Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У: «Ё Расулуллоҳ, мол-давлатнинг қайси турига эга бўлсак бўлади?» деб сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳгa шукр қилувчи қaлб, Аллоҳни ёддa тутувчи (зикр қилувчи) тил вa охират ишларида ёрдaм бeрувчи мўмина aёлга эга бўлингиз» (Саҳиҳу сунан Ибн Можа: 1505).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Жума жамоатдаги ҳар бир мусулмон кишига фарздир, бундан фақат тўрт киши мустасно: бировнинг мулки бўлган қул, аёл киши, ёш бола ва бемор киши» (Абу Довуд 1067, Ҳоким 1/321).
Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Эркаклар агар аёллар билан аралашса, олов ва ўтиннинг аралашгани даражасида бўладилар» («Истиқома» (1/163)).
Муҳаддис Муҳаммад Носируддин Албоний роҳимаҳуллоҳ дедилар: «Насиҳатим шуки, даъватда бардавом бўлинглар. ва сиёсатдан йироқ бўлинглар. Бу сизлар учун яхшироқ ва боқийроқдир» («Силсила Ҳуда ва Нур» (1/94)).