Pages (3): 1 2 3   
abu mus'ab   07-01-2014, 05:22 AM
#1
Assalamu alaykum. Birodarla xabarila bösa kere ramazon oyining 1 sanasidan Iroq va Shom Islomiy Davlati tuzilganini, hamda uni abu Bakr al Bag'dodiy digan odamni xalifa etib tayinlashganini ma'lum qilishdi. Bu borada kibor olimlani ular (ya'ni IGISH- islamskaya gosudarstva iraka i shama) haqida qanday fikr bildirishmoqda ? Ular özlari tuzgan davlatga hijrat qilish vojibligiga va yana jihodga chaqirishmoqda vallohu a'lam. Shu haqida kibor olimladan ma'lumot bösa ulashsela. Jazakumullohu xoyr.

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” (Қозий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).
Муслим   07-02-2014, 12:24 AM
#2
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
Шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий
ҳафизаҳуллоҳ
Ироқ ва Шом Ислом Давлати - террорчи ташкилот!

[audio]https://tavhid.com/downloads/files/audio/madxaliy_IShID_terrorchi_tashkilot.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Бу фириб. Бу, фарзандларимиз ва ёшларимизни алдаш. Хато сабаблар олинади-да, айримлари даҳшатли ўрин ва урушлар сари (боришни) истайди. У ерда нима бўлаётганини эса Аллоҳ билувчироқ. Йўқ, бундан ҳам кўпроғи… Ушбу жамоатларни айни ўзи билан ўзлари қирпичоқ. ИШИД (Ироқ ва Шом Исломий Давлати) ИШИДга қарши урушади. ИШИД ал-Қоидага қарши урушади. Ал-Қоида кимга қарши уршади?! Жангу жадал. Мана шу, уларнинг аҳволи. Биз ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз. Яъни, биз саҳнада нималар юз бераётганидан ғойиб-(яшириниб олган) эмасмиз.
Даъват қилинаётган ислом қаерда? Даъват қилинаётган жиҳод қаерда? Аллоҳ жиҳод сабабли ушбу умматни шарафли қилди. (Бу), жиҳод уммати, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уммати. Бироқ жиҳод ўз ўлчов-(меъёр), шарт ва қоидаларига эга. Уни шаръий жиҳатдан баён қилиб беришга лойиқ одамлари бор. Уни бошқарув жиҳатидан буйруқ берадиган ўз эгалари бор. Ана ўшаларга қулоқ солиб, итоат қилинади.
Анавиларга келсак, улар фитна даъватчилари холос. Улар жиҳод деб атаётган бу (нарса) – фитнадир. Хоҳ хоҳлашсин ёки бош тортишсин, биз бор овозимиз билан буни фитна деймиз. Аллоҳ жалла ва аъладан мусулмонларнинг фарзандларини ундан қутқаришини сўраймиз.
Барча мақтовлар ушбу ўлка ҳукмдорларини ана шу нарсани баён қилиб беришга муваффақ айлаган Аллоҳга хосдир. Улар биринчи кунданоқ жиҳод билан террор ўртасидаги фарқни баён қилиб бердилар. Афғонистондан Тунисгача, Туркия ҳудудигача, араб оламидан иборат ислом уммати бошига солинаётган “жиҳод” дея аталмиш офатлар, у ҳақиқатда жиҳод эмас. Балки у фитна ва бузғунчилик қилишдир.
Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз. Эй Аллоҳ! Саломат қил, саломат қил! Эй Аллоҳ! Бизга ва мусулмонларга лутф қил! Аллоҳ жалла ва аъладан мусулмонларнинг адашганларини Ўзига гўзал тарзда қайтаришини, бизни барча яхшиликларга муваффақ айлашини, бизнинг юртимиз ҳамда ислом ва мусулмонларнинг юртларидан ҳар қандай ёмонликни узоқ қилишини ҳамда мусулмонлардан ёмонликнинг ҳар қандай турини нари қилишини сўрайман. Албатта У кўплаб инъом этувчи, Саховатлидир.

Таржимон: mutaallim


عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
mutaallim   07-02-2014, 03:42 AM
#3
Аллома Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ ИШИД ҳақида


[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/firqalar/ishid/ishid_001_ishid_haqida.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Аллоҳ тавфиқ берсин дея мусулмонларнинг ўлкаларидан бири бўлган ўзининг юртига ишора қиляпти. “Ансор аш-Шариъа”-(“Шариат ёрдамчилари”) деб аталаётган бу атамалар нима дейди?
Жавоб: Эй биродарлар! Бу, улкан фитналардир. Уларга қўшилишлик жоиз эмас.
Андалус ерида истагимни сўндирадиган нарсалардан, у ердаги ишончли ва кўмакчи кишиларнинг исмларидир.
Мамлакат номлари ўз ўрнида эмас. Ҳудди мушук шернинг ҳужуми сингари гердайиб сўзлагани каби.
Ҳақиқатда афсусланарли нарсалардан бири, ушбу жамоатларнинг чиқиши, уларнинг фирқа-фирқа бўлиб бўлиниши ва ўзаро ўрталарида жанглар бўлишидир. Улар сабабли душман дам оляпти. Бир-бирларига қўл кўтардилар. Бир-бирларини кофир дейдилар. Бир-бирларини ўлдирадилар. Кўплаб шиор ва атамалар остида бир-бирларининг қонини ҳалол деб биладилар. Шулардан “Ансор аш-Шариъа”, ИШИД (Ироқ ва Шом Ислом Давлати) ва ҳаказо. Кўплаб номлар. Яъни, улар ўзларини номлашларининг зоҳири, улар мусулмонлардан ёки мусулмонларга ёрдам қўлини чўзар экан деган ўй-(хулоса)ни олиб келади. Воқеъликда эса улар ўзларини Аллоҳнинг душманларига хизмат қилиш учун бўйсундирганлардир. Ўзларини мусулмонларнинг душманларига хизмат қилиш учун бўйсундиришган. Чунки улар ушбу атамалар билан номланишади, мусулмонларни кофирликда айблашади, уларнинг (мусулмонларнинг) қонлари ва молларини ҳалол деб билишади. Балки номусларини ҳам (ҳалол деб билишади). Аёл кишини уч кунда пок бўлди деб билишади. Ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам асира қанча вақтда покланади деб буюрдилар? Бир ҳайз (муддати). Улар эса уч кунда пок бўлди деб биладилар. Сўнг у билан зино қиладилар ва фойдаланадилар. Ҳамда бу, аёл киши ёки бачадон покланишида етарли деб биладилар.
Мен айтаманки: эй биродарлар! Ислом ягона жамоатдир. Исломда жамоатлар йўқ. Ягона жамоат бор. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобалари йўлидагилардир. Улар ҳаиқиқий мўминларки, ушбу тўғри динга мувофиқ тарзда Аллоҳга қайтадилар. Китоб ва суннат ҳужжатларида тўхтайдилар. Мусулмон биродарларини кофир деб ҳукм қилмайдилар. Анавилар эса исломга қарши ёриқ-(кириш йўли) очганлари ҳамда хоҳ ўзлари билиб ёки билмай ислом душманларига хизмат қилишаётганини ўзи етарли. Улар мусулмонларнинг қонини ҳалол деб биладилар. Кофир эканликлари аниқ бўлган кофирлардан олдин ўзлари кофир деб ҳукм қилган мусулмонларни (қиришдан) бошлаш вожиб бўлади деб биладилар. Демак, бу атамалардан наф йўқ. У семиртирмайди ҳам, очликдан ҳам беҳожат қилолмайди. Балки аҳамиятга молик жиҳати ушбу саҳиҳ динни татбиқ қилишда. Улар жамоат ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларининг йўлида бўлганлардир. Аммо анавиларнинг мусулмонлар қонини ҳалол деб билишлари, улар ва уларнинг қадриятларини беҳуда-(ўйин) қилишлари ҳамда мусулмонларнинг юртларини ҳонавайрон қилишларидан иборт қўл урган ишлари, бас, улар Аллоҳга қасамки, фақат ислом душманларига хизмат қилдилар. Мусулмонларнинг иш-(муаммо)ларини ўзларининг ўрталарида қилиб қўйишди. Балки ушбу жамоатлнинг айримларида ака-укани кўрасиз. Акаси фалон жамоатга қўшилган. Укаси эса фалон жамоатга қўшилган. Бир-бирларига чинакам ҳасад қилишади. Улардан кунига юздан минггача (одам) қатл қилинади. Баъзан минглаб бўлмаса. Куч ва қувват фақат Аллоҳ биландир. Ҳа (шундай). Марҳамат!

abu mus'ab   07-02-2014, 01:07 PM
#4
Jazakumullohu xoyron!

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” (Қозий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).
mutaallim   07-04-2014, 07:27 AM
#5
Аллома Солиҳ ас-Суҳаймийнинг эълон қилинган сохта исломий халифат ҳақидаги сўзлари ҳамда Ироқдаги биродарларга васиятлари

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/firqalar/ishid/ishid_002_elon_qilingan_soxta_islomiy_xalifalik_haqida.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Аллоҳ устингиздан яхшиликлар ёғдирсин! Кеча эълон қилинган исломий халифалик ҳақида бир оғиз сўз (айтсангиз).
Жавоб: Ҳа, машааллоҳ!
Эй биродарлар! “Одамларнинг ўзлари қилган қилмишлари сабабли қуруқликда ҳам, денгизда ҳам (турли) офат-балолар юз берди”. (Рум: 41). Бу бузғунчилик. Ё (меъёридан) ошириб юбориш ёки сусткашликка йўл қўйиш сабаблидир.
Камчиликка йўл қўйиш мулҳид-(отеист), илмоний, либерал, ёмонлик даъватчилари, бузуқлик ва фужурга чорловчилар, театрга оид даъватчилар ҳамда ҳар қандай енгилтакликка чорловчилар томонидан (юз берди). Енгилтаклар ким эканини сизга нима билдирди? У сабабли ўзларини йиғлаганга соладилар. Чунки у мавжуд эмас! Бу, биринчи қисм.
Иккинчи қисм эса хавориж ва уларнинг манҳажидан юрадиганлардан иборат (меъёридан) ошириб юборишга чорловчилар.
Бугун аҳмоқлар сохта исломий халифалик давлати қурилганини эълон қилишди! Бу, бир одат-(кўникма) бўлиб, уни саксон йилдан бери биламиз! Бузуқ манҳажларига асосан сирли халифага байъат берадилар-(қасамёд қиладилар). Уларнинг барида номаълум шахсга сирли байъатлари бор!
Бугун уни эълон қилишди, (аслида) уни кўп бора эълон қилишган. Сўнг эълон қилинган (халифа) қатл қилинса ёки кетса янги халифа олиб келадилар! Бу эса рофизийларнинг Маҳдийига яқиндир, Аллоҳ сақласин!
Ушбу эълон қилинган халифат барча мусулмонларнинг халифалиги!! Яъни, Ироқдаги биродарларни сўйиб, истаган қилмишини қилгандан кейин мусулмонларнинг халифаси деб чақирилармиш!! На улар ва на уларнинг рофизалардан бўлган душманлари яхшиликда. Тарафларнинг ҳар иккиси ҳам ислом умматига яхшилик истамайди.
Бизга икки гуруҳдан ҳам ҳазир бўлишимиз вожиб бўлади: у ва унинг рофизалардан иборат душмани. Барчалари кенг тарқалган ёмонликдадир. Барчалари залолатда. Барчалари аҳли сунна вал жамоага душманлик қилиш учун сирли келишган бўлиши мумкин.
Ушбу хурофий-(бидъий) байъатдан ҳазир бўлинглар. Улар номлаган ёлғон: “Бугунги кунда мусулмонларнинг халифаси” эмиш! Бу ёлғончи, каззоб ботил даъватчиларининг мутакаббиридир. Шомда мусулмонларни қирғин қилди. Ҳозир эса келиб Ироқда мусулмонларга хунрезлик қиляпти! У, мусулмонларни сўйишда Шом мустабиди билан ҳамкорлик қилмоқда. Шунинг учун Шом диктатори ундан тамоман қўлини тийди. У билан жанг қилмаяпти. Чунки у, уни бензин билан таъминлаб туради. Бироқ ҳозирда барча ёвуз кучлар ўзари ҳамкорлик қилмоқда. Уларнинг ортида эса ўзининг кўч-кўрони билан ғарб (турибди). “Халифалик давлати”, “Рофиза давлати” дея аталмиш ёвузлик даъватчилари, ушбу атамаларнинг бари ҳозирда ислом ва мусулмонлар ортидан қутурганча қувмоқда.
Аллоҳ табарока ва таолодан Ўз Калимасини олий қилишини, динига нусрат беришини, хоҳ ҳаддан ошганлар ёки сусткашликка йўл қўювчилар бўлсин дин душманлари ҳамда бидъат ва ҳавои нафс аҳлидан иборат ёмонлар уруғини қуритишини сўраймиз.
Улар ёлғончилар. Уларга боғланишдан узоқ бўлинглар.
Яъни, уларнинг бирор юртда давлати оёққа турса, қўллаб-қувватловчиларидан бири пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўргани ва у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): фалончи сизларга (имом бўлиб) намоз ўқийди. Мен сизларга (имом бўлиб) намоз ўқимайман. Сизларга одамлар ичида фалончи (имом бўлиб) намоз ўқийди. Ёки Жаброил шундай-шундай майдонда уларга (имом бўлиб) намоз ўқийди!-деб айтганларини даъво қилади.
Улар даъво қилаётган ёлғонни кўрдингизми?!! Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз. Мусулмонлар огоҳ бўлишлари лозим.
Кеча Ироқдаги биродарларга васият қилганимдек, бошқа юртлардагиларга бир қанча вақтдан бери тавсия қилганимдек:
Уйларини лозим тутсинлар. Агар уларга тажовуз қилинса, бас, ўзларини мудофа қилсинлар. Ким моли, номуси ёки жони учун ўлдирилса, бас, у шаҳид.
Бироқ ушбу гуруҳларнинг бирортаси билан жанг қилишмасин. Уларнинг бари залолатда. Хоҳ рофизалар давлати бўлсин, хоҳ Ироқ ва Шом давлати ёки сохта халифалик давлати бўлсин!
Уларнинг бари аҳли сунна вал жамоага қарши. Улар билан овора бўлиб қолмайлик. Бизни улар билан ишимиз йўқ. Балки Аллоҳга ибодат қиламиз. Ҳамда яхши киши роҳат топгунча ёки ёмон кишидан роҳат топилгунча Аллоҳнинг динини тушуниб борамиз.

Фазилатли шайх, аллома Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳнинг
имом Аҳмад “Суннат асослари”га шарҳлари. Учинчи дарс.
Рамазоннинг учинчи куни 1435 йил. Масжид ан-Набавий

Манба: http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=145025

Меҳмон   07-04-2014, 02:24 PM
#6
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллома Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ ИШИД ҳақида аудио боғлама ишламаяпти https://tavhid.com/downloads/fatvolar/fi...haiqda.mp3 шуни бир қараб қўйилар жазакаллоҳу хойр!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Admin   07-04-2014, 06:49 PM
#7
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Тузатиб қўйдик.
Жазакаллоҳу хойрон!
Abdulloh Salafiy   07-05-2014, 02:35 AM
#8
Barakallohu fiykum mutaallim. Ikkinchi fatvoni endi uqidim. Alloh shayxni umrlarini ziyoda qilsin!

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
abu_abbos   07-05-2014, 03:42 AM
#9
assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh .Jazakumullohu xoyron kasiyro!!! Barokallohu fiykum !!!
mutaallim   07-07-2014, 01:22 PM
#10
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ва ийякум! Ва фийкум баарок!

Аллома Солиҳ ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ

Суриядаги жабҳа-(фронт)ларнинг ҳақиқати


[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/firqalar/ishid/ishid_003_suriyadagi_jabhalarning_haqiqati.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Айрим эҳтиросга берилган ёшлар Сурияга жиҳод қилиш учун кетди. Ҳамда “Исломий Давлат” деб аталадиган жамоатга қўшилди. Улар ҳақида тарқатилаётган қатл ёки террор тўғри эмас, дея зикр қиляпти. Ушбу жамоа борасидаги тўғри сўз нима?
Жавоб: Тўғри сўз шуки, у хавориж, такфирий жамоатдир. Ҳоламнинг набирасини бир неча кун олдин, у муртад деган даъво билан ўлдирдилар. Чунки у, уларга қарши бошқа жабҳада эди. Жабҳаларни ҳар иккиси ҳам йўлдан адашган. Хоҳ “Нусра” бўлсин ёки ИШИД. Бироқ ана у ёмонроқ. Чунки у, ҳар иккиси ҳам мўмин хусусида на аҳдга ва на бурчга боқадилар. Икки ёки уч кун олдин эълон қилишган халифага байъат бериш даъволари бемаънилик жиҳатидан етарлидир. Уни мусулмонларнинг халифаси деб даъво қиладилар. Улар ўзларига бориб қўшилган айрим ёшларимизга нисбатан бошлаган биринчи ишлари, бўйинларидаги байъатни бузиш бўлибди. Сизлар байъатни бузишнинг ҳукмини биласизлар. Ҳар биримизнинг зиммамизда байъат бор. Сизларнинг бўйнингизда ушбу юрт ҳукмдорларига байъатингиз бор. Бу эса хиёнат ва ғаддорликдир. Хоин учун байроқ кўтарилиб унга, бу фалончининг хиёнати деб ёзиб қўйилади. Ким байъатни бузса, бас, у хатардадир. У хатарда. Ким жамоатдан бир қарич миқдорича ажралиб ўлса, жоҳилият ўлимидек ўлим топибди. Ким итоатдан бўйин товласа ва жамоатдан ажралса, Аллоҳга бирор ҳужжатга эга бўлмаган ҳолда йўлиқади. Анавилар аҳд ва битимларни бузувчилардир. Ҳақдан ниҳоятда узоқдаги кимсалар. Уламо ва ҳукмдорларимизни кофир дея ҳукм қиладилар. Уларнинг такфирдан ўзга ғами йўқ. Ана шу билганлари ва дин деб эътиқод қилганларидир. Саҳна ортидаги баъзи тентакларнинг бераётган фатволари уларни йўлдан урган. У икки қисм-(турли): улар билан бирга бўлган ҳолда фатво берадиган муфтийлар. Улар у (муфтий)ларни ўзларига шайх қилиб олганлар. Уларга боғланишади ҳамда Аллоҳнинг ҳукми ва раббоний уламоларга мурожат қилишмайди. Улар ўшаларнинг ўзига ўхшаганлардир.
Бу ўринда яна (урушга чиқмай, ўз юртида) ўтириб олган муфтийлар бор. У бизнинг юртимизда бўлган ҳолда анавиларни қўллаб-қувватлаб, бирор нишонсиз мусулмон ёшларни ёқишаётган ёнғинга бориш учун фатво бераётган бўлиши мумкин. Номаълум, миллатчилик ва жоҳилият туғи остида жанг қиладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва саллам: “Номаълум байроқ остида жанг қилаётган, миллатчилик учун жанг қилаётган ёки миллатчиликка чорлаётган кимса биздан эмас”, дедилар. Анавилар эса жоҳиллар, аҳмоқлар. Ёшлари кичик, фикрлари аҳмоқона. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан ҳазир бўлишга чорлаб, шундай дедилар: “Агар уларга етсам, уларни Од (қабиласи)нинг қатли каби қатл қиламан”. Ва дедилар: “Энг яхши мақтул улар қатл қилган киши. Улар эса ер осмони остидаги мақтулларнинг энг ёмонидир”. Ҳамда улар жаҳаннам кўппаклари, улар Қуръон ўқийдилар, у (ўқиганлари) бўғизларидан нарига ўтмайди, улар диндан ёй камондан чиққани каби чиқиб кетадилар ҳамда унга то ёй ўз ўрнига қайтмагунча қайтмайдилар, дея хабар бердилар. Уларни жаҳаннам итлари деб атадилар. Улар ҳар асрда чиқадилар, то улар орасида дажжол чиққунча ҳар сафар чиққанларида кесиб ташланади, деб хабар қилдилар. Сизлар намоз ва ибодатларингизни уларнинг намоз ва ибодатлари олдида ҳақир санайсизлар. Улар Қуръон ўқийдилар, у (ўқиганлари) бўғизлардан нарига ўтмайди ва бундан бошқа сифатларини Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилиб бердилар. Улар Усмон ва Алий (розияллоҳу анҳумо)ларнинг қотиллари. Улар бутпарастларни тарк этиб, ислом аҳлини қатл қиладилар. Кимни тек қўядилар? Бутпарастларни. Улар ҳақида содиқ ал-масдуқ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек. Уларнинг салафлари Усмон (розияллоҳу анҳу)нинг қотилларидир. Улардан бири пок бош суяк устига чиқиб, Усмон (розияллоҳу анҳу)нинг бош суякларига, уни бошларидан ажратиб олганидан кейин устига чиқиб, ушбу лаънати қаллоб: Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг кунлари ва жиҳод бўлган кунлар ичида ушбу кундан афзалроғини билмайман, деган экан. Алий розияллоҳу анҳунинг қотили, у Абдурраҳмон ибн Мулжам, дарҳақиқат, шундай деган: "Ушбу ханжарга заҳар суртдим. Унинг тўққизизта боши-(қирраси) бор. Шулардан учтаси Аллоҳ ва Расули учун. Ушбу қирралардан олтитасига эса Алий розияллоҳу анҳуни ёмон кўрганим учун заҳар суртдим". Шунинг учун унинг ҳамтовоғи Имрон ибн Ҳаттон айтадики: “Тақволи одам томонидан қандай ҳам (зўр) зарба бўлди. Бу билан фақат арш эгаси томонидан мағфиратга эришишнигина ирода қилди. Мен уни бир кун ёдга оламан ва уни Аллоҳнинг ҳузурида махлуқотлар ичида энг (ажрга) сазовор инсон деб биламан”. Унга салафлардан бири ушбу сўзи билан раддия берди: “Бадбахт кимса томондан қандай ҳам (афсусланарли) зарба бўлди. Бу билан фақат арш эгаси томондан зиёнга етишишнигина истади. Мен уни бир кун эслайман ва уни Аллоҳнинг ҳузурида махлуқтотлар ичида энг бадбахт инсон деб биламан”. Эй биродарларим! Уларнинг аломатларидан бири яширинишликдир. Динимиз очиқ-ойдин динми ёки махфий динми? Очиқ динми ёки махфий динми? Очиқ-ойдин дин. Бизда яширадиган нарса йўқ. Шунинг учун Суфён раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Агар дин ишларини оммани четлаб ўзаро сирли сўзлашаётган одамларни кўрсангиз, бас, билингларки улар нима асосда? Залолат асосида”. Дарҳақиқат, мен тўрт кун олдин халифат даъвогари ҳамда унга байъат берган ёлғончи, бўҳтончиларга раддия борасида “Масжид ан-Набавий”дан нидо йўлладим. Уни барча ерда тарқатилишини умид қиламан. Шояд у, Аллоҳ табарока ва таолонинг ҳузурида бизнинг фойдамизга ҳисоб қилинса. Шунингдек, ушбу жавобни ҳам тарқатишни истаган киши учун тарқатишига изн бераман. Ҳа (шундай).

Pages (3): 1 2 3   
  
Users browsing this thread: 5 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.