rinat80_09   08-30-2014, 11:37 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!

мана бу хадис сахих ми?

«Жаннат оналар оёғи остида»

агар сахих булса хадисни кандай тушинамиз? уламоларнинг хадисга берган шархини хам ёзсангиз! Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Меҳмон   10-20-2014, 12:57 PM
#2
Ва алейкумус салам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

“ الجنة تحت أقدام الأمهات , من شئن أدخلن , و من شئن أخرجن “

«Жаннат - оналар оёғи остидадир. (Қайси она фарзандини) хоҳласа киргазади, хоҳласа чиқариб юборади».
Ҳадиснинг ушбу лафзи тўқимадир. Шайх Албоний «Силсила аз-зоифия вал мавзуъа» (58/2) да «мавзуъ» дедилар. Ровийлардан Мусо ибн Муҳаммад ибн Ато, Уқайлий роҳимаҳуллоҳ «Зуафо»ларида айтганларидек - «каззоб», ҳадис эса «мункар»дир. Ибн Тоҳир ровийлардан бўлган: «Мансур ва абу Назр нотанишдир, ҳадис эса мункардир», дедилар. Хотиб «Жомеъ»да, Муновий «Файзул Қодир»ида ибн Тоҳир роҳимаҳуллоҳнинг сўзларини келтиришган. Яна бир қанча муҳаддислар ушбу ҳадиснинг мункарлигини ўзларининг заиф ва тўқима ҳадислар тўпланган китобларида қайд этишган.
Аммо шу лафзга яқин маънода, Муовия ибн Жаҳимадан бир ҳадис бор:
Муовия Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ғазотда иштирок этишлигини сўраб келганида, у киши уни онасини сўрайдилар. Муовия онасини ҳаёт эканлигини айтганда, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

فالزمها فإن الجنة تحت رجليها

«У (онангни) лозим тутгин. (Чунки) Жаннат - унинг икки оёғи остидадир», дедилар.
Насаий, Табароний ривоят қилди. Ҳоким (151/4 да) саҳиҳ деди. Унга Заҳабий мувофиқ келди ва Мунзирий (214/3 да) тасдиқлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.