Pages (3):    1 2 3   
Муслим   07-08-2014, 07:02 PM
#11
[Image: abbod_ishid.jpg]

Отам шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод ҳафизаҳуллоҳга Ҳаромайн юртидаги айрим тентаклар томонидан Бағдодийга байъат бериш юз берибди ва уни мусулмонларнинг халифаси дейишяпти дея зикр қилдим.
Шунда у киши: "Дарҳақиқат, шайтонга байъат беришибди" дея жавоб бердилар.

Ҳасан Абдулмуҳсин ал-Бадр
9/8/1435 Якшанба
06.07.2014

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
mutaallim   07-31-2014, 09:56 PM
#12
Ироқий сохта ИШИД халифалигининг фитнаси

Фазилатли шайх, аллома Абдулмуҳсин ибн Ҳамад ал-Аббод ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Барча мақтовлар ёлғиз Аллоҳга хос. У кишидан кейин бирор пайғамбар бўлмаган Набийимиз Муҳаммадга, у кишига эргашганларга ва саҳобаларига Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин. Сўнг:
Дарҳақиқат, бир неча йил олдин Ироқда ўзини “Ироқ ва Шом Ислом Давлати” деб атаган фирқа вужудга келди. У, ушбу сохта давлатнинг аввалги ҳарфлари бўлмиш тўрт ҳарф билан ёдга олиниши машҳур бўлди. Унга “ИШИД” деб айтилади. Дарҳақиқат, унинг етакчилиги (навбатма-навбат) алишиб турди. Унинг юзага келиши ва воқеа-(ҳодиса)ларини кузатиб борувчиларнинг баъзилари шундай зикр қилганидек. (Улар) бир неча адад бўлиб, уларнинг бири: Абу Фалон ал-Фалоний ёки Абу Фалон ибн Фалон дейилади. Куня, у билан бирга бирор шаҳар ёки бирор қабилага мансублик. Ҳудди куня ва насаблар билан яширинадиган мажҳулларнинг ҳолати каби. Сурияда (мавжуд) режим билан унга қарши жанг қилувчилар ўртасида юз берган урушдан бир муддат ўтгач ушбу фирқанинг бир неча ададдагилари режимга қарши жанг қилмаган ҳолда кириб келди. Бироқ улар режимга қарши курашувчи суннийларга қарши жанг қиладилар. Уларга ҳужум қиладилар. Дарҳақиқат, улар ўлдиришни истаган кишини қатл қилишлари, одам боласини қатл қилишда энг жирканч ва энг оғир (тури)дан бўлмиш пичоқлар воситасида бўлиши маълур бўлди. Шу Рамазон ойининг бошларида фирқаларининг номланишини “Исломий Халифалик” номига айлантиришди. Абу Бакр ал-Бағдодий дейиладиган халифалари Мосул (шаҳри)даги жомеъ (масжид)да нутқ ийрод қилди. Нутқида айтганларидан: “Дарҳақиқат, устингиздан бошқарувчи қилиб тайинландим. Ҳолбуки сизларнинг энг яхшиларингиз эмасман”. Ҳақиқатда уларнинг энг яхшилари эмаслиги борасида рост сўзлади. Чунки ўлдираётган кишиларини пичоқ билан қатл қилишлик агар унинг буйруғи ёки хабардорлиги ёҳуд иқрор бўлиши билан бўлса, бас, у уларнинг энг ёмонларидир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Ким ҳидоятга чорласа, унга эргашганларнинг ажричалик ажрга эга бўлади. Бу, уларнинг ажрларидан бирор нарсани камайтирмайди. Ким залолатга чорласа, унга эргашганларнинг гуноҳичалик гуноҳга эга бўлади. Бу, уларнинг гуноҳларидан бирор нарсани камайтирмайди”. Муслим ривояти (6804). У ўз нутқида айтган ушбу жумлани, дарҳақиқат, исломда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейинги аввалги халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтганлар. Ҳолбуки у киши умматларнинг энг яхшиси бўлмиш ушбу умматнинг энг яхшисидирлар. У киши ва саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларидан иборат (Абу Бакр розияллоҳу анҳу ушбу умматнинг энг яхшиси) эканлигига далолат қиладиган далилларга биноан у киши уларнинг энг яхшиси эканлигини билган ҳолда буни камтарлик қилган ҳолда айтгандилар. Ушбу фирқа турли асрларда ўзига ўхшаш ундан олдин ўтганларнинг ҳолати каби давлати шамолда эсиб-(йўқ бўлиб) кетишидан олдин ўзига бир назар ташлаши ва рушд-у ҳидоятига қайтиши яхшиликдан бўларди.
Афсусланарли жиҳати шуки, бир неча кун олдин вужудга келган ушбу сохта халифаликнинг фитнасига Ҳаромайн юртидаги айрим ёшлар ичида ҳайбаракаллачилар топилди. Чанқаган киши сароб билан хурсанд бўлгани каби у билан хурсанд бўлиб, шодланганликларини изҳор қилишди. Улар орасида ушбу мажҳул-(ноаниқ) халифага байъат бериш (лозим) деб даъво қиладиганлар ҳам бор! Ахир такфир ҳамда ўлдиришнинг энг тубан ва даҳшатли (тури) билан хунрезликка қўл уришга гирифтор бўлганлардан қандай яхшилик умид қилинсин?! Ушбу ёшларга ҳар бир қағилловчининг қағиллагани ортидан бўйсуниб кетаверишни ўзларига ор деб билишлари вожиб бўлади. Ҳамда ҳар бир тасарруфда Аллоҳ азза ва жалла ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган нарса-(буйруқ)қа мурожат қилишлари вожибдир. Чунки бунда (оғишишликдан) сақлов, дунё ва охиратда саломатлик ва нажот бор. Уларга ва мусулмонларга нисбатан самимий бўлган уламоларга мурожат қилишлари вожибдир. Залолат ҳақида фикр юритиб, илм аҳлига мурожат қилгани сабабли саломат қолишга мисоллардан Муслим ўз “Саҳиҳ”ида (191) Язид ал-Фақирдан ривоят қилган асардир. Айтади: “Дарҳақиқат, мени хаворижларнинг раъйларидан бири ўзига асир қилган эди. Ҳаж қилиб, сўнг одамларга қарши бош кўтариш истагида бир неча ададли гуруҳ билан (йўлга) чиқдик. (Ровий) айтади: Мадинадан ўтиб кетаётганимизда Жобир ибн Абдуллоҳ ёғоч устунга ўтирганча қавмга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис айтарди. (Ровий) айтади: Шунда у киши жаҳаннамийларни ёдга олди. Мен у кишига: Эй Расулуллоҳнинг саҳобаси! Қандай ҳадис айтяпсиз? Ҳолбуки Аллоҳ шундай деган бўлса: “Албатта Сен кимни жаҳаннамга киритсанг, муҳаққақ уни расво қилурсан”. (Оли Имрон: 192). “Ҳар қачон улар (дўзах) ғам-азобидан (қочиб) чиқмоқчи бўлсалар (гурзилар билан) яна унга қайтарилурлар”. (Ҳаж: 22). Бу айтаётганингиз нимаси ахир? (Ровий) деди: у киши: Қуръон ўқийсанми?, деди. Мен: Ҳа, дедим. Муҳаммад алайҳиссалоту вассаламнинг мақом-(ўрин)лари ҳақида эшитганмисан, яъни, унда қайта тирилтириладиган (ўринларини)? Мен: Ҳа, дедим. У киши: У, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мақталган мақомларики, Аллоҳ у сабаб (дўзахдан) чиқариладиганларни чиқаради. (Ровий) деди: Сўнг у киши сирот-(кўприк)нинг қўйилиши ва одамларнинг ундан ўтишларини сифатлади. (Ровий) деди: Мен буни ёдлаб ололмадим деб қўрқаман. (Ровий) деди: Бироқ у киши бир қавм дўзахдан, у ерда бўлганларидан кейин чиқадилар деб даъво қилди. Яъни, улар кунжут ўсимлигининг новдаси каби чиқадилар. (Ровий) деди: Жаннат дарёларидан бирига кириб, у ерда чўмиладилар. Оппоқ варроқ каби чиқадилар. Биз қайтиб: ҳолингизга вой бўлсин! Ушбу қария Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаънига ёлғон сўзлайди деб биласизларми?, дедик. Аллоҳга қасамки, биз қайтдик! Биздан бир кишидан бошқа ҳеч ким чиқмади. Ёки Абу Нуъайм шунга ўхшашини айтдилар”. Абу Нуъайм, у киши Фазл ибн Дакин. Исноддаги кишилардан бири. Бу, хаворижларнинг гуноҳи кабирага қўл урган одамни кофир деб ҳукм қилиш, у дўзахда абадий қолиши борасидаги раъйига ҳайратланишга гирифтор бўлган ушбу гуруҳ ҳамда улар Жобир розияллоҳу анҳуга йўлиқишлари, у киши уларга баён қилиб беришлари, натижада у киши йўллаган йўлга юришлари, ўзлари тушунган ботилни тарк этганликлари ҳамда ҳаждан кейин қасд қилишган хуруж-(бош кўтариб чиқиш)дан воз кечганликларига далолат қилади. Бу, мусулмон илм аҳлига мурожат қилиш билан қўлга киритадиган фойдаларнинг энг улканларидандир.
Динда ҳаддан ошиш, ҳақдан оғиш ҳамда аҳли сунна вал жамоанинг йўлини четлаб ўтишнинг хатарли эканига у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу қавллари далолат қилади: “Мен сизлар ҳақингизда қўрқадиганларимнинг энг хавфлиси Қуръон ўқиган, ҳатто унда унинг (Қуръоннинг) гўзаллиги кўринган ва исломга ёрдамчи бўлган кимса. У ундан (исломдан) чиқиб кетади ва уни ортига ташлайди. Қўшнисига қарши қилич кўтаради ва уни ширкда айблайди”. Мен: “Эй Аллоҳнинг пайғамбари! Уларнинг қай бири, айбловчими ёки айблангани ширкка лойиқроқ?”, дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Балки айбловчиси”, дедилар. Бухорий “Тарих”да, Абу Яъло, Ибн Ҳиббон ва Баззорлар ривоят қилди. Албоний “Саҳиҳа” (3201)га қаранг.
Ёшлик нотўғри тушуниш гумон қилинадиган вақтдир. Бунга Бухорий “Саҳиҳ”ида (4495) Ҳишом ибн Урвага етадиган исноди билан ривоят қилган ҳадис далолат қилади. У отасидан (ривоят қилади). У айтадики: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари Оиша (розияллоҳу анҳо)га ёшлик чоғимда: Аллоҳ табарока ва таолонинг “Албатта Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маросимлардандир. Бас, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир” (Бақара: 158) қавли ҳақида нима дейсиз? Мен бирор киши зиммасида у иккисини тавоф қилмаса бирор нарса-(гуноҳ) бор деб билмайман, дедим. Оиша (розияллоҳу анҳо): “Йўқ, асло! Сен айтгандек бўлганда шундай бўларди: У иккиси орасида саъй қилмаса унга гуноҳ йўқ. Балки бу оят ансорлар ҳақида нозил бўлган. Улар Минода эҳромга кирардилар. Мино эса Қодиднинг рўбарасида эди. Улар Сафо билан Марва орасида саъй қилишдан ҳараж топардилар. Ислом келгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳақда сўрадилар. Шунда Аллоҳ (ушбу оятни) нозил қилди: “Албатта Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маросимлардандир. Бас, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир”. (Бақара: 158), дедилар”.
Урва ибн Зубайр забардаст тобеинлардан. У киши тобеинлар асрида Мадинадаги етти фақиҳнинг бири эдилар. Дарҳақиқат, у киши хато тушунганликларини, ушбу саволни йўллаган вақтларида ёш эканликлари билан ўз узрларини баён қилдилар. Бу эса ёшлик носоғлом тушуниш гумон қилинадиган вақт ҳамда илм аҳлига мурожат қилишликда хайр ва саломатлик бор экани борасида очиқ-ойдиндир.
“Саҳиҳул Бухорий” (7152)да Жундуб ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Инсоннинг биринчи сасийдиган нарсаси, унинг қорнидир. Ким фақат пок нарса ейишликка қодир бўлса, бас, шундай қилсин. Ким ўзи билан жаннат ўртасида тўккан бир сиқим қони тўсиқ-(ғов) қилинмаслигига қодир бўлса, бас, шундай қилсин”. Ҳофиз “Фатҳ” (13/130)да шундай деди: “Табаронийда ҳам Исмоил ибн Муслим, (у киши) Ҳасандан, (у киши) Жундуб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган йўлга кўра “Марфуъ” ўлароқ ворид бўлган. Лафзи шундай: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитганимни биласизлар: “Бирортангиз билан ўз кўзи ила кўриб турган ҳолда жаннатнинг ўртаси мусулмоннинг ноҳақ тўккан бир сиқим қони билан тўсиб қўйилмасин”. Бу (ҳадис) “Марфуъ” экани очиқ ворид бўлмаган бўлса-да, албатта, у “Марфуъ” ҳукмида бўлади. Чунки бу, раъй билан айтилмайди. У, мусулмонни ноҳақ ўлдиришда қаттиқ ваъиддир”.
Ушу ҳадис ва асарлар “Ахир террор ва вайрон қилиш қайси ақл ва дин билан жиҳод бўлсин?! Ҳолингизга вой, эсингизни йиғинг эй ёшлар” рисоласида келтирганларимнинг баъзиси эди. У ерда иснон ўзини ва ўзгани ноҳақ ўлдириши ҳаром экани ҳақид кўплаб оят, ҳадис ва асарлар бор. Дарҳақиқат, ушбу рисола 1424 ҳижрий йили алоҳида босмадан чиқди. 1428 ҳижрий йили эса китоб ва рисолаларим зимнида (6/225-279) “Такфир ва террорга алданганларнинг сарқитларига насиҳат ва эслатма қилиш” номи остида бошқа бир рисола билан бирга нашр юзини кўрди.
Ушбу фирқанинг қағиллаши ортидан бўйсунган ушбу ёшларга ўзларига бир назар солишлари, эс-ҳушларини йиғиб олишлари, улардан бирортаси унга (у фирқага) қўшилиш ҳақида ўйламаслиги вожиб бўлади. Акс ҳолда уларга кийдириладиган портлатувчи-(“шаҳидлик”) белбоғи ёки ушбу фирқанинг ажралиб турадиган жиҳати бўлмиш пичоқ билан сўйиш ила ҳаётдан чиқадилар. Ўзлари ва ота-боболари унинг бошқаруви остида амн-у омонликда ҳаёт кечиришган ушбу Саудия давлатига қулоқ солиб, итоат қилишни лозим тутишлари вожибдир. У (Саудия давлати) ҳақиқатда оламдаги давлатларнинг энг аълоси. Шу билан бирга унда камчиликлар ҳам бор. Бунинг энг улкан сабабларидан бири, зарарли бўлган ҳар бир нарсада ғарбга тақлид қилиш ортидан тилларини осилтириб юрадиган ушбу юртдаги ғарбпарастларнинг фитнасидир.
Аллоҳ азза ва жалладан барча ердаги мусулмонларнинг ҳолатини ўнглашини, ўғил ва қизлардан иборат ёшларни барча яхшиликка йўллашини, икки Ҳарам диёрининг ҳукумат ва халқини ҳифз-у ҳимоясига олишини, уни барча яхшиликларга муваффақ айлашини, уни ёмонларнинг ёмонлиги ва фожирларнинг макридан сақлашини сўрайман. Албатта, У Эшитувчи, ижобат қилувчидир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишига эргашганларга ва саҳобаларига саловат ва саломлар йўлласин.

mutaallim   08-16-2014, 11:16 AM
#13
Исломий Давлат – қонхўрлар жамоати

Фазилатли шайх Муҳаммад ибн Рамзон ал-Ҳажирий ҳафизаҳуллоҳ

[audio]https://tavhid.com/downloads/files/audio/hajiriy_islomiy_davlat_qonxorlar_jamoati.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Ҳолингизга вой бўлсин! Сизлар қайда-ю, Аллоҳнинг амри қайда?! Эй ИШИДчилар! Халқларни қўрқувга солиш учун ушбу (видео)парчаларни ҳар қанча тарқатманг, батаҳқиқ, сизлар қонхўрларсиз. Ҳа (шундай). Сизлар исломни гавдалантирмагансизлар. Сизлар исломга қарши фитна-(ғаламис)сиз. Йўлларингиз бўлмиш хаворижларнинг ақидаларини васф қиляпсизлар. Ислом аҳли сизлардан пок-(безор).
(Шу ерда) ҳозир бўлган ёки ушбу жиҳозлар воситасида бу сўзни эшитаётган ҳар бир кишига (айтадиганим), Аллоҳга онт ичаманки, улар қўл урган нарса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам динини тасвирламайди-(мужассам қилмайди). (Бу) раҳмат дини ақида ва ибодатларни ўнглаш, одамларга таълим бериш ва (гўзал) хулқларни олиб келди. Ҳақни тарқатиш ва ботилни синдиришни олиб келди. Улар қилаётган нарса эса ҳар қандай авантюрачи қўл урадиган қонхўрликдир.

mutaallim   08-28-2014, 11:24 AM
#14
ИШИДни яхши кўриш ва уларга байъат бериши жоиз эмас
Фазилатли шайх Сулаймон Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/firqalar/ishid/ishid_004_ishidni_yaxshi_korish_va_ularga_bayat_berishi_joiz_emas.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Шайхимиз, Аллоҳ сизга барака ато этсин! ИШИДга боғлиқ бўлган нарсалар ҳақида эшиттириш, ойнаижаҳон ва ахборот воситаларида тарқатилган аралаш (маълумотларнинг ҳукми) нима? Аллоҳ устингиздан барака ёғдирсин!
Жавоб: Барча мақтовлар оламларнинг Рабби Аллоҳга хосдир. Оламларга раҳмат ўлароқ жўнатилган зотга, у кишига эргашганларга ва барча саҳобаларига энг мукаммал, тўла-тўкис саловат ва саломлар бўлсин! Сўнг:
Динда қатъий бўлган ишлардан бири шуки, яхшиликнинг бари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган ва саҳобалар, уларга Аллоҳнинг Розилиги бўлсин, амал қилиб ўтишган нарса-(дин)дадир. Аллоҳ жалла ва аъла Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни оламларга раҳмат қилиб юборди. “(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни Аллоҳнинг раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик”. (Анбиё: 107). У кишига динни комил қилди. Дарҳақиқат, саҳобалар, уларга Аллоҳнинг Розилиги бўлсин, Аллоҳнинг динини соғлом фаҳм ила тушундилар. Ва унга тўғри амал қилдилар. Натижада ўзлари етиб борган ерларни яхшилик ва баракага тўлдирдилар. Одамлар Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кирди. (Бу) то исломда ўзларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан кўра Аллоҳнинг динини фаҳмловчироқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан кўра Аллоҳнинг динига куюнчакроқ деб ўйлайдиган қавмлар зоҳир бўлгунча эди. Огоҳ бўлинг, улар хаворижлардир. Бу хаворижлар ҳар асрда зоҳир бўладилар. Ҳар сафар уларнинг шоҳи чиққанда кесилади. Аввалги-ю охиргилари Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган сифатлардадир. Уларнинг ёши кичик, фикрлашлари аҳмоқона. Махлуқотларнинг энг яхшиси (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сўзидан гапирадилар. Қуръон ўқийдилар ва у уларнинг фойдасига деб ҳисоблайдилар. Ҳолбуки у уларнинг зараригадир. Иймонлари бўғизларидан (нарига) ўтмайди. Ислом аҳлини ўлдирадилар ва бутпарастларни тек қўядилар. Уларга мухолиф бўлган ҳар бир кишини кофир дея ҳукм қиладилар. Ким уларга қарши чиқса, бас, у қони ҳалол, моли ўлжа олинадиган ва аёллари асир қилинадиган кофирдир. Дарҳақиқат, менга бир куни ҳаж вақтида улардан бири: мана бу уч миллионга етадиган ҳожиларни кўряпсанми? Улар ичида Аллоҳни танийдиган бирор киши йўқ, деди. Улар эй биродарлар, аввалгиларини назарда тутяпман, Алий розияллоҳу анҳуни кофир деб ҳукм қилишган. Чунки у жанг қилди ва ўлжа олмади, асир туширмади. Бу уларнинг фикридир. Ана шулар ИШИД сафида мавжуд. Улар орасида хаворижлардан бўлганлари бор. Хаворижларнинг барча сифатлари билан сифатланган. Улар ичида хаворижларнинг сифатлари мавжуд бўлганлари бор. Барчалари суннатга мухолиф. Умматга зарар етказувчилар. Умматни шаръий жиҳоддан машғул қилувчилар. Улар муртад, мунофиқ, уларни қатл қилиш яҳуд ва насороларни қатл қилишдан авлороқдир деган ҳужжат билан қуролларини аҳли суннага қарши ишга солувчилар. Охирги Рамазонда яҳудлар Ғазога зарба берди. Мусулмонларни қирғин қилди. Улар эса Ироқ ва Шомда бўлиб, мусулмонлар ҳимояси учун Фаластинга йўналдиларми? Аллоҳга қасамки, йўқ. Бироқ Саудия – тавҳид ва суннат давлати сари жума куни, Рамазоннинг биринчи жумасида, жума намози вақтида йўналдилар-(ҳаракатландилар). Чунки улар саудиялик аскарлар жума намозини ўқишларини биладилар. Оғишиш мавжуд бўлган бир ўринда автоуловни портлатдилар. Шаҳарга киришди ва бузғунчилик қилишга ҳаракат қилишди. Бироқ Аллоҳ уларни ёрдамсиз қўйди. Ямандаги аҳли суннадан иборат биродарларимизни рофизий ҳуусийлар қирғин қилди. Ал-Қоида эса ўз қурол, аслаҳалари билан Яманда мавжуд. Аҳли суннани ҳимоя қилиш учун ақалли бирор мартта ҳам ҳаракатланмадилар. Балки уларнинг устидан кулдилар ва уларни ёмон кўрадилар. Шуларга ўхшаганлардан яхшилик умид қиламизми? Улар уламоларга қарши. Уммат фақат уламолар карвонини лозим тутгандагина азиз бўлади. Эй биродарлар, ширин сўзга алданишимиз ярашмайди. Дарҳақиқат, ҳадисда айтилишича Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар ҳақида шундай деганлар: “Чиройли сўзлайдилар-у, ёмон амал қиладилар”. Сўзни қойиллатадилар, феълни ҳунук қиладилар. Ҳозирда улар: халифалик қуришни хоҳлаймиз. Аллоҳнинг шариатини ҳоким қилишни хоҳлаймиз, дейдилар. Мусулмонларнинг, аҳли суннанинг жасадлари устига-я. Уларга қарши чиққан ҳар бир кишини қиришни истайдилар. Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, мусулмонга уларни яхши кўриши жоиз эмас. Мусулмонга уларнинг ҳаққига фақат ҳидоят сўраб дуо қилиши жоиз. Мусулмонга қайси ерда бўлмасин уларга байъат бериши жоиз эмас. Эй биродарлар, васиятим шуки, Аллоҳга ўзингизнинг ҳолатингиз учун ҳамд этинглар. Юртингизни лозим тутинглар. Аллоҳга маъсиятдан ўзгасида ҳукмдорларингизга итоат қилинглар. Уларга шаръий йўллар билан насиҳат қилинглар. Тавҳид ва суннатга даъват қилинглар. Сизлар иншааллоҳу азза ва жалла яхшиликдасиз.


mutaallim   09-23-2014, 02:01 PM
#15
ИШИД, ал-Қоида, Ихвон ал-Муслимин, Жабҳа ан-Нусра –
Хаворижлар ҳамда дўзах аҳлининг кўппакларидир

Ҳурматли шайх Рамзон ал-Ҳажирий ҳафизаҳуллоҳ

[audio]https://tavhid.com/downloads/kitoblar/adashgan_toifalar/ishid_al_qoida_ixvon_al_muslimin_jabha_an_nusra_xavorijlardir.mp3[/audio]Юклаб олиш [mp3]

Улар хаворижлардир. Алий ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)га қарши оёққа турдилар. Ҳаруро номли минтақага келдилар. Шу сабабли “Ҳарурийлар” деб аталдилар. Хаворижларнинг бир қанча номларини учратасиз: “Ал-Қоида”, “ИШИД”. Номланишлар эътиборга молик эмас. Уларнинг бари хавориж, “Азариқо”, “Ҳарурия”. Ўтириб олганлари-(идеолог, мутафаккирлари) хаворижларнинг энг тубанларидир. Шижоатлантирадилар-у, ўзлари чиқмайдилар. Бизнинг замонимизда улар қанчалар ҳам кўп. Абу Умома (розияллоҳу анҳу) Шомда қатл қилинган хаворижларнинг каллаларини кўрганларида айтганлари каби. Шунда: “Жаҳаннам кўппаклари”, дедилар. Ёнларида турган бир киши: “Ахир шундай ҳам дейсизми?”-деди. У киши эса: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар”-дедилар. (Савол берувчи киши): “Шундай деб эшитганмисиз”-деди. (Абу Умома розияллоҳу анҳу): “Акс ҳолда мен (эшитмаган сўзимни айтишга) журъатли эканман-да. Дарҳақиқат, шундай эшитганман, шундай деб эшитганман, шундай деб эшитганман”-дедилар. Сўнг йигитчага бурилиб: “Аммо улар сизнинг ерингизда кўпчиликдир”-дедилар. Ҳа, улар Аллоҳга онт ичаманки, бизнинг еримизда кўпдир. Аллоҳ уларнинг ёмонлик ва кетларини қирқсин! Аллоҳ уларнинг ишларини шарманда қилсин! Аллоҳ уларнинг сатр-(парда)ларини очсин! Аллоҳ уларнинг мақсадларини рўёбга чиқармасин! Аллоҳ уларнинг туғини юқори қилмасин! Амин! Улар маккор, ёлғончи ҳамда ислом ва унинг аҳлига фитнадир. Шундан кейин бир кимса келиб ҳудди Имрон ибн Ҳаттон Алий ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)нинг қотилига олқиш айтгани каби уларга олқиш айтади. У (Имрон ибн Ҳаттон), у Аллоҳнинг махлуқотлари ичида энг яхшиси дея мақтайди.
Тақводор киши томонидан қандай ҳам хуш зарба бўлди.
Бу билан фақат арш соҳиби томонидан розиликка эришишни ирода қилди.
Албатта, мен уни бир кун ёдга оламан ва уни Аллоҳнинг ҳузурида тарозиси энг пок махлуқотлардан деб биламан.
Ушбу ботил мақтовга бир боқинглар. Ботил даъватчиларидан бири келиб, уларга олқиш айтишидан ажабланманглар. Уларнинг даъватчилари ва белгилари маълум. Рофизаларни биламиз. Улар ўз давлатига эга, уларнинг рамзлари бор. Хаворижлар ҳам шундай, буни тарихдан ўқиб (биламиз). Ҳозирги асрда хаворижларнинг фикрини энг кўп тарқатганлардан бири Ҳасан ал-Банно асос солган Мисрдаги “Ихвон ал-Муслимин” жамоатидир. Саййид Қутб хаворижларнинг заҳридан нафас олди. Абдуллоҳ Аззом эса ундан бир қадаҳ олди-(сипқорди). Завоҳирий ва Усома бин Ладинлар эса қултумлаб ичдилар. Уни жамийки издошларига эмлаб тарқатдилр. Ҳатто мана ушбу фикрдан заҳарландилар. У ҳақиқатда аччиқ. Чунки биз фарзандларимиз орасида ўшаларга олқиш айтаётганларни учратяпмиз. Уни таълим ва тарбия бераётганлардан ўшаларга ўхшаганларга олқиш ва мақтов айтилиш эшитилган вақтда бу нарса мавжуд эканлигидан ажабланманг. Ал-Қоида ушбу асрда (хаворижларнинг) онасидир. Дарҳақиқат, уни ушбу фирқа ва жамоатлар ташкил қилди. Ҳозирда ИШИД ва Жабҳа ан-Нусра унинг фарзандларидир. Жабҳа ан-Нусра ва ИШИД ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. У ва бу томонга ўгирилгандаги танга(нинг икки томони) каби. Улар ўртасидаги ихтилоф дунёвий, сиёсий ихтилофдир. Тарбия, фикр ва ақидалари бир. Албатта, мен ИШИД борасида жилов ва сўзни қаттиқ оладиган ва Жабҳа (ан-Нусра) ҳақида сукут сақлайдиганлардан ажабланаман. Гўёки у (Жабҳа ан-Нусра) покдомонроқ ва Аллоҳга яқинроқ. Балки уларнинг бари хавориж. Гарчи улар билан булар ихтилоф қилсалар-да айни тарбия, ақида ва фикрларда бардавомдирлар. Хаворижлар учта (залолатга) қўл урдилар: 1) Жамоатдан ажралдилар 2) Ҳукмдорни кофир дея ҳукм қилдилар 3) Ўзларидан бўлган бир кишини олиб келдилар. Бугунги тун кечагисига қандай ҳам ўхшаш. Оиша розияллоҳу анҳо билан кечган бир ҳодисани сизлар учун ёдга оламан. Муоза исмли бир аёл келди. Эътибор беринглар! Биз нима учун ҳазир бўлишга чорлаймиз? Чунки ҳазир бўлишга чорлаш шаръий манҳаждир. Шунга ўхшаш сўзни авом одамлар орасида айтишлик ярайдими? Нима бўлганини эшитинглар. Бир аёл Оиша розияллоҳу анҳо ҳузурларига келиб: “Эй онажон! Нима учун ҳайз кўрган аёл рўзанинг қазосини ўтайди-ю, намознинг қазосини ўтамайди?”-деди. Хаворижларда далил ва ҳужжатларга зид келадиган сўзларни айтиш маъруфдир. (Оиша розияллоҳу анҳо) ушбу тушунчани кўрганларида, савол берувчи томонидан бўлган ушбу тушунчада муаммо бор. Муаммони аритадиган савол берилиши лозим, тоинки ҳолат равшанлашсин. Унга нима дедилар? “Сен ҳарурийларданмисан?”-дедилар. Эътибор қаратинглар! “Сен ҳарурийларданмисан?”-дедилар. Бу, хаворижларни гуруҳга ажратишликдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сифатлаганлари каби ақида нуқтаи назаридан уларнинг номлари хавориждир. Биродарим, шайх Аввоз (хаворижлар ҳақида ворид бўлган) ўн ҳадис дея зикр қилганларига қўшимча қиламан. Балки у юзтадан кўпроқдир. “Саҳиҳайн”да ўттизта ҳадис. “Саҳиҳайн”да ўттизта ҳадисдан кўпроқ. Хаворижлар хавориж дея сифатланган. (Оиша розияллоҳу анҳо): “Сен ҳарурийларданмисан?”-дедилар. Рўза, намоз, (уларнинг) қазосини ўташ ва ҳайз ҳукмларидан жоҳил қолган оддийгина тобеъин аёл ҳарурийларни билмай қолмади. “Эй онажон! Ким у ҳарурийлар? Мен билмайман. Нима деяпсиз? Кимни қасд қиляпсиз?”-демади. (Оиша розияллоҳу анҳо): “Сен ҳарурийларданмисан?”-дедилар. У аёл: “Йўқ, эй онажон!”-деди. Демак, у аёл ҳаруриянинг маъносини билди. Чунки (хаворижлардан) ҳазир бўлишга чорлов овозаси авом одамларга ҳам етиб борган эди. Ҳатто турли фирқа ва хаворижлардан ҳазир бўлдилар. У аёл: “Йўқ, эй онажон! Бироқ мен шунчаки сўраяпман”-деди. (Оиша розияллоҳу анҳо) жавобни кўргач, (ўзлари томондан бўладиган) жавоб тафсилий бўлиши ярамасди. Балки у аёлнинг зеҳниятига масаланинг аслини боғлаш учун таъсилий жавоб бўлиши ярар эди. Шунда унга нима дедилар? “Бизга шундай буюрилган эди”-дедилар. Бу, таъсилий-(асос ўрнатиш) жавоби эди. Бу билан кўплаб масалалар бир ўлчов-(меъёр)га тушадики, шаръий буйруқ “Эшитдик ва итоат қилдик”дир. Бироқ хаворижлар “Эшитдик ва итоатсизлик қилдик” (йўлидан борадилар). Бугунги тун кечагисига қандай ҳам ўхшаш. Бугунги кунда жамоатдан ажралиш, ҳукмдор кофирдир дея ҳукм қилиш ҳамда жамоат тузиш (мавжуд). “Ихвон ал-Муслимин” жамоати ҳақида юртимиз, Аллоҳ унга тавфиқ берсин, ҳазир бўлишга чорлаш ва гуруҳларини кўрсатиб улар хаворижлардан дея берган баёнитинигина айтаман. Улар ҳақиқатда кўп тармоқларга эга. Шуларнинг зимнидан “Сурурия” тармоғики, у “Ҳарурия”дан фақат син ва ҳа ҳарфлари билан ажралиб туради. Аслида эса улар ҳам жамоатдан ажралган, ҳукмдорни кофир деб ҳукм қилади, байъатни ечган-(воз кечган)дир. Улар хаворижлар. Фақат гуноҳи кабира соҳибини кофир деб ҳукм қиладиган кимсагина хавориж эмас. Бу, хавориж фирқаси сифатланадиган айрим сифатлардир. Улар бир қанча тоифа. Ҳа (шундай).

mutaallim   09-23-2014, 02:52 PM
#16
ИШИД радикаллари, уларнинг ёмонликларини тўсиш учун қатлга лойиқдир

Фазилатли шайх, аллома Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ

Кибор Уламолар Ҳайъати аъзоси шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон (ҳафизаҳуллоҳ) радикал жамоатлар қўл ураётган қирғин ва вайроналик Китоб ва суннат ҳамда ушбу уммат салафларининг йўлига амал қилишни тарк этиш натижасидир дея эътибор қилди.
Фавзон (ҳафизаҳуллоҳ) ал-Жазира рўзномаси билан бўлган суҳбати давомида мусулмонларни ўлдириш, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Иймон аҳлини ўлдирадилар ва бутпрасларни тек қўядилар”, дея хабар берган хаворижларнинг йўли дея уммат бойликларини вайрон қилишлик ер юзида бузғунчилик қилиш дея ишора қилган ҳолда қўшимча қилди.
ИШИДга ўхшаш радикаллар чиқишига қарши ташаббус кўрсатишда уммат уламоларининг роли ҳақида шундай деди: “Уларнинг роллари уларни инкор қилиш, йўлларининг ботил экани ва уларнинг ёмонликларини тўсиш учун қатлга лойиқ эканликларини баён қилишдир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уларни қаерда учратсангиз, бас, қатл қилинглар”-дедилар”.
Араб давлатларида юз бераётган ҳодисалар ва уларнинг мусулмонлар номи-(обрўси)га таъсири ҳақида шайх Фавзон, бу Китоб ва суннат ҳамда пок шариатга амал қилиш тарк этилмаганда юз бермас эди. Бу, шак-шубҳасиз мусулмонлар обрўсига салбий таъсир қилди. Уни фақат Китоб ва суннатга қайтишгина аритади, дея таъкидлади.
(Саудия) Қироллиги амн-у омонликда яшаётгани хусусида эса шайх Фавзон, ушбу юрт амн-у омонликда яшашини таъминлаган нарса, у унинг (Қиролликнинг) Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатини маҳкам тутгани, мусулмонларнинг жамоати ва ҳукмдорини лозим тутгани, дея очиқлади. Аллоҳ таоло деди: “Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!”. (Оли Имрон: 103).
Шайх жаноблари, ватан тинчлиги ва қадриятларини сақлаш барчанинг зиммасига вожиб. Чунки у, уларнинг фойдалари ҳамда дин ва ақидага амал қилиш, қодир бўлган ҳар бир мусулмон зиммасидаги фарз бўлган жиҳод жумласиндандир, дея таъкидлади.
Шанба, 4 Зул Қаъда 1435 ҳижрий йил. 30 август 2014 милодий йил.
Риёз

Манба: http://www.burnews.com/news/2014/08/30/%...9%87%D9%85
mutaallim   09-24-2014, 02:03 PM
#17
ИШИД – Исломий Давлат деб аталиши ярашмайди

Фазилатли шайх, аллома Абдулмуҳсин ал-Аббод ҳафизаҳуллоҳ

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/firqalar/ishid/ishid_005_ishid_islomiy_davlat_deb_atalishi_yarashmaydi.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Ҳурматли шайхимиз, баъзи кишилар ҳозирда мавжуд бўлган Исломий Давлатни хаворижлар демоқда. Бу, тўғрими?
Жавоб: Шак-шубҳасиз. Уларнинг бу сифат ва қилмишлари айни хаворижларнинг қилмишларидир. ИШИДчилар деб айтилади. Ҳа, исломий деб айтилмайди. ИШИДчилар дейилади. Бу исм уларга муносиб. Исломий давлат одамларни пичоқ билан сўядими? Ахир одамларни пичоқ билан сўядими? Бузғунчилик ва қирғин қиладими? Бу, исломда бирор нарса-(асос)га эга эмас. Ҳа (шундай).

Admin   09-27-2014, 11:47 AM
#18
Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим Бухорий ҳафизаҳуллоҳ дедилар:
Аллоҳ сизларга барака ато этсин, бу ерда ҳам аҳли суннани ўлдирдилар. Шу ерда (Саудия) Қироллигида. Ҳаракатланиш йўллари ва кўчаларда портлатадилар ва ўлдирадилар. (Ушбу қилмишларни) у ер, бу ерда ва баъзи юртларда жиҳод номи остида қиладилар. Тўғрими? Шундай эмасми? Ёлғончилар «Ансор Шариъа» (Шариат ёрдамчилари) эмиш. (Улар) ўзи кимни ёрдамчилари, билмайман. Шунингдек, «Жабҳа Нусра», «Исломий Давлат». Булар нимаси ахир?! Бизнинг бошга битган балолар. Сўнг фақат ўзларининг даъватчиларига мурожаат қиладилар. Фақат кимга? Залолат раҳнамоларига. Ўшалар ва уларнинг шайхлари ҳақида изланинг. Улар залолат даъватчилари, оғишган фикр эгалари эканини топасиз. Аллоҳдан паноҳ сўраймиз! Сизларга махфий бўлиб қолмасинки, анави ИШИДчилар, ҳаа, фахрланадилар. Мусулмонларга кофир дея ҳукм қиладиган ва уларни зиндиқ дея айблайдиган Умар ал-Ҳозимий деб номланадиган залолат даъватчиси билан фахр туядилар ва унинг ҳаққига дуо қиладилар.

mutaallim   10-02-2014, 08:32 PM
#19
Аллома шайх Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг ИШИД ҳамда такфирий, хаворижий жамоатлардан ҳазир бўлишга чорлови


[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/firqalar/ishid/ishid_006_ishid_va_xavorijiy_jamoatlardan_hazir_bolishga_chorlov.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Суҳандон: Ислом улардан пок-(безор) бўлган ҳолда ислом номидан гапирадиган, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш байроғи ҳамда уни мудофаа қилиш шиорини юқори кўтарадиган жамоатлар каби. Сўнг улар исломга жуда қаттиқ ёмонлик-(ёвузлик) қиладилар. Бу, улар ошкора қилаётган қон тўкиш, номусларни топташ, тинч одамларни қўрқувга солиш ҳамда уммат якдиллигига тафриқа солишда (кўзга ташланади). Бу борада нима дейсиз?
Шайх: Алҳамдулиллоҳким, жиҳод исломнинг чўққисидир. Жиҳод ва ҳижрат исломдаги энг афзал амаллардан. Бироқ жиҳод ҳукмдорнинг ваколатидандир. Мусулмонларнинг ҳукмдори унга буюради, уни ижро этади ва уни шахсан ўзи бошқариб туради ёки бу борада унинг ўрнини эгаллайдиган кишини қўяди-(таъйинлайди). Бу, ақида китоблрида, аҳли сунна вал жамоа ақидасида зикр қилинган. Айтадиларки: “Жиҳод ҳар бир ҳукмдор билан қиёмат қоим бўлгунча адо этилгувчидир. Хоҳ у яхши ёки фожир бўлсин”. Ана шу шаръий жиҳоддир. Қон тўкиш ва ҳукмдорга итоатсизлик қилишга келсак, бас, бу хаворижларнинг йўли. Бу, ер юзида бузғунчилик қилишдир. Бу бузғунчилик қилиш, жиҳод эмас. Аллоҳдан офият ҳамда мусулмонларнинг адашганларини ҳақни билиб, унга амал қилишликка йўллашини сўраймиз. Ҳа (шундай).
Суҳандон: Шайх! Айрим ёшлар ушбу бузғунчи жамоатларнинг ялтироқ шиорларига алданиб, уларга қўшилишга шошилмоқда ва ҳукмдорга қарши бош кўтармоқда. Адоват билан уни тарк этмоқда. Шайх Солиҳ (ал-Фавзон), қандай кўрсатма берасиз?
Шайх: Бу уларнинг сифати бўлар экан, дарҳақиқат, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан ҳазир бўлишга чорладилар. Ислом имомлари улардан ҳазир бўлишга чорлади. Улар орасида насиҳатни қабул қиладиганларига насиҳат қилишлик вожиб бўлади. Кимки насиҳатни қабул қилмаса, батаҳқиқ, ҳукмдор улар ва уларга ўхшашларни тўхтата оладиган нарсани жорий қилиш билан мусулмонларни унинг ёмонлигидан тўсади. Динни ҳимоя қилишлик шарт. Юрт, мусулминларнинг ўлкасини ҳимоя қилишлик лозим. Мусулмонларнинг бари хавфзликни (таъминловчи) кишилардир. Барчалари ушбу дин, мусулмонларнинг юрти ва қадриятларини ҳимоя қилишга масъулдир. Улар ҳақида сукут сақлашлик жоиз эмас. Ёки айримлари уларни мақтаяпти. Уларга олқиш айтяпти. Бу, жоҳиллик ёки улар билан шерик бўлиш бобидандир. Кимда-ким уларни мақтаса, уларга олқиш айтса ва уларнинг қилмишларини оқласа, батаҳқиқ, унинг ҳукми ҳам уларнинг ҳукми (каби)дир. Ҳа (шундай).
Суҳандон: Шайх Солиҳ! Шак-шубҳа йўқки, ёшларда қайноқ эҳтирос ва қизиққонлик бор. Улар ушбу оғишган ва радикал жамоатларнинг аввалги нишонидир. Ушбу минбардан ёшларга ана шу ғаразгўй ва такфирий жамоатлардан ҳазир бўлиш борасида нима насиҳатингиз бор?
Шайх: Мен ёшларга уламолар ҳузурида шаръий илм талаб қилишларини насиҳат қиламан. Тоинки анавиларнинг манҳажи билан бошқаларнинг манҳажини билиб олсинлар. Бу (торликдан)дан фақат фойдали илм билан чиқиш кетиш мумкин. Уларга уламолар қўлида таълим олишликлари вожиб бўлади. Ушбу жиҳод, унинг ўлчов-(меъёр)лари, шартлари ва ким уни адо этиши ақида китобларида зикр қилинган. Бу иш бошбошдоқлик эмас. Ёшлар шак-шубҳасиз йўлдан оздирувчи ва бузғунчи фикр эгаларига дучордир. Чунки ёшларда қизиққонлик, эҳтирос ва таъсирланиш мавжуд. Уларда ҳикмат ҳамда ишнинг кўзини билишлик йўқ. Уларга илм аҳлига мурожат қилишлари, ҳукмдорга қулоқ солиб, итоат қилишни лозим тутишлари вожиб бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳузайфа ибн Ямон (розияллоҳу анҳу)га фитна, залолат даъватчилари, жаҳаннам дарвозасида залолат даъватчилари бўлиб, ким уларга бўйсунса уни унга (жаҳаннамга) улоқтирадилар дея хабар берганларида, у киши (Ҳузайфа розияллоҳу анҳу): “Менга шу нарса етса мени нимага буюрасиз, эй Расулуллоҳ?”, дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мусулмонларнинг жамоати ва ҳукмдорини лозим тутасиз”-дедилар. Чунки бу, ана шу фитналардан нажот топиш йўлидир. Жамоатни лозим тутиш ҳамда қулоқ солиб, итоат қилишлик. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Батаҳқиқ, сизлардан ким ҳаёт кечирса, яқинда кўплаб ихтилофларни кўради. Бас, сизларга менинг йўлим ва тўғри йўлдаги, ҳидоятланган халифаларимнинг йўли лозим бўлади”-дедилар. (Бу сўзни) у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан васият қилишни талаб қилганларида (айтдилар). “Гўёки у, видолашувчининг васияти каби. Бизга васият қилинг, эй Расулуллоҳ!”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизларга Аллоҳдан тақво қилишликка, қулоқ солиб, итоат қилишга васият қиламан. Гарчи устингиздан қул ҳукмдор бўлса-да. Батаҳқиқ, сизлардан ким ҳаёт кечирса, яқинда кўплаб ихтилофларни кўради. Бас, сизларга менинг йўлим ва мендан кейинги тўғри йўлдаги, ҳидоятланган халифаларимнинг йўли лозим бўлади. Уни маҳкам тутинглар ва озиқ тишларингиз билан тишланглар”-дедилар. Мусулмонлар жамоати ва мусулмонларнинг ҳукмдорини лозим тутиш, Китоб ва суннатни лозим тутиш билангина нажот бор. Бу борада илм аҳли, одамларга тўғри йўл нима-ю, адашган, хато йўл нима эканини баён қилиб берадиган илмда мустаҳкам бўлганларга мурожат қилинади.

Муслим   10-04-2014, 10:07 AM
#20
Риёздаги «Ал-Муҳайсин» масжидининг имом хатиби Одил Калбоний шундай деди:

(داعش نبتة سلفية حقيقة يجب أن نواجهها بكل شفافية)

«ИШИД ҳақиқий салафий навниҳол. Унга тўла шаффофлик билан юзланишимиз вожиб бўлади».


ИШИД салафийлардан эмас!
Фазилатли шайх Абдуллоҳ Бухорий ҳафизаҳуллоҳ


[audio]https://tavhid.com/downloads/files/audio/buxoriy_ishid_salafiylardan_emas.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Кеча кечқурун ва бир неча кун олдин ушбу муборак даъват, ҳақиқатда ғалаба қозонадиган тоифанинг йўли бўлмиш ҳақ, аниқ-равшан йўл, соф салафий даъвати, ҳақиқий ислом ва рост сўзни сифатлаётган ва вайрон қилаётган Калбоний исмли (жамоатдан) ажралган, адашганлардан бирининг, (халқ) тили билан айтганда, сайраши ёки қағиллаши ёҳуд ҳанграшини кўрдингиз. Ўша бўҳтончи анави адашган, ИШИД дея аталадиган мариқун-(диндан чиққан) хаворижларни, ИШИД салафийдир, дея (халқ) тили билан айтганда сайради ёки тентакларча шундай деди. Ёлғон ва тубан сўзни айтди. Фақат туҳмат ва бўҳтонни сўзлади. Ушбу сўзнинг ўзи соқит экани, уни соқит қилишдан беҳожат қилади. Айтилганидек: Бу, Ахзамдан билганимиз бир шовқиндир. Улар унинг ортида турган ҳар бир балонинг аврати одамларга очилиб қолгач, ушбу аблаҳлик ва қабоҳатни муборак салафий даъватига чаплайдилар. Шундай қиладилар ва залолатга оғган салафлари қилгани сингари қадим замондан шу (йўлда) бир-бирларига мос-(ўхшаш)дирлар.

Фазилатли шайх, аллома Убайд ибн Абдуллоҳ Жобирий ҳафизаҳуллоҳ дедилар: Ҳақ, ҳидоят ва суннат жамоати – салафийлардир. Аллоҳнинг душмани: ИШИД салафий навниҳолидир, деганда дарҳақиқат ёлғон сўзлади.
Эй Аллоҳ! Уни хусуматлашишдан тўхтат, ўзига зарар берадиган нарсалар ўрнига уни ўз нафси ва моли ила машғул қилиб қўй, уларга соғлом сабоқ бер. Уларга ибрат олинадиган соғлом сабоқ бер! Эй Тирик, Қайюм! Эй улуғлик ва мукаррамлик соҳиби!




عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Pages (3):    1 2 3   
  
Users browsing this thread: 6 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.