وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
Шайх Софийюрраҳмон Муборакфурий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Авомлар орасида: “Агар Арафа куни Жума кунига тўғри келиб қолса, ўша ҳаж ҳажжи акбар бўлади” - деган гап кенг тарқалган, лекин бу гапнинг асли йўқ гап. Тўғри, Разийн (роҳимаҳуллоҳ) Талҳа ибни Убайдуллоҳ ибни Карийздан: “Кунларнинг энг афзали Арафа куни. Агар Жума кунига тўғри келиб қолса, бошқа кунларда қилинган етмишта ҳаждан афзал бўлади” - деб ривоят қилган. Шундан сўнг муаллиф гапларини давом эттириб: “Мажмаул фавоид”да ҳам шундай келган, ваҳоланки у мурсал ҳадис бўлиб, мен унинг иснодига воқиф бўлмаганман” - деган эканлар” (Туҳфатул-Аҳвазий, 3/16).
والله أعلم