Меҳмон   03-04-2014, 09:22 AM
#1
Насроний ва масиҳий калимаси орасидаги фарқ

Савол: Масиҳий сўзининг қўлланиши (бир қанча) замондан тарқалиб кетди. Масиҳий ёки насроний дейилишлиги тўғрими, эй шайх ҳазратлари? Бизни хабардор қилсангиз, Аллоҳ сизга ажру савоб берсин!
Жавоб: Масиҳийнинг маъноси Масиҳ ибн Марям алайҳиссаломга нисбат берилишлигидир. Улар унга мансуб эканликларини даъво қиладилар. Ҳолбуки у (Масиҳ алайҳиссалом) улардан покдир. Улар ёлғон сўзладилар. У (Масиҳ алайҳиссалом) уларга ўзини «Аллоҳни ўғли» деб эмас, балки «Аллоҳнинг қули ва расули» деб айтган. Уларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло номлагани каби «насоролар» деб айтилгани авлороқ. Аллоҳ таоло айтадики: «Яҳудийлар: «Насоролар ҳақ эмаслар», дейишди. Насоролар: «Яҳудийлар ҳақ эмаслар», дейишди. Ҳолбуки улар (яъни яҳудийлар ва насоролар) китоб (яъни Таврот, Инжилни) тиловат қиладилар» (Бақара: 113).

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
“Арабия” ойномасида “Зикр аҳлидан сўранг” боби-(рукни)даги жавоблар зимнида нашр қилинди.
Фатво ва турли мақолалар тўплами, бешинчи жузъ

Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/1877
Муслим   08-18-2014, 09:17 PM
#2
Насронийни «Масиҳий» дейишнинг ҳукми

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/aqida/dust_dushmanlik/al_valo_val_baro_003_nasroniyni_masihiy_deyishning_hukmi.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Фазилатли шайх, Аллоҳ сизни муваффақ қилсин! Баъзи одамлар насронийни “Масиҳий” дейди. Ушбу лафз тўғрими?
Жавоб: Йўқ. Масиҳий – Масиҳ (алайҳиссалоту вассалам)нинг саҳиҳ динига ўз вақтида эргашган кишидир. Ана шу, масиҳий. Масиҳ (алайҳиссалоту вассалам) динига хилоф чиқадиган кимсага келсак, бас, у масиҳий эмас. Балки насроний деб айтилади. Насроний дейилади. Масиҳ ва масиҳийлик деб номланишга келсак, бу янги пайдо бўлган. Маъруф бўлгани эса “Насоролар”дир.
(Улар) яҳуд бўлганидек, маълум бўлган номлари яҳуддир. Бироқ «Исроил» деб айтадиган бўлишди. Исроил алайҳиссалом – у киши Яъқубдир. Яъқуб ибн Иcҳоқ. Бу уларнинг фирибларидандир. Муаммо шундаки, айрим кимсалар: «Эй Аллоҳ! Исроилга лаънатингни ёғдир!», дейди. Яъни Яъқуб алайҳиссаломга лаънат айтади. Инсон бундан ҳараж-(танглик) топади. Ёки: «Исроилга Аллоҳнинг лаънати бўлсин», (дейди). Йўқ! «Яҳудларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!», деб айт. Ёки: «Аллоҳ яҳудларга лаънат ёғдирсин!», (деб айт). Исроил дема. Ҳа (шундай).

Фазилатли шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.