0304   02-15-2016, 01:05 PM
#1
Jabhatun nusro ham havorijmi
Admin   02-15-2016, 01:29 PM
#2
Жабҳа ан-Нусра ҳақида уламоларнинг сўзлари

بسم الله الرحمن الرحيم

Саудия муфтийси Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх:
Саудия мамлакатининг бош муфтийси ҳурматли шайх Абдулазиз Оли Шайх ёшларни Сурияда жиҳодга ундаётган шахс ва доираларга нисбатан қаттиқ ёндашиб, Аллоҳдан қўрқишлари, улар қўл урган иш хато эканини билишлари лозимлигини айтдилар. Ҳазратлари “Риёз” (рўзномаси)га баёнотда, бунга нолойиқ бўлган ҳолда ёшларга жон-жаҳдлари билан йўл-йўриқ кўрсатаётган анавиларга ёшларимизни у ерга боришга ундашдан тийилишлари вожиб дедилар. Саудия мамлакати бош муфтийси шайх Абдулазиз Оли Шайх Ички Ишлар вазирлиги баёноти эълон қилган жамоат ва ҳаракатлар, баёнот ўз ичига олган “Ал-Қоида ҳаракати”, Араб Жазираси, Яман ва Ироқдаги ал-Қоида ташкилоти, ИШИД, “Жабҳа ан-Нусра”, Саудия мамлакати ичидаги “Ҳизбуллоҳ”, “Ихвон ал-Муслимин” жамоати, “Ҳусий” жамоати – бирор яхшилик йўқ бўлган жамоатлардир дея маълум қилдилар.
Манба: https://tavhid.com/forum/showthread.php?...32#pid6832

Фазилатли шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим ал-Бухорий ҳафизаҳуллоҳ дедилар:
Аллоҳ сизларга барака ато этсин, бу ерда ҳам аҳли суннани ўлдирдилар. Шу ерда (Саудия) Қироллигида. Ҳаракатланиш йўллари ва кўчаларда портлатадилар ва ўлдирадилар. (Ушбу қилмишларни) у ер, бу ерда ва баъзи юртларда жиҳод номи остида қиладилар. Тўғрими? Шундай эмасми? Ёлғончилар «Ансор Шариъа» (Шариат ёрдамчилари) эмиш. (Улар) ўзи кимни ёрдамчилари, билмайман. Шунингдек, «Жабҳа Нусра», «Исломий Давлат». Булар нимаси ахир?! Бизнинг бошга битган балолар. Сўнг фақат ўзларининг даъватчиларига мурожаат қиладилар. Фақат кимга? Залолат раҳнамоларига. Ўшалар ва уларнинг шайхлари ҳақида изланинг. Улар залолат даъватчилари, оғишган фикр эгалари эканини топасиз. Аллоҳдан паноҳ сўраймиз!
Манба: https://tavhid.com/fatvolar/minhaj/turli...b-otirasiz

Аллома Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ дедилар:
Ҳоламнинг набирасини бир неча кун олдин, у муртад деган даъво билан ўлдирдилар. Чунки у уларга қарши бошқа жабҳада эди. Жабҳаларни ҳар иккиси ҳам йўлдан адашган. Хоҳ «Нусра» бўлсин ёки ИШИД. Бироқ ана у ёмонроқ. Чунки у ҳар иккиси ҳам мўмин хусусида на аҳдга ва на бурчга боқадилар.
Манба: https://tavhid.com/video/firqa/iroq-shom...g-haqiqati

Ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Рамзон ал-Ҳажирий ҳафизаҳуллоҳ дедилар:
Ал-Қоида ушбу асрда (хаворижларнинг) онасидир. Дарҳақиқат, уни ушбу фирқа ва жамоатлар ташкил қилди. Ҳозирда ИШИД ва Жабҳа ан-Нусра унинг фарзандларидир. Жабҳа ан-Нусра ва ИШИД ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. У ва бу томонга ўгирилгандаги танга(нинг икки томони) каби. Улар ўртасидаги ихтилоф дунёвий, сиёсий ихтилофдир. Тарбия, фикр ва ақидалари бир. Албатта, мен ИШИД борасида жилов ва сўзни қаттиқ оладиган ва Жабҳа (ан-Нусра) ҳақида сукут сақлайдиганлардан ажабланаман. Гўёки у (Жабҳа ан-Нусра) покдомонроқ ва Аллоҳга яқинроқ. Балки уларнинг бари хавориж. Гарчи улар билан булар ихтилоф қилсалар-да айни тарбия, ақида ва фикрларда бардавомдирлар.
Манба: https://tavhid.com/kitoblar/adashgan-toi...orijlardir

Шайх, доктор Холид ибн Доҳвий Аз-Зофирий ҳафизаҳуллоҳ дедилар:
Ўзларидан бошқа бирор кишини мусулмон деб билмайдиганлардан иборат ишидчилар, “Жабҳатун Нусра” ва улардан бошқа ҳозирги аср хаворижлари нима қилаётганига қаранг. Хаворижлар мусулмонларни кофир дея ҳукм қилишни тўғри деб биладилар. Лалакаий раҳимаҳуллоҳ зикр қилади: икки хавориж ҳаж қилиб, Каъбани тавоф қилардилар. Ҳаж мавсуми. Ҳожиларнинг адади қанча? Минглаб ёки миллионларча. У киши айтадилар: Каъбани тавоф қилардилар. Ушбу хавориж ўз шеригига: ушбу жамоатни кўряпсанми?-деди. У: ҳа, деди. У эса: улар орасида жаннат аҳлидан бўлган бирор киши йўқ. Фақат мен ва сен, деди. Шунда шериги сергак тортиб, унга: кенглиги осмонлар ва ерча бўлган жаннатда фақат мен ва сенми? Сени ҳам, йўлингни ҳам тарк этдим, деди. Шунда ҳозир жаннатда ким қолди? Ушбу хаворижнинг ёлғиз ўзи!! Ана шу, жамиятларга нисбатан қарашлари. Салбий қараш. Ғам-ташвишлари, динлари, ишлари ва машғулотлари ислом юртлари, мусулмонларнинг ўлкалари(га ҳужум қилиш)дир. Уларни Халиж давлатлари, Қиролликда, Қувайт, Амирликда, аслида исломий деб билишмайдиган ушбу юртларда портлатадилар, вайрон қиладилар, кофир дея ҳукм қиладилар. Агар ушбу юртлар исломий бўлмаса, унда ислом қаерда экан? Мусулмон ҳукмдорлар ва гумонимизча тоат ва салоҳият аҳли ҳукм юритадиган юртлар. Ўз халқларини яхши кўрадилар. Халқлари ҳам уларни яхши кўради. Масжид ва вақфлар бино қиляптилар. (Қилган) яхшиликлари ернинг турли бурчакларида.
Манба: https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=3290
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.