Admin   12-06-2011, 02:51 PM
#1
Ошуро куни ҳақидаги саҳиҳ бўлмаган ҳадислар

Ошуро куни фазилатига оид саҳиҳ бўлмаган ҳадислар:
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, гўёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар:
«Кимки Ошуро куни рўза тутса, Аллоҳ ўзига қилинган, рўза ва намозлардан иборат бўлган, етмиш йиллик ибодатни китобот қилади. Кимки Ошуро куни рўза тутса, ўн минг фариштанинг ажри берилади. Кимки Ошуро куни рўза тутса, ҳаж ва умра қилганнинг ажри берилади. Кимки Ошуро куни рўза тутса, етти осмон ва ундаги барча фаришталар ажри берилади. Кимки Ошуро куни мўминга ифторлик қилиб берса, бутун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматига ифторлик қилиб бергандек бўлади. Кимки Ошуро куни оч кишининг қорнини тўйдирса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматининг барча мискинларига, қоринларини тўйдириб, ифторлик қилиб бергандек бўлади. Кимки Ошуро куни етимни бошини силаса, бошидаги сочларининг ададича жаннатдаги мартабаси юксалади».
Умар деди: «Буюк ва меҳрибон Аллоҳ бизга Ошуро куни афзалликлар бердими?» Жавоб бердилар: «Ҳа! Аллоҳ Ошуро куни осмон, ер ва тоғларни яратди. Арш ва Курсийни яратди. Ошуро куни қаламни ва шамолни яратди. Ошуро куни Жаннатни яратди ва унга Одам алайҳиссаломни киритди. Ошуро куни Иброҳим туғилди, оловдан нажот топди ва Аллоҳ уни ҳақ йўлга Ошуро куни йўллади. Ошуро куни Аллоҳ Фиравнни ғарқ қилди. Ошуро куни Исо алайҳиссаломни (осмонга) юксалтирди. Ошуро куни Идрис алайҳиссаломни (осмонга) юксалтирди. Ошуро куни Аллоҳ азза ва жалла Айюбга шифо берди. Ошуро куни Исо алайҳиссалом туғилди ва бўйида (ҳомила) бўлди. Шунингдек Ошуро куни Одам алайҳиссалом Аллоҳга тавба қилди ва шу куни Аллоҳ азза ва жалла уни афв этди. Ошуро куни Сулаймонга салтанат берилди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Ошуро куни туғилган ва Аллоҳ азза ва жалланинг Аршига Ошуро куни юксалди. Қиёмат куни ҳам Ошуро куни бўлади!»
Ибн Ҳиббон «ал-Мажруҳийн» (1/324) да айтади: «Асоси бўлмаган, ёлғон ҳадис».
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, гўёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар:
«Кимки Ошуро куни рўза тутса, Аллоҳ ўзига қилинган, рўза ва намозлардан иборат бўлган, олтмиш йиллик ибодатни китобот қилади. Кимки Ошуро куни рўза тутса, ўн минг фариштанинг ажри берилади. Кимки Ошуро куни рўза тутса, мингта ҳаж ва умра қилганнинг ажри берилади. Кимки Ошуро куни рўза тутса, етти (қават) осмончалик ажр ёзилади. Кимки Ошуро куни мўминга ифторлик қилиб берса, бутун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматига ифторлик қилиб бергандек бўлади. Кимки Ошуро куни оч кишининг қорнини тўйдирса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматининг барча мискинларига, қоринларини тўйдириб, ифторлик қилиб бергандек бўлади. Кимки Ошуро куни етимни бошини силаса, бошидаги сочларнинг ададича жаннатдаги мартабаси юксалади».
Умар розияллоҳу анҳу деди: «Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам), Аллоҳ азза ва жалла бизга Ошуро куни афзалликлар бердими?» Жавоб бердилар: «Ҳа! Аллоҳ Ошуро куни осмон ва ерларни яратди. Ошуро куни Арш ва Курсийни яратди. Ошуро куни тоғ ва юлдузларни яратди. Ошуро куни қалам ва лавҳул маҳфузни яратди. Ошуро куни Жаброил алайҳиссалом ва фаришталарини яратди. Ошуро куни Одам алайҳиссалом ва Ҳаввони яратди. Ошуро куни Жаннатни яратди ва унга Одам алайҳиссаломни киритди. Ошуро куни Раҳмоннинг ҳалили Иброҳим туғилди, оловдан нажот топди ва Аллоҳ уни ҳақ йўлга Ошуро куни йўллади. Ошуро куни Аллоҳ Фиравнни ғарқ қилди. Ошуро куни Идрис алайҳиссаломни (осмонга) юксалтирди. Ошуро куни Аллоҳ Айюбга шифо берди. Ошуро куни Исо ибн Марям алайҳиссаломни (осмонга) юксалтирди ва шу куни туғилди. Ошуро куни Аллоҳ Одам алайҳиссаломнинг тавбасини қабул қилди. Ошуро куни Довуд алайҳиссаломнинг гуноҳини кечирди. Ошуро куни Сулаймонга салтанат берилди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Ошуро куни туғилган ва Аллоҳ азза ва жалланинг Аршига Ошуро куни юксалди. Қиёмат куни ҳам Ошуро куни бўлади!»
Байҳақий «Фазаил ал-Авкат» (№ 105) да айтади: «Мункар ҳадис. Кўпгина заиф иснодли. Шунингдек, ҳадис матнида рост бўлиши мумкин бўлмаган нарсалар мавжуд».
Шайх Али Ҳасан Ҳалабий (Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳнинг шогирди) ўзларининг «Ашуро байна ҳидая ас-Сунна ал-Ғоро ва золала ал-бидъа аш-шанъа» китобларида шу каби ўттизга яқин ҳадисни келтирганларидан кейин дедилар: «Шу ва бошқа шунга ўхшаш барча ҳадислар саҳиҳ эмас ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлмаган. Бу ҳақда Шайхулислом Ибн Таймийя «Минҳаж ас-Сунна ан-Набавийя» (7/39) да айтадилар: «Бу ривоятларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан айтилган бўҳтондир. Ошуро хусусида фақат ўша куни рўза тутишнинг фазли айтилган холос»».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, гўёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар:
«Дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жалла Бани Исроилга йилда бир кун, Ошуро кунида рўза тутишни мажбурий қилди. Бу Муҳаррам ойининг ўнинчи кунидир. Шундай экан сизлар ҳам шу кунда рўза тутинглар ва оилангизга кенгчилик туғдиринглар. Кимки Ошуро кунида аҳли оиласига кенгчилик туғдирса, Аллоҳ у кишига йил бўйи кенгчилик қилади. Ушбу кунда рўза тутинглар, чунки айни шу кунда Аллоҳ Одамнинг тавбасини қабул қилган. Бу кун, Аллоҳ Идрисни юқори мартабага кўтарган кундир. Бу кун, У (Аллоҳ) Иброҳимга оловдан нажот берган кундир. Бу кун, Аллоҳ Нуҳни кемасидан чиқарган кундир. Бу кун, Мусога Таврот нозил бўлган кундир. Бу кунда Аллоҳ Исмоилни қурбон қилинишидан эваз орқали қутқариб қолган. Бу кун, Аллоҳ Юсуфни қамоқдан чиқарган кундир. Бу кун, Аллоҳ Яъқубга кўриш қобилиятини қайтарган кундир. Бу кун, Аллоҳ Айюбни имтиҳондан халос қилган кундар. Бу кун, Аллоҳ Юнусни балиқнинг қорнидан чиқарган кундир. Бу кун, Аллоҳ Бани Исроил учун денгизни иккига бўлган кундир. Бу кун, Аллоҳ Муҳаммадни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) аввлгию охирги гуноҳларини кечган кундир. Бу кун, Аллоҳ таоло Юнус қавмига тавбасини нозил қилган кундир. Кимки бу кунда рўза тутса, (бу рўза) унинг қирқ йиллик умрига каффорат бўлади. Бу дунёдаги Аллоҳ яратган кунларнинг аввалгиси, Ошуро куни бўлган. Аллоҳ ерга ёмғирни ёғдирган илк кун, Ошуро куни бўлган. Ошуро кунида илк раҳмат нозил бўлган. Кимки Ошуро куни рўза тутса, абадий рўза тутгандек бўлади. Бу пайғамбарлар рўзасидир. Кимки Ошуро куни бедор бўлган бўлса, Аллоҳ таолга етти қават осмондаги барча махлуқотларнинг қилган ибодатидек ибодат қилибди. Кимки тўрт ракаат намоз ўқиб, унинг ҳар бир ракаатида «Алҳамду» (Фотиҳа сураси)ни бир марта ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад» (Ихлос сураси)ни эллик марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг эллик йил аввалги ва эллик йил кейинги гуноҳларини кечиради. Унга Жаннатда нурдан бўлган мингта қаср қуради. Бу кунда бирор кимсани, гарчи бир ҳўплам сув билан бўлсада, меҳмон қилганнинг мисоли, ҳаттоки бир лаҳза Аллоҳ таолога осий бўлмаган кимса кабидир. Кимки Ошуро куни Аҳли байтдан бўлган мискинни таомлантирса, Сиротни чақмоқ тезлигида кесиб ўтади. Ошуро куни садақа берганнинг мисоли, тиланчини ҳеч қачон қайтармаган инсон кабидир. Кимки Ошуро куни ғусл қилса, ўлимидан аввалги касалликдан бошқа касалликка йўлиқмайди. Ошуро куни кўзига сурма қўйганнинг кўзи йил бўйи касалликка йўлиқмайди. (Бу кунда) етимни бошини силаганнинг мисоли, Одамнинг барча етим фарзандларига нисбатан диёнатли бўлган кабидир. Ошуро куни рўза тутган кимсага йил бўйи, барча рўза ва намозлар билан ибодат қилгани ёзилади. Кимки Ошуро куни рўза тутса, мингта ҳаж ва умра қилганнинг ажри берилади. Кимки Ошуро куни рўза тутса, мингта шаҳиднинг ажри берилади. Кимки Ошуро куни рўза тутса, етти қават осмонда яшовчи барчанинг ажричалик ажр ёзилади. Бу кунда Аллоҳ осмон, ер, тоғ ва денгизларни яратди. Ошуро куни Аршни яратди. Ошуро куни Исони (осмонга) юксалтирди. Ошуро куни қаламни яратди. Ошуро куни Лавҳни яратди. Ошуро куни касални зиёрат қилганнинг мисоли, Одамнинг барча зурриётини зиёрат қилгани кабидир».
Ибн ал-Жавзий «Мавзуъот ибн ал-Жавзий» (2/568) да айтади: «Ҳеч бир ақли бор инсон ушбу ҳадиснинг тўқима эканлигида шубҳа қилмайди».
Албоний бу ҳадис ҳақида шундай дейдилар: «Бу ҳадиснинг барча ривоят йўллари заиф бўлиб, баъзиларининг заифлиги баъзиларидан баттарроқдир» («Заифут-тарғиб ват-тарҳиб», 1-жилд, 313-саҳифа).

Ошуро кунида ўқиладиган хос намозлар ҳақидаги саҳиҳ бўлмаган ҳадислар:
«Кимки якшанба тунида тўрт ракаат намозни адо этса, ҳар бир ракаатида «Фотиҳа»ни бир марта ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни эллик марта ўқиса, унга …»
Шавконий «Фавоид ал-Мажмуъа» (№ 45) да айтади: «Мавзу (тўқима) ҳадис».
«Кимки Арафа куни пешин ва аср намозлари орасида тўрт ракаат намоз ўқиса, ҳар бир ракаатида «Фотиҳа»ни бир марта ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни эллик марта ўқиса, Аллоҳ унга мингта бир минг солиҳ амални китобот қилади!»
Шавконий «Фавоид ал-Мажмуъа» (№ 53) да айтади: «Мавзу (тўқима) ҳадис».
«Кимки «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни эллик марта ўқиса, эллик йиллик гуноҳлари кечирилади».
Шавконий «Фатҳ ал-Қодийр» (5/749) да айтади: «Ҳадиснинг исноди заифдир».
Аллоҳ таоло бизни ва сизларни фойдали ва мустаҳкам илмга ва давомий солиҳ амалларни қилишга муваффақ қилсин.

mutaallim   11-15-2012, 11:51 AM
#2
“Кимки Зул Ҳижжанинг охирги ва Муҳаррамнинг аввалги куни рўза тутса, дарҳақиқат, ўтган йилни рўза билан якунлаб, келаси йилни (рўза билан) бошлабди. Аллоҳ таоло уни эллик йил (гуноҳлар)га каффорот қилади”. (Аллома Шавконий “Китаб Ал-Фаваид фил Аҳадис Ал-Мавдуъа” 31-ҳадис, 96-саҳифа (“Уйдирма ҳадислардаги тўплам фоидалар”), Ҳофиз Суютийнинг тўқима ҳадислар тўплами 2/92, Канноний “Танзиҳ Аш-Шариъа” (2/148) (“Шариатни поклашлик”), Ҳофиз Ибнул Жавзий “Мавдуъат” (2/112) (Тўқима ҳадислар”)).
Меҳмон   11-11-2013, 10:22 PM
#3
ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Абу Саид Ҳудрий родияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: "Кимки Ашуро куни оиласига кенглик қилса, Аллоҳ йил бўйи унга кенглик қилади" (Табароний "Кабийр" ва "Авсат"да, Байхақий "Шуъабул иймон"да ривоят қилган). мана шу ҳадислар саҳиҳми, ва бизни диёрларда шу куни уйига рўзғор қилса бир йил уйида барака бўларкан диган гаплани этишвотти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Admin   11-11-2013, 11:18 PM
#4
(11-11-2013, 10:22 PM)Abu Design Wrote: ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Абу Саид Ҳудрий родияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: "Кимки Ашуро куни оиласига кенглик қилса, Аллоҳ йил бўйи унга кенглик қилади" (Табароний "Кабийр" ва "Авсат"да, Байхақий "Шуъабул иймон"да ривоят қилган). мана шу ҳадислар саҳиҳми, ва бизни диёрларда шу куни уйига рўзғор қилса бир йил уйида барака бўларкан диган гаплани этишвотти.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
«Кимки Ошуро кунида аҳли оиласига кенгчилик туғдирса, Аллоҳ у кишига йил бўйи кенгчилик қилади», Албоний бу ҳадис ҳақида шундай дейдилар: «Бу ҳадиснинг барча ривоят йўллари заиф бўлиб, баъзиларининг заифлиги баъзиларидан баттарроқдир» («Заифут-тарғиб ват-тарҳиб», 1-жилд, 313-саҳифа).
rinat80_09   11-02-2014, 06:46 AM
#5
Ассаламу алейкум!


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: "مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ وَأَهْلِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ سَائِرَ سَنَتِهِ (رواه البيهقى في شعب الإيمان)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади”. (Байҳақий Шуабул иймонда ривоят қилган) Имом Ҳофиз Суютий роҳматуллоҳи алайҳи ал-Дурарул мунтасир китобида бу ҳадисни саҳиҳ собит бўлган деганлар. Байҳақий Шуабул иймонда Абу Саид Худрий, Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Жобир розияллоҳу анҳумлардан заиф санадлар билан ривоят қилган. Булар бир бирига қўшиладиган бўлса, қувватланади. (Кашфул хофаа) Жобир: Мен қирқ йил тажриба қилдим, бўлмай қолмади. (Муҳит) “Кенгчилик қилиш” ҳадисини ишончли ровийлар ривоят қилишган. Ҳа, кенгчилик қилиш ҳадиси худди Ҳофиз Суютий айтганларидек саҳиҳ собит бўлган. (Ҳошияту ибн ал-Обидийн 3-жилд, 457 бет)
عن ابن مسعود قال: قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: "من وسع على عياله في النفقة يوم عاشوراء وسع الله عليه سائر سنته. (رواه رزين)
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли-аёлига нафақада кенгчилик қилса, Аллоҳ унга йилнинг қолганини кенг қилади”, дедилар. (Розийн ривояти). Суфён айтди: Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва ана шундай бўлишини топдик. Суфёндан мурод Суфён Саврийдир. Чунки муҳаддислар истилоҳида Суфён мутлоқ айтилса, Суфён Саврий назарда тутилган бўлади. Имом Байҳақий ҳам Шуабул иймонда Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Ҳурайра, Абу Саийд ва Жобир розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилган. Байҳақий ўзи ривоят қилган ҳадисни заиф санаган. Тарғиб китобида Мирк (яъни, Миркалон) р.а. Мунзирийдан нақл қилади: Албатта бу ҳадиси шарифни Байҳақий бир нечта туруқлар билан саҳобалар жамоасидан ривоят қилган. Агарчи бу санадлар заиф бўлсада, баъзиси бошқасига қўшилиши билан қувватланади. (иқтибос тугади.) Ироқий айтади: Бу ҳадиснинг бир қанча туруқлари бор. Унинг баъзиларига саҳиҳ деб қарор берилган. Баъзиларига эса Муслимнинг шартига кўра саҳиҳ дейилган. Аммо Ашуро кунида сурма қўйиш ҳадиси эса асли йўқ ҳадисдир. Шунингдек рўза тутиш ва кенчилик яратишдан бошқа амалларнинг ҳам асли йўқдир. (Мирқотул Мафотиҳ. 4-жилд, 1349 бет. Алий Қорий)
Суфён ибн Уяйна: Биз буни эллик ёки олтмиш йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик.
Аммо кенгчилик яратишдан бошқа ишларни яъни, ашуро куни ёки кечаси байрам қилиш, сурма қўйиш, бўяниш каби ишларни жумҳур фуқаҳолар – ҳанафий, моликий, шофеий ва ҳанбалийлар бидъат деганлар. Бу ишларнинг бирортаси мустаҳаб эмасдир. Бу ҳақида келтирилган ривоятлар бидъатчиларнинг тўқиб чиқарган бидъатлари бўлиб, улар бу билан ўзларининг бидъатларини қўллаб-қувватлаш учун тўқиганлар. (Мавсуатул фиқҳийя 29 жилд, 221-бет)
Байҳақий “Ким ашуро куни исмид сурмасини қўйса, ҳеч қачон кўзи оғримайди” ҳадисини заиф деб ривоят қилган. Бу ҳадисни Ҳоким мункар деган. Ибнул Жавзий бу ҳадисни мавзуот яъни, тўқима ҳадислар ичида келтирган. (Ҳошияту ибн ал-Обидийн)
Юкоридаги хадисга берилган Олимларнинг шархи ва тажрибасини кандай кабул киламиз, бу фатво тугри ми? яъни хадис хасан даражасига кутарила оладими? бу хадисга амал килсак булади ми?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.