mutaallim   02-25-2016, 06:23 AM
#1
Ҳар бир мункар ва хатони рад этиш барча рисолатлардаги шаръий манҳаж ва буюк солиҳ салафлар юриб ўтган йўлдир


Ҳурматли шайх, аллома Робеъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий қаламига мансуб

Зиё таратувчи икки дурдона

Имом Ибнул Қаййим “Соваъиқ ал-Мурсала” (52)да шундай деди: “Маълумки, ботилни сўзлаш билан ҳақни баён қилишдан сукут сақлаш қўшилса, иккисидан ҳақни билмаслик ва махлуқотларни залолатга бошлашлик туғилади”.
Ҳофиз Заҳабий раҳимаҳуллоҳ “Сияр” (14/166)да қироат қилиш билан намозхонларга ҳалақит бераётган кимсалар ҳақида изоҳ бериб, шундай деди: “Бунда намозхонларга очиқ-ойдин ҳалақит беришлик мавжуд. Бу жоиз, тажвид билан қироат қилганларида. Агар қироатлари аралаш, шовқин, (баъзи) сўзларни ютиб юбориш бўлса, бас, бу такрор ҳаромдир. Дарҳақиқат, Аллоҳга қасамки, бузуқлик оммалашди, бидъатлар пайдо бўлди, суннатлар махфий қолди ва ҳақни айтиш озайди. Агар олим ростгўйлик ва ихлос билан сўзласа, албатта, унга шу вақт-(замон) уламоларидан бир қанчаси қарши чиқади. Ундан нафрат уйғотиб, жоҳилга чиқарадилар. Куч ва қувват фақат Аллоҳдадир”.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Аллоҳнинг Расули, аҳли оила ва саҳобалари ҳамда у кишининг йўлларига эргашганларга саловат ва саломлар бўлсин.
Сўнг:
Ҳақ ва ботил, ҳидоят ва залолат ўртасидаги кураш қадимий, қадимга бориб тақалади ҳамда бугунги кунимиз ва қиёмат кунигача тўхтамайдиган давомий. Дарҳақиқат, Расулларнинг аввалгиси Нуҳ алайҳиссалоту вассалам билан кофир қавмлари ўртасидаги шиддатли кураш эллик йили кам минг йилга чўзилди. У киши алайҳиссалоту вассалам кеча-ю кундуз, сирли ва ошкора бирор чарчоқ ва малол олмай уларни даъват қилдилар. Уларга ҳақни баён қиладиган, ботил ва залолатни рад этадиган ишончли ҳужжат ва далилларни қойим қилдилар. Ҳатто кофирлар куфр ва ширкда кибр, қайсарлик ва (оёқ тираб) давом этишнинг ниҳоясига етганларидан кейин шундай дедилар: “Улар (кофирлар) дедилар: «Эй Нуҳ, мана биз билан кўп-баҳсу мужодала қилдинг. Энди агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни (яъни, азобни) келтир-чи»”. (Ҳуд: 32).
Ҳақ ва ботил аҳли ҳамда иймон ва куфр аҳли ўртасидаги бу кураш ана шундай давом этади.
Мана бу Иброҳим (алайҳиссалоту вассалам) қавми билан мужодала қилди, уларга рад этиб бўлмас ҳужжатлар ва узил-кесил далилларни қойим қилди. Отаси, қавми ҳамда куфр ва ботилнинг боши, ўзини илоҳ сановчи куфр подшоҳи билан ҳужжатлашди.
Шунингдек, Мусо (алайҳиссалоту вассалам) Фиръавн ва қавми билан, Фиръавн ва қавмини ҳаққа даъват қилди, уларга ақлий ва шаръий ҳужжат ва далилларни қойим қилди ҳамда уларни кавний оятлар билан мустаҳкамлади.
Элчиларнинг сўнгиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб, ўз араб қавмларини ҳаққа даъват қилдилар. Уларга аниқ ҳужжатлар ва қатъий далилларни қойим қилдилар, ботилларини асоссиз эканини исботлаб бердилар ва шубҳаларини рад қилдилар. Шунингдек, яҳуд ва насоролардан иборат аҳли Китобга ўзларининг ақлий ва шаръий ҳужжат ва далилларини катта, кўплаб кавний оятлар билан мустаҳкамлаган ҳолда қарши чиқдилар. 
Қуръон ва Суннат ушбу ҳужжатлар билан тўла. Ҳақни баён қилиб, ботилни рд этадиган ушбу ҳужжатлардан:
1-Аллоҳ таолонинг қавли: “Кофир бўлган кимсалар: « (Нега) бу Қуръон унга (пайғамбар алайҳис-саломга) битта тўплам бўлган ҳолида нозил қилинмади?» дедилар. (Эй Муҳаммад), Биз у — Қуръон билан сизнинг дилингизни устивор қилиш учун мана шундай (парча-парча ҳолда нозил қилдик) ва уни бўлиб-бўлиб баён қилдик. Улар сизга (Қуръонни айблаш учун юқоридаги каби) бирон мисол-савол келтирсалар, албатта Биз сизга ҳақ (жавобни) ва энг гўзал шарҳни келтириб қўйдик”. (Фурқон: 32-33). 
a- Ҳофиз Ибн Касир деди: “Аллоҳ таоло кофирларнинг кўплаб эътирози, инжиқликлари ва уларга тегишли бўлмаган нарсалар ҳақида сўз очишлари ҳақида хабар бериб, шундай деди: “Кофир бўлган кимсалар: « (Нега) бу Қуръон унга (пайғамбар алайҳис-саломга) битта тўплам бўлган ҳолида нозил қилинмади?» дедилар”. Яъни, унга ваҳий қилинаётган ушбу Китоб Таврот, Инжил, Забур ва ундан бошқа илоҳий Китоблардек ўзидан олдинги Китоблар нозил бўлгани каби “Битта тўплам бўлган ҳолида”, нозил бўлмас экан? Аллоҳ уларга бу ҳақда у (Китоб) йигирма уч йилда у билан мўминларнинг қалбларини устивор қилиш учун воқеа ва ҳодисалар ҳамда унга эҳтиёж тушадиган ҳукмларга қараб парча-парча ҳолда нозил бўлди дея жавоб берди. У субҳанаҳу айтганидек: “Сиз Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришингиз учун Биз уни бўлакларга бўлдик ва бўлиб-бўлиб нозил қилдик”. (Исро: 106). Қатода деди: “Уни ҳақиқатда баён қилиб бердик”. Абдурраҳмон ибн Зайд ибн Аслам деди: “Уни чинакамига изоҳлаб бердик”.
“Улар сизга (Қуръонни айблаш учун юқоридаги каби) бирон мисол-савол келтирсалар”. Яъни, ҳужжат ва шубҳа. “Албатта Биз сизга ҳақ (жавобни) ва энг гўзал шарҳни келтириб қўйдик”. Яъни, улар ҳаққа қарши чиқадиган бирор сўзни айтсалар, албатта, айни ишдаги ҳақни уларнинг сўзларидан кўра очиқ-ойдинроқ, аниқ-равшанроқ ва фасоҳатлироқ нарса билан жавоб бердик. 
Саъид ибн Жубайр Ибн Аббосдан: “Улар сизга (Қуръонни айблаш учун юқоридаги каби) бирон мисол-савол келтирсалар”, яъни, Қуръон ва Расулнинг айбини қидирадиган нарсани (келтирсалар). “Албатта Биз сизга ҳақ (жавобни) ва энг гўзал шарҳни келтириб қўйдик”. Албатта Жаброил Аллоҳдан уларнинг жавобини олиб тушди, деди. (Яъни, У Зот уларнинг бирор шубҳасини қўймай уни асоссиз эканини исботлаб берди. Тоинки мўминлар ўз ишлари ва динларида илм асосида бўлсинлар). Сўнг бунда Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шарафларига аҳамият қаратиляпти. У кишига Аллоҳ томонидан ваҳий эрта-ю кеч, кеча-ю кундуз, сафар ва муқимликда Қуръон олиб келарди”. (Ибн Касир тафсири (6/117-118)). 
б- Имом Саъдий деди: “Улар сизга (Қуръонни айблаш учун юқоридаги каби) бирон мисол-савол келтирсалар”. Ҳаққа қарши чиқадиган ва сизнинг рисолатингизни даф қиладиган. “Албатта Биз сизга ҳақ (жавобни) ва энг гўзал шарҳни келтириб қўйдик”. Яъни, сизга маъноларида ҳақни жамлаган, лафзларида очиқ-ойдин ва тўла баён қилинган Қуръонни нозил қилдик. Маъноларининг бари ҳақ ва рост. Унга бирор ботил ва бирор йўлга кўра шубҳа ораламаган. Лафзлари ва нарсаларнинг ҳад-ҳудудлари энг аниқ-равшан лафз, энг яхши изоҳ, маъноларни тугал баён қилувчи”. (Саъдий тафсири (572)). 
2-Аллоҳ таоло деди: “(Ҳақиқий мўминлар кимлар экани маълум бўлиши) ва жиноятчи кимсаларнинг йўли ошкор бўлиши учун оятларимизни мана шундай муфассал қилурмиз”. (Анъом: 55).
а-Имом Ибн Жарир деди: “(Ҳақиқий мўминлар кимлар экани маълум бўлиши) ва жиноятчи кимсаларнинг йўли ошкор бўлиши учун оятларимизни мана шундай муфассал қилурмиз”. Аллоҳ таоло ушбу: “Оятларимизни мана шундай муфассал қилурмиз”, қавли билан шуни назарда тутқомдаки, ушбу суранинг боши ва очилишидан шу жойгача сизга муфассал қилдик эй Муҳаммад. Бутпарастлардан иборат мушрикларга қарши ҳужжат ва далилларимизни (муфассал қилдик), уларни сизга ажратиб бердик ва баён қилдик. Шунингдек, улардан бошқа миллат аҳли бўлган ботил эгалари инкор қилаётган ҳар бир ҳақдаги белги ва далилларимизни сизга муфассал ёритиб берамиз. (“Ботил эгалари инкор қилаётган ҳар бир ҳақдаги” сўзларига қаранг! Яъни, Қуръон уни ўз ҳужжат ва далиллари билан рад этади. Бу, ислом уламолари тушунган ҳамда залолат ва оғишишларга қарши чиқишда юриб ўтган йўллари бўлиб, исломга мансуб дейилган бирор ботил ва хатони қўймай, албатта, унга киришиб, уни ҳужжат ва далиллар билан танқид қилдилар. Ҳатто ислом ҳар қандай доғдан тоза, пок ҳолда қолади). То ҳақи ботилидан ва соғломи касалидан маълум бўлгунча уларни сизга баён қилиб берамиз”. (Ибн Жарир тафсири (11/394-395)). 
Яна шундай деди: “Ва жиноятчи кимсаларнинг йўли ошкор бўлиши учун”. Гўёки уларнинг наздида ушбу сўзнинг маъноси, шунингдек, сизга ва мўминларга жиноятчиларнинг йўли аниқ-равшан бўлиши учун оятларни муфассал қиламиз”.
Яна деди: “Аллоҳ таоло оятларини Китоби ва нозил қилишида баъзиси қолиб айрими эмас, у билан хитоб қилинганларнинг барчасига ҳақ билан ботил маълум бўлиши учун оятларини муфассал қилди”.
б-Имом Ибн Касир ушбу оят тафсирида деди: “Аллоҳ таоло ҳидоят ва тўғри йўлга ҳужжат ва далиллар, мужодала ва қайсарликнинг қораланганидан иборат юқорида ўтганларни баён қилганимиздек, деяпти. “Оятларимизни мана шундай муфассал қилурмиз”. Яъни, хитоб қилинаётганлар баён қилишга муҳтож бўлган нарсаларини. “Ва жиноятчи кимсаларнинг йўли ошкор бўлиши учун”. Яъни, элчиларга қарши бўлган жиноятчиларнинг йўли ошкор бўлиши учун. “Ва жиноятчи кимсаларнинг йўлини аниқ билишинг учун”, дея қироат ҳам қилинади. Яъни, эй Муҳаммад ёки эй хитоб қилинаётган киши! Жиноятчи кимсаларнинг йўлини (аниқ билишинг учун)”. (Ибн Касир тафсири (3/258)). 
Оятда жиноятчи кимсаларнинг йўли ошкор бўлиши Қуръон ғояларининг катта ғояси экани (айтилмоқда). Чунки унинг махфий бўлишида одамларнинг динлари ва ақлларига зарар бор.
c-Ибнул Қаййим “Фавоид” (107-110) китобида шундай деди: “Аллоҳ таоло деди: “(Ҳақиқий мўминлар кимлар экани маълум бўлиши) ва жиноятчи кимсаларнинг йўли ошкор бўлиши учун оятларимизни мана шундай муфассал қилурмиз”. Ва деди: “Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз”. (Нисо: 115). Аллоҳ таоло дарҳақиқат, Китобида мўминларнинг йўлларини ва жиноятчи кимсаларнинг йўлларини, буларнинг оқибатини ва анавиларнинг оқибатини, буларнинг амаллари ва анавиларнинг қилмишларини, буларнинг дўстларини ва анавиларнинг ҳамтовоқларини, анавиларни ёрдамсиз қўйиши ва буларга тавфиқ беришини, буларга тавфиқ берилиши сабаблари ва анавилар ёрдамсиз қўйилиши сабабларини муфассал баён қилди. У субҳанаҳу Китобида икки ишни аниқ-тиниқ айтди. Уларни очиқлади, ёритиб берди ва бағоят баён қилди. Ҳатто кўзлар у иккисини зиё ва зулуматни кўргандек кўрди. Аллоҳни, Китобини ва динини билувчилар мўминларнинг йўлини ҳамда жиноятчи кимсаларнинг йўлини тафсилий суратда билди. Уларга икки йўл ошкор бўлди. Худди мақсадига элтувчи йўл ва ҳалокатга элтувчи йўлдан юрувчи кишига ошкор бўлганидек. Ана ўшалар халқларнинг энг билимдони, одамларга энг манфаатлиси ва уларга энг самимийлари. Ва улар етакчилардир. Шу сабабли саҳобалар ўзларидан кейин қиёмат кунигача келадиганларнинг барчасидан (олий бўлиб) кўзга ташланадилар. Батаҳқиқ, улар залолат, куфр ва ширк йўли ҳамда ҳалокатга элтувчи йўлларда ўсиб-улғайдилар. Уни муфассал суратда билдилар. Сўнг уларга Расул келиб, уларни ушбу зулуматлардан ҳидоят йўлига, Аллоҳнинг тўғри йўлига олиб чиқди. Қоп-қоронғу зулматдан тўла ёруғликка, ширкдан тавҳидга, жаҳолатдан илмга, адашишдан тўғриликка, зулмдан адолатга, довдирлик ва кўрликдан ҳидоят ва басиратга чиқдилар. Эришган ва зафар қучган нарсаларининг миқдори ҳамда юриб ўтган йўлларининг миқдорини билдилар. Дарҳақиқат, бирор нарсанинг ҳусни акси билан ошкор бўлади. Балки нарсалар зидди билан маълум бўлади. Натижада унга кўчиб ўтишган нарсаларига рағбат ва муҳаббатлари, ундан кўчиб ўтишган нарсаларига нафрат ва ёмон кўришлари зиёда бўлди. Улар одамларнинг тавҳид, иймон ва исломни энг яхши кўрувчилари, одамлар ичида унинг зиддини энг ёмон кўрувчилари, йўлни тафсилоти билан билувчилари бўлдилар. 
Саҳобалардан кейин келганларга келсак, улар орасида исломда ўсиб, унинг зиддини тафсилоти билан билмаганлари, натижада мўминлар йўлининг айрим тафсилотлари жиноятчи кимсаларнинг йўли билан чигал бўлиб кўрингани бор. Батаҳқиқ, чигаллик икки йўлни ёки иккисидан бирини билиш заифлашганда юз беради. Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) айтганларидек: “Исломда жоҳилиятни билмайдиганлар ўсиб-улғайганда ислом боғичи боғичма-боғич ечилиб боради”. Бу эса Умар розияллоҳу анҳунинг илми мукаммал эканиданки, агар жоҳилият ва унинг ҳукми маълум бўлмаса –у, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўлга хилоф бўлган ҳар бир нарса. Батаҳқиқ, у жоҳилиятдан бўлиб, жоҳиликка мансуб. Расулга хилоф бўлган ҳар бир нарса, бас, у жоҳилликдан- ким-ки жиноятчи кимсаларнинг йўлини билмаса, унга бу ошкор бўлмаса яқинда уларнинг айрим йўлларини, у мўминларнинг йўлидан деган гумонга боради. Худди эътиқод, илм ва амал бобидаги кўплаб ишлардан иборат ушбу умматда юз берганидек. У жиноятчи, кофир ва пайғамбарларнинг душманлари йўлидандир. Уларни, у жиноятчи кимсаларнинг йўлидан эканини билмаганлар мўминларнинг йўлларига киргазди-(олиб кирди), унга даъват қилди, унга қарши чиққанларни кофир дея ҳукм қилди, Аллоҳ ва Расули ҳаром қилганини унга нисбатан ҳалол санади. Худди бидъат пайдо қилиб, унга даъват қилган ва унга қарши чиққанларни кофир дея ҳукм қилганлардан иборат жаҳмия, қадария, хавориж, рофиза ва уларга ўхшашлардан бўлган бидъат аҳлининг аксарида юз берганидек. (Сўфий ва сиёсий гуруҳлардан иборат ўз ақидаси ва манҳажида ҳамда залолат аҳлидан бўлган исломга мухолиф бўлганларга мувофиқ келишида элчиларнинг манҳажига хилоф бўладиганлар. Уларни дўст тутадилар ҳамда элчиларнинг издошларига қарши курашадилар ва гоҳида ҳаддан ошганлари уларни кофир дея ҳукм қилади). 
Одамлар бу ўринда тўрт турли:
Биринчи фирқа: Унга мўминларнинг ва жиноятчи кимсаларнинг йўли илм ва амал нуқтаи назаридан муфассал суратда ошкор бўлган киши. Булар халқларнинг энг билимдонлари.
Иккинчи фирқа: Чорва ҳайвонларига ўхшашлардан иборат икки йўлни ҳам кўрмайдиганлар. Улар жиноятчи кимсаларнинг йўлида ҳозир бўлувчироқ ва ундан юрувчироқ.
Учинчи фирқа: Бор эътиборини мўминларнинг йўлини билишга сарфлаган киши, унинг зиддига эмас. У унинг зиддини умумий суратда ва хилоф келганда билади. Мўминларнинг йўлига хилоф бўлган ҳар бир нарса, бас, у ботил. Гарчи уни тафсилий суратда тасаввур қила олмаса-да. Балки мўминларнинг йўлига хилоф келган бирор нарсани эшитса қулоғини ундан буради. Ўзини уни тушуниш ва ботил бўлиш тарзини билиш билан машғул қилмайди. У биринчи гуруҳга хилоф равишда ўзини шаҳватларни хоҳлашдан саломат сақлаган, улар (шаҳватлар) унинг қалбидан ўтмаган ва нафсини уларга ташлаб қўймаган киши манзилатида. Улар эса (биринчи гуруҳ) уни биладилар ва нафслари унга мойил бўлади ҳамда уни ташлашда унга қарши Аллоҳ учун жиҳод қиладилар…
Дарҳақиқат, Умар ибн Хаттобга ушбу масалада савол йўллаб, нома жўнатдилар. Қай бири афзал, шаҳватлар хаёлига келмаган ва фикридан ўтмаган кишими ёки нафси унга қарши улар (шаҳватлар) дея тортишган ва уларни Аллоҳ учун тарк этган кишими? Умар шундай (мактуб) битдилар, нафси маъсиятларни хоҳлайдиган ва у уларни Аллоҳ азза ва жалла учун тарк этган киши, Аллоҳ қалбларини тақво учун имтиҳон қилганлардандир. Уларга мағфират ва улкан ажр бўлгай.
Шунингдек, бидъат, ширк, ботил ва унинг йўлларини билган, уларни Аллоҳ учун ёмон кўрган, ундан ҳазир бўлган ва улардан эҳтиёт бўлишга чорлаган, уларни ўзидан даф қилган, иймонининг юзини тирнашига қўймаган, унда улар на шубҳа ва на шак қолдирмаган, балки уларни билиш билан ҳақни онгли билиши, унга муҳаббати ва уларни ёмон кўриши ва нафрати зиёдалашган киши, бу нарсалар унинг хаёлига келмаган ва қалбидан кечмаган кишидан афзалдир…
Тўртинчи фирқа: Ёмонлик, бидъат ва куфр йўлини муфассал, мўминларнинг йўлини эса умумий билган гуруҳ. Бу, умматларнинг сўзлари, бидъат аҳлининг сўзларига аҳамият қаратган кўпчиликнинг ҳолати. Уларни муфассал билади ва Расул олиб келган йўлни билмайди. Шунингдек, уни умумий билади. Гарчи баъзи нарсаларда унга муфассал бўлган бўлса-да. Уларнинг китобларини чуқур ўйлаб кўрган киши буни ўз кўзи билан кўради. Шунингдек, ким ёмонлик, зулм ва фасод йўлларини билса, ундан юриб, тавба қилиб, яхшиларнинг йўлига қайтса, уни (мўминларнинг йўлини) билиши умрини уни тасарруф қилиш ва юришда ўтказган кишининг билиши каби муфассал суратда уни билувчидан ўзга умумий суратда бўлади. Мақсад шуки, Аллоҳ субҳанаҳу четлашиб, ёмон кўришингиз учун душманларининг йўлини билишингизни яхши кўради. Худди яхши кўриб, юришингиз учун дўстларининг йўлини билишингизни яхши кўрганидек. Ушбу танишликда У субҳанаҳунинг рубубияти умумий экани, ҳикмати, исм ва сифатларининг мукаммаллиги, ўзининг тааллуқли ўринларига боғлиқ экани, ўзининг асари-(изи) ва вожиб қилувчиларини талаб этишидан иборат Аллоҳгина биладиган фойда ва сир-асрорлар бор. Ва бу Унинг рубубияти, мулки, илоҳиёти, яхши ва ёмон кўриши, савоби ва жазосига энг улкан далолатлардан, валлоҳу аълам”.
Аллоҳ субҳанаҳу ушбу умматга олқиш айтди ва уни бошқа умматлардан ажратди. Чунки у яхшиликка буюради ва ёмонликдан қайтаради. Аллоҳ таоло деди: “(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз”. (Оли Имрон: 110). 
Бану Исроилдан иборат куфр келтирганларни қоралади ва уларни лаънатлади. Чунки улар бир-бирларини мункардан қайтармасдилар. Аллоҳ таоло деди: “Бани Исроил орасидан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Ийсо бинни Марям тилида лаънатлангандирлар. Бунга сабаб уларнинг қилган исёнлари ва тажовузкор бўлганларидир. ”. (Моида: 78-79). 
Бу, Қуръон матнлари ва тафсир имомларининг сўзларидан парчалар.
Суннатга келсак, дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хато ва шубҳаларни бирма-бир рад қилардилар, ҳад-ҳудудларни қойим қилардилар. Жазо қўллашни вожиб қиладиган нарса ундан такрор юз берган кишига, дарҳақиқат, дарралаш ёки (қўлини) кесиш билан унга жазони такрор қўллардилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ботилга ҳеч қачон иқрор бўлмаганлар. Бунинг бари Қуръон ҳақни муфассал баён қилиши, шубҳа ва ботилни тафсилий рад этиши билан эди.
Шунга қарамай ҳаққа ёрдам қўлини чўзиш, унинг ҳимоясига туриш ва ботилни рад этиш балки душманларга ўлдирувчи ҳамла қилиш учун шоирларни жанга шайлардилар.
Зуҳрийдан ривоят: “Абу Салама ибн Абдурраҳмон Ҳассон ибн Собит Абу Ҳурайрага Аллоҳ ҳаққи дея Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Ҳассон! Расулуллоҳ номидан жавоб бер”, деб айтганларини эшитганмисиз дея гувоҳлик беришларини сўраганини эшитганини менга хабар қилди. Шунда Абу Ҳурайра: Ҳа, деди”. (“Саҳиҳ Муслим (2458)).
Адий ибн Собитдан ривоят: “Баро ибн Озибни шундай деганини эшитдим: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳассон ибн Собитга: “Уларга ҳажв қилинг ёки уларни ҳангома қилинг. Жаброил сиз билан”, деганларини эшитдим”. (“Саҳиҳ Муслим (2486)). 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қурайшни ҳажв қилинглар. Батаҳқиқ, у уларга ўқ узишдан-да шиддатлироқдир”. У кишидан (Оиша розияллоҳу анҳодан) ривоят қилинган узун ҳадисда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абдуллоҳ ибн Роваҳа сўнг Каъб ибн Молик сўнгра Ҳассон розияллоҳу анҳумни чорладилар. Шунда у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни рози қиладиган шер айтди. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳассон уларни ҳажв қилди. (Мўминларнинг қалбига ҳам, ўзининг қалбига ҳам) шифо олиб кирди”, дедилар. (“Саҳиҳ Муслим (2490)). 
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ “Муснад”да Шўъбанинг ривоят йўлидан ривоят қилди: Исмоил ибн Абу Холиддан ривоят: Қайс ибн Абу Ҳозим Абу Бакр Сиддиқдан шундай ҳадис айтаётганини эшитдим: у киши маъруза қилиб, деди: “Эй одамлар! Сизлар бу оятни ўқийсизлар ва уни Аллоҳ қўйган ўриндан ўзгасига қўясизлар: “Эй мўминлар, ўзингизни билингиз! (Яъни гуноҳлардан сақланингиз!) Модомики, ҳақ йўлни тутган экансиз, адашган кимсалар сизларга зарар етказа олмас”. (Моида: 105). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитдим: “Агар одамлар ўрталарида мункарни кўриб, уни инкор қилмасалар яқинда Аллоҳ барчаларини азоблайди”. (Муснад (1/221) 53-ҳадис, Марвазий “Муснад Сиддиқ” (86-89), Абу Яъло “Муснад” (1/118-120) 128-132 ҳадис. Иккиси Исмоил ибн Абу Холиднинг ривоят йўлидан. Бу иснод саҳиҳ. (Санад) кишилари “Саҳиҳайн” (иснодидаги) кишилар. Ибн Ҳиббон ўз “Саҳиҳ”ида (1/539-540) 304-305 ҳадис, ушбу сарлавҳа остида ривоят қилди: “Мункар ва зулм ошкор бўлса, уларни ўзгартиришни биладиган кишига умумий жазо келишидан ҳазир бўлишни баён қилиш”. Ва бошқа сарлавҳада: “Оятни таъвил қилувчи гоҳида ўз таъвилида хатога йўл қўйишини баён қилиш, гарчи у фазл ва илм аҳлидан бўлса-да”. Ибн Можа “Фитналар” (4005)да ушбу: “Яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш ҳақидаги боб”, сарлавҳаси остида Аҳмад ва у киши билан бирга эслаб ўтган кишилар лафзи билан ривоят қилди. Абу Довуд “Малоҳим” (3448), Термизий “Фитналар” (2257)да: “Мункар ўзгартирилмаганда азоб тушиши ҳақида келган ҳужжатлар ҳақидаги боб”, сарлавҳаси остида ривоят қилди. Термизий ушбу ҳадис ривояти кетидан шундай деди: “Бу бобда Оиша, Умму Салама, Нуъмон ибн Башир, Абдуллоҳ ибн Умар ва Ҳузайфалардан (ривоят қилинди)”. Абу Довуд ва Термизийнинг лафзида: “Агар золимни кўрсалар…”. Икки лафз ўртасида қарама-қаршилик йўқ). 
Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳнинг чегаларида турувчи ва унга воқеъ бўлувчи-(тушувчи)нинг мисоли, худди кемада ўз улушига эга бўлган қавм мисоли каби. Баъзилари унинг (кеманинг) юқорисидан, айримлари эса унинг қуйидан жой олдилар. Унинг остида бўлганлар юқориларидан ўтганлардан сув сўрадилар. Ва: (кемани) тешиб, юқоримиздагиларга озор бермасак, дедилар. Агар (юқоридагилар) уларни ва улар хоҳлаган ишни тарк этсалар барчалари ҳалок бўлади. Агар қўлларидан тутсалар (ўзлари) нажот топадилар ва барчалари нажот топади”. (Бухорий (2493, 2686), Термизий (2173)).
Бухорий “Гувоҳликлар”да ушбу лафз билан ривоят қилди. Ва уни “Шериклик”да ушбу лафз билан келтирди: “Аллоҳнинг ҳудудларида тилёғламалик қилувчи ва унга тушувчининг мисоли…”.
Термизий мана бу лафз билан келтирди: “Аллоҳнинг ҳудудларида турувчи ва унда тилёғламалик қилувчининг мисоли…”. Ва: Ҳасан, саҳиҳ ҳадис, деди.
“Лисан”да “دهن” моддасида шундай деди: “Тилёғламалик ва хушомад қилиш сохтакорлик ва юмшоқлик. Тилёғламалик ичидаги нарсанинг аксини ошкор қилиш. Хушомад қилиш эса алдов билан муомала қилиш. Киши мунофиқлик қилганда тилёғламалик қилди, дейилади”.
Аллома Муборакпурий деди: “Қайтарилган тилёғламалик билан буюрилган муроса-и мадора қилиш ўртасидаги фарқ шуки, шариатда тилёғламалик қилиш мункарни кўриб, уни даф қилишга қодир бўлади ва хавф ёки таъмагирлик ёҳуд ундан уялиш ёкида динга эътиборнинг озлиги сабаб унга қўл урувчи ёки ўзганинг тарафини сақлаган ҳолда уни даф қилмайди. Муроса-и мадора қилиш эса ўзининг улуши ҳамда моли ва обрўсига боғлиқ бўлган ҳақни тарк этиш билан унга мувофиқ келиш. Ёмонлик ва зарар юз беришини даф этиш учун ундан сукут сақлайди”. (“Туҳфатул Аҳвазий” (6/329)).
Ушбу ҳадис ботилдан сукут сақлаш ва унда тилёғламалик қилишнинг ҳалок қилувчи натижаларининг хатари борасида ажойиб, очиқ-ойдин мисолки, залолатлари умматнинг дини ва дунёсини ҳалок қилишга олиб борадиган бидъатчилар ва маъсият аҳлига темирдан бўлган қўл билан урилиши вожиб бўлади.
Дарҳақиқат, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшиликка буюришни жиҳод деб эътибор қилдилар. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ мендан олдинги умматга жўнатган бирор пайғамбар йўқки, албатта, унинг умматидан ҳаворий ва асҳоблари бўлиб, унинг суннат-(йўл)ини ушлайдилар, буйруғига иқтидо қиладилар. Сўнг улардан кейин қилмайдиган ишларини айтадиган, буюрилмаган ишларни қиладиган ўринбосарлар келади. Ким уларга қарши қўли билан жиҳод қилса, бас, у мўмин. Ким уларга қарши тили билан жиҳод қилса, бс, у мўмин. Ким уларга қарши қалби билан жиҳод қилса, бас, у мўмин. Бунинг ортида хардал уруғичалик иймон йўқ”. (“Саҳиҳ Муслим” 80-саҳифа). Шу ўринда имом Яҳё ибн Яҳё деди: “Суннатни ҳимоя қилиш қилич билан зарба беришдан афзал”. Шайхул Ислом Ибн Таймия деди: “Бидъат аҳлига рад берувчи мужоҳиддир”.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу қавлларига ўхшаши билан хабар берганларидек залолат юз берганда: “Яҳудлар етмиш бир фирқага бўлинди. Насоролар етмиш икки фирқага бўлинди. Яқинда умматим етмиш уч фирқага бўлинади. Биттасидан ташқари барчаси дўзахда”. Улар: “Ким у, эй Расулуллоҳ?”, дедилар. У киши: “Жамоат”, дедилар. Ушбу ҳадис ривоятларининг бирида: “Мен ва саҳобаларим йўлига ўхшашида бўлганлар”.
Ва ушбу сўзларига ўхшаш: “Албатта ўзларингиздан олдингиларнинг йўлларига ёйнинг кетидаги патлари баб-баробар (бўлгани) каби эргашиб кетасизлар. Ҳатто калтакесакнинг инига кирсалар, албатта, сизлар ҳам унга кирасизлар”. Яҳуд ва насоролар(ни назарда тутямсиз)ми, эй Расулуллоҳ?-дейилди. У киши: “Ҳа”, дедилар.
mutaallim   02-25-2016, 06:28 AM
#2
Ушбу тоифаларга якка шахс ва жамоавий суратда бу умматнинг сараси бўлмиш ҳидоят имомлари ва қоронғуликдаги белгилар жонбозлик кўрсатдилар. Уларнинг ботил ва залолатларига раддия бердилар. Бирор залолат ва шубҳа олиб келсалар, албатта, уни рад қилдилар, сохтакорлигини баён қилдилар ҳамда ботилни сохтага чиқариш, уни йўқ қилиш ва ҳақни намоён қилишда Қуръон ва Суннатдан ўрнак олган ҳолда ҳақни очиқ-ойдин, чинакам баён қилдилар.
(Ҳаққа) хилоф ишларни инкор қилиш, унинг аҳли ҳолатини очиқлаш, ушбу хилоф ишлар Китоб ва Суннат йўлидан қанчалик узоқ эканини баён қилиш, бу хилоф ишларнинг ҳукми, унинг аҳлига бидъатчи ва мункар ишга қўл урувчи дея ҳукмларини баён қилишдан иборат амал ва жиҳодлари девон шаклига келтирилган. 
Дарҳақиқат, Аллоҳга, Китобига, Расулига, мусулмонларнинг ҳукмдорлари ва барчаларига самимий бўлиш, ақида китобларидагидек ақида майдонида бўлсин ёки фиқҳ, ҳадис шарҳлари китобларидагидек ҳукмларда бўлсин, (исноддаги) кишилар ва (ҳадис) иллатлари китобларидагидек ривоят ва Суннатни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўчириш бобида бўлсин ва бу борадаги сон-саноқсиз китоблардан иборат бир қанча китобларда динларини ҳимоя қилишга асосланган ушбу баённи жонлантирдилар. 
Бир хато ва бузуқ ақида ҳақида ўнлаб имомлар гапириб ўтган. Шунингдек, бир ровий ҳақида ўнлаб имомлар (сўзлаган). Гоҳида бир кишининг ўнлаб бидъатлари бўлиб, унга уламолардан бири киришган, ҳужжат ва далиллар билан уларни бирма-бир танқид қилган. Худди Шайхул Ислом Ибн Таймия Ибн Мутоҳҳир ал-Ҳулийга ўзининг “Минҳож” китобида, тўққиз мужалладда раддия берганидек. Розийга “Нақд ат-Таъсис” тўрт мужалладда раддия берганидек ва Розийни бир қанча асарларида қувғин-(танқид) қилди. Бакрийга “Истиғоса ал-Кубро” китобида раддия берганидек. Ахнаъийга “Ар-Род аъла ал-Ахнаъий” китобида раддия берганидек. Ибн Абдулҳадий Субкийга “Ас-Сорим ал-Мункий”да раддия берганидек. Улардан олдин Усмон ибн Саъид ад-Доримий Бишр (ал-Миррисий)га “Ар-Род аъла Биш ал-Миррисий” китобида раддия берганидек.
Гоҳида бир тоифанинг ўнлаб бидъатлари бўлиб, унга уламолардан бири енг шимаради. Унга бирор истисно қолдирмади. Гоҳида унга бир қанча уламолар киришиб, ҳар бири унинг залолатларини муноқаша қилишда чуқур нафас олади-(тафсилий раддия беради). Бунга мисоллар кўп. Имом Аҳмад ва имом Доримий жаҳмияларга раддия берганидек. Имом Шофеъий мўътазила, умуман Суннатга таъна етказувчи, хусусан “Оҳад” хабарларни бадном қиладиган рофизаларга икки китоблари “Рисола” ва “Жимаъул Илм”да раддия берганларидек. Бухорий жаҳмия ва бошқаларга “Холқ Афъал ал-Ибад”да раддия қилганларидек. Халлол, Ажуррий, Ибн Батта, Лалакаий ва улардан бошқа ислом имомлари бидъат аҳли тоифаларига раддия берганларидек.
Қанчадан-қанча имомлар Амр ибн Убайд, Восил ибн Ато, Жоҳиз, Наззом ва уларга ўхшашларни танқид қилди. Қанча-қанча имомлар уларнинг китоблари ва ундаги залолатларни танқид қилди. 
Суннат имомлари залолат аҳлининг залолатларини танқид қилиш ва мункар деб билишда тўхтаб қолмадилар. Балки бунда уламоларни танқид қилиш, уларнинг бошида Суннат ва ҳадис уламоларининг катталарини (йўл қўйган) хатоларида танқид қилишга ўтдилар.
Дарҳақиқат, имом Лайс ибн Саъд имом Моликни машҳур масалаларда танқид остига олдилар. Балки имом Шофеъий шайхлари имом Моликни кўплаб масалаларда танқид остига олдилар. Аҳмад Исҳоқ, Шофеъий ва улардан бошқаларни танқид қилдилар. Балки Абу Ҳотим ва Абу Зуръа Бухорийни “Тарих” китобларида ўнлаб (ровийларнинг) исмлари борасида танқид қилдилар.
Дорақутний Бухорий ва Муслимни икки юз атрофидаги ҳадис борасида танқид қилди. Байҳақий Таҳовийни кўплаб масалаларда танқид остига олди.
Худди Абул Ҳусайн ибн Қаттон ал-Фаасий беш мужалладга етадиган “Баён ал-Ваҳм ва ал-Ийҳам” китобида имом Абдулҳақ ал-Ишбийлийнинг “Ал-Аҳкам” китобини танқид қилди.
Худди Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ад-Димашқий беш мужаллад “Ажалатул Имла ал-Мутаяссира” китобида Ҳофиз Мунзирийнинг “Ат-Тарғиб ва ат-Тарҳиб” китобини танқид остига олди. Ва бу ишлар сон-саноқсиздир.
Бу, олдинги ва кейинги дин имомлари юрган манҳаж.
Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ мазаммат қилиш жоиз бўлган бир қанча тур кишиларни зикр қилган ҳолда дедилар ва бу ғийбат жумласидан эмас: кофир, фожир, фосиқ, золим, йўлдан озган, адашган, ҳасадгўй…
Шу сўзларигача айтдилар: “Шахс, унда мавжуд бўлган ёмонлиги бир қанча ўринларда ёдга олинади”.
Шулардан: мазлум зулм қилувчини ундаги бор нарса билан ёдга олади. Ва бунга далилларни келтирдилар. Сўнг дедилар: шулардан: мусулмонларнинг дин ва дунёлари борасида насиҳат қилиш йўлига кўра бўлиши. Фотима бинт Қайсдан ривоят қилинган ҳадисда ворид бўлганидек, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан кимга турмушга чиқиш ҳақида маслаҳатлашганда: менга Муовия ва Абу Жаҳм совчи қўйди, деди. У киши: “Муовияга келсак, у камбағал, моли йўқ. Абу Жаҳмга келсак, у аёлларни кўп урадиган киши”, дедилар.
Бу, у аёлга самимий бўлиш эди. Гарчи совчининг айбини ёдга олишни ўз ичига олса-да.
Шу маънода киши муомала қилаётган одамга, ваколат топшираётган кишига, васият қилаётган шахсга, гувоҳликка ўтишни сўраётган одамга, балки ҳукм сўраб бораётган ва шунга ўхшашларга насиҳат қилиши-(самимий бўлиши)ни ўрганамиз. 
Агар бу иш хос фойдада бўлса, ҳукмдор ва ҳокимлар, гувоҳ, девон аҳли ишчилари ва улардан бошқалар каби умуммусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларига боғлиқ бўлган ишларда самимий бўлиш ҳақида нима дейсиз? Шак-шубҳа йўқки, бу борада самимий бўлиш улканроқдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Дин насиҳат. Дин насиҳат”. Улар: “Ким учун эй Расулуллоҳ?-дедилар. У киши: “Аллоҳга, Китобига, Расулига, мусулмонларнинг ҳукмдорлари ва барчаларига”, дедилар.
Сўнг хатога йўл қўядиган ёки ёлғон сўзлайдиган ҳадис нақл қилувчилар ҳақида сўзлаш вожиб экани ҳақида гапирди. У умумий ва хос диний фойдалар бобидан.
Сўнг иккиламчи Китоб ва Суннатга хилоф келувчи сўз эгаларидан иборат бидъат имомлари ҳақида гапириб, шундай деди: “Уларнинг ҳолатини баён қилиш, умматни улардан эҳтиёт бўлишга чақириш мусулмонларнинг иттифоқи билан вожиб. Ҳатто Аҳмад ибн Ҳанбалга: Намоз ўқиб, рўза тутиб, эътикофда ўтирадиган киши сизга севимлими ёки бидъат аҳли ҳақида гапирадиган кишими?-дейилди. У киши: “Агар рўза тутиб, намоз ўқиб, эътикофда ўтирса, у ўзининг фойдасига. Агар бидъат аҳли ҳақида гапирса, у мусулмонларнинг фойдасига”, дедилар.
Бунинг фойдаси мусулмонларнинг динлари учун фойдали экани, у Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш жинсидан экани маълум бўлмоқда. Зеро Аллоҳнинг йўли, дини, манҳажи ва шариатини поклаш ҳамда анавиларнинг зулм ва тажовузларини даф қилиш мусулмонлар иттифоқи билан фарзи кифоядир.
Агар Аллоҳ ўшаларнинг зарарини даф қиладиган кишини қойим қилмаганида, албатта, дин барбод бўларди. Унинг барбод бўлиши ҳарб-(куфр) аҳлидан иборат душманнинг босиб олишидаги фасоддан улканроқ. Улар эгаллаб олсалар озгинадан ташқари қалблар ва ундаги динни бузолмайдилар. Анавилар эса бошланишдаёқ қалбларни барбод қиладилар.
Дин душманлари икки турли: кофир ва мунофиқлар.
Дарҳақиқат, Аллоҳ ушбу қавлида икки тоифага қарши жиҳод қилишга амр қилди: “Эй Пайғамбар, сиз кофир ва мунофиқларга қарши курашинг ва уларга қаттиққўл бўлинг!”. (Таҳрим: 9). Қуръоннинг икки оятида. 
Агар мунофиқ қавмлар Китобга хилоф келадиган бидъатлар пайдо қилсалар, уни одамларга ноаниқ-(чигал) қилиб кўрсатсалар ва у одамларга маълум қилинмаса Китоб иши барбод бўлади, дин ўзгартирилади. Худди биздан олдинги аҳли Китоб дини инкор қилинмаган ўзгартиришлик юз берган сабабли барбод бўлгани каби. (“Мажмуъ ар-Росаил вал Масаил” (5/109-111)). 
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ “Мадариж ас-Саликин” (3/122-123)да Абу Исмоил ал-Ансорий раҳимаҳуллоҳнинг сўзларини изоҳлаб шундай деди: “Қаршилик қилиш овсарлигидан халос бўл”. Ибнул Қаййим деди: “Ушбу мулоҳаза бандани унга қаршилик кўрсатишга буюрилмаган Аллоҳнинг диний ва кавний ҳукмига қарши чиқиш овсарлигидан халос қилади. Натижада жамлаш кўзи ила икки ҳукмга таслим бўлиб, у (кўз) икки ҳукм Азиз, Ҳаким Зот томонидан содир бўлганига гувоҳ бўлиб, Унинг ҳукмига раъй, ақл, завқ ва хаёл билан қарши чиқмайди”.
Сўнг қуйидаги маънода зикр қилдиларки, Аллоҳнинг буйруғига шаҳват билан, хабарига эса шак ва шубҳа билан қарши чиқилмайди. Онгли мўмин қалбини ушбу икки эътироздан халос қилса, ана шу унинг ҳолати бўлган қалб экан, у Аллоҳга фақат у билан йўлиққан киши нажот топадиган салом қалбдир.
Сўнг деди: “Мулҳидларга келсак, улар бу ўринда қарши чиқишдан мурод халқлардан содир бўлаётган башарга оид ҳукмлар борасида уларга инкор қилиш дедилар. Чунки жамлаш кўзи ила гувоҳ бўлувчи шуни биладики, Аллоҳнинг махлуқотлардан ирода қилгани улар нимани устида бўлсалар (айни) шу нарсадир. Гувоҳ бўлишлик ҳақиқати билан шуни билса, қаршилик қилиш ва уларга инкор қилиш (ҳақдан) тўсилган нафсларнинг овсарлигидан бўлади. Пешволари ушбу ориф ҳақида шундай деди: Аллоҳнинг тақдирдаги сирини кўргани учун мункарни инкор қилмайди. Бу айни иттиҳод, илҳод ва диндан тўлалигича чиқиб кетишлик. Дарҳақиқат, Аллоҳ Шайхул Исломни бундан асради. Агар мулҳид Аллоҳ ва Расулининг Каломини эҳтимоли йўқ нарсага йўйса, ўзига ўхшаш махлуқнинг сўзи ҳақида нима гумон қилинади? Балки шундай деб айтилади, Аллоҳ махлуқотларга башарга оид ва бундан бошқа ҳукмлардан иборат уларнинг ҳолатини инкор қилиш учун элчиларини жўнатди ва Китобларни нозил қилди. Шу сабабли элчилар жўнатилди, Китоблар нозил қилинди. Диёр - инкор қилувчиларнинг саодат диёри ва инкор қилинмишларнинг бахтсизлик диёрига бўлинди. Бунга таъна етказиш элчилар ва Китобларга таъна етказишдир. Бундан халос бўлиш эса қарз боғичидан озод бўлиш. Кимки элчиларни ўз халқлари билан (кечган) ҳолатларини ўйлаб кўрса, уларни Аллоҳ таолога йўлиққунча уларга (умматларига) инкор қилишни бағоят адо этганлари, уларга иймон келтирганларга ҳам ўзларига хилоф чиққанларга инкор қилишни васият қилганларини топади. Набий инкор қилишнинг уч мақомидан халос бўлувчи кимсада хардал уруғичалик иймон йўқ эканини хабар берди. Яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришда чинакам муболаға қилиб, ҳатто шундай деди: Одамлар уни тарк этсалар яқинда Аллоҳ ўз ҳузуридан барчаларини азоблайди. Ҳамда уни тарк этиш яхшиларнинг дуоси ижобат қилинишидан тўсади, ёмонлар бошқарувни қўлга олишини вожиб қилади, дея хабар берди. Уни ташлаш қалб ва юзлар бир-бирига тескари бўлишини олиб келади, Аллоҳнинг лаънатини туширади худди Аллоҳ Бану Исроилни уни тарк этганлари учун лаънатлагани каби. Энди инкор қилиш қандай нафс овсарлигидан бўлсин. Ахир у шариатнинг мақсади бўлса. Ахир жиҳод инкор қилиш турлари асосида бўлиб, у қўл билан жиҳод ва илм аҳлининг жиҳоди тил билан инкор қилишдир”.
Ҳофиз Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ шундай деди: “Маълуминг бўлсинким, инсонни у ёмон кўрадиган нарса билан ёдга олиш ҳаром қилинган. Агар ундан мақсад шунчаки қоралаш, айблаш ва камситиш бўлса.
Аммо унда омма мусулмонлар ёки баъзилари учун хос фойда бўлса ва ундан мақсад ушбу фойдани ҳосил қилиш бўлса, бас, у ҳаром эмас балки унга тарғиб қилингандир.
Дарҳақиқат, ҳадис уламолари буни ўзларининг “Жарҳ ва Таъдил” китобларида қайд этиб ўтганлар. Ровийни жарҳ қилиш билан ғийбат ўртасидаги фарқни эслаб ўтганлар. Ибодатгўй ва улардан бошқа кенг илми бўлмаганлардан иборат иккиси ўртасини баробар деб биладиганларга раддия берганлар.
Ҳадис лафзларини ривоят қилувчиларга таъна етказиш, улардан ривояти қабул қилинадиган ва қабул қилинмайдиган кишилар ўртасини ажратиш билан, Китоб ва Суннат маъноларини фаҳмлашда хатога йўл қўйган, ундан бирор нарсани ўзининг (саҳиҳ) таъвилидан ўзгасига таъвил қилган ва маҳкам ушланмайдиган нарсани маҳкам ушлаб олган кимсанинг йўл қўйган хатосида унга иқтидо қилинишдан эҳтиёт бўлишга чорлаш учун хатосини баён қилиш ўртасида фарқ йўқ. 
Дарҳақиқат, уламолар буни ҳам жоиз эканига ижмоъ қилганлар.
Шунинг учун тафсир, ҳадис шарҳлари, фиқҳ, уламоларнинг ихтилофлари ва бундан бошқа шаръий илм турларида тасниф қилинган китобларини мунозараларга тўла эканини топасиз. Олдинги ва кейинги имомлар, саҳоба, тобеъин ва улардан кейингиларнинг сўзи заиф бўлганларининг сўзларига раддия бердилар. Илм аҳлидан иборат бирор киши буни тарк этмади. Сўзи рад этилган кишига таъна етказиш, мазаммат қилиш ва камситиш дея даъво қилмади… Эй Аллоҳ! Сўзлашда бадхулқ бўлган, ифодалашда одоб сақламаган кишилардан иборат мусаннифлар мустасно. Унга раддиясининг асли, хилоф бўлгани ҳамда шаръий ҳужжат ва эътиборга молик далилларни қойим қилгани эмас, (айнан) бадхулқ ва адабсизлиги инкор қилинади. 
Бунинг сабаби, дин уламоларининг барчалари Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламни у билан жўнатган ҳақни ошкор қилиш, диннинг бари Аллоҳ учун бўлиши ва Унинг сўзи олий бўлишини мақсад қилишга ижмоъ қилдилар.
Барчалари ўзи томондан шоз бўлишсиз илмнинг барини иҳота қилиш улардан бирортасининг мартабаси эмас, олдинги ва кейингилардан бирор кишининг даъвоси ҳам эмаслигини эътироф этдилар. 
Шунинг учун илм ва фазилатларига ижмоъ қилинган салаф имомлари ҳақни уларга келтирганлардан қабул қилардилар. Гарчи у кичик бўлса-да. Шогирд ва издошларини уларнинг сўзларидан бошқасида ҳақ зоҳир бўлса қабул қилишга васият қилардилар. Умар розияллоҳу анҳу аёлларнинг маҳрлари ҳақида айтганлари каби. Шунда бир аёл Аллоҳ таолонинг ушбу қавли билан у кишига раддия берди: “Аввалгисига саноқсиз молу дунёни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз-да”. (Нисо: 20). 
У киши сўзидан қайтиб, шундай деди: “Аёл тўғри топди ва эркак хатога йўл қўйди”.
У кишидан шундай деганлари ривоят қилинади: “Ҳар бир киши Умардан фақиҳроқдир”.
Баъзи машҳур кишилар ўз раъйи билан бирор нарса деса шундай дерди: “Бу бизнинг раъйимиз. Ким ундан яхшироқ раъйни олиб келсак уни қабул қиламиз”.
Шофеъий (150-204 ҳ) бу маънода муболаға қиларди. Шогирдларини ҳаққа эргашиш ва суннатни қабул қилишга васият қиларди, агар уларга суннат у кишининг сўзига хилоф экани ошкор бўлса. Шу вақт унинг сўзини деворга уришга (васият қиларди). У киши китобларида шундай дерди: “Унда Китоб ва Суннатга хилоф келадиган нарса мавжуд бўлиши чорасиз. Чунки Аллоҳ таоло шундай дейди: “Агар у Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?!”. (Нисо: 82). 
Шу вақтда заиф сўзларни рад этиш, унинг хилофидаги ҳақни шаръий далиллари билан баён қилиш ана ўша уламолар ёмон кўрадиган нарсалардан эмас эди. Балки улар яхши кўрадиган, уни бажарувчисини мадҳ этадиган, унга олқиш айтадиган ишлар сирасидан эди. Тўлалигича ғийбат бобига дохил эмас эди.
Агар бирор киши ҳаққа хилоф келган хатоси ошкор қилинишини ёмон кўради дея фараз қилинса-да, бас, унинг буни ёмон кўриши бирор эътиборга молик эмас. Кишининг сўзига хилоф бўлганда ҳақни ошкор қилинишини ёмон кўришлик мақталган хислатлардан эмас.
Балки мусулмонга ҳақ зоҳир бўлиши ва мусулмонлар уни билишини яхши кўриши вожиб. Хоҳ у унга мувофиқ ёки мухолиф бўлсин баробар.
Ва бу Аллоҳга, Китобига, Расулига, динига, мусулмонларнинг раҳбарларига ва барчаларига самимий бўлиш жумласидан. Ана шу диндир Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек.
Ўзидан олдинги уламолардан хатога йўл қўйганларнинг хатосини баён қилишга келсак, агар хитоб қилишда одоб сақласа, раддия ва жавобни гўзал адо этса, бас, унга ҳараж-(танглик) йўқ. Унга маломат қилинмайди. Гарчи у томондан ўзининг сўзидан мағрурланиш содир бўлса-да. Бас, унга ҳараж-(танглик) йўқ. (Шундай).
Дарҳақиқат, баъзи салафларга бирор (ёмон) сўз етганда ушбу сўзни айтувчисига шундай дея инкор қиларди: “Фалончи ёлғон айтибди”.
Шу жумладан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга (Абу Санабил): эри ўлган аёл ҳомиладор бўлса, то тўрт ой-у ўн кун ўтмагунича туғиши билан ҳалол бўлмайди, дея фатво бергани ҳақидаги хабар етгандаги ушбу қавллари: “Абу Санабил ёлғон айтибди”. 
Дарҳақиқат, парҳезкор имомлар баъзи уламоларнинг заиф сўзларини инкор қилишда муболаға қилдилар. Уни бағоятда рад этдилар. Худди имом Аҳмад Абу Савр ва бошқаларга у билан ёлғизланиб қолган заиф сўзларини инкор қилганларидек. Уларга раддия беришда муболаға қилдилар.
Бунинг бари зоҳирий ҳукмдир.
Ишнинг ички томонига келсак, агар бундан мақсади фақат ҳақни баён қилиш, одамлар сўзида хатога йўл қўйган кишининг сўзларига алданиб қолмасликлари бўлса, у мақсади учун ажр-у савоб олишида шак-шубҳа йўқ. Ушбу иши, ушбу нияти билан Аллоҳга, Расулига, мусулмонларнинг раҳбарларига ва барчаларига самимий бўлиш остига дохил бўлади.
Хатони баён қилган кичик ёки катта бўлиши баробар. Ибн Аббоснинг шоз бўлган сўзларига раддия берган уламолар ва у кишини инкор қилган уламоларда унга намуна бор. Мисол учун: мутъа, икки умра ва бундан бошқалар. 
Сўнг шуни зикр қилдиларки: Уламолар Саъид ибн Мусайяб, Ҳасан, Ато, Товус ва улардан бошқа мусулмонлар уларнинг ҳидоятда ва билимдонликлари, уларни яхши кўриш ва уларга олқиш айтишга ижмоъ қилган кишилардан бўлганларнинг сўзларини рад қилдилар. 
Улардан бирортаси ушбу масалаларда унга хилоф бўлган кишини ўша имомларни бадном қилиш ва уларни айблаш деб ҳисобламади.
Салаф ва халафлардан иборат мусулмон имомларининг китоблари шу ва шунга ўхшаш сўзларни баён қилиш билан тўлган. Мисол учун: Шофеъий, Исҳоқ, Абу Убайд, Абу Савр ва улардан кейинги фиқҳ ва ҳадис имомларининг китоблари.
Раддия берувчининг бундан муроди рад берган кишининг айбини ошкор қилиш, уни камситиш, жоҳиллиги ва илмдаги нуқсонини маълум қилиш бўлса, хоҳ раддияси рад қилган кишининг юзига ёки у ғойиб бўлганда бўлсин, хоҳ унинг тириклигида ёки ўлганидан кейин бўлсин баробардир. Бу, Аллоҳ Китобида мазаммат қилган, унга қабиҳ ва ёмон сўзларни айтишда ваъид қилгани остига дохил бўлади. Ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига ҳам дохил бўлади: “Эй тили билан иймон келтириб, қалби билан иймон келтирмаган жамоа! Мусулмонларга озор берманглар. Уларнинг камчилигини қидирманглар. Батаҳқиқ, ким уларнинг айбини қидирса Аллоҳ унинг айбини қидиради. Аллоҳ кимнинг айбини қидирса уни гарчи уйининг ичида бўлса-да шарманда қилади”. (Аҳмад (4/420), Абу Довуд (4880), Термизий, Абу Яъло ўз “Муснад”ида “Ҳасан” иснод билан ривоят қилди. Ибн Ражаб Ҳанбалийнинг “Насиҳат ва айблаш ўртасидаги фарқ” (33)даги изоҳига қаранг). 
Бунинг бари динда уларга иқтидо қилинадиган уламоларнинг ҳаққида эди.
Бидъат ва залолат аҳли ҳамда уламоларга ўхшаган-у, улардан бўлмаганларга келсак, уларга иқтидо қилинишдан эҳтиёт бўлишга чорлаган ҳолда уларнинг жоҳиллигини баён қилиш, айбларини ошкор қилиш жоиз бўлади. (Биз алҳамдулиллоҳким, китобларимизда фақат шу турдагиларни танқид қиламиз).
Ҳозир бу тур ҳақида сўзламоқчи эмасмиз, валлоҳу аълам.
Уламоларга раддия қилиш билан Аллоҳ ва Расулига самимий бўлишни ирода қилгани маъруф бўлган киши икром, эҳтиром ва таъзим қилиш билан муомала қилиниши вожиб бўлади. Худди юқорида зикр қилинган уламолар, уларга ўхшаш ва уларга гўзаллик билан эргашганлар каби.
Уларга раддия қилиши билан камситиш ва айбни ошкор қилишни ирода қилгани маъруф бўлганлар эса, у ва унга ўхшашлар ушбу ҳаром қилинган разилликлардан тийилиши учун жазо билан қарши олинишга мустаҳиқ бўлади. (Ана шу бидъат аҳли Суннат уламоларига нисбатан қилаётганлари. Айниқса шу кунларда).
Мен айтаманки: Ана шу Аллоҳ Китобида ва Расулларининг тилида жорий қилган манҳажи. У Аллоҳнинг динини ақида, ибодат ва ҳукмларда ҳужжат ва далиллар билан ҳамда унга қайси бир қиррасида бўлсин зид келадиган нарсани ботилга чиқаришда жидду-жаҳд қилиш билан ёритиб беришликдир. Хоҳ нозик ёки катта бўлсин, ушбу зиддият ва хилоф бўлишнинг манбаси фосиқ ёки солиҳ кишилар бўлишидан қатъий назар. Гарчи мужтаҳид имомлар бўлса-да. Бидъатчи, жоҳил, бўҳтончи адашганлар ҳақида нима дейсиз?
Исломни ҳимоя қилиш ва уни мудофаа қилиш учун ислом тарихининг тонгидан бугунги кунимизгача ислом уламолари, имомлари ва пешволари шу манҳаж узра юрдилар.
Дарҳақиқат, ўтган замонлардан бери ушбу манҳажга қарши чиқадиганлар мавжуд бўлган. Уларнинг бошида сўфийлар. Сўнг буни улардан ҳаддан ошган ва мулҳидлари қабул қилиб олди. Худди имом Ибнул Қаййимнинг сўзларида ўтганидек. Сўнг ушбу қаршилик қилиш байроғини ҳозирги асрда фитна аҳли ва манфур гуруҳбозлар юқори кўтарди. Бу қаршиликни ривожлантирдилар, уни ҳатто ҳаддан ошган сўфийлар ҳам билмайдиган маккор йўл ва услублар билан мустаҳкамладилар. Шулардан:
1-Ботил пешволарининг залолатларини раддия қилган кишига қарши ёлғон ва миш-мишлар билан ғазабнок ҳамла-(ҳужум)лар қилиш. Гарчи у анбиё ёки саҳобаларни бадном қилиш бўлса-да. Гарчи “Ҳулулия” ва “Ваҳдатул Вужуд” каби мулҳидлик бўлса-да. Ушбу миш-мишларни тарқатиш ва уруш қилишда жуда моҳир бўлдилар. Уни тарқатиш ва оммавийлаштиришда тасма ва китоблардан иборат восита ва барча йўллардан ҳар бир кишига етиб бориши учун интернетгача фойдаландилар. 
2-Бунинг бари ботил ва унинг аҳлига ёрдам бериш, ҳақ ва унинг аҳлини ерга уриш, ҳақ байроғни кўтариб, ботил байроғини тушираётган ушбу буюк манҳажни ерга уришдир. Шу ўринда унинг уламоларини ерга булғаш диққат марказларида. Чунки уларни ерга уриш билан массонларнинг йўлига биноан бу манҳаж ҳам соқит бўлади: “Агар бирор фикрни ерга уришни хоҳласанг унинг кишиларини ерга уришинг вожиб бўлади”.
3-Ўзларига салафийлик либосини кийдиришлари, ушбу ном билан сифатланиш, уни кийган кишини ҳимоя қилишда жонини гаровга қўйиш. Агар унда салафийликдан озгина бўлса-да мансублик бўлса алдов, макр ва ҳийла қилиш учун у билан зоҳир бўлади.
4-Асос қўйиш даъволари. Асос қўйиш даъвоси нима эканини биласизми? Бидъат аҳлини ҳимоя қилиш, уларнинг бидъат ва залолатларига адвокатлик қилиш, аҳли сунна асосларига зарба бериш, ҳақ аҳлини сукут сақлашга мажбур қилиш, ўзини салафий манҳажига нисбат берадиган ғўр ёшларни алдаш сўнг охирида уларнинг қўшини бўлиб, улар ва уларнинг асос ўрнатиш ва салафийлик билан ғилофланган ботиллари учун дўст ва душман тутишлари учун уларнинг ақл ва шуъурларига эга чиқишлик учун ботил асосларни (ўртага) ташлашликдир.
Мен аҳли суннанинг уламо ва ҳаққа даъват қилувчиларни ушбу буюк манҳажга самимий ва лойиқ бўлишлари, уни жонлантиришларига чақираман. Худди буюк салафлари оёққа турганлари каби. Чунки у Аллоҳнинг, буюк элчиларининг ҳамда ислом имомларининг манҳажи.
Уни жонлантириш билан Аллоҳнинг ҳақ дини ғолиб бўлади. Аллоҳнинг калимаси олий, куфр, бидъат ва залолат аҳлининг сўзи эса қуйи бўлади.
Унга эътиборсизлик қилиш ва унда нуқсонга йўл қўйиш билан ернинг шарқ-у ғарбида ботил шишди. Худди Аллоҳ ушбу манҳажни жонлантирадиган кишини олиб келгунча ушбу манҳаж эътиборсиз қолдирилган ёки унда нуқсонга йўл қўйиш ва унга футур етказиш юз берган асрларда ҳосил бўлганидек. Натижада Аллоҳ улар сабаб ҳақни ғолиб қилди. Худди бу имом Ибн Таймия ва у кишининг шогирдлари сўнг бир қанча асрлардан кейин имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ва у кишининг шогирдлари ва улардан бошқа Аллоҳ уларнинг қўлларида ҳақни ғолиб қилганлардан иборат кишилар сабаб юз берганидек.
Бугунги кунда залолат аҳли ва мулҳидларнинг иши улканлашди. Аҳли суннага қарши ўз юртлари ичида уруш қилмоқдалар. Кўплаб аҳли сунна ёшларида ўз ҳадафларининг кўпини рўёбга чиқардилар.
Шунга кўра, ҳақни олий қиладиган, ботилни йўқ ёки хор қиладиган ушбу манҳажни жонлантиришдан ўзга чора йўқ. У сабаб уммат ёки улар ичида Аллоҳ яхшиликни ирода қилганлар Китоб ва Суннатга ҳамда солиҳ салафлар йўлига қайтади. 
Аллоҳдан Суннат уламоларини Ўзи яхши кўриб, рози бўладиган ва умматни нажот соҳилига олиб борадиган ишларга муваффақ қилишини, уларнинг ва умматнинг сўзини ҳақ устида жам қилишини сўраймиз. Албатта, Раббимиз дуоларни Эшитувчидир.
Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига кўпдан-кўп саловат ва саломлар бўлсин.
Робеъ ибн Ҳадий Умайр ал-Мадхалий
17 Жумадал Охир 1424 ҳ

Манба: http://www.rabee.net/ar/articles.php?cat=8&id=89
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.