Савол: «Кимларга фитр закотини беришлиги вожиб бўлади?».
Жавоб: «Ҳар бир мусулмон бўлган инсонга, хох у эркак ёки аёлга, кичик бўлганга-ю каттасига, рўзадор бўлганга-ю рўза тутмаганига вожиб бўлади. Шунингдек, агар киши мусофир бўлиб, рўза тутмаса ҳам, фитр садақасини беришлиги вожибдир.
Фуқаҳо роҳимаҳумуллоҳлар, ундан фитр садақасини (чиқариб берилишлигини) мустаҳаб санаганлар ҳам бор. У қориндаги туғилажак ҳомиладан чиқариб беришлиги, (лекин) вожиб эмас.
(Фитр садақасини) бермаслик ҳаром амалдир. Чунки, уни чиқаришлик Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан фарз қилингандир. Ибн Умар родияллоҳу анҳумодан келган ҳадисдагидек: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини беришликни фарз қилдилар» (Байҳақий «Сунанул кубро»да (4/161), Дориқутний ўзининг «Сунан»ида (2/141), Албоний «Ирваул ғолийл» (835)да ҳасан деди). Маълумки, фарз қилинган (амал)ни тарк қилишлик ҳаромдир ва унда гуноҳ ва маъсият бордир».
Манба: «Мажмуъул фатово ва расаилиш шейх Муҳаммад Солиҳ ал-Усаймин» 18-мужаллад, «Китабу закатил фитр».