mutaallim   01-01-2016, 11:47 AM
#1
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Такфирга боғлиқ шубҳалар ва уларга раддия

Барча мақтовлар оламлар Рабби Аллоҳга хос. Оламларга раҳмат қилиб юборилган зотга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига тўла-тўкист саловат ва саломлар бўлсин.
Сўнг:
Аллоҳ йўлидаги севиклиларим, ушбу мажлисда такфир борасида радикаллашган ва тажовузга қўл урганларнинг айрим шубҳалари ҳақида гаплашамиз. Қандай муноқаша қилиниши ва қандай раддия берилишини баён қиламиз. Ушбу шубҳалар шаръан бирор вазнга эга эмаслиги, балки у илмсиз кишилар орасида тарқалаётганини баён қилиш учун уларнинг шубҳаларидан мисоллар келтирамиз. Ушбу шубҳалар ҳақидаги сўзимни икки муқаддима билан очаман.
Биринчи муқаддимага келсак, илм, ишонч билдирилган ўз эгаларидангина олинади. Хоҳ у ҳукмлар ва ҳужжатларни тушунишга боғлиқ илм бўлсин, хоҳ уламоларнинг сўзларини тушунишга боғлиқ бўлсин баробардир. Батаҳқиқ илм динни танишлик учун бўлган йўл. Демак, инсонга динини қаердан олишни билишлиги лозим бўлади. Шунинг учун салафлар: ушбу илм диндир. Бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранглар, деб айтишган. Илм олим дея гувоҳлик берилган ҳамда (ақида ва манҳажи) саломат дея гувоҳлик берилган ишончли уламолардан олинади. Бу илм Китоб ва суннат далилларини тушунишликка тааллуқли бўлиши баробардир. Ҳужжатларни билишингиз етарли бўлмайди. Балки ҳужжатларни тушунишингиз талаб этилгандир Ҳужжатларни тушуниш эса уламоларга қайтиш билан бўлади. Ёки уламоларнинг сўзини тушунишга боғлиқ бўлсин. Батаҳқиқ, уламоларнинг сўзи уламоларнинг йўли орқали тушунилади. Чунки бугунги кунда кўпчилик одамлар китобларга мурожаат қиладилар. Китобларни ўқийдилар, уламоларнинг сўзларини ўзларича тушунадилар. Бу эса уларни қоқилишга олиб боради. Шунинг учун қадимдан айтилганки: кимнинг шайхи китоби бўлса, унинг хатоси тўғрисидан кўпроқ бўлади. Демак, бизга бу ишни тушуниб олишимиз лозим бўлади. У ҳам бўлса, илмда ишонч билдирилган уламоларга мурожаат қилинади. Хоҳ ҳужжатларга тааллуқли нарсаларда бўлсин ёки уламоларнинг сўзига боғлиқ бўлсин.
Иккинчи муқаддима: фитна аҳлига яқин бўлиш, улар билан ҳамсуҳбат бўлиш, улардан (илм) олиш ва уларнинг сўзини тинглаш жоиз эмас. Балки мусулмонга ўзини фитна, фирқа бўлиб бўлиниш ва ёмонлик аҳлидан узоқ қилиши вожиб бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Фитна бўлади. Унда ён бошлаган ўтирган кишидан яхшироқ, ўтирган тик тургандан яхшироқ, тик турган юриб кетаётгандан яхшироқ, юриб кетаётган югуриб кетаётгандан яхшироқдир. Ким унга кўз тикса ўз домига тортиб кетади. Кимки бошпана ёки паноҳгоҳ топса, бас, у билан паноҳлансин”. Уламолар айтадилар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу билан умматни фитналардан узоқ бўлишга тарғиб қилишни хоҳладилар. Инсон фитналар ва уларга қулоқ солишдан узоқ бўлгани сари шаръан мақтовга сазовор бўлади. Фитна юз беради. Унда ён бошлаган киши ўтирган кишидан яхшироқ бўлади. Айтдиларки: чунки ён бошлаган киши кам кўради ва оз эшитади. Агар ҳаракатланишни хоҳласа, албатта, у кўп ҳаракат қилишга эҳтиёж сезади. Демак, у ўтирган кишидан яхшироқ. Чунки у фитнадан узоқроқ…. Ўзини фитналарга (кўндаланг қилса), батаҳқиқ, у уни тортиб кетади. Ким бошпана ёки паноҳгоҳ топса, бас, у билан паноҳлансин. Бошпана Аллоҳнинг фазл-у марҳаматидан кейин у илм ва уламолардир. Кимда-ким раббоний уламоларни топса, бас, уларни лозим тутсин, уларга эргашсин ва улар айтаётган нарсаларга қулоқ тутсин. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким дажжолни эшитса, бас, ундан узоқлашсин”. Аллоҳга қасамки, киши ўзини мўмин деб билган ҳолда унинг (дажжолнинг) олдига келади ва унга қўзғатилган шубҳалар сабаб унга (дажжолга) эргашиб кетади. Ким дажжолни эшитса –дажжол фитнаси улкан, ундан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз- ундан узоқлашсин. Яъни, ундан йироқ бўлсин. Ҳар қанча ўзида (салоҳият) кўрса ҳам ундан узоқлашсин. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу суратни баён қилиб, шундай дедилар: Аллоҳга қасамки, киши ўзини мўмин деб билган ҳолида унинг (дажжолнинг) олдига келади. Мен мўминман, менга таъсирирни ўтказмайди, (дейди). Унда қўзғатилган шубҳалар сабабли унга (дажжолга) эргашиб кетади. Шубҳа ва унинг эгаларидан узоқ бўлиш вожиб. Мусулмон раббоний уламоларнинг этагини лозим тутиши вожибдир. Агар биз ушбу икки муқаддимага амал қилсак, албатта, шубҳалар эшигини аслидан тўсган бўламиз. Батаҳқиқ, шубҳалар ҳаргиз бизга етиб келмайди. Агар илмни ўз эгаларидан олсак ҳамда фитна ва унинг аҳлдидан узоқ бўлсак шубҳалар эшигини тўсамиз. Агар бу (зеҳнимизда) қарор топган бўлса мен сизларга ушбу фикр эгалари такрорлайдиган айрим шубҳаларни ва уларга қандай раддия берилишини ҳавола қиламан. Ушбу шубҳалардан бири (қуйидаги) даъволари: ҳукмдор ва раҳбарлар кофирларни дўст тутадилар. Далил шуки, хитоб қилиш ва номаларида улар (кофирлар) уларнинг дўсти эканини зикр қиладилар, улар мисол учун фалончи қадрдон халқни қутлаймиз деб ёзадилар ҳамда кофирлардан бўлган фалончи дўстимизга дейдилар. Шундай деб ўзларини кофирларни дўст тутишликларини эътироф этадилар. Ким кофирни дўст тутса, бас, у кофир. Ушбу шубҳага икки жиҳатдан жавоб берилади:
Биринчи жиҳати: бу ўринда кофирларнинг ёмонлигидан сақланиш учун тилда муҳаббат изҳор қилиш билан қалбий муҳаббат ўртасида фарқ бор. Биринчиси асло дўст тутиш жумласидан эмас. Балки дўст тутиш, у қалбда ўрнашган қалбий муҳаббатдир. Кофирларнинг ёмонлигидан сақланиш учун тилда муҳаббат изҳор қилишга шаръан изн берилган. Яъни, мисол учун ҳозир Европа давлатларидаги биродарларимиз ўша давлатларда жиноятчилар амалга оширган портлатишлардан кейин азоб чекмоқдалар. Улардан бирор киши ёки ўша ердаги мусулмонга уларнинг ёмонлигидан сақланиш учун тилида кофирларни яхши кўришини изҳор қилишининг ҳечқиси йўқ. Модомики қалби шариат асосига боғланган экан. Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди: “(Модомики, барча иш – бутун мулк Аллоҳнинг қўлида экан, демак) Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса, бас, Аллоҳга ҳеч нарсада эмас (яъни Аллоҳга бегонадир). Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир), Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур. Ва фақат Аллоҳга қайтажаксиз”. (Оли Имрон: 28). Шоҳид (ўрни) шуки, Аллоҳ азза ва жалла ушбу оятда мўминларга кофирларни дўст тутишни ҳаром қилди. Бундан бир нарсани истисно қилди. У ҳам бўлса уларнинг ёмонлигидан сақланиш учун дўстлик ва муҳаббатни изҳор қилиш. Мўмин мисол учун кофирлар орасида бўлса ҳамда жони ва молига қўрқса, бас, унга қалби иймонга ҳотиржам бўлган ҳолда тили билан муроса-и мадора қилиши жоиз бўлади. Агар бу хос зарарни даф қилиш ёки хос фойдани жалб қилиш учун бўлар экан, демак, жамият фойдаси авлороқ бобдандир. Ҳукмдор агар шунда юрт ва бандалардан ёмонликни даф қилиш бор деб билса, унга тилда юзаки муҳаббатни изҳор қилиши рухсат этилади. Ибн Жарир раҳимаҳуллоҳ ўз тафсирида ушбу оят борасида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дедилар: Аллоҳ таоло мўминларни –иборага эътибор беринглар- Аллоҳ мўминларни кофирларга лутф кўрсатишлари ва мўминларни қўйиб уларни дўст тутишларидан қайтарди. Кофирлар улар устидан ғолиб бўлишлари, натижада уларга динда хилоф бўлган ҳолларида лутф изҳор қилишлари мустаснодир. Бу Унинг ушбу қавли: “Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир)”. (Оли Имрон: 28). Агар кофирлар ғолиб бўлса, уларда куч-қувват бўлса ҳамда мусулмон ўзи ҳақида қўрқса ёки ҳукмдор мусулмонлар ҳақида қўрқса, бас, уларга тилида лутф кўрсатиши жоиз. Тилда лутф ва муҳаббат изҳор қилиши (жоиз). Ибн Жарир Суддийдан ушбу оят ҳақида шундай ривоят қилади, (Суддий) деди: дўст тутишга келсак, яъни, Аллоҳ азза ва жалланинг уларни дўст тутишдан қайтаруви, дўст тутишга келсак, бу уларни динлари учун дўст тутишидир. Бу, уламоларнинг ушбу сўзлари маъноси: дўст тутиш уларни динлари учун дўст тутиши. Уларни динлари учун дўст тутади, уларни динлари учун дўст тутгани сабабли уларга мўминларнинг айб-(камчилик)ларини (айтиб) ёрдам беради. Ким шундай қилса, бас, у мушрик. Эҳтиёт бўлиб туриши (юзаки муомала қилиши) мустасно. Бу қандай? Уларни динлари учун дўст тутиши ва мўминлардан пок-(безор) эканини тилида изҳор қилади, дедилар. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ деди: “Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир)”. (Оли Имром: 28), қавлига келсак, яъни, баъзи диёрлар ёки вақтларда уларнинг ёмонлигидан қўрққан киши мустасно. Унга ботини ва нияти билан эмас, зоҳири билан улардан сақланиши жоиз бўлади. Бухорий Абуд Дардо розияллоҳу анҳудан ҳикоя қилганидек: “Биз қалбларимиз уларни лаънатлаган ҳолда (маълум бир) қавмларнинг юзларига тиржаярдик”. Шайх Ибн Саъдий деди -Аллоҳ азза ва жалла у кишини ўз раҳматига олсин- Аллоҳ деди: “Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир)”. (Оли Имрон: 28). Яъни, улардан жонларингиз ҳақида қўрқасизлар. Шунда сизларга у сабабли қонларингизни сақлайдиган тилдаги эҳтиёткорлик ва эҳтиёткорлик ҳосил бўладиган нарсани изҳор қилишингиз ҳалол бўлади. Демак, қалб муҳаббати билан тилда муҳаббат изҳор қилиш ўртасида фарқ бор. Тилда муҳаббат изҳор қилишликдан такфирни тақозо қиладиган дўст тутишликни-ку қўя туринг шариатга хилоф чиқиш ҳам келиб чиқмайди.
Иккинчи жиҳати: бу қалб муҳаббати ва бу уларни қалблари билан яхши кўриш дея мужодала нуқтаи назаридан сизларнинг (сўзингизга) кўндик ҳам дейлик. Рақибга ён бериш бобидан кўндик ҳам дейлик, аслида эса рози бўлинмайди. Кофирни қалбда яхши кўришнинг ҳар бири ҳам иймонни бузадиган куфр бўлавермайди. Балки иймонни бузадиган қалб муҳаббати, у уларни динлари учун яхши кўришликдир. Кофирни дунё, дунёвий фойдалардан бир фойда учун яхши кўришга келсак, бас, у маъсият, исломдан чиқарадиган куфр эмас. Бунга эса Ҳатиб розияллоҳу анҳунинг қиссаси очиқ-ойдин далолат қилади. Алий розияллоҳу анҳу дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мен, Зубайр ва Миқдод ибн Асвадни жўнатиб: “Хох боғига етгунингизча йўл босинглар”, дедилар. Макка йўлидаги жой. “У ерда бир аёл бор”. У ерда бир аёл киши бор. “Унда мактуб бўлиб, ундан уни олинглар”. (Алий розияллоҳу анҳу) деди: “Жўнадик. Боғга етгунимизгача отларимиз тез суратда чопиб борди. Ва биз аёлга етиб олиб: мактубни чиқар, дедик. У: менда мактуб йўқ, деди. Менда нома йўқ. Унга: ё мактубни чиқарасан ёки кийимни ечамиз, дедилар. Сенда мактуб бор. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга шундай хабар берганлар. Ё мактубни чиқарасан ёки кийимни ечамиз. Аёл ҳур-(озод) эди. Унинг кийимларини ечиш билан таҳдид қилганларида ўрилган сочидан уни чиқарди. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга олиб келдик. Унда шундай (сатрлар) бор экан: Ҳатиб ибн Аби Балтаъадан мушриклардан иборат одамларга, яъни, Макка аҳлидан бўлганларнинг номларини айтган. Уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи ишларидан хабардор қилган. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Ҳатиб, бу нимаси?”, дедилар. Албатта бу ерда эй биродарлар, Ҳатиб (розияллоҳу анҳу)нинг мушрикларга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яқинда уларга юриш қилишларини хабар бериши… Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирор қавмга юриш қилишни хоҳлаганларида яширардилар. Бунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши мушрикларга ёрдам беришлик ҳамда муҳаббатга далолат бор. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Эй Ҳатиб, бу нимаси?”. У кишидан тафсилот сўрадилар. У кишидан тафсилот сўраганларида, бу айни иш мутлақ куфр эмаслигига далолат қилади. Агар мутлақ куфр бўлганида тафсилот сўрашга эҳтиёж тушмасди. “Эй Ҳатиб, бу нимаси?-дедилар. У киши: “Эй Расулуллоҳ! Мен ҳақимда шошилманг. Мен Қурайшга четдан келган кишиман. Унинг ўзидан эмасман. Сиз билан бирга бўлган муҳожирларнинг Маккада қариндошлари бўлиб, улар воситасида аҳли оила ва молларини ҳимоя қиладилар. Улар орасида насл-у насаб жиҳатидан бу қўлдан кетган экан, қариндошларимни унинг воситасида ҳимоя қиладиган уларга бир яхшилик қилишни хоҳладим. Куфр, муртадлик ҳамда исломдан кейин куфрга рози бўлган ҳолда қилмадим”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дарҳақиқат, у рост сўзлади”-дедилар. Яъни, у киши бунга куфр ва муртадлик қилган ҳолда қўл урмади. Бу эса ушбу феълнинг ўзи куфр эмаслигига далолат қилади. Умар (розияллоҳу анҳу): “Эй Расулуллоҳ! Менга қўйиб беринг, бу мунофиқнинг бўйнини чопай”, деди. Бу ўринда уламолар: Умар розияллоҳу анҳунинг бу ўриндаги сўзи ҳолатнинг зоҳири эътибори биландир, дедилар. Ҳолатнинг зоҳири эътибори билан. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишини маломат қилмадилар. Бироқ у кишига ушбу иш ярамайди дея баён қилдилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дарҳақиқат, у Бадрда иштирок этган. Сен қаердан биласан? Шояд Аллоҳ, дарҳақиқат, Бадр аҳлидан хабардор бўлиб: хоҳлаганингизни қилинглар, батаҳқиқ, сизларни мағфират қилдим, деган бўлса”. Ҳадис маълум бўлганидек Саҳиҳайндадир. Бу ерда эй биродарлар, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари икки ишга далолат қилади.
Биринчи иш: Ҳатиб (розияллоҳу анҳу)дан (содир бўлган) ёрдам бериш бўлмиш ушбу иш муҳаббатга далолат қилади. Унинг ўзиёқ куфр эмас. Нима учун? Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дарҳақиқат, у Бадрда иштирок этган. Сен қаердан биласан? Шояд Аллоҳ Бадр аҳлидан хабардор бўлиб: хоҳлаганингизни қилинглар, батаҳқиқ, сизларни мағфират қилдим, деган бўлса”, дедилар. Агар бирор киши айтсаки: бу ерда уни такфир қилмадилар. Чунки у киши Бадрда иштирок этган ва (гуноҳлари) мағфират қилинган. Чунки у Бадрда иштирок этган. Айтамизки: агар у куфр бўлганида мағфират қилинмасди. Тавба қилишлари мустасно. Батаҳқиқ, куфр асло фазилат сабабли мағфират қилинмайди. Куфр фазилат сабаб мағфират қилинмайди.
Иккинчи иш: у ушбу ишнинг маъсият эканига далолат қилади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Шояд Аллоҳ Бадр аҳлидан хабардор бўлиб: хоҳлаганингизни қилинглар, батаҳқиқ, сизларни мағфират қилдим, деган бўлса”. Мағфират гуноҳ ёки маъсият учун бўлади. Буни бу ўринда муҳаббат ҳақидаги сўзимизга нима алоқаси бор? Алоқаси Бухорийда ушбу қиссадан кейин ворид бўлган нарсадир. У киши: “Аллоҳ сура нозил қилди: “Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки улар сизларга келган Ҳақ (дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар!...”. (Мумтаҳана: 1)”, дедилар. Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ буни изоҳлаб, шундай дедилар: “Гоҳида кишида қариндошчилик ё бирор ҳожат учун уларни яхши кўриш юз беради. Шунда у гуноҳ бўлади. У сабаб иймони нуқсонлашади. Ҳатиб ибн Аби Балтаъа томонидан содир бўлгани каби у сабабли кофир бўлмайди. Муҳаббат дунёвий ҳожат ва дунёвий фойда учун (бўлса) ҳамда дин учун бўлмаса маъсиятдир, куфр эмас. Ҳукмдор томонидан содир бўлаётган бу ибораларнинг ҳақиқати шуки, улар тилда хитоб қилишдир. Тилда қилинган хитоб эса қалбдаги нарсага далолат қилмайди. Гоҳида унга рухсат берилган бўлади. У қалб муҳаббати дея рози бўлдик ҳам дейлик, бас, бу муҳаббат дунё учун, айтганларидек, фойдаларни алишиш учун. Дунё учун муҳаббат куфр эмас. Балки у гуноҳ. Иймонни нуқсонли қилади ва иймонни бузмайди.
Ҳурматли шайх Сулаймон ибн Салимуллоҳ Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ

Эслатма: маърузанинг 23 дақиқаси таржима қилинди. Қолган қисми қуйида алоҳида кўринишда эътиборингизга ҳавола қилинади.
mutaallim   01-01-2016, 11:54 AM
#2
Шубҳа: мусулмонларнинг ҳукмдорлари кофирларга баъзи мусулмонларга қарши урушларида кўмак беряпти

Айтадиларки: бугунги кунда мусулмонларнинг ҳукмдорлари кофирларга баъзи мусулмонларга қарши урушларида ёрдам беряптилар. Мусулмоннинг зарарига кофирга ёрдам бериш эса куфр. Яъни, мисол учун ҳозирги кунларда исломий деб аталадиган давлатлар “Исломий давлат” дея аталадиган (гуруҳга) қарши жанг қиладиган келишувга қўшилган. Бу эса кофирларга мусулмонларнинг зарарига ёрдам беришдир. Мусулмоннинг зарарига кофирга ёрдам бериш куфр. Ушбу шубҳага бир неча йўлга кўра жавоб берилади.
Биринчи важҳи: ушбу ёрдамлар (ҳақидаги хабарни) аниқлаштиришлик лозим. Бу даъволарнинг кўпи рўй бермаган ва ҳақиқий эмас. Яъни, шундай деб айтишган вақтлар ҳам бўлди: ҳарбий учоқлар Афғонистондаги мусулмонларга зарба бериш учун Саудия базаларидан чиқмоқда. Бу эса ҳақиқатда очиқ ёлғондир. Саудия бу учоқларга ўз база ва қўналғаларидан қўзғалишликка йўл бермайди. Бу аслида бўлмаган. Демак, аввало ушбу даъво қилинаётган ёрдамлар рўй берганини аниқлаштиришлик лозим. Мушрикларнинг хабарлари, мушрик ва кофирларнинг веб саҳифаларига таяниш жоиз эмас.
Иккинчи важҳи: ушбу ёрдам мусулмонлардан умумий ёмонликни қайтариш учун бўлса, бас, у талаб қилинган ва жоиздир. Агар бу ўринда оғишган фикрларни кўтариб олган айрим мусулмонлар томонидан мусулмонларга ёки мусулмон давлатлардан бўлган бирор давлатга умумий ёмонлик бўлса ва уларнинг ёмонлигини фақат кофирлардан ёрдам олиш билангина даф қилиш имкони бўлса, батаҳқиқ, бу жоиз ва ҳукмдордан талаб қилинган ишдир. Яъни, мисол учун Саддам (Ҳусайн) ва унинг армияси томонидан Қувайтга қарши жанг юз берган кезлари баъзи қўшинлардан кўмак сўраш билангина унга қарши туриш имкони бўлганди. Шунда илм аҳли бу жоиз дея фатво берди. Ҳукмдорга ўзи тўғри деб билган нарсада ёрдам олиши жоиз бўлади. Бугунги кунда эса “Исломий давлат” дея аталмиш гуруҳ исломий давлатларга қарши юриш қилишни хоҳлаяпти. Балки Ҳалиж давлатларидаги аёлларни асир олишга яқин қолгани ҳақида бир-бирларини табриклаяптилар. Эмишки, Ҳалиж аёллари уларнинг қўлида асира бўлишларига яқин қолди. Ҳақиқатда уларнинг ёмонлигини фақатгина уларга қарши кўмак олиш билан даф қилиш мумкин. Бу шаръан талаб қилинган ва у куфр деб айтилишини қўя турин у (ҳатто) маън қилинган ҳам эмас.
Учинчи важҳи: бу, кофирларга мусулмонларнинг зарарига ёрдам бериш дея кўндик ҳам дейлик. Ҳар бир ёрдам куфр бўлавермайди. Балки куфр ҳамда исломни бузувчи амаллардан бири бўлган ёрдам бериш, у кофирларга дин учун ёрдам беришликдир. Кофирларга мусулмонларнинг зарарига кофирларнинг дини учун ёрдам бериш. Бас, бу куфр ҳамда исломни бузувчи амаллардан бири. Дунёвий фойда учун ёрдам беришликка келсак, мисол учун фойдага эришай дея уларга қурол сотиш ёки кўп мол учун уларга раъй-(фикр) билан ёрдам бериш. Бу маъсият, куфр эмас. Дарҳақиқат, Ҳатиб розияллоҳу анҳунинг қиссалари юқорида ўтди. Ҳатиб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зарарларига мушрикларга ёрдам бердилар ёки ёрдам беришга қарор қилдилар. Мактуб юбордилар. Бу мактуб сабабли нима юз бериши керак эди? Мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши тезда ҳозирлик кўрардилар. Бу ёрдам бериш эканида шак-шубҳа йўқ. Бироқ ушбу иш юз бергач Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳатиб (розияллоҳу анҳу)ни шундай олиб, унга кофир дея ҳукм қилиб, у кишига мисол учун: тавба қил, исломга қайт демадилар. “Бу нимаси эй Ҳатиб?”, дедилар. Илм аҳли наздида бир қоида борки: тафсилот сўрашлик турли эҳтимоллар бор эканига далилдир. Яъни, бизда, усул илми билан шуғулланадиганларда икки қоида бор.
(Биринчи) қоида: тафсилот сўрашликни тарк этиш сўз умумий эканига далилдир, дейдилар. (Турли) эҳтимол бўлишига қарамай тафсилот сўрашликни тарк этиш сўзнинг умумий эканига далилдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (турли) эҳтимоли бўлишига қарамай тафсилот сўрамасалар, бу ҳукм умумий эканига далолат қилади.
Иккинчи қоида: тафсилот сўрашлик (турли) эҳтимоли бор эканига далилдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳатиб (розияллоҳу анҳу)га: “Бу нимаси?”, деганларида бу иш (турли) эҳтомоли бор эканига ва битта эҳтимоли бор эмаслигига далолат қилади. Ҳатиб (розияллоҳу анҳу) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бу ишни Маккадаги аҳли оилам ҳимояси учунгина қилдим дея хабар бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: барча мақтовлар Аллоҳга хос, дедилар. Агар Аллоҳ мусулмонлар зарарига бирор нарса битган бўлса, дарҳақиқат, улар олдида заиф аҳли оиламни ҳимоя қиладиган яхшилик қилдим. Бу эса хос дунёвий фойда ва ҳожатдир. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дарҳақиқат, у сизларга рост сўзлади”, дедилар. У киши: “Буни куфр келтирган ҳолда қилмадим”, дедилар. Умар розияллоҳу анҳуга эса: менга қўйиб беринг, бу мунофиқни бошини олай, деганларида шундай дедилар: “Сен қаердан биласан? Шояд Аллоҳ Бадр аҳлидан хабардор бўлиб: истаганингизни қилинглар. Дарҳақиқат, сизларни мағфират қилдим, деган”. Бу эса у куфр эмаслигида далолат қилади. У киши қилган нарса куфр эмаслигига далолат қилади. Агар у куфр бўлганида Аллоҳ азза ва жалла у кишини мағфират қилмасди.
mutaallim   01-01-2016, 11:56 AM
#3
Шубҳа: Мусулмонларнинг ҳукмдорлари кофирларга бензин сотяптилар!!

Улар такрор-такрор айтадиган ва афсуски илми йўқ кимса ҳамда ҳиссиёт ғолиб келгани сабабли хусусан аёллар орасида тарқалган шубҳаларидан яна бири: бугунги кунда мусулмонларнинг ҳукмдорлари кофирларга бензин сотяптилар, дейдилар. Бензин асбобларни ҳаракатга келтириш ашёси. Учоқ фақат бензин билан учади. Гусенитса фақат бензин билан юради. Бунда мусулмонларга қарши урушаётган кофирларга бензин сотиш билан мусулмонлар зиддига жанг қилишда кўмак бериш бор. Ушбу шубҳага бир неча йўлга кўра жавоб берилади:
Биринчи важҳи: мусулмонлар кофирларга бензин сотишни маън қилишлари ортидан мусулмонларга зарар етади ва фойдалари чиппакка чиқади. (Шу билан бирга юқорида) ёдга олинган зарар даф бўлмайди. Агар: кофирларга бензин сотиш ҳаром бўлади, деб айтсак бунинг ортидан мусулмонларга катта зарар етади. Ушбу зарар рўбарасида бирор фойда борми? Жавоб: бирор фойда йўқ. Нима учун? Маълумки, кофирларда бензиннинг бошқа манбалари ҳам бор. Дарҳақиқат, кофирлар тарих дарсидан таълим олди. Қирол Файсал раҳимаҳуллоҳ бензинни маън қилганда бу сабаб ўша кезда таъсири бўлганди. Сўнг кофирлар бу тажрибадан таълим олдилар. Ва улар бензин (етишмовчилиги) боис кучайтирилган эҳтиёт (чора)ларини олдилар. Сланецдан олинадиган сланец ёғи деб аталадиган нарса ихтиро қилдилар. Агар мусулмонлар бензинларини сотишдан маън қилинсалар бунинг ортидан мусулмонларга фақат зарар етади. (Шу билан бирга юқорида) зикр қилинган зарар даф бўлмайди.
Иккинчи важҳи: исломий давлатлар мусулмон давлатларга ёрдам бўлсин деб кофирларга бензин сотишдан маън қилинишларида, мусулмонларнинг уларга тоқати етмайди. Ва (бензин) сотмасликлари ортидан бензин сотишларидаги зарардан улканроқ зарар келади. Шариат қоидаси эса шундайки, агар зарарлар тўп бўлиб келса каттароғини даф қилиш учун енгилроғига қўл урилади. Агар зарарлар тўп бўлиб келса каттароғини даф қилиш учун енгилроғига қўл урилади.
Учинчи важҳи: бунда уларга бирор узрсиз кўмак бериш мавжуд ҳам дейлик. Бу, дунё учун, пул учун кўмак беришдир. Ва бу юқорида ўтганидек маъсият. Куфр эмас. Дунё, мол учун ёрдам бериш, бу маъсият. Куфр эмас. Ушбу важҳларнинг бари билан маълум бўляптики, ушбу важҳ ва эҳтимолларнинг барига қарамай, батаҳқиқ, бу иш куфр ва динни бузувчи амаллардан бири эмас.
mutaallim   01-01-2016, 11:59 AM
#4
Шубҳа: мусулмонларнинг ҳукмдорлари кофирлар билан битимлар тузяптилар!!

Айтадиларки: мусулмонларнинг ҳукмдорлари кофирлар билан битим тузяптилар ва катта муассасаларга киряптилар. Бунда эса дўст тутишлик бўлиб, у куфрни ҳамда Аллоҳнинг шариатидан ўзгасини ҳоким қилишликни тақозо этади. Ушбу шубҳа икки қисмдан иборат.
Биринчи қисми: битимлар тузиш ҳамда Бирлашган Миллатлар ҳайъати каби катта муассасаларга кириш кофирларни дўст тутиш бобидан. Кофирларни дўст тутиш эса куфр.
Иккинчи қисм: у Аллоҳ азза ва жалланинг шариатидан ўзгасини ҳоким қилиш бобидан. Аллоҳнинг шариатидан ўзгасини ҳоким қилиш эса куфр. Айтамизки, ушбу шубҳанинг жавоби шундайки, бу дўст тутишлик эмас. Кофирлар билан битимлар тузиш дўст тутишликдан эмас. Кофирлар билан шунга ҳожат тушганда битимлар тузиш жоиз ва у мусулмонларнинг ҳукмдори ваколатидандир. Агар битим тузилса унга вафо қилиш вожиб бўлади. Уни фақат баб-баробар қилиб ташлаш (яъни, битим бузилганини ҳар икки тараф билиши) билангина бузиш мумкин. Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Магар (Эй мўминлар), сизлар аҳд-паймон қилган мушрик кимсалар кейин (аҳдларидан) бирон нарсани бузмасалар ва сизларнинг зиёнингизга биров билан ҳамкорлик қилмасалар, у ҳолда уларнинг аҳдларини белгиланган муддатгача тўла-тўкис етказинглар! Албатта, Аллоҳ тақво қилгувчи зотларни севар”. (Тавба: 4). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кофирлар билан Ҳудайбия сулҳи каби битимлар тузганлар. Бирор кимса: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кофирлар билан Ҳудайбия сулҳини тузганларида кофирларни дўст тутган эдилар дейдими? Ҳолбуки бу маълум муддатга – ўн йилга жиҳодни тўхтатиб туришликни ўз ичига олган эди. Шак-шубҳа йўқки, мусулмон кишига бундай дейиши жоиз эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кофирлар билан (тузилган) аҳдларга вафо қилардилар. Шу жумладан Абу Рофиъ розияллоҳу анҳудан қибтий бўлган кезлари ворид бўлган (ривоят). Абу Рофиъ розияллоҳу анҳу қибтий эдилар. Қибтийлардан бўлган насроний эдилар. Айтадиларки: Қурайш мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга элчи қилиб жўнатди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрганимда қалбимда исломга муҳаббат уйғонди. Эй Расулуллоҳ! Мен Аллоҳга қасамки, улар олдига ҳеч қачон қайтиб бормайман, дедим. Мен Аллоҳга қасамки, улар олдига ҳеч қачон қайтиб бормайман. Исломни қабул қилдилар ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрганларида: мен Аллоҳга қасамки, улар олдига ҳеч қачон қайтиб бормайман, дедилар. Шунда Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам мен битимни бузмайман, дедилар. Яъни, мен битимни бузмайман ва элчини ҳибсга олмайман. Бироқ (ортга) қайт. Улар олдига қайт. Тоинки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга у киши аҳдларни бузар экан дея нисбат берилмасин. Бироқ (ортга) қайт. Агар нафсингда ҳозир айни дамда ичингдаги нарса бўлса (яъни, исломни қабул қилиш), ортга қайтарсан. Яъни: ҳозир сен бизни олдимизга улар томондан элчи бўлиб келдинг. Маълум бўлган битимлар шундайки, элчи ҳибс этилмайди ва ўлдирилмайди. Улар олдига қайт. Сўнг бу нарса қалбингда бўлса, бас, бизни олдимизга қайтарсан. (Абу Рофиъ розияллоҳу анҳу) айтади: кетдим сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, исломни қабул қилдим. Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ шундай деди: Қуръон матнлари унинг жоиз ва вожиб эканини айтган, унинг сифат ва номлари зикр қилинган, шунингдек, суннатда ёдга олинган битимларга вафо қилишга келишдилар. Уммат унинг вожиб ёки жоиз эканига ижмоъ қилди. Унга вафо қилишлик фарз. Уни тузишлик жоиз. Ушбу битимларни тузиш жоиз. Агар у тузилса унга вафо қилиш фарздир. Бу ушбу шубҳага, битимлар дўст тутиш экани жиҳатидан раддия эди. Битимлар ҳамда унда келишувлар бўлган муассасаларга кириш Аллоҳнинг шариатидан ўзгасини ҳоким қилишликдир деган шубҳага раддия беришга келсак, унга Аллоҳ нозил қилган диндан ўзгаси билан ҳукм қилиш масаласидаги катта шубҳага жавоб бериш мобайнида жавоб берамиз.
mutaallim   01-01-2016, 12:00 PM
#5
Шубҳа: Мусулмонларнинг ҳукмдорлари кофирлар билан иқтисодий муомалотлар олиб борадилар!!

Уларнинг шубҳаларидан, мисол учун айтадиларки: мусулмонларнинг ҳукмдорлари кофирлар билан иқтисодий муомалотлар олиб борадилар. Бу эса уларни дўст тутишликдир. Маълумки, анавиларнинг воқеълигига тўғри назар билан қарайдиган киши кофирлар билан (аслида) улар иқтисодий муомалотлар олиб бораётганларини билади. Агар кофирлар билан иқтисодий муомалотлар алишишлари бўлмаганда куч-қудратлари оёққа турмасди. Балки мен қатъий айтаманки, улар кўплаб жосуслик-(разведка)лардан азоб чекадилар. Чунки улар мусулмонлар ичида кофирларнинг мақсадларини рўёбга чиқаряптилар. Бироқ мусулмон ҳукмдорлар кофирлар билан иқтисодий муомала қиляптилар деган ҳужжат билан уларни кофирга чиқаришаётган ушбу шубҳа рад этиладиган шубҳадир. Бунга жавоб шундайки, кофирлар билан савдо-сотиқ муомалалари умуман дўст тутишлик жумласидан эмас. Балки у ҳаром ҳам эмас. Балки у жоиздир. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар. Шу жумладан, мисол учун Абдурраҳмон ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ворид бўлган ривоят, айтадилар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдик. Сўнг баланд бўйли мушрик киши келди. Баланд бўйли, яъни, узун. Баъзи араблар ҳануз ушбу ном билан атайди: дароз. Изоҳи эса ушбу ҳадиснинг ўзида келди: узун. Чорвани ҳайдаб келарди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Савдоми ёки ҳадями?”, дедилар. Яъни, биз чорвага, бирор чорвага муҳтожмиз. Чорвани бизга сотасанми ёки тортиқ қиласанми?, дедилар. Ёки совғами?, дедилар. У: йўқ. Балки савдо, деди. Шунда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан бир қўй сотиб олдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан бир қўй сотиб олдилар. Ушбу мушрикдан харид қилдилар. Бухорий “Саҳиҳ”да бу ҳақда шундай боб очдилар: “Мушрик ва аҳли ҳарб (мусулмонлар билан урушаётган томон) билан савдо-сотиқ қилиш ҳақидаги боб”. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётларининг охиригача яҳудлар билан савдо-сотиқ алоқаларини қилдилар. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудийдан маълум муддатга таом сотиб олдилар. Ва унга темирдан бўлган совутларини гаров сифатида қолдирдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам совутлари яҳудийда гаровда қолган ҳолда вафот этдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар. На дийнор, на дирҳам, на қул ва на чўри ташлаб кетдилар. Совутларини яҳудийга ўттиз соъ арпа эвазига гаровда қолдирдилар. Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: киши агар (мусулмонлар билан) урушаётган диёрга харид қилиш учун сафар қилса бизнинг наздимизда бу жоиздир. Бунга Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётларида Шом ўлкасига –у ҳарб диёри эди- тижорат учун (сафар қилишлари) ҳадиси ҳамда Умар розияллоҳу анҳунинг ҳадиси ва бошқа ҳадислар далолат қилганидек. Бу ҳақда бундан бошқа ўринда атрофлича айтиб ўтганман. Айтадиларки: Шунга қарамай уларнинг бозорлари ундан маъсиятга ёрдам олинадиган нарсани сотишликни ҳам ўз ичига олиши чорасиздир.
mutaallim   01-01-2016, 12:02 PM
#6
Шубҳа: Мусулмонларнинг ҳукмдорлари кофирларга совға улашадилар ва улардан совға қабул қиладилар!!

Айтадиларки: Мусулмонларнинг ҳукмдорлари кофирларга совға улашадилар ва улардан совға қабул қиладилар. Ўзларининг тантанали йиғинларига уларни чорлайдилар. Ва уларнинг чақириқларини қабул қиладилар. Буларнинг бари уларнинг даъвосига кўра ана шу ҳукмдорларни кофир эканини тақозо этадиган кофирларни дўст тутишликдир. Ушбу шубҳага жавоб шуки, бу аслида дўст тутишлик жумласидан эмас. Шаръан маън қилинган ҳам эмас. Балки у жоиз ва маълумдир. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудлардан ҳадяларни қабул қилардилар. Қурайш кофирларидан совғаларни қабул қилардилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилганларида бир кишига, Қурайшдан бўлган бир кишига замзам сувидан совға сифатида юбордилар. Қурайшдан бўлган бир кишига замзам сувидан тортиқ қилиб юбордилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудлардан ҳадялар қабул қилардилар. Шунинг учун Саудиядаги Илмий Изланишлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси шундай дея фатво берди: насроний ҳамроҳингиз сизга тақдим қиладиган таомдан ейишингиз жоиз. Хоҳ бу унинг уйида ёки бошқа ерда бўлсин. Агар сизнинг наздингизда ушбу таом зотида ҳаром ёки ҳолати номаълум бўлмаса. Чунки бу борадаги асос то далил унинг таъқиқланганига далолат қилмагунича жоиз эканидир. Айтдиларки: унинг насроний бўлиши бундан маън қилмайди. Чунки Аллоҳ таоло бизга аҳли Китобнинг таомини ҳалол қилди. Қўмита яна шундай деди: Модомики бунда қалбларини (исломга) улфат қилиш, насиҳат ва кўрсатма бериш бўлар экан фитнадан омон бўлиш ва оила ҳурматини сақлашлик (шарти) билан уларга уйимизда бизни зиёрат қилишларига изн беришимиз жоиз бўлади. Шояд чиройли муомала ва зиёрат одобларига риоя қилишда исломнинг бағрикенглигини топсалар. Натижада насиҳатни қабул қилиб, исломга кирсалар.
mutaallim   01-01-2016, 12:04 PM
#7
Хатарли шубҳа: Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш!!

“Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш” шубҳаси, айтадиларки: ушбу ҳукмдорлар Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қиладилар. Бу эса куфр. Чунки Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир”. (Моида: 44). Биз ушбу ҳукмдорларни шариатдан ўзгасини ҳоким қилаётганлари ва Бирлашган Миллатлар ташкилотига ҳукм сўраб мурожаат қилаётганларини кўряпмиз. Бу эса Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш. Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш эса куфр, дейдилар. Ушбу шубҳага бир неча жиҳатдан жавоб берилади:
Биринчи жиҳати: Қуръон ва суннатда мавжуд бўлмаган ҳар бир ҳукм ҳам Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш эмас. Балки Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш Аллоҳнинг шариатига хилоф келадиган ишлардадир. Кўплаб тартиб-(қоида)лар Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш бобидан эмас. Балки у Аллоҳ нозил қилгани билан ҳукм қилишдир. Бу одамлар ҳаётини тартибга соладиган ва Аллоҳнинг шариатига хилоф келмайдиган тартиб-(қоида)ларда. Йўл тартиб қоидалари, фуқаровий қоидалар, жиноят қоидалари, Аллоҳнинг шариатига хилоф келмайдиган жазолар каби. Тартибдаги тезликдан оширган кимсанинг жазоси каби ва шунга ўхшаш. Ушбу ҳукмлар ҳукмдордан талаб этилгандир. Чунки бунда одамларга фойда бор. Ҳамда у Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш эмас.
Иккинчи жиҳати: ушбу оят аҳли суннанинг ижмоъси билан мутлақ суратда (изоҳланган) эмас. Чунки Аллоҳ азза ва жалланинг қавли: “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан,…”. (Моида: 44). Эй биродарлар, у ҳукмдорларга қайдланганми? Ҳукмдорларга қайдланган эмас. “Кимда-ким”, бу одамларнинг барини ўз ичига олади. Яхши, менга қулоқ солинглар! Маъсият қилаётган кимса Аллоҳ нозил қилгани билан ҳукм қилдими? Соқолини оладиган кимса Аллоҳ нозил қилгани билан ҳукм қилдими? Аллоҳ нозил қилгани билан ҳукм қилмади. Чунки ваҳийни олиб келган зот соқолларини мўл қўярдилар. Ҳамда аҳли суннанинг ижмоъси билан бу куфр эмас. Балки у маъсият. Шунинг учун шайх Носир Албоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: бир марта масжид олдидан ўтиб, жума ўқидим. Маруза қилувчи, яъни, ҳиссиётга берилган киши шим кийиб олган, соқоли олинган эди. Маруза эса Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш ҳақида эди. Ушбу масала билан мутлақ кофирликда айблади. Киши минбарни силкитиб юборарди. Намоз ўқиб бўлгач унга салом бердим ва ғайратига ташаккур билдирдим. Айтдимки: бироқ сиз, Аллоҳ устингиздан баракалар ёғдирсин, Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш ва у куфр экани ҳақида сўзладингиз. Мен эса сизни Аллоҳ нозил қилгани билан ҳукм қилмаётганингизни кўряпман. Чунки сизнинг соқолингиз олинган. Ва ушбу тор шимни кийиб олибсиз. Бу Аллоҳ нозил қилгани жумласидан эмас. Шайх унга ушбу оят мутлақ суратда (изоҳланган) эмаслигини ўргатмоқчи бўлдилар. Шунинг учун Шайхул Ислом Ибн Таймия (раҳимаҳуллоҳ) зикр қиладиларки: ҳукм қилиш остига ҳатто мактабдаги гўдаклар ўртасида ҳукм қилиш, ҳатто имтиҳонда болалар ўртасида ҳукм қилаётган мударрис ҳам киради. У ҳам ҳукм қилиш остига киради. Унга адолат қилиши вожиб бўлади. Агар ўқувчилар ўртасида адолат қилмаса, бунга бир даража қўшса, чунки унинг отаси синфдоши. Буниси эса (мансабдор) кишининг боласи. Яъни, яхшиликни риоя қилиб: отанга салом айтиб қўй, дейди. Бу улар ўртасида Аллоҳ нозил қилгани билан ҳукм қилмади. Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилгани билан ҳукм қилмади. Бироқ у куфр эмас. Ушбу оят мусулмонлар ижмоъси билан мутлақ суратда эмас. Аҳли сунна вал жамоани назарда тутяпман. Балки бу борада гуноҳи кабирага қўл уриш сабаб кофирликда айблайдиган хаворижлар хилоф чиқди.
Учинчи жиҳати: ушбу ҳукм ҳукмдорларга хос дейлик ҳам, батаҳқиқ, Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш бир неча қисмга бўлинади:
Биринчи қисм: Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилишни ҳалол санайди, уни ҳалол деб билади. Бу куфрдир.
Иккинчи қисм: Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилишни ҳалол санамайди. Бироқ Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш Аллоҳ нозил қилгани билан ҳукм қилишдан яхшироқ деб билади ва ҳатто у ҳалол деб айтмайди ҳам. Бироқ Аллоҳнинг шариатига хилоф бўлган ушбу ҳукмлар Аллоҳнинг шариатидаги ҳукмлардан афзалроқ ва яхшироқ, дейди. Бу куфрдир.
Учинчи қисм: ушбу ҳукмлар Аллоҳнинг ҳукми билан баробар деб билади. Айтадики: бари баробар. Муҳими адолат. Муҳими адолат қилиш. Аллоҳнинг шариати билан ҳукм қиламизни, Аллоҳнинг шариатидан ўзгаси билан ҳукм қиламизми бари баробар. Муҳими адолат. Бу куфрдир.
Охирги қисм: шаҳват ёки дунё учун Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилади. Ҳамда ушбу ҳукмлар Аллоҳ азза ва жалланинг ҳукмгидан яхшироқ ёки баробар деб билмайди. Бу эса кичик куфр. Кичик куфр, яъни, катта куфр сирасидан эмас. Балки у гуноҳи кабиралардан бўлган катта, улкан гуноҳ. Унинг соҳиби ҳақида қўрқилади. Дарҳақиқат, саҳобалар замонидан шу кунимизгача бўлган салафларнинг сўзларини ўрганиб чиқдик. Натижада салафлар сўзининг аксари айни шу тафсилотни айтганини топдик. Ушбу тафсилотни айтганини (топдик). Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш доим ҳам куфр бўлавермайди. Баъзиларини мутлақ ҳукм қилганини топдик. Бироқ унинг сўзидан тафсилот англашилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Ибн Жарир ва бошқалар собит санадлар билан шундай деганларини ривоят қилди: “У кичик куфр”. У кичик куфр. Салафларнинг сўзида ҳам шундай. Дарҳақиқат, ҳужжатларда аҳли суннат вал жамоанинг элликдан кўпроқ имоми ва олимлари ушбу тафсилотни айтиб ўтганини топдик. Ушбу тафсилотга зид келадиган сўзга воқиф бўлмадим. Бироқ бу ўринда баъзи илм аҳлининг мутлақ сўзи бор. У ушбу тафсилотга зид келмайди. Балки ушбу мутлақни уламолар ёдга олган ана шу тафсилотга йўямиз. Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳу азза ва жалла зикр қилганларидек ана шу аҳли сунна вал жамоанинг йўлидир.
Бошқа жиҳати: ушбу ҳукм куфрга олиб борувчи турдан деб кўндик ҳам дейлик. Аҳли сунна вал жамоа наздида маълумки, ким куфрга қўл урса юқорида ўтганидек шартлар тўпланиб, тўсиқлар бартараф бўлгандагина унга куфр ҳукми берилади. Уламоларнинг бу бобдаги ана шу ишга далолат қиладиган сўзлари жуда кўп. Дарҳақиқат, бу юқорида ўтди. Бирлашган Миллатлат ташкилоти ва шунга ўхшашларга ҳукм сўраб мурожаат қилиш, у ана шу жавоблар остига киради. Бошқа бир жиҳатдан эса у мусулмонларга яхшилик олиб келадиган ва улардан ёмонликни даф қиладиган битимлар тузиш бобидандир. Батаҳқиқ, бу мусулмонлардан ёмонликни даф қилиш воситаларидан бир восита. Агар мусулмонлар унга қўшилмаса, албатта, ушбу восита билан ёмонликни даф қилишни қўлдан бой берадилар. У Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш бобидан эмас.
mutaallim   01-01-2016, 12:06 PM
#8
Шубҳа: Бугунги кунда ҳукмдорлар қулоқ солиб, итоат қилинадиган иш эгаларидан эмас!!

Айтадиларки: бугунги кунда мавжуд ҳукмдорлар қулоқ солиб, итоат қилинадиган валийюл амр (иш эга)ларидан эмас. Чунки ҳукмдор ва шаръий раҳбар, у барча мусулмонлар устидан бошқарув олиб борадиган бош ҳукмдордир. Фақат бош ҳукмдорга байъат бериш лозим бўлади. Фақат бош ҳукмдорга қулоқ солиб, итоат қилиш вожиб бўлади, дейдилар. Дарсимизда бунга ишора қилиб ўтдик. Бироқ ушбу шубҳага жавобни таъкидлаб ўтамиз. Айтамизки: ушбу шубҳага жавоб бир неча жиҳатдандир:
Биринчи жиҳати: бош ҳукмдорни тайинлаш вожиблигидаги мавжуд ҳикмат бир неча ўлкаларда ҳукмдорлар тайинлашда ҳам мавжуддир. Ҳукмдор тайинлашдан мақсад, у мусулмонлар жамоатини тартиблаш, уларда шариат жорий қилувчининг мақсадларини рўёбга чиқариш, азият ва зулмни даф қилиш. Ушбу ҳикмат ўлкалар бир неча ададда бўлганда ҳукмдорлар тайин қилишда мавжуддир.
Иккинчи иш: илм аҳли мусулмонлар учун бир халифа бўлиш узрли ёки имконсиз бўлганда ўлка ҳукмдори шаръий раҳбар бўлиб, у бош ҳукмдор (ваколатларига) эга бўлади, дедилар. Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар: “(Асли) суннат мусулмонларга бир ҳукмдор бўлиб, қолганлари унинг ноиблари бўлишлигидир. Уммат ҳукмдорнинг баъзи буйруқларига бўйсунмай, унинг бошқарувидан чиқадиган бўлса ва ҳукмдор (бошқарувдан бўйин товлаганларни жиловлаб олишдан) ожиз қоладиган ёки бундан бошқа ҳолатлар бўлса, умматни бир қанча ҳукмдорлар бошқараверади. Ушбу ҳукмдорларнинг ҳар бирига (шариат чегарасини бузганларга) жазо қўллаши ва ҳақ-ҳуқуқларни тўла-тўкис адо этишлиги вожиб бўлади”.
Шайхул Ислом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Барча мазҳаб имомлари бир ёки икки шаҳарга куч билан ғолиб бўлган кишига барча нарсаларда бошқарув ҳукми берилишига ижмоъ қилишди. Агар шундай қилинмаса дунё асло ўнгланмайди. Чунки одамлар узоқ замонлардан бери, то имом Аҳмаддан олдинги даврдан тортиб бизни кунимизгача бир ҳукмдор атрофида тўпланишмаган. Имомлар уламолардан бирортасини ҳукмлардан бирортаси фақатгина (битта) катта ҳукмдор (бўлсагина) саҳиҳ (тўғри) бўлади деб зикр қилишганини билмайдилар”.
Имом Шавконий раҳимаҳуллоҳу азза ва жалла шундай дедилар: “Ислом атрофга тарқалиб, майдони кенгайиб, чекка-(томон)лари бир-биридан узоқлашгандан кейин маълумки ўлкалардан ҳар бир ўлкада ҳукмдор ёки султон бошқарувига айланди. Бошқа ўлкада ҳам шундай. Бошқа ўлка ва унинг бошқарувига қайтадиган ўлкаларда баъзиларига буйруқ ва қайтариқ боғлиқ бўлмайди. Ҳукмдор ва султонларнинг бир неча ададда бўлишларини зиёни йўқ. Ушбу ҳукмдорнинг буюрган буйруқлари ва қайтарган қайтариқлари ижро этилиб турилган мамлакат аҳлига, унга (ҳукмдорга) байъат берганларидан кейин (ўша мамлакатдаги) ҳар бир кишига унга итоат қилишлари вожиб бўлади. Бошқа мамлакат аҳлининг ҳолати ҳам ҳудди шундай бўлади.
Бир мамлакатда ҳукмдорнинг бошқаруви собит бўлган ва ўша мамлакат фуқаролари унга байъат берган бўлиб, ана шу бошқарувни талашиб чиққан кишининг ҳукми, тавба қилмайдиган бўлса қатл қилинмоқлигидир.Бошқа ўлка аҳлига унга итоат қилиши вожиб бўлмайди.
Шуни яхши билгинки, чунки бу шаръий қоидаларга муносиб ва далиллар далолат қилган маъноларга мувофиқдир. Ҳамда зеҳнингдан бу ҳужжатларга зид келадиган ҳар қандай сарқитларни чиқариб ташла. Демак (билишинг лозим бўлган нарса шуки), исломнинг аввалидаги исломий бошқарув билан бугунги кундаги бошқарув орасидаги фарқ кундузи чарақлаб турган қуёшдан ҳам равшанроқдир.
Кимки бу ҳолатни инкор қиладиган бўлса, ҳужжат билан хитоб қилинишга нолойиқ довдир экан. Чунки уни бу ҳужжатларга ақли етмайди”. У кибр қилувчи бўлиб, унинг сўзига қайрилиб ҳам қаралмайди.
mutaallim   01-01-2016, 12:08 PM
#9
Шубҳа: мусулмонларнинг ҳукмдорлари жиҳодни бекор қилдилар!!

Ҳукмдорлар жиҳодни бекор қилдилар. Бу эса уларнинг кофир экани ва уларга қарши бош кўтариб чиқишни тақозо этади. Ушбу шубҳага жавоб шуки, жиҳод ҳукмдор ваколатидандир. Жиҳод ҳукмдор билан бирга бўлади. Жиҳоддаги фойдага назар ташлаш уламоларнинг машваратидан кейин ҳукмдорга хос. Унга назар ташлаши вожиб бўлади. Агар умматнинг ҳолатида жиҳоддан тўсадиган нарсани кўрса ундан тийилади. Агар умматнинг ҳолатида жиҳодни талаб этадиган нарсани кўрса уни қоим қилади. У жиҳодни бекор қилиш эмас. Балки у Аллоҳнинг ҳукмини ўз ўрни ва ўз жойига туширишлик. Бунинг сабаби шуки, жиҳод эй биродарлар, бир қанча босқичлардан ўтган. Жиҳод бир қанча босқичларни босиб ўтган.
Биринчи босқич: сабр ва қўлни тийишга буйруқ. Бу қанча (давом этди)? Макка босқичининг бари. Мусулмонлар заиф бўлгани учун сабр ва қўлни тийишга маъмур эдилар.
Иккинчи босқич: буюрилмаган ҳолда урушга изн берилиш босқичи. “Ҳужумга учраётган зотларга мазлум бўлганлари сабабли (жанг қилиш) изни берилди. Албатта Аллоҳ уларни ғолиб қилишга қодирдир”. (Ҳаж: 39). Буюрилмаган ҳолда урушга изн берилди.
Учинчи босқич: тажовуз қилганларга қарши жанг қилишга буйруқ. “Бас, ким сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам уларга … тажовуз қилинг!”. (Бақара: 194).
Тўртинчи босқич: Қиличга буйруқ. “Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган … кимсаларга қарши … жанг қилингиз!”. (Тавба: 29). (Ва бошқа) оятлар. Дарҳақиқат Шайхул Ислом Ибн Таймия, Ибн Касир ушбу босқичларга боғлиқ ҳукмни баён қилдилар. Шояд биз уни азондан кейин ёдга олармиз инша Аллоҳу азза ва жалла. Ҳа (шундай).
Айтаманки: эй биродарлар, Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ, Ибн Касир, Ибнул Қаййим ва бир жамоа уламолар жиҳоддаги ушбу босқичлар насх қилинмаган, бир-бирини бекор қилмаган, дея баён қилдилар. Балки у уммат ҳолатига қараб боқий қолади. Агар уммат заиф ҳолатда бўлса, батаҳқиқ, унга сабр ва қўлни тийиш вожибдир. Агар қудрат ҳолатида бўлса ҳамда жиҳод қилишга ундов бўлса, батаҳқиқ, жиҳодни қоим қилиш вожибдир. Ҳукмдорга назар ташлаши вожиб бўлади. Агар умматни заиф ҳолатда топса, батаҳқиқ, сабр ва қўлни тийиш босқичини олади. Бунга Ийсо алайҳиссалом охир замонда тушиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатлари билан ҳукм қилишлари далолат қилади. Аллоҳ у кишига: дарҳақиқат, Мен уларга қарши бирор кишининг жанг қилишга қудрати етмайдиган бандаларимни юбордим. Бандаларимни Тур (тоғи)га олиб чиқ, дея ваҳий қилади. Яъни, Аллоҳ азза ва жалла Ийсо алайҳиссаломга: дарҳақиқат, Мен бандаларимни юбордим, дея ваҳий қилади. Улар Яъжуж ва Маъжуж. Қудрати етмайди, яъни, бирор киши уларга қарши жанг қилишга қодир эмас. Бандаларимни Тур (тоғи)га олиб чиқ. Яъни, Тур (тоғи)га кўтарилинглар. Бу заифлик ва қудратсизлик ҳолати. Уларга қарши жанг қилмайдилар. Балки мусулмонларни сақлайдиган нарса билан ҳимояланадилар. Бу эса ушбу ҳолат-(босқич)лар боқий қолишига далолат қилади. Чунки бу ҳолат замон охирида бўлади. Бу эса жиҳод фақат куч ва қудрат ҳолатида бўлишига далолат қилади. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли умумий эканига биноан хос ва умумий қудрат бўлиши лозим: “Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар”. (Тағобун: 16). Ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Сизларни бирор ишга буюрганимда, бас, уни қодир бўлганингизча адо қилинглар”. Дарҳақиқат, Аллоҳ кўр ва чўлоқ кишидан қудратлари йўқлиги сабаб ҳаражни йўқ қилди. Агар хос ёки умумий қудрат бўлмаса, батаҳқиқ, жиҳод талаб қилинмайди. Шунингдек, куч ҳам. Куч қурол, маҳорат ва ададдадир. Агар ҳукмдор умматнинг қурол ёки маҳорат ёҳуд ададда кучи йўқ эканини топса, батаҳқиқ, у жиҳодни қоим қилмайди. Бироқ унга тайёргарлик кўриши вожиб бўлади. Чунки Аллоҳ азза ва жалла жангда қурол ва маҳоратдаги куч ҳақида шундай деди: “(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни … қўрқувга солурсизлар”. (Анфол: 60). Аллоҳ азза ва жалла деди: “(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч … тайёрлаб қўйингизки”. (Анфол: 60). Ушбу “куч”ни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам изоҳлаб шундай дедилар: “Огоҳ бўлингизким, батаҳқиқ, куч ўқ узишликдир”. Яъни, қуролдан фойдаланишдаги маҳорат. “Эгарланган отларни”. (Анфол: 60). Уламолар: бу асбоб-анжомдаги куч, дедилар. Бу асбоб-анжомдаги куч. Чунки отлар ўша замонда жангдаги энг кучли асбоблардан эди. Шунинг учун ўлжаларда суворийга пиёдадан кўпроқ улуш берилган. Бугунги кунда эса асбоб-анжомлар янгиланди. Ушбу кучда бир шарт рўёбга чиқиши лозим. У ҳам бўлса душманни қўрқитишидир. Шунинг учун Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳга ёшлар боғланди. Ва: эй шайх, жанг қилишни хоҳлаймиз, кофирларга қарши уруш қилишни истаймиз, дедилар. (Шайх): эй фарзандларим, сабр қилинглар! Сизларга жанг қилиш ҳалол бўлмайди. Чунки сизларнинг унга тоқатингиз етмайди. Сизлардаги қурол-аслаҳалар душманингиздагига нисбатан танклар олдидаги ошхона пичоқлари каби. Бирор фойда келтирмайди.
Ададдаги кучга келсак, маълумки иш аввал бошда бир мусулмон ўнтага қарши борарди. Сўнг Аллоҳ умматдан (бу ададни) енгиллатди. Бир (киши) икки (киши)га қарши чиқадиган қилди. Агар кофирларнинг адади шундан ошса мусулмонларга улар билан уруш қилмаслик жоиз бўлади. Аллоҳ умматдан (бу ададни) енгиллатди. Юз икки юзга қарши, минг икки минга қарши чиқадиган қилди. Агар кофирлар шу ададдан ошса мусулмонларга улар билан жанг қилмаслик жоиз бўлади. Улар билан жанг қилмаслик ҳаром бўлади, деб айтмаймиз. Яъни, жиҳод қилиш ваколати берилган ҳукмдор фойдага қарайди. Дарҳақиқат, уларга қарши жанг қилишда фойда кўряпти. Гарчи мусулмонлардан ададлари кўпроқ бўлса-да. Бироқ бу ўринда айтишни хоҳлаётганимиз шуки, агар ҳукмдор кофирларнинг адади мусулмонларнинг ададидан кўпроқ эканини, бир мусулмон икки кофирга қарши жанг қилишдан кўпроқ эканини кўрса, батаҳқиқ, унга жанг қилмасликни тўғри деб билиши жоиз бўлади. Бу билан жиҳод бекор қилинган бўлмайди. Балки у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг амрига тушуришликдир.
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.