Pages (3):    1 2 3
Меҳмон   02-01-2015, 04:07 PM
#21
Эрим ИШИДга қўшилишга қарор қилди


[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/firqalar/ishid/ishid_007_erim_ishidga_qoshilishga_qaror_qildi.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Эй шайхимиз, Аллоҳ устингиздан яхшиликлар ёғдирсин! Учинчи савол, кофир давлатлардан биридан синглимиз савол йўллаб, айтадики: эри ИШИДни ҳимоя қилиб, уламоларни сўкар экан.
Шайх: Нима? Нима экан?
Савол: Эри ИШИДни ҳимоя қилар экан.
Шайх: ИШИД, ҳа.
Савол: Уламоларни сўкади. Шу ёзда ИШИДга қўшилишга қарор қилган. Ундан (аёлидан) насиҳатларни қабул қилмайди. Сизнинг насиҳатингиз нима? Жазакумуллоҳу хойрон!
Жавоб: Биринчидан: Агар унга ҳақиқатда етук насиҳат қилган бўлсанг ва бош тортса, "хулъ" (сўрашга) ҳаққинг бор. Агар қодир бўлсанг "хулъ" сўра.
Иккинчидан: Агар ҳукумат хаворижларга қарши курашса, улар террористлар деб атайдилар. Бизнинг истилоҳимизда эса хаворижлар. Агар (ҳукумат) уларга қарши курашса, бас, уни (эрингни) бошқармага (хабарини) етказ. Ёки бошқармага етказишликка қодир бўладиган мусулмон биродарларингдан сўра. Ана шу иккиси билан иншааллоҳ зимманг пок бўлади, эй қизим.

Шайх Убайд ибн Абдуллоҳ Жобирий ҳафизаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
mutaallim   05-29-2015, 05:07 PM
#22
ИШИД ҳаракати, унинг фитнаси ва манбаси ҳақида назар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

"ИШИДнинг Саудияни беш бўлакка бўлиш ва ҳарбийларни қариндошларидан бошлаб нишонга олиш режаси фош қилинди".
Бу, "Шарқ ал-Авсат" рўзномасининг 1436 ҳ 7 Шаъбон куни (13327) сонида нашр қилган сўз-(мақола)нинг сарлавҳаси.
Тавҳид ва суннат аҳлини кофир дея ҳукм қиладиган залолатдаги гуруҳдан ушбу жиноят юз беришидан ҳайратланилмайди. Худди ушбу гуруҳ аҳли суннани кофир дея ҳукм қиладиган, аҳли суннани вайрон қилиш ва унинг қолган аҳлини рофизаларга айлантиришда жиддий ҳаракат қиладиган, саҳобалар розияллоҳу анҳумни кофир дея ҳукм қиладиган, мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳони номуссизликда айблайдиган, Қуръонни ўзгартирадиган ҳамда улар ва уларнинг куфрий эътиқодларидан пок-(безор) бўлган аҳли байтни илоҳлаштирадиган форсий Эрондан ёрдам олиши ҳам (ҳақиқатдан) узоқ саналмайди.
ИШИД ҳаракати Эронга мадад қўлини чўзишига далиллардан бири шуки, у, аҳли суннага қарши курашиш, уларни кофир дея ҳукм қилиш ва уларнинг (аҳли суннанинг) ёшларини фасодга бошлаш учунгина асос солинган ўз онаси "Ал-Қоида" манҳажидан юрган ҳолда Эроннинг зиддига бирор тинч турувчини ҳаракатга солгани йўқ. Балки Эрон ушбу Ал-Қоида ва уларнинг раҳнамоларига бошпанадир. У (Ал-Қоида) ва Ливандаги Хизб аш-Шайтон ҳамда Ямандаги Ҳусийлар хоҳ моддий ёки маънавий бўлсин Эроннинг қўлидаги вайрон қилиш қуролларидир.
Улар Саудия Арабистони мамлакатига энг қаттиқ душманлик қилувчилардир. Аллоҳ уни (Саудияни) уларнинг макр ва тажовузларидан сақласин!

Робеъ ибн Ҳадий Умайр ал-Мадхалий қаламига мансуб
1436 ҳ 9 Шаъбон

Манба: http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=152634
mutaallim   07-01-2015, 10:07 AM
#23
Тунисдаги террор ҳодисаси борасида қисқа изоҳ

Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Расулуллоҳга саловат ва саломлар бўлсин. Сўнг:
Шак-шубҳа йўқки, бу улкан жиноят. Қон (тўкиш масаласи)да енгил ёндашишлик мўминларнинг сифатларидан эмас. Қон (тўкиш масаласи)да енгил муносабатда бўлиш хаворижларнинг сифатларидан. Улар на мусулмоннинг ва на маъсум (қони тўкилиши ҳаром бўлган киши)нинг қонида тўхтайдилар. Бу жиноят.
Талабаларга ушбу жиноятни ошкора инкор қилишлари, унга қўл уришни инкор қилишлари вожиб бўлади. Анавилар томондан зарар келишидан қўрқсалар мустасно. Талабалар ўз юртларида қонхўр, террорист ва қотиллар эмас, (балки) аҳли хайр, аҳли даъват, аҳли ислоҳ ўлароқ намоён бўлишлари лозим бўлади.
Мени мусулмон ўлкалардаги олийжаноб биродарларимга биринчи насиҳатим шуки, солиҳ салафлар -уларга Аллоҳнинг розилиги бўлсин- йўли бўлган ҳақиқий асосларни ошкор қилсинлар ва бидъат аҳлининг асосларини рад этсинлар.
Ўзини қон (тўкиш)га аралаштирган ҳар бир кимсага насиҳатим шуки, бошқаси ҳақида Аллоҳдан қўрқишдан олдин ўзи ҳақида Аллоҳдан қўрқсин. Инсон ўзини қон (тўкиш)га дахл қилиши кўнгилсиз ишлар жумласидан. Мўмин ҳаром қонга қўл урмас экан мудом ҳур, солиҳ бўлади. Агар ҳаром қонга қўл урса узилади-(нотавон бўлади).
Солиҳ салафлар -Аллоҳ улардан рози бўлсин- қондан одамларнинг ниҳоятда сақланганлари эди. Жобир розияллоҳу анҳуга фитна (вақти)да жанг қилмайсизми?-дейилди.
У киши: То икки кўрадиган кўзи ва гапирадиган тили бўлиб, бу кофир, бас, уни ўлдир дейдиган қилич келтирмагунингизча (жанга кирмайман), дедилар.
Чунки солиҳ салафлар -Аллоҳ улардан рози бўлсин- қон (тўкиш)нинг улканлиги ва аҳамиятини идрок қилишган эди. Шунинг учун мен яхшилигингизни намоён қилинглар деяпман. Токи сизларга ўзгаларнинг ёмонлиги нисбат берилмасин. Ва сабар қилинглар!

Ҳурматли шайх Сулаймон Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ
9 Рамазон, 1436 ҳ

Манба: http://www.albaidha.net/vb/showthread.php?t=57912

Admin   07-06-2015, 07:58 AM
#24

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Олов билан фақат оловнинг Роббиси азоблайди» («Саҳиҳи Аби Давуд лил Албаний» 2673).

Юқоридаги ҳадис асирларини тириклайин ёқиб юборишни «суннат» қилиб олган ИШИД хаворижларига очиқ раддиядир.
mutaallim   03-26-2016, 08:38 PM
#25
Белгиядаги охирги ҳодисалар ҳақида изоҳ


[audio]https://tavhid.com/downloads/kitoblar/dolzarb/belgiyadagi_oxirgi_hodisalar_haqida_izoh.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Шу кунларда эшитаётганимиз Белгияда юз берган портлатиш борасида... Сўнг ИШИД ва ундан бошқа оғишган жамоатлар келиб, шу портлатишга ўхшаш (қарорлар) қабул қиляпти. Худди бу ўлкадан ўзгасидаги бошқа портлатишлар (қарорини) қабул қилганидек. Бу, хаворижларнинг қилмишларидан эканида шак-шубҳа йўқ. Бу, ислом динида бирор асосга эга эмас. Ислом динидан эмас. Анавилар қўл урган бу портлатишлар ислом динидан эмас. Бу вайроналик ва бу қатл (ислом динидан эмас). Аллоҳ жалла ва аъла деди: “Агар (Маккадаги мўминлар мушриклардан) ажралиб олганларида, албатта улардан (яъни, Макка аҳлидан) кофир бўлган кимсаларни ... азоблаган бўлур эдик”. (Фатҳ: 25). Улар қўл ураётган, қонларни ҳалол санаётган, ислом ўлкалари ва ислом ўлкаларидан ўзгасида портлатаётган бу бебошлик билан портлатишингиз тўғри йўл эмас. Бу, исломга даъват қилишликми? Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг динини энг чиркин (тарзда) ҳунук қилиб кўрсатишлик. Анавилар ифлос мўйқалам билан ислом суратини чизяптилар. Ислом қатл ва қон тўкиш дини дея тасвирлаяптилар. Улар диннинг энг катта душманлари. Улар дин душманлари. Чунки, ички душман ташқи душмандан (хатари) улканроқ. Ташқи душманни сиз танийсиз. Бироқ бу динни емиради. Динни дин номи билан бузади. Исломни исломга ёрдам бериш номи остида бузади. Одамларни динни тарқатиш номи остида ўлдиради. Сен эътиқод қўйган дин қайси дин? Бу, азариқалар (хаворижларнинг фирқаларидан бири) дини, хаворижларнинг дини, қарматийларнинг дини. Ислом дини эмас. Ислом дини бу қилмишлардан пок-(безор). Бу ислом ернинг шарқ-у ғарбида портлатиш ва қатлдан иборат бу услуб билан тарқалмаган. Улар кулгили ишларгача етиб бордилар. Ҳатто бу борада хаворижларга хилоф қилдилар. Бир неча кун олдин ишидчилардан бирининг (видео) парчаси тарқалди. Айтадики: Агар юзи очиқ аёлни кўрсам отасини ўлдираман. Ажиб! Билимсизлик ва қон тўкишда отани ўлдиришгача етиб бордилар. Унинг гуноҳи нима? Сўнг юзини очганда ҳам, бу унинг қонини ҳалол санашга далилми? Улар Қуръонни қандай тушундилар? Суннатни қандай тушундилар? Сўнг одамларга Қуръон ва Суннат номи билан намоён бўладилар. Қуръондан далил келтирадилар, Суннатдан далил келтирадилар. Бироқ ўз тушунчалари билан. Ана шу тафсирнинг хатаридир. Қуръоннинг тафсири, Суннатнинг изоҳи агар ҳавои нафс билан бўлса дин асло рози бўлмайдиган ана шунга ўхшаш дахшатли қилмишларга етаклайди. Улар диндан одамларнинг энг йироғи. Дин, Аллоҳга қасамки, ушбу қилмишлардан пок-(безор). Калтабин, ёшлар. Ёшлари кичик, тентаклар. Уларда илм йўқ. Улар орасида ҳаргиз олим топмайсиз. Улар орасида ҳаргиз (илмда) мустаҳкам кишини топмайсиз. Улар орасида ҳаргиз ушбу қилмишларга ўхшашини қабул қиладиган оқил киши топмайсиз. Шағал босган (ер юзида юрган)ларнинг энг ёмони. Ислом уммати улар томонидан фақат бало топди. Балки ҳақиқатда уларнинг бу қилмишлари ўша юртларда яшайдиган ислом аҳлига озор чекишаётган торликка қарамай тазйиқ қилинишида янада адоват солувчидир. Бу қилмишлар ўша давлатлардаги ислом аҳлига қарши курашиш, уларга тазйиқ ўтказиш ва дин шиорлари ўчирилиши учун қилинади. Улар исломни ҳунук кўрсатишдан ўзга амалиётни адо этмадилар. Ислом улардан фойда кўрмади. Балки ислом унга (исломга) ўзларини мансуб деб биладиган ўшаларнинг қилмишидан энг кўп зарар кўрганлардандир. Хоҳ исломга ўзини мансуб деб билган (бевосита ушбу ишни) қилувчи ёки исломга ортдан зарба бериш ва динга қарши курашишни мақсад қилиб ислом аҳлига (четдан) кирган ва (сафга) суқулиб кирганлардан бўлсин баробар. Уларнинг қилмиши шариат ва ақл нуқтаи назаридан қораланган. Улар ушбу қилмишлар билан солиҳ етакчи бўлишлари ҳеч қачон мумкин бўлмайди. Улар исломга қарши энг катта уруш қилувчи, ислом душманлари исломга қарши курашишда фойдаланадиган энг катта воситадир. Аллоҳдан мусулмонларга уларнинг ёмонлигидан кифоя қилиши, уларни тор-мор қилиши, уларнинг байроғини юқори қилмаслиги, ислом аҳлини улар устидан ғолиб қилишини сўраймиз. Ҳақиқатда “Исломий келишув” деб аташаётган (келишувчалик) ислом уммати жамланмаган эди. Бу, диннинг бағрикенглиги ва мўътадиллигидан узоқ ушбу адашган, оғишган фикрга қарши курашишда мўминларни ғоят завқлантиради, кўнгилларини ёзади ва дилларини хушнуд этади. Чунки бу фикр фақат қўполликни гавдалантиради, фақат ҳаддан ошишни тамсил қилади, фақат қаттиққўлликни гавдалантиради, фақат қатл ва ер юзида бузғунчилик қилишни гавдалантиради. Ислом дини ва ислом бағрикенглигидан батамом узоқ. Аллоҳ жалла ва аъладан ислом аҳлига анавилардан Ўзи хоҳлагани билан кифоя қилишини сўрайман. Валлоҳу аълам. Пайғамбаримиз Муҳаммадга Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин.

Ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Ғолиб ал-Умарий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: http://soo.gd/R-ASALEHEN
 
Admin   04-23-2016, 07:13 PM
#26
ИШИДнинг тавба қилиш шартлари

Илм бидъат аҳлидан олинмайди, ким бўлишидан қатъий назар. Хоҳ бу бидъатлар қадимги ёки ҳозирги асрдаги бўлсин баробар. Қадарий, муржиа, хавориж, мўтазилий, ашъарий, мотуридий, куллобий, сўфий тасаввуф тариқатларининг қайси тариқатида бўлса ҳам, ихвоний, таблиғий, такфирий, жиҳодчи, ишидчи, ал-қоидачи, нусрачи… Янгиланиб турадиган бу бидъатлардан хоҳлаганингизча айтинг. Туросий, сурурий… Хоҳлаганингизча айтинг. Бу бидъатларни санаб адоғига етиш имкони йўқ. Нима учун? Чунки, улар сизни ўзларининг тўрларига йиқитадилар, туширадилар. Авзоий раҳимаҳуллоҳ айтганларидек, улар салоҳият, художўйлик, ибодатгўйлик билан намоён бўлиш сабабли ов қиладилар. Мусулмонларнинг фарзандларини овлайдилар.
Мен сизларга ҳаётий воқеъликдан бир мисол ёдга олай. Қанчадан-қанча фарзандларимиз (қўлдан) кетди… Ўзларини бугун жамоат деб номлаётган бу жамоатлардаги бидъат аҳли (сабаб қўлдан) кетдилар. Уларнинг фикр ва мияларини ювдилар. Чунки, улар бу илмни уларнинг қўлида таҳсил қилдилар. Хоҳ ҳалқаларда бўлсин ёки холий ўринларда ёҳуд кенгликларда ёкида ўзларига хос учрашув ва тўпланишларда бўлсин баробар. Уларни йўлдан урдилар!! Ушбу фарзандни тўсатдан бизга қарши уруш ва жанг қилаётганини кўриб қоламиз. Худди аввалги хаворижлар Наҳрован куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларига қарши жанг қилганидек. Сизлар бугун ушбу йўлдан озган жамоат – ИШИДнинг тавба қилган кишини табрик-(қарши олиш)ларидаги шартларини ўқиган бўлсангиз керак. Унга шартлар татбиқ қилиниши лозим. Тавба қилиш шартларини ўқидингизми? Ишидчилар наздида бугун (рўзномаларда) нашр қилинди? Ҳа. Ал-Қоида, Нусра ёки Озод армия ёки…ёки.. ёкилардан иборат бошқа жамоатлардан тавба қилишни хоҳлаган киши ушбу шартларни адо этиши лозим:
Биринчи шарт нима деб кутгандингиз?
Биринчи ўзи ҳақида тўла муртад деб гувоҳлик бериш. Бугун ўзим ўқидим. Биринчи ўзи ҳақида у нима деб гувоҳлик беради? Ислом динидан қайтган муртад деб. Сўнг шундай кейин улар хоҳлаётган исломга киради. Сўнг шундан кейин қолган шартларни адо этади ва… Мен қолган шартларни айтмайман. Уни бугун матбуот ҳамда Ироқ ва Шомдаги Исломий Давлат томонидан бу эълон нашр қилинган рўзномалардан олинг. Улар наздидаги бу ислом қандай ҳам ёмон.
Бу, аввалги ҳарурий, хаворижларнинг мўминлар амири Алий розияллоҳу анҳуга айтган сўзлари. Улар: «То биринчи ўринда қиладиган иш – ўзинг ҳақингда муртад деб гувоҳлик бермагунингча сўнг исломга кирмагунингча сени қабул қилмаймиз. Шундан кейин сен билан гаплашамиз», дедилар. У киши розияллоҳу анҳу уларга: «Агар сизлар мени чақираётган нарсага ижобат қилсам, дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан қилган жиҳодимни ботилга чиқарган бўламан», дедилар. Бу қавм билан (урушдан ўзга) чора йўқ эканини кўриб, уларга қарши жанг қилишда Аллоҳдан мадад сўрадилар ва Аллоҳ у кишини улар устидан ғолиб, уларни эса расво қилди. Бу ҳақда хабар берган Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам нубувватини зоҳир қилди. Улар орасидан (қўли аёллар) сийнасига ўхшаш киши чиқди. Уни Алий розияллоҳу анҳу ўликлар орасидан топгунча қидирдилар. Дарҳақиқат, ўликлардан иборат одамлар унинг устида уюлиб кетганди.

Pages (3):    1 2 3
  
Users browsing this thread: 5 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.