Ўзингиз қандай бўлсангиз, ҳукмдорларингиз ҳам шундай бўлади
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ
[audio]https://tavhid.com/downloads/kitoblar/manhaj/uzingiz_qanday_bolsangiz_hukmdoringiz_ham_shunday_boladi.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]
Айрим тентак кимсаларнинг ҳукмдорларга фақат тўлақонли, чинакам тўғри-(устивор) бўлганларидагина бўйсуниш вожиб бўлади, деган сўзларига келсак, бас, бу хато ва янглишишликдир. Бу, шариатда бирор нарса-(асос)га эга эмас. Балки бу, ҳукмдорлардан барча нарсада Аллоҳнинг буйруғида тўғри-(устивор) бўлишларини хоҳлайдиган хаворижларнинг йўлидандир. Бу, рўй бермайди. (Анча) замондан бери ишлар ўзгариб бўлган. Зикр қилинишича умавийларнинг подшоҳларидан бири, мен уни Абдулмалик ибн Марвон деб ўйлайман, одамлар у ва унинг халифалиги ҳақида гапиришаётганларини эшитгач одамларнинг шарафли ва бообрўларини жамлайди. Улар ичида сўз бошлаб, шундай дейди: сизлар бизлардан Абу Бакр ва Умар каби бўлишимизни хоҳлайсизлар? Улар: ҳа. Сен халифасан. Улар ҳам халифа бўлган, дедилар. У (халифа Абдулмалик ибн Марвон): сизлар Абу Бакр ва Умар (атрофидаги) кишилар каби бўлинглар. Шунда биз ҳам Абу Бакр ва Умар сингари бўламиз, деди.
Бу, буюк жавоб. Агар одамлар (салбий томонга) ўзгарса, албатта, Аллоҳ уларнинг ҳукмдорларини ҳам (салбий томонга) ўзгартиради. Ўзларингиз қандай бўлсангиз, ҳукмдорларингиз ҳам шундай бўлади. Одамлар (тўғри йўлдаги) халифалар (атрофидаги) кишилар(нинг ҳолатидан) ниҳоятда йироқ бўлган ҳолда ҳукмдорларидан (тўғри йўлдаги) халифалар каби бўлишларини хоҳлашликларига келсак, бу нотўғридир. Аллоҳ Ҳаким-(Ҳикматли)дир азза ва жалла.
“Шунингдек, қилиб юрган гунохлари сабабли золим кимсаларни бир-бирларига дўст-(ҳукмдор) қилиб қўюрмиз”. (Анъом: 129). Зикр қилишларича хаворижлардан бири, Алий ибн абу Толибга қарши бош кўтарган хаворижлардан бири, Алий ҳузурига келиб: эй Алий! Одамларга нима бўлдики, сенга нисбатан (салбий томонга) ўзгариб олишди. Ҳолбуки улар Абу Бакр ва Умарга нисбатан (салбий томонга) ўзгаришмаган эди?-деди. У (Алий розияллоҳу анҳу): чунки Абу Бакр ва Умарнинг (атрофидаги) кишилар мен ва менга ўхшаганлар эди. Менинг (атрофимдаги) кишилар эса сен ва сенга ўхшаганлардир, деди. Ажойиб сўз. Яъни, сен яхшиликда эмассан. Шунинг учун одамлар сенга нисбатан (салбий томонга) ўзгаришди (демоқчи). Бироқ Абу Бакр ва Умарнинг замонида улар (атрофидаги) кишилар Алий ибн абу Толиб, Усмон ибн Аффон ва улардан бошқа фазилатли саҳобалар каби эди. Натижада ҳукмдорларига нисбатан (салбий томонга) ўзгаришмади. Хулоса шуки, Холиққа маъсият қилишдан ташқари барча нарсада ҳукмдорларимизга қулоқ солиб, итоат қилишимиз вожиб бўлади. Чунки улар учун одамларни Холиққа маъсият қилишликка буюришлари жоиз эмас. Уларга одамларни шунга (Холиққа маъсият қилишликка) амр қилишлари жоиз эмс экан, одамларга ҳам Аллоҳ азза ва жаллага маъсият қилишда уларга итоат қилишлари жоиз эмас.
Шунингдек, халққа ҳукмдорга нисбатан самимий бўлишлари, унга ёлғон, алдов ва фириб билан муомала қилмасликлари вожиб бўлади. Афсуски бугунги кунда одамларда ёлғон, давлат низомларига нисбатан ҳийла ишлатиш, порахўрлик ва бундан бошқа, мусулмонни қўя турайлик, оқил кишига нолойиқ бўлган қилмишлар мавжуд. Агар кофир давлатлар пора олаётган кишини қамаса, гарчи у одамларнинг энг катта (мансабдори) бўлса-да. Порахўрни жазолайдиган Зот – Аллоҳ азза ва жалладир. Биз Аллоҳга ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тилида келган нарсаларга иймон келтирамиз. Агар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам пора олувчи ва пора берувчини лаънатлаган эканлар, бас, Аллоҳнинг жазоси одамларнинг жазосидан қаттиқроқдир. Шунга қарамай афсуски Аллоҳ хоҳлагандан ташқари давлат доираларининг барчасида порахўрлик мавжуд эканини кўряпмиз. Одамлар томонидан ҳукуматга нисбатан ёлғон-яшиқни кўряпмиз. Деҳқончилик қилувчи киши ёлғончи бўлган ҳолда ўзининг номи остида ўзгани зироатга киритади. Бироқ бу, фойда ва шунинг воситасида ейиш-(тирикчилик қилиш) учун. Гоҳида давлат ҳудудни қабул қилиб олади. Давлатда фақат бир қанча дирҳамлар қолади. Шунда бир инсон келиб, уни биродарига сотади. Дирҳамларни дирҳамларга қўлма-қўл олишни кечиктириш ва фойдаси билан сотади. Ва бундан бошқа халқ қўл ураётган маъсиятлар. Сўнг яна ҳукмдорларидан Абу Бакр ва Умар каби бўлишларини хоҳлайдилар. Бу, нотўғридир.