Қуръонни христианга бериш
Савол: Таҳоратсиз бўлган христианга, Ислом динига рағбатлантириш мақсадида, ўқиши учун таржима қилинган Қуръонни совға қилсак бўладими?
Жавоб: Аллоҳ йўлига чорлаш – пайғамбарларнинг йўлидир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿قُلْ هَذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ عَلَى بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي وَسُبْحَانَ اللَّهِ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ﴾
«Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга — ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан)
Аллоҳни поклайман. (Зеро)
мен мушриклардан эмасман»» (Юсуф: 108).
Христианга Қуръоннинг ўгирилган нусхаларидан бирини тақдим этиш, Аллоҳ йўлига чорлашнинг бир кўринишидир ва бунинг ҳеч зарари йўқдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 2217-5.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён