rinat80_09   12-19-2014, 11:47 PM
#1
Ассаламу алейкум!

Инсу жиндан бўлмиш мўминларнинг номаи аъмоллари битилган китоб «Иллийюн»да сақ­ланади. «Иллийюн» Пайғамбаримиздан (алай­ҳиссалом) ривоят қилинишича, еттинчи осмонда, Арши аъло ос­ти­дадир.

1) “Дарҳақиқат, яхшиларнинг номаи аъмол­лари, албатта, Иллийюндадир. (Эй Муҳаммад,) Ил­лийюн нима эканини қаердан ҳам билур­­сиз?! (У) битилган китобдирки, унга (Аллоҳ­га) яқин (фа­ришта)лар гу­воҳ бўлурлар” (Мутаффи­фун, 18–20).

Фосиқ ва фожир кишиларнинг қилган ишлари ёзи­либ турадиган китоби етти қават ер остидаги Сиж­жийнда сақланади.

“Йўқ! Албатта, фожирларнинг номаи аъмол­ла­ри, албатта, Сижжийнда бўлур. (Ё Муҳаммад,) Сиж­жийн нима эканини қаердан ҳам билурсиз? (У) би­тилган китобдир (Мутаффифун, 7–9).

Мана бу оятларни Уламолар кандай тафсир килишган?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.