Салмон Форсийдан, у киши: «Шаъбоннинг охирги кунида Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам хутба қилиб дедилар: «Эй инсонлар! Сизларга буюк бир ой соя солиб келмоқда. Унда минг ойданда яхшироқ кеча бор. Аллоҳ уни рўзасини фарз, тунидаги қиёмини мустаҳаб қилди. Ким унда бир яхши хислат билан (Аллоҳга) тақарруб қилса, ундан бошқа (ойда) бир фарзни адо қилувчи каби бўлади. Ким унда бир фарзни адо қилса, бошқа ойда етмишта фарзни адо қилувчи каби бўлади. У сабр ойидир. Сабрнинг мукофоти эса - Жаннатдир. У мурувват ойи ва у ойда мўминнинг ризқи зиёда бўлади. Ким унда бир рўзадорга ифтор қилиб берса, гуноҳлари мағфират қилиниб, ўзи жаҳаннамдан озод қилинади ҳамда унинг ажридан бирор нарса камайтирилмагани каби ажр олади» дедилар. «Эй Росулуллоҳ! Ҳаммамиз ҳам бир рўзадорга ифтор қилиб беришга (тузукроқ) нарса тополмайди-ку?», дедилар. У киши: «Бу савоб кимийки бирорта рўзадорга сув қўшилган сут ёки битта хурмо ёки сувдан (тайёрланган) ичимлик билан ифтор қилиб берган ёки бир рўзадорни қорнини тўйдирган кишига берилади. Аллоҳ уни Жаннатга киргунича чанқамайдиган ҳавз сувидан суғоради. Бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири эса жаҳаннамдан озод бўладиган ойдир. У (ой)да тўрт хислатни зиёда қилинглар! Икки хислат Роббингизни рози қилади ҳамда икки хислат учун эса сиздан маблағ талаб қилинмайди. Роббингизни рози қиладиганингиз икки хислат: «Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ» шаҳодати ва У (Аллоҳ)га истиғфор айтишингиздир. Сиздан маблағ талаб қилинмайдиган икки хислат эса: Жаннатни сўраб (дуо қилишингиз) ва жаҳаннамдан паноҳ сўрашлигингиздир».
Мункар ҳадис. Унда Алий бин Язид бин Жамъон бўлиб, Аҳмад у ҳақида айтгани каби заиф ровийдир. Имом Ибн Хузайма дедилар: «Унинг хотирасининг ёмонлиги учун уни (хабарини) ҳужжат қилиб бўлмайди. Шунинг учун уни «Саҳиҳ»да ривоят қилинганда, «агар хабар саҳиҳ бўлса...» деб қўшиб қўйди. Мунзирий «Тарғиб»да (67/2), Албоний «Зоифийя»да 871-рақам, 1-жилд 262-263).