Меҳмон   08-17-2015, 03:20 PM
#1
Истиғфор фазилатлари (Шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ хутбалари)

Биринчи хутба: Амма баъд...
Эй Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан тақво қилинглар! Билингларки, Аллоҳ таъало бизларни Ўзининг мукаррам Китобидаги кўплаб оятларда, Унга тавба қилишлигимизга, гуноҳларимизга иститфор айтишимизга буюрди. У ўзини Ғаффор, Ғофируз-замб (гуноҳларни мағфират қилувчи), ҳамда Зул-мағфироҳ (кўплаб мағфират соҳиби) дея номлаб, васф қилди. Ҳамда истиғфор айтувчиларни мақтаб, уларга улуғ савобни ваъда қилди. Буларнинг бари бизларни истиғфорнинг (қанчалик) аҳамиятлик эканига, унинг фазли ва унга (қанчалик) муҳтож эканлигимизга далолат қилади. Аллоҳ набийлари ҳақида ҳикоя қилар экан, улар Роббиларига истиғфор айтар, Унга тавба қилардилар. (Инсониятнинг) ота-онаси (бўлмиш, Одам ҳамда Ҳавво) алайҳимас саломни зикр қилди, улар айтдики:

رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنْ الْخَاسِرِين

«Эй Роббимиз, биз нафсларимизга зулм қилиб қўйдик. Агар бизларни мағфират қилмасанг ва раҳм этмасанг, батаҳқиқ, хасратда қолувчилардан бўлурмиз», (Аъроф 23-оят). Ҳамда Нуҳ алайҳис саломни зикр қилди, у киши деди:

وَإِلاَّ تَغْفِرْ لِي وَتَرْحَمْنِي أَكُنْ مِنْ الْخَاسِرِين

«...ва илло мени мағфират қилмасанг ва менга раҳм этмасанг, хасратда қолувчилардан бўларман», (Ҳуд 47-оят). Яна айтдики:

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَنْ دَخَلَ بَيْتِي مُؤْمِناً وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَات

«Роббим, мени, мени ота-онамни ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлар-у мўминаларни мағфират қилгин», (Нуҳ 28-оят). Мусо алайҳис салом ҳақида зикр қиларкан, у киши деди:

رَبِّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي فَاغْفِرْ لِي

«Роббим, мен ўзимга зулм қилиб қўйдим. Мени мағфират айла», (Қасос 16-оят). Ҳамда набийси Довуд алайҳис салом ҳақида зикр қилиб деди:

فَاسْتَغْفَرَ رَبَّهُ وَخَرَّ رَاكِعاً وَأَنَاب

«Роббисига истиғфор айтиб, саждага йиқилди ва тавба қилди», (Сод 43-оят). Яна набийси Сулаймон алайҳис саломни зикр қилиб, деди:

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَهَبْ لِي مُلْكاً لا يَنْبَغِي لأَحَدٍ مِنْ بَعْدِي

«Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни бергин», (Сод 35-оят). Пайғамбарларининг охиргиси бўлмиш набиййимиз Муҳаммадга:

وَاسْتَغْفِرْ لِذَنْبِكَ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَات

«Ўзингни ҳамда мўмин ва мўминаларнинг гуноҳларига истиғфор айт», (Муҳаммад 19-оят) қавли ила (истиғфорга) буюрди. Бизни ҳам истиғфор айтмоқлигимизга буюриб, деди:

فَاسْتَقِيمُوا إِلَيْهِ وَاسْتَغْفِرُوه

«Бас, Унинг Ўзигагина тўғри юзланинг ва Унга истиғфор айтинг», (Фуссилат 6-оят). Ҳамда ҳадиси қудсийда (Аллоҳ) субҳанаҳу ва таъало деди:

يا عبادي إنكم تخطئون بالليل والنهار وأنا أغفر الذنوب جميعا فاستغفروني أغفر لكم

«Эй бандаларим, сизлар тун-у, кун хато қиларсизлар. Мен эса гуноҳларнинг барини мағфират қиларман. Менга истиғфор айтинглар, Мен сизларни мағфират қиламан».
Эй Аллоҳнинг бандалари, истиғфорнинг улкан фойдалари бўлиб, у гуноҳларнинг мағфират қилинишлиги ва ёмонликларни беркитилишлигидир. Ҳадиси (қудсийда ворид бўлгани)дек, «Менга истиғфор айтинглар, мен сизларни мағфират қиламан», ҳамда (Қуръонда) У зот таъало айтганидек:

وَمَنْ يَعْمَلْ سُوءاً أَوْ يَظْلِمْ نَفْسَهُ ثُمَّ يَسْتَغْفِرْ اللَّهَ يَجِدْ اللَّهَ غَفُوراً رَحِيماً

«Кимда ким ёмонлик қилиб ёки ўз нафсига зулм қилиб, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳмдил ҳолда топади», (Нисо 110-оят). Ва ҳадиси (қудсий)да: «Аллоҳ таъало деди:

يا ابن آدم إنك ما دعوتني ورجوتني غفرت لك ما كان منك ولا أبالي، يا ابن آدم لو بلغت ذنوبك عنان السماء ثم استغفرتني غفرت لك

«Эй одам боласи, сен Менга дуо қилар, умид қилар экансан, сендан бўлган (гуноҳ)ларни парво қилмай, мағфират қилиб юбораман. Эй одам боласи, агар гуноҳларинг осмон қадар бўлса-ю, сўнгра мендан мағфират сўрасанг, сени мағфират қилиб юбораман».
Истиғфор фойдаларидан, у уқубат ва азобни даф қилади. Аллоҳ таъало айтди:

وَمَا كَانَ اللَّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ

«(Модомики,) улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас», (Анфол 33-оят).
Яна истиғфорнинг фойдаларидан, у ғам-у ташвишларга кушойиш, ризқни мўл қилишлиги ҳамда танг ҳолатлардан чиқиб кетишлик сабабидир. Абу Довуд ва ибн Можанинг «Сунан»ларида ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтдики: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

من لزم الاستغفار جعل الله له من كل ضيق مخرجا ومن كل هم فرجا ورزقه من حيث لا يحتسب

«Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир тангликдан чиқиш (йўлини) ва ҳар бир ғам ғуссага кушойиш беради. Ҳамда уни ўзи ўйламаган еридан ризқлантириб қўяди».
Истиғфор фойдаларидан яна, у ёмғир (экинларни ундириб, халойиққа очарчиликдан кифоя бўлар кўйи) ёғишлиги, (Аллоҳ уларга) мол-мулк ва фарзандлар билан, (серҳосил) экинлар-у дарахтлар ва сероб сувлар билан мадад беришлиги-(қўллаб-қувватлаш)лиги сабабидир. (Аллоҳ) таъало деди:

فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّاراً، يُرْسِلْ السَّمَاءَ عَلَيْكُمْ مِدْرَاراً، وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَلْ لَكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَلْ لَكُمْ أَنْهَاراً

«Бас, Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир. У зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир. Ва сизга мол-у мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир», дедим» (Нуҳ сураси, 10-12). Ҳамда Ҳуд алайҳис саломдан (қисса қилиб) айтади, у киши қавмига деди:

وَيَا قَوْمِ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ ثُمَّ تُوبُوا إِلَيْهِ يُرْسِلْ السَّمَاءَ عَلَيْكُمْ مِدْرَاراً وَيَزِدْكُمْ قُوَّةً إِلَى قُوَّتِكُمْ

«Эй қавмим, Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда У зот устингизга осмондан барака ёмғири юборади ва қувватингизга қувватни зиёда қилади», (Ҳуд сураси 52).
Эй Аллоҳнинг бандалари! Истиғфор ҳар вақтда ҳам машруъ-(жорий қилинган)дир. Истиғфор учун махсус вақт ва ҳолатлар мавжуд бўлиб, унда (унинг) фазилати (янада) зиёдалашади. Ибодатларни адо қилиб бўлиб, унда содир бўлган камчилик ёки нуқсонга каффорат бўлишлиги учун, истиғфор айтиб қўймоқлик мустаҳабдир. Ҳудди беш вақт намоздан фориғ бўлганидан кейин машруъ қилингани каби... Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз намозини ўқиб бўлганларидан кейин, уч маротаба истиғфор айтардилар. Чунки банда ғафлати ва эътиборсизлиги боис, намозида нуқсонга учраши учун (шайтонга қулай) нишондир.
Шунингдек, истиғфор тунги намознинг сўнгида ҳам машруъ қилингандир. Аллоҳ таъало тақводорлар ҳақида деди:

كَانُوا قَلِيلاً مِنْ اللَّيْلِ مَا يَهْجَعُونَ، وَبِالأَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُون

«Улар кечалари оз ухлар ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар», (Зарият сураси 17-18). Яна Аллоҳ таъало деди:

والمستغفرين بالأسحار

«Саҳарлари истиғфор айтувчилар...», (Оли Имрон сураси 18).
Истиғфор яна ифоза-(ҳожиларнинг арофат тоғидан тушиши)дан ва унда туришликдан кейин ҳам жорий қилингандир. Аллоҳ таъало деди:

ثُمَّ أَفِيضُوا مِنْ حَيْثُ أَفَاضَ النَّاسُ وَاسْتَغْفِرُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ

«Сўнгра одамлар қайтиб тушган жойдан тушинглар. Ва Аллоҳга истиғфор айтинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли, раҳмли зотдир», (Бақара сураси, 199).
Ҳамда мажлис-(йиғин)ларнинг сўнгида истиғфор айтишлик жорий қилингандир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйурганларидек, киши мажлисдан туриб (кетар экан), шундай дейди:

سبحانك اللهم وبحمدك أستغفرك وأتوب إليك

«Субҳанак-аллоҳумма ва биҳамдика, астағфирука ва атубу илайка»
(Маъноси: Аллоҳим! Сени (айб-у нуқсонлардан) поклаб, Сенга ҳамд айтаман. Ва Сендан мағфират сўраб, Сенга тавба қиламан). Агар мажлис хайр-яхшилик (асосида) бўлган бўлса, (ушбу зикр) унга муҳр-(якунловчи имзо) каби бўлади. Агар ундан бошқа (хато ёки айблик) бўлса, унга каффорат бўлади.
Умрнинг сўнги (дамларида), қарилик ҳолида истиғфор айтишлик машруъ қилингандир. Аллоҳ таъало набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ажали яқинлашган чоғида (шундай) деб айтди:

إِذَا جَاءَ نَصْرُ اللَّهِ وَالْفَتْحُ، وَرَأَيْتَ النَّاسَ يَدْخُلُونَ فِي دِينِ اللَّهِ أَفْوَاجاً، فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَاسْتَغْفِرْهُ إِنَّهُ كَانَ تَوَّابا

«Вақтики, Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келса ва одамларнинг Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кираётганини кўрсанг, бас, Роббингни поклаб ёд эт ва Унга истиғфор айт. Албатта, У тавбаларни кўплаб қабул этувчидир», (Наср сураси).
Аллоҳ таъало Макка фатҳини ва инсонларни Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб киришини, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг вафотлари аломати қилиб қўйди ҳамда шу вақтда истиғфорга буюрди. Сизларга, эй мусулмонлар, хар бир вақтда, (хоссатан) ушбу зикр қилинган вақт ва ҳолатларда мана шу фазилатларни қўлга киритишингиз, мана шу яхшиликларга эришишингиз учун истиғфорни лозим тутишингиз ва уни кўпайтиришингиз лозимдир. Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам истиғфорни кўп қилардилар.
Имом Аҳмад ҳамда Сунан соҳиблари ибн Умарнинг ҳадисидан ривоят қилишди: «Биз бир мажлисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:

رب اغفر لي وتب علي إنك التواب الرحيم

«Роббиғфир лий, ва туб алаййа, иннакат-Таввабур Роҳийм» (маъноси: Роббим, мени мағфират қилгин ва тавбамни қабул айла. Албатта Сен ат-Тавваб-(тавбаларни кўплаб қабул қилувчи), ар-Роҳийм-(раҳмли зотсан), деб юз марта айтганларини санадик». Ибн Можанинг «Сунан»ида, жаййид-яхши санад билан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (ривоят қилиб) деди:

طوبى لمن وجد في صحيفته استغفارا كثيرا

«Саҳифасида кўплаб истиғфор топган кишига Тубо бўлсин!».
Эй Аллоҳнинг бандалари! Истиғфорнинг маъноси - Аллоҳдан гуноҳлар(и)ни ўчиришлиги, айблар(и)ни берктишлиги билан мағфират сўрашликдир. Унга гуноҳ ва маъсиятлардан четланишликни қўшмоқлик ҳам лозимдир. Аммо, «астағфируллоҳ» дея тилида айтиб, маъсиятларни қилишда эса бардавом бўлса, бас у каззобдир. Унга истиғфор манфаъат келтирмайди.
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ дедилар:

استغفار بلا إقلاع توبة الكذابين

«(Гуноҳидан) четланилмасдан қилинган тавба, каззобларнинг тавбасидир». (Салаф солиҳийнлардан) бошқаси айтдики:

استغفارنا ذنب يحتاج إلى استغفار

«Истиғфоримизнинг ўзи истиғфорга муҳтож гуноҳдир». Яъни кимки истиғфор айтиб, маъсиятдан четланмас экан, унинг истиғфори гуноҳ бўлиб, (истиғфорининг ўзи) истиғфорга муҳтождир. Тили билан истиғфор айтиб, исёнларда қолувчи каззоблардан бўлиб қолмаслигимиз учун истиғфоримизнинг ҳақиқатига назар солайлик!
Эй Аллоҳнинг бандалари! Истиғфор айтишлик учун набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ворид бўлган лафзлар мавжуд бўлиб, мусулмон киши уни айти(б юр)ишлиги лозимдир. Улардан:

رب اغفر لي وتب علي إنك أنت التواب الرحيم

«Роббиғфир лий ва туб аълаййа, иннака антат-Таввабур-Роҳийм»
(Маъноси: Роббим Сенга истиғфор айтаман ва мени тавбамни қабул айла. Албатта, Сен Тавваб-(кўплаб тавбаларни қабул қилувчи) ва Роҳийм-(раҳмли) Зотсан), дейишлик ва яна:

أستغفر الله الذي لا إله إلا هو الحي القيوم وأتوب إليه

«Астағфируллоҳ-аллазий ла илаҳа илла ҳувал-Ҳаййул-Қоййум ва атубу илайҳ».
(Маъноси: Ҳайй ва Қоййум бўлган, Ундан ўзга (ибодатга ҳақлик) илоҳ йўқ бўлган Зотдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан), дейишлик, ҳамда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедиларки:

سيد الاستغفار أن يقول العبد: اللهم أنت ربي لا إله إلا أنت، خلقتني وأنا عبدك، وأنا على عهدك ووعدك ما استطعت، أعوذ بك من شر ما صنعت، أبوء لك بنعمتك علي وأبوء بذنبي، فاغفر لي فإنه لا يغفر الذنوب إلا أنت. من قالها من النهار موقنا بها فمات من يومه قبل أن يمسي فهو من أهل الجنة. ومن قالها من الليل وهو موقن به فمات قبل أن يصبح فهو من أهل الجنة. رواه البخاري

«Истиғфорнинг саййиди-(афзали) банда:
«Аллоҳумму анта Робби ла илаҳа илла анта. Холақтаний ва ана аъбдук. Ва ана аъла аъҳдика ва ваъдика мастатоъту. Ауъзу бика мин шарри ма сонаъту. Абу-у лака биниъматика аълаййа ва абу-у бизабий. Фағфир лий, фа иннаҳу ла яғфируз зунуба илла анта» (Маъноси: Аллоҳим! Сен мени Роббимсан. Сендан бошқа (ибодатга ҳақлик) илоҳ йўқ. Сен мени яратдинг ва мен Сени қулингман. Ва мен Сенга берган аҳд ва ваъдани (адо) қила олмадим. Сендан қилиб қўйган қилмишларимнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Менга ато этган неъматларинга иқрорман ҳамда (қилган) гуноҳларимга иқрорман. Мени мағфират айла. Албатта, гуноҳларни фақатгина Сен мағфират қиласан), деб айтишлигидир. Кимки уни ишонган холда кундузи айтиб, шу куни кеч киргизишидан олдин ўлиб қолса, у жаннат аҳлидан бўлибди. Ким уни ишонган холда кечқурун айтиб, тонг оттиришидан олдин ўлиб қолса, у жаннат аҳлидан бўлибди», (Бухорий ривояти).
Ауъзу биллаҳи минаш шайтонир рожийм:

وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَوَاتُ وَالأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ* الَّذِينَ يُنْفِقُونَ فِي السَّرَّاءِ وَالضَّرَّاءِ وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنْ النَّاسِ وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ* وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُوا فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُوا اللَّهَ فَاسْتَغْفَرُوا لِذُنُوبِهِمْ وَمَنْ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ اللَّهُ وَلَمْ يُصِرُّوا عَلَى مَا فَعَلُوا وَهُمْ يَعْلَمُونَ* أُوْلَئِكَ جَزَاؤُهُمْ مَغْفِرَةٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَجَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَنِعْمَ أَجْرُ الْعَامِلِين

«Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг. Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиган, ғазабини ютадиган ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ муҳсинларни яхши кўрур. Ва улар фаҳш иш ёки ўзларига зулм қилиб қўйган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрайдилар. Гуноҳларни Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қилур? Ва улар, билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар. Ана ўшаларнинг мукофотлари Роббиларидан бўлган мағфират ва остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бўлиб, улар унда абадий қолурлар. Амал қилувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши!» (Оли Имрон сураси 133-136).

Манба: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/13543
This post was last modified: 08-18-2015, 01:38 AM by Меҳмон.
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.