Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!
мана бу хадис сахих ми?
1) Мазкур ҳадисни Зубайр ибн Баккор, Ибн Мардвайҳ ва Имом Дайламий каби муҳаддислар ривоят қилган бўлиб, “Канз ал-уммол”да батафсил зикр қилинган (Ал-Муттақий ал-Ҳиндий “Канз ал-уммол”, 2/15254). Расули акрам алайҳиссалом ўн уч хил нарсага айланиши мумкинлигини ва унинг айрим сабабларини баён қилганлар: фил, айиқ, чўчқа, маймун, илонбалиқ, забб – калтакесак ва эчкиэмарга ўхшаш жонзот, кўршапалак, чаён, зулук, ўргимчак, қуён ҳамда суҳайл (юлдуз) ва зуҳра (юлдуз). 1) Қаерга борса, ҳўл-қуруқни топтаб, йўқотувчи золим кимса филга айланган; 2) Одамларни ўзига жалб қилувчи фоҳиша аёл айиққа айланган; 3) Дастурхон сўраганида, дастурхон тушганига қарамасдан куфр келтирган насронийлардан бири гуруҳи чўчқага айланган; 4) Шанба кунини менсимасдан, таъқиқларга риоя қилмаган яҳудийлардан бир гуруҳи маймунга айланган; 5) Эркакларни ўз хотинига чақирадиган даюс эркак илонбалиққа айланган; 6) Ҳожиларнинг нарсаларини ўғирлашни одат қилган аъробий забб – эчкиэмарга айланган; 7) хурмозорга ўғирликка тушиб, хурмо ўғирлашни одат қилган кимса ватвотга айланган; 8) Ҳеч кимни тилидан саломат қилмаган кимса чаёнга айланган; 9) Дўстлар орасини бузадиган чақимчи зулукка айланган; 10) Эрини сеҳрлаб, жодулаб қўйган хотин ўргимчакка айланган; 11) Ҳайз кўрганидан сўнг ювиниб, тозаланмаган аёл қуёнга айланган; 12) Яманлик бир солиқ йиғувчи суҳайлга айланган; 13) Ҳорут ва Морутни ҳам тузоғига илинтирган гўзал қиз зуҳрага айланган.
Аллох рози булсин!
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)