1. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
2. Ҳамду сано бутун оламлар Роббиси бўлмиш Аллоҳ учундир.
3. У Роҳман ва Роҳимдир.
4. У жазо (қиёмат) кунининг Эгаси — Подшоҳи.
5. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз.
6. Бизни тўғри йўлга бошлагин.
7. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас.
Қиёмат сураси
بسم الله الرحمن الرحيم
1. Мен Қиёмат кунига қасам ичурман.
2. Ва Мен маломатгўй нафсга қасам ичурманки, (ҳеч шак-шубҳасиз қайта тирилиб, ҳисоб-китоб қилинурсизлар)!
3. Инсон Бизни унинг (чириб, тупроққа айланиб кетган) суякларини ҳаргиз тўплай олмас, деб гумон қилурми?!
4. Йўқ, Биз унинг бармоқларини (ҳам) тиклаб жойига келтиришга қодирмиз!
5. Балки инсон олдинда (келгуси ҳаётида ҳам) фисқ-фужур қилмоқни истайди.
6. У: «Қиёмат куни қачон ўзи?» деб сўрар?!
7. Бас, (кўрган даҳшатларидан) кўз қамашса,
8. Ой ҳам тутилса,
9. Қуёш ва ой жамланса,
10. Ана ўша Кунда у инсон «Қаерга қочиб-қутулиш мумкин?» деб қолур!
11. Йўқ! (Эй инсон, Аллоҳнинг азобидан қочиб қутуладиган) бирон бошпана йўқдир!
12. У Кунда ёлғиз Роббинг (ҳукм қилган жой)га қарор топишгина бордир!
13. У Кунда инсонга (ҳаёти-дунёдалик чоғида) қилиб ўтган ва (ўзидан кейин) қолдирган (барча) нарсаларнинг (яъни яхши-ёмон амалларнинг) хабари берилур.
14. Балки (У Кунда) инсон, ўзининг зиёнига гувоҳлик бергувчидир!
15. Гарчи ўз узр-баҳоналарини (ўртага) ташласа – келтирса-да.
16. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Қуръонни) тезроқ (ёдлаб) олиш учун тилингизни у билан қимирлатмай-пичирламай қўя қолинг.
17. Зеро уни жамлаш ва қироат қилдириш ҳам Бизнинг зиммамиздадир.
18. Бас, қачон Биз (яъни Жаброил) уни ўқиб битганимиздан сўнггина сиз ҳам уни ўқишга эргашинг!
19. Сўнгра уни баён қилиб бериш ҳам албатта Бизнинг зиммамиздадир.
20. Йўқ, балки сизлар нақд (дунё)ни яхши кўрурсизлар.
21. Охират (Куни)ни эса тарк қилурсизлар!
22. У Кунда чиройли юзлар бор.
23. Роббисига боқиб тургувчидир!
24. Ва у Кунда тиришиб-буришган юзлар бор.
25. Ўзларига албатта белни синдиргувчи (бирон бало) қилинишини ўйлаб-кутиб қолур!
26. Дарҳақиқат (жон) ҳалқумга етганда,
27. Ва (Атрофидагилар): «Қутқарувчи ким бор?», деб қолганда,
28. Ва ўзи фироқ (ажралиш) эканини англаганда,
29. Ва болдирлар бир-бирига алмашганда,
30. Ана ўша кунда ёлғиз Роббингга ҳайдалиш бордир!
31. На тасдиқ этди ва на намоз ўқиди!
32. Балки у ёлғон деди ва юз ўгирди!
33. Сўнгра гердайганича ўз аҳли томон кетди!
34. Ҳолингга вой бўлсин сенга, вой бўлсин!
35. Сўнгра ҳолингга вой бўлсин сенга, вой бўлсин!
36. Инсон ўзини (бу дунёда) бекор ташлаб қўйилишини ўйларми?!
37. Ахир у (бачадонга) тўкиладиган манийдан бир (ҳақир) нутфа эмасмиди?!
38. Сўнгра алақа (лахта қон) бўлди. Бас, (Аллоҳ уни) яратиб, расо (инсон) қилди.
39. Сўнг ундан эркак ва аёл жуфтларини (пайдо) қилди.
40. Ана шундай зот ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?!