунофиқлар ҳолати ҳақида шундай деди: «Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз! Магар тавба килиб ўзларини ўнглаган …» (Нисо: 145-146). Насоролар ҳақида шундай деди: ««Аллоҳ — Учтанинг (яъни Аллоҳ, Марям, Ийсонинг) биридир», деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўладилар. Чунки ягона ҳақ Илоҳдан бошқа бирон илоҳ йўқдир. Агар айтаётган гапларидан тўхтамасалар, албатта улардан кофир бўлган кимсаларни аламли азоб ушлайди. Ахир, Аллоҳга тавба қилиб, мағфират қилишини сўрамайдиларми?! Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон-ку!» (Моида: 73-74). Мўминларни фитнага солиш ва уларни ўз динларидан адаштиришлик учун чоҳлар қазиган «Ухдуд»-(Чоҳ) эгалари ҳақида шундай деди: «Албатта мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, (бу қилмишларидан) тавба қилмаган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир ва улар учун ўт азоби бордир!» (Буруж: 10).
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ шундай деди: «Ушбу саховат ва жўмардликка бир боқинглар. Улар Аллоҳнинг дўстларини қатл қилдилар. У эса уларни тавба ва мағфиратга чорлаяпти» (Ибн Касир ўз тафсири (8/393)да зикр қилди).
Шунинг учун бирор бир кишига одамларни Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилиши ҳалол бўлмайди. Гуноҳлари қай даражага етиб, кўп ва турли-туман бўлсада. Худди унга уларни маъсиятларни қилиш ва гуноҳларга қўл уришга журъат уйғотиши ҳалол бўлмаганидек.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дедилар: «Кимда-ким шундан кейин Аллоҳнинг бандаларини тавбадан ноумид қилса, дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жалланинг Китобини инкор қилибди» (Ибн Касир ўз тафсири (7/99)да зикр қилди).
Бандага вақт ўтиб кетмасидан олдин тавбага шошилиши ва уни рўёбга чиқаришга тезлашиши лозим бўлади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла банданинг тавбасини модомики (жони) ҳалқумига келмаган экан, албатта, қабул қилади». Термизий ривояти (Термизий «Сунан» (3537), Албоний раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳул Жомеъ» (1903)да «Ҳасан» даражасида деди). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимда-ким қуёш ботар томонидан чиқишидан олдин тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади». Муслим ривояти (Муслим (2703)).


«Пайғамбарнинг амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!» (Нур: 63)
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.