Admin   10-04-2009, 08:33 AM
#1
Шак куни

Шак куни деб Шаъбоннинг ўттизинчи кунига айтилади. Бу ерда гап Рамазон киришидан бир, икки кун аввал тутиладиган рўза ҳақида кетмоқда. Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу деди: «Ким Рамазон кирганига шубҳа қилиб рўза тутса, ўша Абулқосимга (Пайғамбарга) осий бўлибди» (Абу Довуд 2334, Термизий 676, Насоий 2187, Ибн Можа 1645, Доримий 1682. Ҳадиснинг саҳиҳлигини имом Ибн Ҳузайма, Ибн Ҳиббон, шайх Албонийлар тасдиқлашди).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазондан бир кун аввал, шунингдек Фитр ҳамда Наҳр байрам кунлари ва ташриқнинг уч кунида рўза тутишни таъқиқладилар» (Байҳақий. Саҳиҳ ҳадис. «Саҳиҳ ал-Жомиъ» 6964).

Admin   06-30-2010, 07:49 AM
#2
Эҳтиёт юзасидан шак куни рўза тутиш

Савол: Агар (шаъбоннинг 29 кечасидан кейин) осмонни булут ёки чанг қоплаган бўлса, эҳтиёт юзасидан шак куни рўза тутиш керакми ёки (бу амал) шаръан жоизми?
Жавоб: Шак куни рўза тутиш мумкин эмас, ҳатто осмон (чанг ёки булут билан) ёпилган бўлса ҳам. Мана шу тўғри қавлдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «(Рамазон ойининг) ҳилол(ини) кўриб рўза тутинглар, (шаввол ойининг) ҳилол(ини) кўриб оғзингизни очинглар (яъни рўзани тугатинглар)! Агар ой кўринмаса, Шаъбонни ўттиз кун тўлиқ қилинглар» (Муслим 1081). Яна айтадиларки: «Рамазондан бир ёки икки кун олдин рўза тутманглар. Бироқ (одатда) рўза тутаётган бўлса тутаверсин» (Муслим 1082).
Ибн Умардан, Аллоҳ ундан ва отасидан рози бўлсин, агар осмон тиниқ бўлмаса у ўттизинчи кун рўза тутганлиги ҳақида келган ривоятга келсак, бу унинг ижтиҳоди эди, розияллоҳу анҳу. Аммо тўғри қавл бунинг аксидир: бу кун рўза тутмаслик вожибдир. Ибн Умар ижтиҳод қилган, бироқ унинг ушбу ижтиҳоди суннатга хилоф, Аллоҳ уни мағфират қилсин. Ушбу масаланинг тўғриси шуки, мусулмонлар агар ҳилолни кўрмасалар ва агар осмон тиниқ бўлмаса, ўттизинчи куни рўза тутмасликлари керак. (Рамазон) рўзасини тутиш, одамлар ҳилолни кўрмагунича ёки шаъбон кунлари ҳисоби тугамагуничадир. Мана шу мусулмонларнинг мажбуриятларидир. Ҳеч кимга аниқ (Қуръон ва суннат) матни кўрсатмасидан қандайдир одамнинг сўзига эргашиб оғиб кетишларига рухсат йўқ, на Ибн Умарнинг сўзига, на бошқа бировникига. Чунки Қуръон са Суннат матни кўрсатмаси бундан бошқа барча нарсага нисбатан биринчи даражалидир. Бу Аллоҳ таолонинг сўзига мувофиқ: «Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар!» (Ҳашр: 7). Яна У зот жалла ва аълонинг мана бу сўзларига мувофиқдир: «(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!» (Нур: 63).

Admin   06-25-2014, 11:35 AM
#3
Шаъбон ойининг иккинчи ярмида рўза тутиш

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/roza/nafl_roza/nafl_roza_006_shabon_2_yarmida_roza_tutish.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Ҳурматли шайх. Шаъбон ойининг иккинчи ярмида рўза тутишлик мустаҳабми ёки ҳаромми?
Жавоб: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Шаъбон яримласа рамазон киргунича рўза тутманглар!» Бу саҳиҳ ҳадис. Шундай экан, ушбу саҳиҳ ҳадисга мувофиқ, кимки ойнинг бошида рўза тутмаган бўлса, ойнинг ярми ўтганидан кейин ҳам рўзани тутмасин. Айниқса ойнинг охирида рўза тутмасин. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларига мувофиқдир: «Рамазондан бир ёки икки кун олдин рўза тутманглар. Бироқ (одатда) рўза тутаётган бўлса тутаверсин». Кимнинг бошқа одатий суннатни бажараётгани сабабидан рўзаси шу кунларга тўғри келиб қолса, бунинг зарари йўқ. Агар душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутиш унинг одати бўлса, агар у ушбу рўзасини мана шу кунларда тутишининг зарари бўлмайди. Ёки унинг одати кунора рўза тутиш бўлса, бунинг ҳам зарари йўқ. Аммо у шаъбоннинг ярмидан кейин фақатгина шу ойнинг сабабидан рўза тутишни бошлашига келсак, бундай қилиш мумкин эмас. Агар у 14 чи, ёки 15 чи … ёки 13 чи кундан бошлаб рўза тутса, бунинг зарари йўқ. Чунки у ойнинг катта қисмини ўз ичига олган. Агар у ойни тўлиқлигича ёки катта қисмида рўза тутса, бунинг зарари йўқ. Аммо агар у биринчи ярмида рўза тутмай, кейин иккинчи ярмидан рўза тутишни бошласа – айни мана шуниси таъқиқланган.

Admin   06-25-2014, 02:11 PM
#4
Шаъбоннинг охирги куни қазо рўза тутиш

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/roza/qazo_roza/qazo_roza_003_shabonning_oxirgi_kuni_qazo_roza_tutish.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Аёл шубҳада: у ўтган йили тарк қилган рамазон ойининг бир кун рўзаси қазосини тутиб бериши керак эди. У уни шаъбон ойи охирги кунида адо этди. Энди унда бирор мажбурият қолдими?
Жавоб: Унда бирор мажбурият йўқ. Чунки бу унинг қазоси ва мажбурияти эди.

Admin   06-27-2014, 07:00 AM
#5
Шаъбоннинг охирги куни рўза тутиш

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/roza/nafl_roza/nafl_roza_007_shabonning_oxirgi_kuni_roza_tutish.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Шаъбоннинг охирги куни рўза тутиш мумкинми?
Жавоб: Агар сен одатда душанба ва пайшанба кунлари рўза тутсанг, шаъбон ойининг охирги куни душанба ёки пайшанба кунига тўғри келиб қолса, унда рўза тутавер. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларига мувофиқдир: «Рамазондан бир ёки икки кун олдин рўза тутманглар. Бироқ (одатда) рўза тутаётган бўлса тутаверсин». Агар кимдир кунора рўза тутса, ёки душанба ва пайшанба кунлари рўза тутса ва шу кун шаъбоннинг 30 кунига тўғри келиб қолса, унда рўза тутаверсин. Чунки у одатига кўра рўза тутмоқда. Бу таъқиқланмаган, ҳатто рамазон бошланишидан аввал бўлса ҳам.

Муслим   05-25-2017, 06:53 PM
#6
Шак куни рўза тутиш ҳукми

[audio]http://www.muqbel.net/files/fatwa/muqbel-fatwa2089.mp3[/audio]
Савол: Шак куни нима? Унда рўза тутиш ҳукми нима?
Жавоб: Шак куни Шаъбоннинг ўттизинчи куни бўлиб, ушбу кун Рамазонми ёки Шаъбонми дея одамларни шак-шубҳа қилади. Баъзи одамлар эҳтиётан унда рўза тутишади: «Ким шак куни рўза тутса, Абул Қосимга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) осий бўлибди».

Шайх Муқбил ибн Ҳадий ал-Вадиъий роҳимаҳуллоҳ
«Рамазонни қандай кутиб оламиз» кассетасидан

http://www.muqbel.net/fatwa.php?fatwa_id=2089

Quote:
ما هو يوم الشك وما حكم صيامه ؟
نص الإجابة: يوم الشك هو يوم الثلاثين من شعبان وشك الناس أهو من رمضان أم هو من شعبان وبعض الناس يصومه احتياطاً : " ومن صام يوم الشك فقد عصى أبا القاسم " .

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   05-25-2017, 07:39 PM
#7
Рамазондан бир ёки икки кун олдин рўза тутма

[audio]http://www.muqbel.net/files/fatwa/muqbel-fatwa3324.mp3[/audio]
Савол: Рамазон киргани борасида шак қилган шахс бир кун аввал рўза тутадими?
Жавоб: Ҳанбалийлар мана шундай деган. Лекин тўғриси у рўза тутмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва аъла алиҳи ва салламдан собит бўлганки, у зот дедилар: «Сизлардан биронтангиз Рамазондан бир ёки икки кун олдин рўза тутмасин».
Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким шак куни рўза тутса, Абул Қосимга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) осий бўлибди».
Тўғриси у рўза тутмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва ва аъла алиҳи ва саллам дедилар: «(Рамазон ҳилолини) кўриб рўза тутинглар, (шаввол ҳилолини) кўриб оғзингизни очинглар (яъни рўзани тугатинглар). Агар (кеча) сизларга булутли бўлса, Шаъбонни ўттиз кун қилиб тўлиқ ўтказинглар».
Ушбу баёнотдан кейин ҳеч нарса қолмади.

Шайх Муқбил ибн Ҳадий ал-Вадиъий роҳимаҳуллоҳ
Фазоиҳ ва насоиҳ, 75-саҳифа.

http://www.muqbel.net/fatwa.php?fatwa_id=3324

Quote:
لا تقدموا رمضان بيوم ولا يومين

هل للشخص الذي يشك في دخول رمضان أن يصوم يوماً قبله ؟

نص الإجابة: من الحنابلة من يقول ذلك ، لكن الصحيح أنه لا يصام لما ثبت عن النبي - صلى الله عليه وعلى آله وسلم - أنه قال : " لا تقدموا رمضان بيوم ولا يومين " .
وجاء عن عمار بن ياسر رضي الله عنه : من صام يوم الشك فقد عصى أبا القاسم .
فالصحيح أنه لا يُصام ، والنبي - صلى الله عليه وعلى آله وسلم - يقول : " صوموا لرؤيته وأفطروا لرؤيته ، فإن غم عليكم فأكملوا عدة شعبان ثلاثين يوماً " .
فلم يبق شيء بعد هذا البيان .

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.