Abu Uways   10-18-2014, 07:18 AM
#1
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух. Саволим! Намозни маркабда укиш сурати кандай булади,масалан автобусда,кандай ва кай сурата укилади,куллар богланадими...? Шунга ухшаш. Илтимос шуни жавобини ёзиб куйсейлар.
Муслим   10-19-2014, 12:17 AM
#2
(10-18-2014, 07:18 AM)Abu Uways Wrote: Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
(10-18-2014, 07:18 AM)Abu Uways Wrote: Саволим! Намозни маркабда укиш сурати кандай булади,масалан автобусда,кандай ва кай сурата укилади,куллар богланадими...? Шунга ухшаш. Илтимос шуни жавобини ёзиб куйсейлар.
Машина, поезд, учоқ ва чорва ҳайвонларни минган одам қандай намоз ўқийди?

Савол: Сафарга чиққан одам ўз жони ёки молига зарар етишидан қўрқадиган бўлса, фарз намозларини ўтирган машина, поезд, учоқлар ичида ва ҳайвон уловлар устида ўқиши жоизми? Бундай одам уловлар кетаётган томонга қараб ўқиши керакми ёки қибла тарафга қараб ўқиши шартми? Ёхуд фақат намозни бошлашда қиблага йўналиб, кейин эса улов йўналишига қараб ўқиса бўладими? Агар саволимизнинг жавоби «ўқиса бўлади» бўлса ва хавф бўлмаган пайтларда машина баъзи жойларда қисқа ҳордиқ учун тўхтаганида намоз ўқиш учун кетилса, машина намозхонни кутмай кетиб қолиши, натижада, йўловчи ўзини қийин аҳволга тушириши ёки, тушиб қолгач ёнида кетиш учун пули бўлмаслиги мумкин. (Бундай пайтда қандай намоз ўқиш керак?).
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар йўловчи машина ёки поезд ёхуд учоқ ё чорва уловга минган бўлса ва фарз намозни ўқиш учун тушганида ўз жонига жабр бўлиши хавфида бўлса ёки намоз ўқиши мумкин бўлган жойга етиб боргунича намознинг вақти чиқиб кетишини аниқ билса, Аллоҳнинг қуйидаги оятларининг умумий маъноларига кўра, ўз имкониятига қараб намозини ўқийверади:
(لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا)
«Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди» (Бақара: 286);
(فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ)
«Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар» (Тағобун: 16);
(وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ)
«(Ва Аллоҳ) бу динда сизларга бирон хараж-танглик қилмади» (Ҳаж: 78).
Аммо йўловчининг мазкур уловлар кетаётган томонга қараб намоз ўқиши ёки давомий суратда қибла тарафга йўналиши ёки намознинг бошидагина қибла тарафга йўналиб кейин бошқа тарафларга йўналиши, буларнинг барчаси унинг имкониятига қарабдир. Агар буларнинг барчасига ҳам қодир бўлмаса, юқорида айтиб ўтилган далилларга кўра, Аллоҳ таолодан имкони борича қўрқиб (намоз ўқийверсин). Бу айтганларимиз фарз намози ҳақида эди.
Нафл намозларни адо этишда эса, кенг имкониятлар бор. Мусулмоннинг саволда айтиб ўтилган уловларда, гарчи баъзи жойларда тушса ҳам, шу уловлар йўналган тарафга қараб намоз ўқиши раводир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уловлари устида улови кетаётган тарафга қараб намоз ўқийверар эдилар. Бироқ, (ҳаж ёки умра қилиш учун кетар экан) эҳром кийган пайтида йўлда давом этар экан, намоз ўқиш учун қибла тарафга йўналиши афзалдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 1375 - 2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Манийъ

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
1276   01-02-2016, 01:23 PM
#3
Савол: Ассалому алайкум. Биз ҳозир сафардамиз. Тўрт кунлик поезд сафарида биз ибодатларимизни қолдирмаслик учун ўтирган ҳолда намозларимизни адо қиляпмиз. Тик туриб ўқишнинг имкони йўқ. Шунинг ҳукмини айтсангиз.
Admin   01-02-2016, 01:31 PM
#4
Жавоб: Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Поездда туриб намоз ўқишнинг имконияти бор. Ўтириб ўқишлик дуруст эмас.

Ўктам Абу Абдирраҳман
22 Робиул аввал 1437 ҳ. - 02.01.2016
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.