Аллоҳдан хавф ва ражода бўлмоқлик
Шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг 1435-04-14 сана, жума кунги хутбалари:
Барча мақтовлар ягона бўлмиш, бандаси-(Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нусрат берган, унинг қўшинини азиз-(ғолиб) қилган, (душман) гуруҳларини бир ўзи мағлуб қилган, Ундан олдин ҳам, кейин ҳам ҳеч нарса бўлмаган Аллоҳникидир! Мен Ундан ўзга (ибодатга ҳақли) илоҳ йўқ эканлигига, Унинг рубубияти-ю, улуҳияти, яратишлиги-ю, амр қилишлигида шериги йўқ эканлигига гувоҳлик бераман. Ҳамда Муҳаммад Унинг бандаси ва расули эканлигига гувоҳлик бераман. У Аллоҳ уни қалбини (ҳидоят учун) очган, ундан йук-(гуноҳини авф қилиб) кечган, унинг зикрини-(номини инсоният узра баланд) кўтарган, ҳамда (Аллоҳ таъало) унинг ишига мухолиф бўлганларни, хорлик ва нафратига (мувофиқ) қилган набийдир! Аллоҳ у киши ва унинг оиласига ҳамда унга иймон келтириб, нусрати билан қоим бўлган ва у киши билан биргаликда, Аллоҳ учун ҳақиқий жиҳод қилишлик-ла жиҳод қилган, саҳобаларига саловат ва кўплаб саломлар йўллаган кўйи салом йўлласин. Аллоҳ улардан рози бўлсин ҳамда рози қилсин.
Сўнгра...
Эй инсонлар! Аллоҳдан қўрқинглар ва буюк Қуръонни тадаббур қилинглар. Батаҳқиқ Қуръонни тадаббур қилмоқлик, унга амални эргаштирадиган-(тақазо қиладиган) илмдир. Аллоҳ жалла ва ало Қуръонни тадаббур қилмоқликга буюрди ҳамда унга қизиқтирди. Унда мусулмон киши учун буюк фойдалар бордир. Қуръонни тадаббур қилувчи киши, уни илмлари, услублари ва бундан бошқа ажабтовур ажойиботларни топади.
(Шулар жумласидан) Қуръонда келган Жаннат ва Жаҳаннам, (хушхабар) ваъдаси ва (азоб) ваиъйди эслатмаси... (Аллоҳ таъало) Мусулмон киши хавф ва ражо орасида бўлишлиги учун, Жаннат ҳақидаги оятларнинг олдидан ёки кетидан Жаҳаннам ҳақидаги оятлар (келмасдан) туриб зикр қилинмагандир. Жаҳаннамдан хавфда-(қўрқувда) бўлмоқлик ҳамда Жаннатни ражо-(умид) қилмоқдик... (Банда Аллоҳдан) фақатгина қўрқувчи бўлмайди ва фақатгина ражо-(умид) қилувчи бўлмайди. У хавф ва ражонинг орасида бўлади. Хавф(да бўлмоқлик) солиҳ амал қилишликга, Аллоҳ субҳанаҳудан тақво қилишликга ундайди. Ражо-(умидворлик) эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таъало ҳақида яхши гумонда бўлишликга ундайди. Бу иймон аҳлининг йўлидир. Балки бу пайғамбарларнинг йўлидир:
الَّذِينَ يَدْعُونَ يَبْتَغُونَ إِلَىٰ رَبِّهِمُ الْوَسِيلَةَ أَيُّهُمْ أَقْرَبُ وَيَرْجُونَ رَحْمَتَهُ وَيَخَافُونَ عَذَابَهُ ۚ إِنَّ عَذَابَ رَبِّكَ كَانَ مَحْذُورًا
«Қайсилари (Аллоҳга) яқинроқ эканини (билмоқлари учун), Унинг раҳматини ражо-(умид) қилиб, Унинг азобидан хавф-(қўрқарлар). Ана ўшалар дуо қилаётганлари (бўлмиш) Роббиларига васила изларлар. Албатта, Роббингнинг азоби ҳазир бўлиш(га лойиқдир)» (Исро 57).
إِنَّهُمْ كَانُوا يُسَارِعُونَ فِي الْخَيْرَاتِ وَيَدْعُونَنَا رَغَبًا وَرَهَبًا ۖ وَكَانُوا لَنَا خَاشِعِينَ
«Албатта, улар (яъни Закариё алайҳис салом ва у кишининг аҳли) яхшиликларга шошилишар эди. Бизга рағбат-(умид ила) ҳамда қўрқган кўйи дуо қилишар эди. Улар Бизга бўйинсинувчи эдилар» (Анбиё 90).
Мана шу пайғамбарлар ҳамда уларга эргашувчиларнинг йўлидир. Аммо кимки Аллоҳдан фақатгина қўрқиб ибодат қиладиган бўлса, у Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлувчилардандир. Аллоҳ жалла ва ало айтди:
قَالَ وَمَنْ يَقْنَطُ مِنْ رَحْمَةِ رَبِّهِ إِلَّا الضَّالُّون
«У (Иброҳим соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдига келган элчи фаришталарга) деди: «Роббисининг раҳматидан фақатгина залолатга кетганларгина ноумид бўлурлар» (Ҳижр 56).
إِنَّهُ لَا يَيْأَسُ مِنْ رَوْحِ اللَّهِ إِلَّا الْقَوْمُ الْكَافِرُونَ
«Батаҳқиқ, Аллоҳнинг илтифоти-(марҳаматидан) фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар», деди (Юсуф 87).
Унинг (раҳмати ва кечиришлигидан) умид қилиб, Унга ибодат қилмайдиганлар эса, ана ўшалар залолатга юз тутган муржиаларнинг йўлидир. Аллоҳ жалла ва алога хавф билан ибодат қилинади, ҳамда ражо билан ибодат қилинади. Қўрқиб ҳамда умид қилиб... Жаҳаннамидан қўрқиб, Жаннатидан умид қилиб... Киши ражо қиладиган бўлса, Аллоҳнинг раҳматидан умидини узмайди, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмайди. Балки Роббиси Аллоҳ субҳанаҳу ва таъалодан эҳсон-(марҳамат) қилувчи деб умид қилади. Ҳалиги хавф ва ражога ҳеч ҳам парво қилмай, «Биз Аллоҳга ибодат қиламиз. Чунки Уни яхши кўрамиз. Жаҳаннамидан қўрқганимиз, Жаннатини умид қилганимиз учун ибодат қилмаймиз», деювчи тоифа (ҳам бўлиб), улар залолатга юз тутган сўфийлардир.
Мусулмон кишига мана шу тоифалардан четланишлиги ва Роббиларидан хавф ва ражода бўладиган, (Унинг мукофотлари) ваъдасидан ва (Унинг азоби борасидаги) ваиъйди ҳақидаги оятлардан (тўғри) манфаъат оладиган, ҳаётларида хаворижлар йўлининг ҳурофотларида ёки муржиалар йўлининг ҳурофотларида ёки сўфийлар йўлининг ҳурофотларида бўлмай, истиқомат-(тўғрилик) устида бўлиб (яшайдиган) ҳақ ва тўғрилик аҳлини(нг йўлини) ушлашлиги вожибдир! Балки мусулмон киши Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларида бўлади. Балки барча пайғамбарлар ва уларга эргашувчилар йўлида бўлади. Ҳалиги Аллоҳнинг азобига, (дучор бўлишлик билан) амин бўлган Од қавмига, набийлари (бўлмиш) Ҳуд алайҳиссалом ваъз қилганида, у кишига айтдиларки:
قَالُوا سَوَاءٌ عَلَيْنَا أَوَعَظْتَ أَمْ لَمْ تَكُنْ مِنَ الْوَاعِظِينَ
إِنْ هَٰذَا إِلَّا خُلُقُ الْأَوَّلِينَ
وَمَا نَحْنُ بِمُعَذَّبِين
«Биз учун ваъз қилсанг ҳам ёки ваъз қилгувчилардан бўлмасанг ҳам, барибир. Бу эскиларнинг хулқи-(одати, холос). Биз азоблангувчи эмасмиз», дедилар (Шуаро 136-138). Аллоҳдан офият сўраймиз! Уларга эсувчи шамол яқин келганида, уларни ҳалок қилди.
قَالُوا هَٰذَا عَارِضٌ مُمْطِرُنَا ۚ بَلْ هُوَ مَا اسْتَعْجَلْتُمْ بِهِ ۖ رِيحٌ فِيهَا عَذَابٌ أَلِيم
تُدَمِّرُ كُلَّ شَيْءٍ بِأَمْرِ رَبِّهَا فَأَصْبَحُوا لَا يُرَىٰ إِلَّا مَسَاكِنُهُمْ ۚ كَذَٰلِكَ نَجْزِي الْقَوْمَ الْمُجْرِمِينَ
«Бу кўндаланг бўлувчи-(шамол), бизга ёмғир ёғдирур», дедилар. (Йўқ!) Балки бу унга шошган нарсангиз, унда аламли азоби бор шамол-(бўрондир). У (шамол) Роббисининг амри ила ҳар бир нарсани вайрон қилур. Бас, масканларидан бошқа нарса кўринмай қолди. Жиноятчи қавмларни шундоқ жазолармиз» (Аҳқоф 24-25).
Ҳалиги баъзи асрдош кишилар ваъз-насиҳат ва эслатмаларни масхара қилиб, «Сизлар инсонларга қийинлаштирасизлар-(қўрқитасизлар). Сизлар инсонларни кўз-ўнгидан умид эшигини тўсасизлар. Уларга умид эшигини очинглар! Уларни (қалбларига) ҳурсандчилик ва бахт-сурурни олиб киринглар», дейишади. Мана шу Од ва бошқа қавмлардан бўлган адашганларнинг йўлидир!
Бизларга мана шу маккор услублардан ҳазр бўлишлигимиз ҳамда ҳақ йўлини (дастак қилиб) олмоғимиз вожибдир! Биз Роббимизни раҳматини умид қилиб амал қиламиз.
Амалсиз ражо кифоя қилмайди. Биз Роббимизнинг раҳматини умид қиламиз ва у-(раҳмати) учун амал қиламиз ҳамда Роббимизнинг азобидан қўрқиб, маъсият, гуноҳ ва ёмонликларни тарк этамиз. Мана шу ҳақ йўл ҳамда сиротул мустақиймдир!
Қуръонда топган, Жаннат ва унинг неъматлари зикр қилинган (оятларингизни) тадаббур қилинглар. Ундан олдин ёки кейин Жаҳаннам ва унинг азоби, унинг қайноқ шамоллари-ю, иссиқ ҳарорати (ҳақида оятлар келгандир). Мана шулар Жаннат (васфини) билиб, (унга интилишлигингиз) ҳамда Жаҳаннамдан қўрқиб, унга олиб борувчи нарсалардан четланишлигингиз учунлигидандир.
Жаҳаннамдан эса хавфда бўлишликнинг ўзи кифоя қилмайди. Балки хавф билан биргаликда, Жаҳаннамдан узоқлаштирувчи сабаблар ва амалларни қилмоқлигинг лозимдир. Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таъалонинг баён қилинган Китобидаги ҳикматдир.
Маълумки, Жаннат нафсга ёқимсиз кароҳиятлар билан ўралгандир. Жаннатга орзу-умидлар билан эмас, балки Аллоҳнинг марҳамати ва солиҳ амаллар сабаблари туфайли кирилади:
أَمْ حَسِبْتُمْ أَنْ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَأْتِكُمْ مَثَلُ الَّذِينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلِكُمْ ۖ مَسَّتْهُمُ الْبَأْسَاءُ وَالضَّرَّاءُ وَزُلْزِلُوا حَتَّىٰ يَقُولَ الرَّسُولُ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ مَتَىٰ نَصْرُ اللَّهِ ۗ أَلَا إِنَّ نَصْرَ اللَّهِ قَرِيبٌ
«Сизлардан аввал ўтганларга келганга ўхшаш нарса сизларга келмасдан туриб, Жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми? Уларни бало ва мусибатлар тутган ва ларзага туширилгандилар. Ҳаттоки, Пайғамбар ва у билан иймон келтирганлар: «Аллоҳнинг нусрати қачон бўлади?» дегандилар. Огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг нусрати яқиндир» (Бақара 214).
Жаннатга орзу-умидлар билан ёки «Мен мусулмонман, мен мўминман», дейишлик билан эришилмайди. Бу даъвони рўёбга чиқармоқ лозимдир. Сен (даъво қилган) Исломинг нима? Иймонинг нима?
Иймон (мусулмонлиги билан) фахрланиш ва (ёки Жаннатни) умид қилиш деганигина эмас. Аммо у-(иймон) Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтганларидек: қалбларда қўним топган ҳамда амаллар уни рўёбга чиқарадиган нарсадир!
Мана шу иймондир!
Мусулмон кишини мана шу алдамчи услублар кўзини шамғалат қилмаслиги ва (Жаҳаннам) ваиъйдини унутмаслиги вожибдир!
Жаннат (нафсга) ёқимсиз нарсалар билан ўралгандир. (У учун) тунлари қоим бўлиш, кундузлари рўзадор бўлмоқлик керак. (У учун) Аллоҳнинг йўлида жиҳод (яъни жидду-жаҳд) қилмоқлик керак. (У учун) тоатларда машаққат чекишлик керак. У нафслар учун машаққатдир. Инсон нафсини токи Аллоҳ субҳанаҳу ва таъалонинг марҳамати билан Жаннатга етишгунига қадар, унда Аллоҳ субҳанаҳу ва таъалонинг розилиги бўлган макруҳотларга ундамоқлиги лозимдир.
Шунингдек, Жаҳаннам ҳам кўпгина нафслар унга интиладиган ҳаром қилинган шаҳватлар, беҳудагарчилик ва ўйин-кулгу, зино-ю ўғирлик, маст қилувчи ичимликлар ичишлиг-у рибохўрлик ва булардан бошқа шаҳватлар билан ўралгандир.
Жаннат баландда... (Банда унга етишишлик учун) кўтарилишликга ҳамда (тепага) чиқишликка муҳтож бўлади. Бу эса нафслар учун машаққатлидир.
Жаҳаннам эса нишаблик-(қулашга осон жой) ва пастликда. Бу эса нафслар учун енгил-(осондир). (Пастга) қулашлик (тепага) чиқишликдан енгил-(осондир). Бизларга бундан эслатма олишлигимиз ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таъалонинг тоатига ва унинг машаққатига, Аллоҳ субҳанаҳу ва таъалонинг мукофотини умид қилиб сабр қилмоқлигимиз ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таъало ҳаром қилган гуноҳ ва маъсиятларни қўрқан холда тарк қилмоқлигимиз вожибдир. Мусулмон кишига набийлар, пайғамбарлар ва солиҳ кишиларнинг йўли бўлмиш мана шу йўлни лозим тутмоқлари вожибдир. Улар қандай ҳам яхши ҳамроҳлар бўлмаса?!
Аллоҳ менга ва сизларга буюк Қуръондан барака берсин. Ҳамда бизларга ундаги баён қилинган нарсалар ва ҳикматли эслатмалардан манфаатлантирсин.
Мана шу сўзимни айтиб, ўзимга ва сизларга ҳамда барча мусулмонларга ҳар бир гуноҳ учун Аллоҳдан истиғфор сўрайман. Унга истиғфор айтинглар, албатта У мағфиратли ва меҳрибондир!
Иккинчи хутба:
Аллоҳга фазли ва эҳсони учун ҳамд бўлсин! Тавфиқи ва марҳамати учун Унга шукр айтаман. Аллоҳдан ўзга (ибодатга ҳақли) илоҳ йўқлиги ва У ёлғиз, шериги йўқ эканлигига шаънини улуғлаган холда гувоҳлик бераман. Ҳамда Муҳаммад Унинг бандаси ва пайғамбари эканлигига гувоҳлик бераман. Аллоҳ у кишига, оиласига ва саҳобаларига саловотлар ва кўплаб саломлар йўлласин.
Сўнгра...
Эй инсонлар! Бугун эрта-ю кеч гувоҳ бўлиб, эшитиб турганингиз бўлмиш, мусулмонларни қамраб олган хавф-у хатарлар, душманлар таҳдиди, юртлардаги қирғинбародлар ҳамда улардан аҳлини-(халқини) чиқариб, уйларидан қувғин қилишлари...
Бу бизларга нимани ифодалайди? Биз Аллоҳга қайтдикми? Аллоҳга (ҳақиқий) тавба қилдикми? Ўзимиз, фарзандларимиз ва атрофимиздаги биродарларимизни Аллоҳнинг тоатига тавсия қилдикми? (Уларни) яхшиликга чақирдикми, ёмонликдан қайтардикми? Мана шу бизни ўраб олган ёмонликлардан халос қилувчи нажот сабабларини қилдикми ёки (ушбу мудҳиш) хабарларни эшитиб қўйиб, беэтибор ва ибрат олмай, (ўзимизни хар-ҳил баҳоналар ила) овутиб, ғафлатимизда муқим қолдикми? Бизни ўраб олган нарсадан (бепарволик билан) юз ўгирувчи бўлдикми? Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ.
أَفَأَمِنُوا مَكْرَ اللَّهِ ۚ فَلَا يَأْمَنُ مَكْرَ اللَّهِ إِلَّا الْقَوْمُ الْخَاسِرُونَ
«Улар Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлдиларми?! Аллоҳнинг макридан фақат зиён кўрувчи қавмларгина хотиржам бўлурлар» (Аъроф 99).
Қўшниларимизнинг (бошига) келган нарса биздан узоқда эмас-ку?! Биз ўзига ром қилиб олган, Аллоҳга бўлган маъсиятлар ва Аллоҳнинг буйруғини зое қиладиган сабабларни қилдик. Ҳамда (жирканч) ҳолатлардан ғафлатда бўлдик. Аллоҳ ҳоҳлаган кишилардан бошқаларимиз саломат қолиш сабабларини ушламадик.
Аллоҳдан қўрқинглар, Аллоҳнинг бандалари! Содир бўлаётган нарсаларга эътибор беринг-(ибрат олинг)! Аллоҳ азза ва жалла айтганидек, эътибор беринг, эй ақл эгалари:
يُخْرِبُونَ بُيُوتَهُم
«Улар уйларини буза бошладилар...» (Ҳашр 2). Яъни, яҳудийлар Аллоҳга ва Унинг расулига исён қилганларида:
يُخْرِبُونَ بُيُوتَهُمْ بِأَيْدِيهِمْ وَأَيْدِي الْمُؤْمِنِينَ فَاعْتَبِرُوا يَا أُولِي الْأَبْصَارِ
«Улар уйларини ўз қўллари билан ва мўминларнинг қўллари билан буза бошладилар. Эътибор қилинг-(ибрат олинг), эй ақл эгалари!» (Ҳашр 2).
Бу фақатгина яҳудларга хос эмас. Балки бу ҳар бир Аллоҳ ва Унинг расулига осий бўлганларнинг мислига, Аллоҳ ва Унинг расулининг буйруқларига бўйинсунмай, ҳавосига эргашганларга ҳамдир:
وَلَا تُطِعْ مَنْ أَغْفَلْنَا قَلْبَهُ عَنْ ذِكْرِنَا وَاتَّبَعَ هَوَاهُ وَكَانَ أَمْرُهُ فُرُطًا
«Қалбини зикримиздан ғофил қилиб қўйганлар ва ҳавосига эргашиб, иши издан чиққанларга итоат этма» (Каҳф 28).
Сўнгра, билиб олингларки, Аллоҳ сизларга раҳм қилгурлар! Энг яхши сўз - Аллоҳнинг китобидир ҳамда энг яхши ҳидоят - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоятидир. Ишларнинг ёмони янги ўйлаб топилганларидир. Ҳар бир бидъат - залолатдир. Сизларга мусулмонларнинг жамоатини (тутмоқлик) вожибдир! Албатта, Аллоҳнинг қўли жамоатнинг устидадир. Ким (жамоатдан) ажралса, Жаҳаннам (томон қараб) ажралибди.
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
«Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинглар ва (кўплаб) салом йўллаган холда салом айтинглар!» (Аҳзоб 56).
Аллоҳим! Қулинг, расулинг бўлмиш набий Муҳаммадга салавот-у саломлар йўлла. Аллоҳим! Хулафои рошидийн, ҳидоятланган имомлар бўлмиш: Абу Бакр, Умар, Усмон ҳамда Алий ва (бошқа) барча саҳоба-ю тобеинлардан, Қиёмат кунига қадар уларга яхшилик билан эргашувчилардан рози бўлгин!
Аллоҳим! Исломни ва мусулмонларни азиз қилгин. Ширк ва мушрикларни хор қилгин. Дин душманларини халок қилгин. Ушбу шаҳар-(Саудия диёрини) ва умумий барча мусулмонлар юртини омон ва барқарор қилгин, эй оламларнинг Роббиси!
Аллоҳим омонлигимиз, иймонимиз ва ватанларимизда барқарор бўлишлигимизни сақлагин.
Бизни султонимиз ва бизни ихтиёр қилганимиз бўлмиш устимиздаги волийга салоҳият бергин. (Ичимиздаги) ёмонларимизнинг ёмонлигидан бизларга кифоя қилгин. Биздаги аҳмоқларимизнинг қилган иши туфайли бизларни (ҳам азоб билан) тутмагин.
Аллоҳим! Ким Ислом ва мусулмонларга ёмонликни ҳоҳласа, уни ўз нафси билан овора қилиб қўйгин. Унинг макрини бизлардан буриб юборгин ва бизларга унинг ёмонлигидан кифоя қилгин.
Аллоҳим! Мусулмонларга қарши кофирлар ишлаб чиқарган, уларни мағрур-(йўлдан оздирган) ва қувватлантирган қурол-аслаҳаларни... Аллоҳим у-(аслаҳаларни) уларни ўзини бўғизланишларига қайтаргин (яъни уларнинг ёмонликлари ўзларига урсин). Аллоҳим! Уларни (қуролларини уларни) кўксиларига қайтаргин.
Аллоҳим уларни-(қуролларини) ўзларига қайтувчи қилгин ва уларни ёмонлигидан мусулмонларга кифоя қилгин. Албатта Сен ҳар нарсага қодирсан! Аллоҳим! Кофир бўлганларнинг балоларидан бизларга кифоя қилгин. Албатта Сен балоси ва жазоси кучлироқ Зотдирсан. Эй Роббимиз! Бизлардан (солиҳ амалларимизни) қабул қилгин. Албатта Сен эшитувчи, билувчидирсан!
Аллоҳнинг бандалари!
إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالْإِحْسَانِ وَإِيتَاءِ ذِي الْقُرْبَىٰ وَيَنْهَىٰ عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ وَالْبَغْيِ ۚ يَعِظُكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ
«Албатта, Аллоҳ адолат ва эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этади ва фаҳш-у мункар ҳамда бағй-зулмкорликдан қайтариб, сизларга насиҳат қилур. Шоядки, эслатма олсангиз» (Наҳл 90).
Аллоҳни зикр қилинглар, У сизларни зикр қилади. Неъматларига шукр қилинглар, сизларга (яна ҳам) зиёда қилади. Аллоҳнинг зикри катта-буюк нарсадир. Аллоҳ қилаётган ҳунарларингиздан ҳабардордир.
Манба: Ҳижрий 1435-04-14 жума кунги хутбаси
Линк: ﺍﻟﺨﻮﻑ ﻭﺍﻟﺮﺟﺎﺀ ﻣﻦ ﺍﻟﻠﻪ | ﻣﻮﻗﻊ ﻣﻌﺎﻟﻲ ﺍﻟﺸﻴﺦ ﺻﺎﻟﺢ ﺑﻦ ﻓﻮﺯﺍﻥ ﺍﻟﻔﻮﺯﺍﻥ
http://www.alfawzan.af.org.sa/node/15122