Umm Abdullah   10-22-2014, 05:25 PM
#1
ассаламу алейкум!
Биродарлар савол беришаётган эди куйдаги мавзуга:
Янги уйга кучганда эхсон килса жоизми ? Яъни янги уйга кучканлик сабабидан эхсон килишлик.
(Мисол: кариндошларни ,кушниларни чакириб мехмон килишлик.)
ЖазакумуЛлоху хойрон!
Муслим   10-24-2014, 06:34 PM
#2
(10-22-2014, 05:25 PM)Umm Abdullah Wrote: ассаламу алейкум!
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
(10-22-2014, 05:25 PM)Umm Abdullah Wrote: Биродарлар савол беришаётган эди куйдаги мавзуга:
Янги уйга кучганда эхсон килса жоизми ? Яъни янги уйга кучканлик сабабидан эхсон килишлик.
(Мисол: кариндошларни ,кушниларни чакириб мехмон килишлик.)
ЖазакумуЛлоху хойрон!
Янги уй остонасида жонлиқ сўйиш

Савол: «Риёз» рўзномаси ўзининиг 1/ 5/ 1406 йилдаги 6411 сонида «Янги уй остонасида жонлиқ сўйиш» сарлавҳаси остида муҳаррирнинг шундай ишнинг тўғри ёки нотўғри экани ҳақида сўраганини ўқиб қолдик. Чунки бу иш баъзи одамларнинг одатига айланган. Шунинг учун ҳам, мен сиз жанобларга мақоланинг бир нусхасини мактубимга илова қилиб юбораяпман ва бу ишнинг тагига ета олмаяпман. Одамлар ўртасида ёйилгани эса, улар янги уй остонасида жонлиқ сўйиш билан назардан сақланиш, уйни баракали бўлиши, ёқимсиз ҳодиса ва балолардан сақланишни назарда тутадилар. Биз эса тақдирдан сақланиш фойда бермаслигини жуда яхши биламиз. Шунинг учун ҳам бу эътиқоднинг нақадар тўғри эканини билмаймиз. Бироқ, бу тўхталиб кўришимизга лойиқ бўлган мавзудир.
Жавоб: Агар бу одат жинларни рози қилиш, мусибат ва ёмон ҳодисалардан сақланиш учун бўлса, ҳаром қилинган одатдир. Бу – янги уйга кўчиб ўтиш олдидан жонлиқ сўйиш ва уни айнан остонада сўйишнинг зоҳирий кўринишидир.
Аммо жонлиқни сўйишдан мақсад қўшниларга зиёфат бериш, улар билан танишиш, Аллоҳга берган янги уй неъмати учун шукрона, шу муносабат билан қариндош ва дўстларга зиёфат қилиб бериш ва уйни танитиш бўлса, бу – қилувчиси мақтовга лойиқ бўлган яхши ишдир. Бироқ буни кўчиб ўтишларидан олдин эмас, оила уйга кўчиб ўтганидан кейин қилиниши керак. Бундан ташқари жонлиқ ёки жонлиқларни уйнинг остонаси ва киришида эмас, бошқа жойда сўйилиши керак.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 9867.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.