Ҳадисда яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш (ёдга олинди). (Киши) буюраётган нарсасини билиши, қайтараётган нарсасини ҳам билиши, буюраётганда мулойим, қайтараётганда ҳам мулойим, буюраётганда ҳалим-(юмшоқ), қайтараётганда ҳам ҳалим бўлиши лозим бўлади.
Илм буйруқдан олдин, мулойимлик буюраётган вақтда, ҳалимлик эса буюргандан кейин.
Агар олим-(билувчи) бўлмаса, ўзи билмаган нарсада (одамлар) унга (у буюрганда) тўхтамайдилар. Агар билувчи бўлса-ю мулойим бўлмаса, мулойимлиги бўлмаган табиб каби бўлиб, касалга қўполлик қилади. Натижада ундан қабул қилинмайди. Худди бола ундан қабул қилмайдиган қўпол тарбиячи каби. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Мусо ва Ҳорун (алайҳимассалом)га шундай деди: “Бас, унга юмшоқ сўз сўзланглар! Шояд панд-насиҳат олса ёки (Менинг қаҳримдан) қўрқса” (Тоҳа: 44).
Сўнг буюрса ва қайтарса одатда азият чекиши чорасиздир. Шунда унга сабр қилиши ва ҳалим бўлиши вожиб бўлади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Яхшиликка буюр ва ёмонлиқдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балоларга) сабр-қил! Албатта мана шу ишларнинг мақсадга мувофиғидир” (Луқмон: 17).
Дарҳақиқат, Аллоҳ пайғамбарини бир неча ўринда мушрикларнинг азиятига сабр қилишга амр қилди. Ҳолбуки у киши яхшиликка буюрувчи ва ёмонликдан қайтарувчиларнинг имомидир.
Инсонга авваламбор буйруғи Аллоҳ учун, буюраётган нарсада мақсади Аллоҳга тоат-ибодат бўлиши лозим. У буюрилаётган кишини ўнглаш ёки унга ҳужжат қойим қилишни хоҳлайди. Агар буни ўзи ёки тоифаси учун бошлиқлик талабида, ўзганинг обрўсини тушуриш учун қилса, бу қизиққонлик учун бўлиб, Аллоҳ уни қабул қилмайди. Шунингдек, буни биров эшитсин ёки кўрсин учун қилса амали ҳабата бўлади. Сўнг унга бу рад қилинса, озорланса ёки у хатокор ҳамда мақсади бузуқликка мансуб дейилса нафси ўзини ҳимоя қилишни талаб қилади ва унга шайтон келади. Амалининг боши Аллоҳ учун эди. Сўнг ҳавои нафсга айланиб, у сабабли унга азият берган кишидан ғолиб келишни талаб қилади. Гоҳида ана шу озор берувчига тажовуз қилади. Турли сўз-(эътиқод) эгаларига улардан ҳар бири ҳақ ва Суннат у билан эканини эътиқод қилганда ана шундай (ишлар) етади. Уларнинг аксарида бу борада истаги обрўлари, бошлиқликлари ва уларга мансуб нарсаларни ҳимоя қилишга айланиб кетган. Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши ва диннинг бари Аллоҳ учун бўлишини мақсад қилмайдилар. Балки уларга қарши чиққанларга ғазаб қиладилар. Гарчи у, Аллоҳ унга ғазаб қилмайдиган (ижтиҳодида) узрли мужтаҳид бўлса-да. Уларга мувофиқ бўлганлардан рози бўладилар. Гарчи у жоҳил, мақсади ёмон бўлиб, унда на илм ва на яхши мақсад бор. Бу эса Аллоҳ ва Расули мақтамаган кишини мақташлари ҳамда Аллоҳ ва Расули мазаммат қилмаганларни мазаммат қилишларига олиб боради. Дўст ва душман тутишлари нафси ҳаволарига биноан бўлиб қолади, Аллоҳ ва Расулининг дини учун эмас. Бу эса фақат ўз истакларини талаб қиладиган кофирларнинг ҳолидир. Улар: Бу дўстимиз ва бу душманимиз, дейдилар. Жуда дарғазаб бўлганда: бу айниган, бу эса тажовузкор (дейди). Аллоҳ ва Расули (учун) дўст тутиш ҳамда Аллоҳ ва Расули (учун) душман тутишга боқмайдилар. Ана шу ўринда одамлар орасида фитна келиб чиқади. Аллоҳ таоло деди: “То (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар!” (Анфол: 39). Агар диннинг бари Аллоҳ учун бўлмаса фитна бўлади.
Диннинг асли Аллоҳ учун яхши кўриш, Аллоҳ учун ёмон кўриш, Аллоҳ учун дўст тутиш, Аллоҳ учун душман тутиш, Аллоҳга ибодат қилиш, Аллоҳдан ёрдам сўраш, Аллоҳдан қўрқиш, Аллоҳдан умид қилиш, Аллоҳ учун бериш, Аллоҳ учун маън қилиш бўлишидир. Бу эса буйруғи Аллоҳнинг буйруғи, қайтариғи Аллоҳнинг қайтариғи, душман тутиши Аллоҳнинг душман тутиши, у кишига итоат қилиш Аллоҳга итоат қилиш, у кишига осийлик қилиш Аллоҳга осийлик қилиш бўлган Расулуллоҳга эргашиш билан бўлади.
Бидъатчини бидъат кўр ва кар қилади. Бу борада Аллоҳ ва Расули учун бўлишини қалбида ҳозир қилмайди. Уни талаб қилмайди. Аллоҳ ва Расули розилиги учун рози бўлмайди. Аллоҳ ва Расулининг ғазаби учун ғазаб қилмайди. Балки истаги рози бўлган нарса ҳосил бўлса рози бўлади. Истаги ғазаб қилган нарса ҳосил бўлса ғазаб қилади. Шу билан бирга унда дин шубҳаси бўлиб: у рози бўлиб, ғазабланаётган нарса - Суннат, ҳақ ва у диндир. У билан соф ҳақ, ислом дини бўлди ҳам дейлик, мақсади диннинг бари Аллоҳ учун бўлиш, Аллоҳнинг калимаси олий бўлиш бўлмаса, балки мақсад у улуғланиб, унга олқиш айтилиши учун нафси ва тоифасининг қизиққонлиги ёки риё учун бўлса ёҳуд шижоат ва табиатан шундай қилса ёкида дунёвий бирор ғараз учун бўлса Аллоҳ учун бўлмайди ҳамда Аллоҳ йўлидаги мужоҳид бўлмайди. Ҳақ ва Суннатни даъво қилаётган унга ўхшаш бўлиб, у билан ҳақ ва ботил, Суннат ва бидъат бўлса, рақибида ҳам ҳақ ва ботил, Суннат ва бидъат бўлса нима дейсиз?!
Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ
“Минҳож ас-Сунна”да (5/253-255).