Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
Ушбу ҳадис уйдирма бўлиб, Ҳоким Абдуллоҳ ибн Муслим Ал-Фиҳрийнинг йўлига кўра ривоят қилган. Исмоил ибн Маслама бизга шундай ҳадис айтди, Абдурроҳман ибн Зайд ибн Аслам отасидан, (отаси) бобосидан, (у эса) Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан бизга шундай хабар берди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Одам (алайҳиссалом) хатога қўл ургач шундай деди: Эй Раб, Сендан Муҳаммаднинг ҳаққи ила мени мағфират қилишингни сўрайман. Аллоҳ деди: Муҳаммадни қандай танидинг, уни яратмаган бўлсам. (Одам) деди: Чунки Сен мени Қўлинг билан яратиб, руҳингдан пуфлаганингда бошимни кўтардим ва арш устунларига “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ” дея битиб қўйилганини кўрдим. Ва билдимки, Сен исминга халқларнинг Сенга энг суюклисинигина боғлайсан. Аллоҳ деди: рост сўзладинг эй Одам. Албатта у халқларнинг Менга энг суюклисидир. Менга унинг ҳаққи ила дуо қил. Дарҳақиқат, сени мағфират қилдим, агар Муҳаммад бўлмаганида сени яратмасдим”.
Ҳоким ушбу ҳадиснинг иснодини саҳиҳ деди. Дарҳақиқат, бир қанча уламолар у кишини танқид қилди. Ҳамда у кишига ушбу ҳадисни саҳиҳ деганлари учун инкор қилишди. Ва ушбу ҳадисга, у ботил дея ҳукм қилишди. Ҳокимни ўзи ушбу ҳадисда ўзаро зиддиятга борди дея баён қилдилар.
Қуйида ушбу уламоларнинг баъзи қовлларини этиборингизга ҳавола қиламиз:
Заҳабий юқоридаги Ҳокимнинг сўзини танқид қилиб шундай деди: балки у уйдирмадир. Абдурроҳман кучсиз-(заифдир). Абдуллоҳ ибн Муслим Ал-Фиҳрийни эса кимлигини ҳам билмайман. Сўзлари тугади.
Заҳабий “Мезон Ал-Эътидол”да шундай деди: у ботил хабардир.
Ҳофиз ибн Ҳажар “Лисонул Мезон”да ушбуни қайдлаб ўтди.
Байҳақий айтади: Абдурроҳман ибн Зайд ибн Аслам ушбу важҳда ёлғиз ўзи ривоят қилди. Ва у заифдир.
Ибн Касир ушбуни “Ал-Бидая ва Ан-Ниҳая” (2/323)да қайд этиб ўтди.
Шайх Албоний “Силсила Ад-Доийфа” (25)да заиф деди.
Ҳокимни айнан ўзи ҳам -Аллоҳ таоло у кишини авф қилсин- Абдурроҳман ибн Зайдни уйдирма ҳадис айтишда айблаган. Ахир, қандай қилиб унинг ҳадиси саҳиҳ бўлсин?!
Шайхул Ислом Ибн Таймийя “Ал-Қоъида Ал-Жалила фиттавассул вал васила” (69)да шундай дедилар: “Ҳокимни ушбу ҳадисни ривоят қилиши, у кишига инкор қилинадиганлар сирасидандир. Унинг айнан ўзи “Ал-Мадхал ила Маърифати Ас-Соҳиҳ мин Ас-Сақим” китобида Абдурроҳман ибн Зайд ибн Асламни отасидан уйдирма ҳадислар ривоят қилганини айтади. Бу эса ушбу иш (ҳадисшуносилик) билан шуғулланадиганлардан чуқур мулоҳаза қилиб кўрган киши учун бу борада унга йўйилиши сир бўлмайди. Мен айтаманки: Абдурроҳман ибн Зайд ибн Аслам уларнинг иттифоқи билан заиф бўлиб, кўп хатога йўл қўяди”. Сўзлари тугади. (Албонийнинг “Силсила Ал-Аҳадис Ад-Доъийфа” (38/1-47)га қаранг).