muhammad   05-06-2012, 03:43 PM
#1
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu
Allohni qur'on va sunnatda kelmagan nomlar bilan nomlashlik mumkinmi? Masalan: Xudo, Tangri, Parvardigor kabi.
Bu nomlarni va shunga o'xshash nomlarni Allohga nisbatan ishlatishlik noto'g'ri emasmi?
Shu nomlarni ishlatib: Xudo xoxlasa, Xudo nasib qilsa, Tangrini yozgani bo'ladi, ey pok Parvardigor degan so'zlarni ishlatishlikning hukmi qanday bo'ladi?
AbuZaynab   05-07-2012, 01:20 AM
#2
Ваалайкумуссалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Шайх Усаймин роҳимаҳуллоҳ Шайхул ислом ибн Таймиянинг “ ал – Ақийдатул ал- Васитийя” да келган мана бу қовлларини : (Аҳли сунна вал жамоа) Аллоҳнинг исм ва оятларида илҳод қилмайдилар ( оғмайдилар) шарҳлаб шундай деганлар :

“ … Исмлардаги илҳод бу вожиб бўлган нарсадан оғишликдир. Бу бир неча хил бўлади :
Биринчи тури : Аллоҳни Ўз нафсини номламаган ном билан номлашликдир. Ҳудди файласуфлар “ бажарувчи сабаб”, насоролар “ ота” ва Исони “ ўғил” деб номлашгани каби. Мана шу Аллоҳ исмларидаги илҳоддир. Ва шунга ўхшаш яна бундан бошқа Аллоҳ Ўзини номламаган қандайдир исм билан Уни номласа , бундай киши Аллоҳнинг исмларида мулҳид ( оғувчи ) бўлади.
Бундан Аллоҳ азза ва жалланинг исмлари тавқийфий эканлиги келиб чиқади.(Яъни) Унга Қуръон ва суннатда келмаган исмларни исбот қилишимиз мумкин эмас. Агар Аллоҳни Ўзини номламаган ном билан номласанг, сен вожиб бўлган нарсадан оғган , бурилган бўласан.
Ва Аллоҳни Ўзини номламаган ном билан номлашлик Аллоҳга нисбатан одобсизлик , Уни ҳаққига нисбатан зулм ва ҳаддан ошишликдир. Чунки бирор киши сени бошқа исм билан чақирса , ёки бўлмаса бошқа исм билан номласа , уни ўзинга нисбатан ҳаддан ошган ва зулм қилган деб ҳисоблайсан. Бу нарса маҳлуқотларда шундай экан , Холиққа нисбатан қандай бўлади?!...”

Биз мана шу дарсни шайх Тамир Фатуҳ билан ўтканимизда, мен шахсан у кишига : "Аллоҳни “ Ҳудо” деб номлашлик " ҳақида савол бердим. Шайх эса юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда буни жоиз эмаслигини айтдилар. Бундан ташқари шайх Адил Саййид http://www.adelelsayd.com/index.html] ва Усаймин роҳимаҳуллоҳда ўқиган шайх Абдурроҳман Қозидан http://almahadalelmy.com/ ҳам шу саволни сўраганимда, мумкин эмас деб жавоб беришган.

Мадинада таълим оладиган Дилмурод окадан http://www.darulhijra.ru/component/tag/у...урата.html ҳам бу савол сўралганда , улар Аллоҳнинг исмлари тавқийфий эканлиги ва Қуръон , суннатда келмаган исмлар билан Аллоҳни номлашликдан эҳтиёт бўлиш кераклигини айтиб ўтканлар.
Муслим   05-14-2012, 06:09 PM
#3
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ушбу масалада Аллоҳни Қуръон ва Суннатда келмаган исмлар билан номлашлик билан Унинг исмини таржима қилишлик ўртасини фарқлашлик лозим.
Аллоҳни Қуръон ва Суннатда асоси бўлмаган исмлар билан номлашлик жоиз эмас. Бу борада биродаримиз Абу Зайнаб қисқача маълумот келтириб ўтдилар.
Бироқ Аллоҳнинг исмларини бошқа тилларга зарурат юзасидан таржима қилишлик эса бошқа бир масала бўлиб, бундай қилишликни уломалар маълум шартлар асосида рухсат беришган.

Аллоҳнинг исмларини (ўзга тилларга) таржима қилишлик

Савол: Сизларга (қуйидагича) савол йўлламоқчиман. Дарҳақиқат, уламолар бизда айни шу масалада ихтилоф қилишди.
Биз Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан билганимиз шуки, Аллоҳ табарока ва таолонинг сифатлари тавқифий-(ижтоҳодга ўрин йўқ)дир. Шу сабабли Аллоҳ таоло Ўзининг Китоби ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тилида исбот қилганини исбот қилиб, нафий қилганини нафий қиламиз ва Аллоҳ таоло сукут қилган нарсада биз ҳам сукут қиламиз.
Бирор кишига Аллоҳни Ўзининг исмидан бошқа исмлар билан номлашлиги жоизми? Мисол учун форс тилидагидек “Худо” ёки Пушту тилидагидек “Худоё” ёки инглиз тилидагидек “God” ва бошқа тиллардагидек. Аллоҳ таолони Китоб ва Суннатда ворид бўлмаган исмлар билан зикр қилган киши Аллоҳ табарока ва таоло айтганидек илҳодга қўл урган бўладими ёки йўқми?: “Унинг исмларида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган мушрик) кимсаларни тарк қилинглар”. Баъзи уламолар ушбу исмларни жоиз дея, “Жаброил”ни далил сифатида ёдга оладилар ва “Ил” иброний тилида Аллоҳнинг исмидир. Иброний тилида исмни ўзгартиришлик жоиз экан, демак, бошқа тилларга ҳам (ўзгартиришлик) жоиз дейдилар. Ушбу таъвил яроқлими ёки йўқми? Аллоҳнинг исмларини араб тилидан ўзга тилларга ўзгартиришлик жоизми ёки йўқми? Бизга фойда улашсангиз, жазакумуллоҳу хойрон.
Жавоб: Таржимон иккала тилдан ҳам яхши хабардор бўлса, Аллоҳнинг исмларини араб тилини билмайдиганларга ўзларининг тилларида таржима қилишлик жоиздир. Худди уларга Қуръон оятлари ва Пайғамбар ҳадисларини динни тушунтириш учун таржима қилингани каби.
Тавфиқ Аллоҳдандир.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, оилалари ва саҳобаларига салавот-у саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8115.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз.
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий.
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудаён ва Абдуллоҳ ибн Қаъуд


Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaChapters....1&BookID=3

Аллоҳнинг исм ва сифатларини араб тилидан ўзга тилларга таржима қилишликнинг жоиз эканлиги қуйидаги шартлар билан қайдлаб қўйилган:
1. Таржимон ҳам араб тилидан, ҳам таржима қилаётган тилидан тўла хабардор бўлиши;
2. Нақл қилиш ва таржимада омонатдор бўлиши;
3. Шаръий илмдан хабардор бўлиши ва аҳли сунна вал жамоа ақидасида бўлиши. Акс ҳолда таржима мобайнида залолатга оғган, бузуқ эътиқодларни суқишидан хавотир олинади.
Ушбу буюк, муҳим ишни адо этишни кўнглига туккан мусулмон кишига, таржимага киришишдан олдин аҳли сунна вал жамоанинг Аллоҳнинг исм ва сифатлари маъносига оид асарларини кўпроқ ўқишлиги вожиб бўлади. Тоинки исм ва сифатларни тушунишликда хатога қўл урмай, ўзининг лойиқ бўлгудек маъносига таржима қилсин.
Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Муайян истилоҳда (сўзлашадиганларга) ўзларининг истилоҳларида хитоб қилишлик макруҳ эмас, агар бунга эҳтиёж сезилса ва маънолар саҳиҳ бўлса. Худди рум, форс ва турклардан иборат ажамларга ўзларининг тиллари ва урфларида хитоб қилингани каби. Ушбу иш ҳожат тушгани учун жоиз ва яхшидир. Имомлар буни ҳожат тушмаганда кариҳ кўрдилар...” (“Даръ таъаруз ал-ақл ваннақл” (1/43)).
Яна роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Исботда ҳам худди шундай. Унинг гўзал исмлари борки, Унга ўшалар ила дуо қилинади...
Агар киши ҳақ маънони исбот қилиб, ботил маънони нафий қилса ва хитоб қилинаётган кишига тушунтиришлик учун, чунки у хитоб қилинувчининг тилидир, буни таъбир қилиш-(ифодалаш)да бирор иборага муҳтож бўлса, ушбу иш қайтарилмагандир. Чунки бу Унинг исм ва оятларини ўзга тил эгалари Унинг Каломи ва Исмларининг маъносини тушуниши учун бошқа тилга таржима қилиш бобидан бўлади. Ва бу жоиздир. Балки гоҳида мустаҳаб, гоҳида эса вожиб бўлади... Агар уларга баён қилинаётган маънолар - Қуръон ва Суннат маънолари бўлса. Ушбу таржима хитоб қилинаётган кишига тушунтиришлик учун жоиз бўлиб, (бу борада) уламолар ўртасида бирор келишмовчилик йўқдир”
(“Баян талбис ал-Жаҳмия” (2/389)).
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳга қуйидагича савол йўлланди: “Аллоҳнинг гўзал исмларини ажнабий тилга таржима қилишлик жоизми?”
Шайх шундай деб жавоб бердилар: “Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг исмларини тушунтириш илинжида таржима қилишликда бирор зарар йўқ. Балки гоҳида вожиб ҳам бўлади. Зеро, араб тилини билмайдиган киши маънони тушунишга муҳтождир. Шунинг учун Аллоҳ таоло айтдики: “Биз ҳар бир пайғамбарни (ҳукмларимизни) баён қилиб бериши учун ўз қавмининг тили билан (сўзлайдиган қилиб) юборганмиз” (Иброҳим: 4).
Буни тушунтиришлик учун таржима қилишликда бирор зарар-(монелик) йўқ.
Асосга айлантириб олишлик учун бўлса, яъни, ўзга тилни араб тилининг ўрнига қўйиш-(ишлатиш)лик учун, бу жоиз эмас. Чунки бу араб тилини ўчириш-(унуттириш)дир”
(Икки ҳарам дарслари: “Дурус Масжид ан-Набавий” 62-шарит, Б томон).
Таржимон биродарларга таржимага киришишдан олдин қуйидаги китобларни ўқишликни тавсия қиламиз:
1. “Тафсир Асмаиллаҳи ал-Ҳусна” шайх Абдурроҳман ас-Саъдий (роҳимаҳуллоҳ) асари.
2. “Ал-Қоваъид ал-Мусла фий Сифатиллаҳи ва Асмаиҳи ал-Ҳусна” шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ асари.
3. “Ан-Наҳж ал-Асма фий шарҳ Асмаиллаҳи ал-Ҳусна” шайх Муҳаммад Ҳамуд асари.

Бу борада қасам ичишлик ҳукмларини ҳам айтиб ўтишлик лозимдир. Батаҳқиқ, Аллоҳ таолонинг ҳар бир исм ва сифатлари ила (онт ичишлик билан) қасам (ҳукми) жорий бўлади, гарчи араб тилидан ўзга тилда бўлса-да. Кимда-ким ушбу сўзлар билан Роб азза ва жаллани қасд қилган ҳолда онт ичса, қасамига риоя қилишлик лозим бўлади. Ва агар қасамни бузса, каффорот лозим бўлади.
Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Қасам фақат Аллоҳ азза ва жалла билан ичилади. Ё У субҳанаҳунинг исмларидан бўлган бир исм билан ёки Аллоҳ таоло ҳақидагина хабар берилиб, Ундан ўзгаси ирода қилинмайдиган калималар билан. Мисол учун: “Муқаллибал қулуб” (Қалбларни ўзгартирувчи), “Ер ва ундаги бор нарсаларнинг эгаси”, “Нафсим Уни Қўлида бўлган Зотга қасамки”, “Оламларнинг Роббиси” ва шунга ўхшашлар. Ва бу барча тилларда бўлиши мумкин. Ёки Аллоҳ таолонинг илми, қудрати, иззати, қуввати, улуғлиги ва ҳужжат ила ворид бўлган барча нарса-(сифат)лар. Ана шулар билан киши онт ичса, қасам ичувчи бўлади. Қасамини бузса каффорот лозим бўлади” (“Муҳалло” (8/30)).
Ибнул Ҳаммам ал-Ҳанафий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “У кишининг: “Гарчи форс тилида “Сукандамий хўрам бихудоё” (" سوكندمي خورم بخداي "), деса ҳам қасам ҳисобидадир”, сўзларига келсак, маъноси, шу тобта Аллоҳ(нинг номи) билан қасам ичаман (деганидир)” (“Фатҳул Қодир” (5/76)).
Қандай бўлганда ҳам, кимда-ким ушбу лафзлар билан оламларнинг Роббисини қасд қилса, батаҳқиқ, унга шаръий ҳукмлар жорий бўлади. Ўзининг тилида якка-ю ягона Роб азза ва жаллани қасд қилиб бирор лафз айтса, албатта, Аллоҳ азза ва жаллани ирода қиляпти дея эътибор қилинади.
Шайхулислом роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Шунингдек, Роб субҳанаҳу араб тилида “Аллоҳ, Арроҳман, Арроҳим” дея, форс тилида “Худоё Бузрук” дея, турк тилида эса “سركوي” дея сифатланади. Ва У субҳанаҳу ягонадир. Унга далолат қилувчи номламалар эса кўпдир” (“Фатава ал-Кубро” (6/568)).
Бироқ мусулмон кишига ибодат, дуо ва бошқа ҳолатларида Аллоҳ азза ва жалланинг ҳаққида “Аллоҳ” исмини ишлатишлиги лозим бўлади. Қандай бўлса шундайлигича. Ва бу мусулмонларнинг аломати ва уларнинг ажралмас сифатларига айланди. Ҳамда ушбу иши билан “God” лафзи ила мусулмонлар ирода қилгандаги маъно билан ўзгалар ирода қилган маъно чалкашиб кетишидан узоқ бўлади. Чунки бошқалар ушбу лафздан гоҳида Аллоҳни ирода қилсалар, кўп ҳолатларда Аллоҳдан ўзгасини ирода қиладилар.
Юқоридагиларнинг бари араб тилини билмайдиганлар ҳақида эди. Араб тилини биладиганлар эса дин ва (оят, ҳадис) шарҳларини тушунтиришда таржимадан фойдаланишлиги жоиз бўлади. Дуо ва қасам ичишда эса араб тили ва Китобу Суннатда келмаган исм ва сифатлардан узоқлашиши вожиб бўлади.
Валлоҳу Аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Меҳмон   12-07-2014, 03:16 PM
#4
Ассаламу алейкум уа рохматулЛах.
"Тангри" сузи Аллах субҳанаҳу уа таъалонинг Курон еки пайгамбаримиз саллалЛаху алейхи уасаллам суннатдарида бизга хабар берилганми? Бу суз таухид аль-асма уа ссифат бобиданми? Мен рус тилида бу суз уммуман исломга алокъаси йуклиги уа мажусийларни лафзиден эканлигини укигандим, уалЛаху аълам, шу фикр сахихми? Оятларни узбек тилига таржимасида куп укиб коламиз ушбу лафзи, уа уммумаг бу лафзни ишлатиш жоизлигини билсак, биизнилЛах. Илтимос, араб тилини билувчи уа саляфларни этикъодида булган одам, бу сузни лугъатий уа шарий маъноларини келтирсин - уммуман бу суз араб тилидан олинганми - шундай булса, уламоларн сузларини хам, инщаалЛах.
ДжазакумулЛаху хойр.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   12-12-2014, 12:29 AM
#5
السلام علسكم ورحمة الله
Аллаҳни исм ва сифатларини бошқа тилга таржима қилиш жоизлигини билдик. جزاكم الله خيرا
Энди юқоридаги жавобларни ўқиб чиқгач бир ҳулосага келиш қийин бўлаябди, яъни Аллаҳ субханаҳу уа таълони назарда тутиб "Тангри" сузига таржима қилинганда, айни қайси араб тилидан олинган сузни таржимаси бўлиб чиқаябди? الله - (аль-илах, маъбуд, бежество) деган маънодами? Ундай бўлмаса,

Quote:1. Таржимон ҳам араб тилидан, ҳам таржима қилаётган тилидан тўла хабардор бўлиши;
2. Нақл қилиш ва таржимада омонатдор бўлиши;
3. Шаръий илмдан хабардор бўлиши ва аҳли сунна вал жамоа ақидасида бўлиши. Акс ҳолда таржима мобайнида залолатга оғган, бузуқ эътиқодларни суқишидан хавотир олинади.

ушбу қоидаларни биринчисига кура "таржима қилаётган тилидан тўла хабардор бўлиши" лозим экан, демак таржима қилинганда "тангри" сўзи нимани билдиради, шуни батафсил узбек тили луғатларидан изоҳ келтирилса, ان شاءالله

Кейин араб тилида الله сўзи تجويد қоидаларига кўра талаффузда الله сўзидан олдин келган ҳаракатга кўра баъзан юмшоқ баъзан қаттиқ булсада, уалЛаҳу аълам. Қуронда уқилмаганда, дуо айтилмаганда, оддий хаётда ишлатилганда узбек тилига (луғатан) таржима қилинган сўз бўлиб "Худо" сўзига синоним бўлиб "Аллоҳ" деб ёзилса/айтилса (жоиз) хато бўлмайди, туғрими?

Яъни узбек тилидаги "Аллоҳ" сузи бу ҳукмга тушиб қолмайдими?

Quote:Буни тушунтиришлик учун таржима қилишликда бирор зарар-(монелик) йўқ.
Асосга айлантириб олишлик учун бўлса, яъни, ўзга тилни араб тилининг ўрнига қўйиш-(ишлатиш)лик учун, бу жоиз эмас. Чунки бу араб тилини ўчириш-(унуттириш)дир” (Икки ҳарам дарслари: “Дурус Масжид ан-Набавий” 62-шарит, Б томон)

Уммуман адашиб кетдим, тушунтириб берингизлар, илтимос, менга тегишли бўлмаган савол билан қизиққаним йук, зотан кундалик хаётда куп шу масалага рупаро бўлиб ечимини билиб шубхадан, асосга кайтиш учун сўраябман.

Шубхалар ошишига сабаб, софислам.ком сайтидан олинган "ла илаҳа иллалЛаҳ калимаси шартлари" мақолада хам "Аллаҳ" деб таржима қилинганкан, уалЛаҳу аълам.

جزاكم الله خيرا و بارك الله فيكم

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.