abu Huzayfa   10-22-2013, 05:50 PM
#1
Террорга қарши кураш - ҳақиқий жиҳоддир!
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ

Савол: Ҳурматли шайх, Аллоҳ сизларни муваффақ қилсин! Биз бир жамоа хавфсизлик ходимлари сиз ҳазратларига савол йўллаяпмиз. Бизга ушбу юртда тинчликни издан чиқариш ёки ҳукмдор тоатидан чиқишни истайдиганлар режаларини очиш топширилган. Дарҳақиқат, уларни кузатиш, изига тушиш ва уларга қарши курашиш жоиз эмаслиги ҳақидаги фатволарни эшитдик. Чунки улар мужоҳидлар эмиш. Ҳамда улар Ироқ каби бошқа юртларда мусулмонларга қарши курашаётган кофирларни чиқариб ташлашни хоҳлашармиш. Бу борадаги тўғри раъй нима? Аллоҳ сизларни муваффақ қилсин!

Жавоб: Аллоҳ сизларга мадад берсин! Сизлар жиҳоддасиз. Сизлар ушбу ишингиз билан жиҳоддасиз. Чунки сизлар бу билан ботил аҳлини тўсиш, тинчлик, жон, номус ва мол-мулкни сақлаш ҳамда мусулмонларнинг ҳукмдорига бўйинсунишни хоҳлаяпсизлар. Бас, сизлар жиҳоддасиз. Аллоҳ сизларга кўмак берсин. Сизларга мужоҳидларнинг ажри ёзилади. Сизларнинг бу ишингиз жуда буюк иш. Сизларда (бу борада) шак-шубҳа бўлмасин.
Бу жиҳод деб фатво бераётганларга келсак, ким ўзи у, бундай фатво бераётган? Улар эътиборли одам-(олим)ларми? Улар пода ва мажҳул-(номаълум шахс)лардир. Улар уламолар эмас. Мўътабар уламолардан бирортаси бу жиҳод деб фатво бердими? Асло. Бу ёлғон. Бу жиҳод эмас. Бу, Аллоҳ ва Унинг Расулига маъсият. Мусулмонларнинг (тажовуз қилиш) ҳаром бўлган нарсаларини ҳалол ҳисоблаш ва мусулмонларнинг ҳукмдорига бўйинсунишдан чиқишликдир. Буларнинг бари маъсият. Катта гуноҳлар, Аллоҳ сақласин. Бу жиҳод эмас. Бу... Ҳа, бу шайтоннинг йўлидаги (жиҳод). У, Аллоҳнинг йўлидаги (жиҳод) эмас. Чунки бунинг маъноси мусулмонларни фитнага солишликдир.
Кофирларни чиқариб ташлашликка келсак, бу сизларга (қаратилган хитоб) эмас. Бу кофирлар ҳукмдорга тегишли масала. Уларга омонлик берган, ўзлари ҳожатман бўлган фойдалар дея уларни киритган ва уларнинг муддатини узайтирадиган – у – (ҳукмдор)дир. Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Яҳудларни араб жазирасидан чиқаринглар” - дедилар. Бу, ҳукмдорларга қаратилган хитобдир. Шунинг учун уларни Умар розияллоҳу анҳугина чиқариб ташладилар. Уларни одамлар чиқариб ташлагани йўқ. Кофирларни чиқариб ташлайдиган, уларни киргазадиган – ҳукмдордир. Бу ҳукмдорнинг ваколатидандир. Уларни фақат фойдамизни кўзлаб олиб кирдик. Улар (маълум бир) ишларни адо этиш учун чақиртирилган. Ё элчихона ёки ширкатлар. Мусулмонлар уларни ўзларининг фойдалари дея олиб келганлар. Дарҳақиқат, улар омонлик ва битимдадир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким аҳдлашган (кофир)ни ўлдирса жаннатнинг бўйини тотмайди” - дедилар. Бухорий ривояти. Батаҳқиқ, унинг ҳиди етмиш йил(лик масофа)дан келиб туради. Бу қаттиқ ваъиддир. Бу жиҳод дея фатво бераётган кимса олим эмас. Ёки у залолат олими. Унда илм йўқ. Ёки у билмаслигини билмайдиган жоҳил. Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод нима эканини билмайди. Ҳа (шундай).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Admin   03-15-2015, 07:09 PM
#2
Эрим ИШИДга қўшилишга қарор қилди

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/firqalar/ishid/ishid_007_erim_ishidga_qoshilishga_qaror_qildi.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Эй шайхимиз, Аллоҳ устингиздан яхшиликлар ёғдирсин! Учинчи савол, кофир давлатлардан биридан синглимиз савол йўллаб, айтадики: эри ИШИДни ҳимоя қилиб, уламоларни сўкар экан.
Шайх: Нима? Нима экан?
Савол: Эри ИШИДни ҳимоя қилар экан.
Шайх: ИШИД, ҳа.
Савол: Уламоларни сўкади. Шу ёзда ИШИДга қўшилишга қарор қилган. Ундан (аёлидан) насиҳатларни қабул қилмайди. Сизнинг насиҳатингиз нима? Жазакумуллоҳу хойрон!
Жавоб: Биринчидан: Агар унга ҳақиқатда етук насиҳат қилган бўлсанг ва бош тортса, «хулъ» (сўрашга) ҳаққинг бор. Агар қодир бўлсанг «хулъ» сўра.
Иккинчидан: Агар ҳукумат хаворижларга қарши курашса, улар террористлар деб атайдилар. Бизнинг истилоҳимизда эса хаворижлар. Агар (ҳукумат) уларга қарши курашса, бас, уни (эрингни) бошқармага (хабарини) етказ. Ёки бошқармага етказишликка қодир бўладиган мусулмон биродарларингдан сўра. Ана шу иккиси билан иншааллоҳ зимманг пок бўлади, эй қизим.

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.