Admin   01-15-2013, 06:22 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:ассаламуалайкум устозлар.
яна соволим асос барча нарса халол экани ва аллох харам килган нарсагина харомдир. бизда кучкарларнинг олатини остидаги тухимчаларини истемол килиш оддий хол. мен хам буни халол санадим бирок куп утме шубхага колдим. менга ёрдам берселар. Аллох сизларни хакда килсин хеч хам тойилтирмасин.
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1216
Муслим   01-15-2013, 08:08 PM
#2
Quote:ассаламуалайкум
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:яна соволим асос барча нарса халол экани ва аллох харам килган нарсагина харомдир. бизда кучкарларнинг олатини остидаги тухимчаларини истемол килиш оддий хол. мен хам буни халол санадим бирок куп утме шубхага колдим. менга ёрдам берселар. Аллох сизларни хакда килсин хеч хам тойилтирмасин.
Сўйилган жонлиқ моягини истеъмол қилиш ҳукми

[Image: bismillah-781.gif]

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Сўйилган жонлиқ мояги (тухуми)ни истеъмол қилишлик жоиздир. Чунки бунга шариатимизда таъқиқ келмаган. Барча нарсалардаги асл-асос эса ҳалол эканидир.
Ушбу масалада бошқа бир қоида ҳам қўлланилади. Бу ҳақида имом Молик роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Гўштга қўлланиладиган ҳукм гўштга алоқадор бўлган барча нарсага нисбатан қўлланилади. Масалан ёғ, жигар, ичак, юрак, ўпка, қораталоқ, буйрак, бўйин, мояк, оёқлар, калла ва шу кабилар” (Қаранг: «Таҳзиб ал-Мудаввана» 1/93, «Маваҳиб ал-жалил» 6/204).
Демак моякларга сўйилган жонлиқ гўшти ҳукми татбиқ қилинади. Агарда гўштини истеъмол қилишлик жоиз бўлган ҳайвоннинг мояклари ҳам ҳалолдир, ва аксинча, гўштини истеъмол қилишлик ҳаром бўлган жонлиқнинг мояклари ҳам ҳаромдир.
Шундай бўлсада баъзи уламолар моякларни истеъмол қилишни макруҳ санаганлар. Чунки улар ушбу моякни одамлар одатда ҳазар қиладиган нарсалар сарасига киритишган.
Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “… чунки бу аъзо ёқимсиздир” (Қаранг: «ал-Муғний» 3/296).
Яна Зайлаий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Майда қорамол (аъзолари)дан истеъмол қилишлик макруҳ (бўлган аъзолари): жинсий аъзоси, мояги, сийдик пуфаги, ўт пуфаги. Чунки булар одамлар ҳазар қиладиган нарсалардандир” (Қаранг: «Табйин ал-Ҳақоиқ» 6/226).
Шундай бўлсада бирор ўлкада бу нарсалардан ҳазар қилишлиги бошқа ўлканикидан фарқ қилади. Кўпчилик араб мамлакатлари қассобхона ва гўшт дўконларида турли ҳайвон мояклари сотилиб келинади. Бу эса уларга талаб бор эканига далолат қилади. Аслида эса бу нарсалар араблар орасида жирканч нарса ҳисобланган.
Эслатма: Агар мояклар тирик жонивордан кесиб олинган бўлса, масалан жониворни бичиш вақтида, унда бу ўлимтик ҳисобланади ва уни истеъмол қилишлик ҳаром бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Тирик жонивордан кесиб олинган ҳар қандай аъзо ўлимтикдир” (Саҳиҳ ҳадис. Қаранг: «Саҳиҳ Аби Довуд» № 2858).
Ушбу ҳадисдан тирик туя ўркачи ёки тирик қўчқор думбаси ва ҳоказолардан кесиб олинган аъзоси ўлимтик ҳисобланади ва уни истеъмол қилишлик ҳаром бўлади.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси уламолари шундай дедилар: “Гўштини истеъмол қилиш ҳалол бўлган тирик жонивордан кесиб олинган (аъзосини), масалан мояги, ўркачи ва ҳоказоларни истеъмол қилишлик жоиз эмас. Чунки ушбу қисмларга ўлимтик ҳукми татбиқ қилинади. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларига мувофиқдир: “Тирик жонивордан кесиб олинган ҳар қандай аъзо ўлимтикдир” (Қаранг: «Фатава ал-Лажна ад-Даима» 22/501-502).
Доимий қўмита уламоларнинг сўзларидан ҳам гўшти ҳалол бўлган жонлиқнинг сўйилгандан сўнг моякларини истеъмол қилишлик жоиз эканига кўрсатма бор.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Admin   06-01-2014, 12:55 AM
#3
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:mani bilishimcha hanafiy mazhabidagilar moyagni harom sanashadi haqiqatda shunaqami
https://tavhid.com/kitoblar/taom-sharob/...ment-10390
rinat80_09   04-10-2015, 10:02 PM
#4
Ассаламу алейкум!

1) Камбагалларга эхсон килиб суйилган ёки курбонлик учун ёки акика булсин иш килиб Аллох розилиги учун суйилган куй ёки кучкорнинг ва молнинг (хукиз) бошининг гушти ва мияси харом деб айтишибди баъзи бир муллалар, лекин хеч канака далил хужжат келтирмаган. Хуллас куй ёки молнинг боши ва мияси халол ми? Далиллар билан жавоб ёзсангиз! Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.