Admin   08-03-2010, 10:24 PM
#1
У хотин ўша куннинг рўзасини тўла тутиши керакми?

Савол: Хотин киши рамазон ойининг охирида ҳайз кўрган ёки нифос даврининг охирида бўлган ва бомдод намозидан кейин қон тўхтаганини кўрган бўлса, ўша куннинг рўзасини тўла тутадими ёки йўқми? Агар ғусл қилиб, рўзасини бошлаганидан кейин, бирдан, одат кунлари тугаган бўлишига қарамай ҳайз ёки нифос қони келиб қолса, рўзасини бузадими ёки бу қон рўзасига таъсир қилмайдими?

Жавоб: Аввало, саволнинг биринчи қисмига тўхталайлик: агар аёлнинг ҳайз ёки нифос қони (рамазонда) кундуз куни тўхтаса, у ғусл қилади, намоз ўқийди ва куннинг қолган қисмини рўзадор бўлиб ўтказади. Кейин эса бу куннинг қазосини тутиб беради. Қазосини тутиб бериши фарздир.
Саволнинг иккинчи қисмига келсак: ҳайз қони тўхтагач ғусл қилса ва яна қон келганини кўрса, унга эътибор берилмайди. Умму Атийя разияллоҳу анҳо: «Биз пок бўлгандан кейинги кулранг ва сариқ (ранг)ларга эътибор бермас эдик» деган. Шунинг учун бунга эътибор берилмайди.
Нифос қони кўраётган аёлга нисбатан эса, агар унинг қони қирқ кундан илгари тўхтаган ва у ғусл қилганидан сўнгра қон кела бошласа, бу қон нифос қони ҳисобланади. У хотин, қон нифос қони келадиган муддат ичида келгани учун, рўза ҳам тутмайди, намоз ҳам ўқимайди
Бироқ, қирқ кун ўтиб, ғусл қилганидан сўнгра қон келиб қолса, унга ҳам эътибор берилмайди. Аммо нифосдан аввалги ҳайз кунларига тўғри келиб қолса, келган қон ҳайз қони бўлади. Хуллас, буни муфассал билиш керак: агар ҳайз кунлари тугаб, ғусл қилганидан сўнгра қон келса унга эътибор берилмайди.
Агар одат кунлари тугамай қон тўхтаб, ғусл қилса ва яна одат кунлари ичида қон кела бошласа, бу қон – ҳайз қони ҳисобланади. Чунки у, одат кунлари ичида келди. Шунингдек, нифос қони кўраётган аёлнинг қони тўхтаса ва қирқ кун ичида такрор кела бошласа, у қон – нифос қонидир. Агар қирқ кун ўтганидан сўнгра кела бошласа ва нифос ёки ҳомиладорликдан аввалги ҳайз кунларига тўғри келмаса, келган қонга эътибор берилмайди.

Admin   08-03-2010, 10:27 PM
#2
Рўза тутиш учун ҳайз қонини тўхтатиб турадиган дорилар истеъмол қилиш, жоиздир

Савол: Одамлар билан бирга рамазон ойи рўзасини тутиш учун “ой кунлари”ни тўхтатадиган дорилар истеъмол қилса бўладими?

Жавоб: Хотин киши, зарар кўрмаслиги шарти билан, у дориларни истеъмол қилиши жоиздир. Манийнинг қинга бир муддат тўкилиши ёки рамазон рўзасини тутиш ёки бошқа сабаблар учун ҳайз қони келишига монеъ-тўсиқ бўладиган дори-дармонларни истеъмол қилишнинг зарари йўқдир. Инчунун, бунга шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ ва бошқа уламолар ҳам қарор қилганлар.

Admin   09-30-2010, 09:20 AM
#3
Ҳоиза қолдирган рўзаларининг қазосини тутиб беради

Савол: Менда 14 ёшлик чоғимдан ҳайз қони кела бошлади. Ўша кунлари ҳижолат бўлганимдан, онамга бу ҳақда оғиз оча олмадим. Рамазон ойидан кейин эса, у кунлардаги рўзамнинг қазосини тутиб бермадим. Бу бундан 11 йил илгари бўлган эди. (Айтингчи), бунинг ҳукми нима? Мен ҳозир турмуш қурганман. Ҳайз қони бир ой келса уч ёки тўрт ой давомида келмас эди. Хуллас, мен қизлигимда ҳар бир рамазон ойида ҳайз қони келганми ёки келмаганми, буни аниқ билмайман. (Айтингчи), мен нима қилишим керак?
Жавоб: Сиз ҳайз қони келган пайтингиздан буён тутмаган рамазон рўзаларининг қазосини тавба, истиғфор ва ҳар кунингиз учун бир қашшоқни шаҳрингиз озиқларидан ярим соъ – бир ярим кило бериб тўйдириш билан, тутиб беришингиз керак. Чунки, қиз бола, гарчи ўн беш ёшдан кичик бўлса ҳам, ҳайз қони келгач мукаллафа – балоғат ёшига етиб, унга намоз ўқиб, рўза тутиши фарз бўлади.

Admin   11-21-2010, 03:39 PM
#4
У хотин, ҳайз келиши туфайли тута олмаган рўзасининг қазосини тутиб беради

Савол: Онам олтмиш ёшдалар. Отамга турмушга чиққанидан буён рамазон ойида ҳайз сабабли тута олмаган рўзасининг қазосини тута олмаган. Отам, у кунлар қазосини тутиш ўрнига каффоротини беришни айтган. Чунки, онамнинг кичик фарзандлари бўлган. Йигирма йил давомида рамазон ойининг етти кунида рўзасини қазо қилган. Онам нима қилишлари керак? Каффорот садақаси қанча?
Жавоб: Волидангиз, гарчи йиллар давомида рамазон ойида ҳайз кўрган кунларида рўза тута олмаган бўлса, ўша кунлар саноғини ҳисоблайди ва қазосини тутади ва қазони тутиш билан бирга қазони кечиктирганига жарима ўлароқ бир кунда битта мискиннинг қорнини тўйдиради. Унинг миқдори эса ярим соълик таомдир. У кунларни шароитига қараб алоҳида-алоҳида ёки пайдарпай тутса ҳам бўлаверади.
Муҳими, қазосини тутсин! Отангиз эса илмсиз фатво бериш билан катта хатога йўл қўйган.

Admin   04-20-2011, 06:55 PM
#5
Ҳоиза рўза тутмоқда ...

Савол: Ёш қиз ҳайз кўрди ва ҳайз кунлари билмасдан рўза тутди. У нима қилиши керак?
Жавоб: У, ҳайз кунлари тутган рўзасининг қазосини тутиб бериши керак. Чунки ҳайз келаётган кунлари билмасдан тутилган бўлсада, рўза қабул ва раво бўлмайди. Чунки қазони тутиш учун белгиланган вақт йўқдир.
Бу ерда бу масъаланинг акси ҳам бўлиши мумкин. Масалан, бир қиз ёш бўлгани боис ҳайз келганини айтишга уялган ва рўза тутмаган бўлиши мумкин. Бу қиз ҳам тутмаган ойининг рўзасининг қазосини тутиб беради. Чунки ҳайз кўрган қиз балоғат ёшига етган бўлади. Ҳайз қонининг келиши эса балоғат ёшига етиш аломатларидан биридир.

  
Users browsing this thread: 7 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.