Admin   03-03-2016, 08:15 PM
#1
Аҳли суннани “Жарҳ қилишда ҳаддан ошганлар” дея лақаб қўйишни
ботилга чиқариш ҳақида аниқ сўз


Аллома, ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ

Муҳаммад Омон Жомий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Одамларнинг бари –ақида ва йўналишлари турлича эканига қарамай- бирор кишини яхши кўраётганларини кўрсангиз, бас, у тилёғламалик қилувчи кимса эканини билинг”.

Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Расулуллоҳга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига саловат ва саломлар бўлсин.
Сўнг:
Эй севиклиларим! Бу ўринда огоҳлантириш бериб ўтишлик лозим бўладиган бир нарса бор. Бунинг сабаби, бу борада чалғитиш юз берганлигидир. Ғаразгўй ва бидъатчилар у билан одамларни чалғитмоқдалар. У ҳам бўлса бадном қилувчиларнинг суннат уламоларини, умматга самимий бўлган ва уларни бидъат ва бидъатчилардан ҳазир бўлишга чақирувчи аҳли суннани муташаддид-(қаттиқ ёндашувчи)лар дея таҳқирлашлари. Сўнгра бунинг учун суннат уламоларини, улар орасида мўътадил, қаттиқ ёндашувчи ва енгил ёндашувчилари бор дея асос ўрнатдилар. Ана шуни асос қилиб олдилар. Сўнг бу уларга етарли бўлмай ушбу (асос)га биноан муташаддид-(қаттиқ ёндашувчи)лар деганларидан кейин, ушбу лафздан “Жарҳ қилишда ҳаддан ошганлар”га кўчиб ўтдилар. Барча мақтовлар анавиларнинг ёлгъонини аниқ ва равшан қилган Аллоҳга хос. Аҳли суннани собитқадам қилиш учун бунга жавоб шуки, Аллоҳдан бизни ва сизларни Унга йўлиққунча ҳақ ва ҳидоятда собитқадам қилишини сўраймиз, айтаманки: Уни жарҳ ва таъдил уламоларининг мўътадил, енгил ёндашувчи ва қаттиқ ёндашувчи дея тақсимлашлари ҳақида айтдилар. Бу тўғри. Бу борадаги уламоларнинг сўзлари маъруф. Бироқ бунинг боби ривоят, аниқлик ва ҳифз-(ёд олиш)га таъна етказиш бобидир. Бидъатга келсак, унинг боби бошқа боб. Бунинг боби (зеҳндаги) аниқлик боби. Биз: ҳадисни адолатли, (зеҳни) аниқ-(пишиқ-пухта) ровий ривоят қилган саҳиҳ ҳадис, деймиз. Шундай эмасми? Ривоятни аниқлаш, бу борада сўз (қуйидагиларга) йўналтирилмагандир: “Ишончли”, “Ишончли, ишончли”, Ишончли, ишончли, ишончли, ишончли”, “Тоғ”, Ишончли, ҳофиз”, “Заиф”, “Ростгўй, хатога йўл қўяди”, “Ростгўй”, “Ростгўй, кўп хатога йўл қўяди”, “Ростгўй, ҳифзи ёмон”, “Ростгўй, янглишишлари бор”, “Қўпол хатога йўл қўювчи”… Бу, ровийга таъна етказишнинг сабаблари ўнта. Бизда аниқликка тааллуқли нарсалар бор бўлиб, бу ўзининг бобида. Жарҳ ва таъдил уламоларидан бу бобда қаттиқ ёндашувчилари бор. Ровийдаги озгина хато билан (ривоятини) рад қилади. Шунинг учун айтилганки, жарҳ имомларининг баъзилари: Мен Аффон ибн Муслим ва Абу Нуъаймдан бошқа барчанинг сўзини қабул қиламан. (Уларнинг сўзини) эса қабул қилмайман, деди. Нима учун? У иккилари бирор кишини қўймай, албатта, унга таъна етказдилар, деди. Чунки, у иккилари ҳифзнинг олий даражасида бўлиб, одамлардан ўзларига ўхшаганларни хоҳлайдилар. Бу, амри маҳол. Бу озгина хатога йўл қўяди. Мана бунда эса зиёни йўқ бўлган янглишиши – енгил янглишиш бор. У сабабли аниқлиги озаяди. Натижада нима даражасига тушади? “Ҳасан”. Ва ҳадиси қабул қилинади ва ҳоказо, ва ҳоказо, то бу бобда енгил ёндашувчига етгунча. Бизда енгил ёндашувчи ҳам бўлиб, мажҳул-(ноаниқ)ни ишончли дейди. Гоҳида уни: Уни билмайман, отасини билмаймиз, бобосини ҳам билмаймиз, деб айтади ва уни “Ишончлилар китоби” деб номлаган китобига киритганини топасиз. Ахир сиз на уни, на отасини ва на бобосини танимасангиз қандай ишончли бўлсин? Мажҳул. Ана шу енгил ёндашиш. Шу енгил ёндашишдир. Биринчи турни ёдга олдик. Ибн Ҳиббон шу жумладан. Бу унинг (ровийлар ҳақидаги) таржимаи ҳоли – “Ишончлилар китоби”да мавжуд. Унинг ишончли дея баҳо беришини енгил ёндашиш сабаб назар-(баҳс) ўрни дедилар. Бу эса Аффон ва Абу Нуъайм ҳамда у иккиларига ўхшашлар. Аҳмад ва у кишига ўхшашлар мўътадил. Бунинг боби аниқлик ва ҳифз бобидир. Бу борада мўътадил, енгил ёндашувчи ва қаттиқ ёндашувчи, дейилади. Улар ичида: жарҳ қилишда ҳаддан ошганлар, деб айтган кишини эшитмадик. Бу, ўн бешинчи (ҳижрий) аср ёлғонидир. У зотлар “Жарҳ қилишда ҳаддан ошганлар”, деб айтмагандилар. “Қаттиқ ёндашувчилар”, деб айтганлар. Бу ҳақ. Ҳаддан ошишга келсак, бас, у қораланган. Шаръан қораланган лафз. Анавиларнинг мақсади эса, бу мазамматни аҳли суннага чаплашлик. Бироқ ҳайҳот! Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло анавиларни(нг ниқобини) очади.
Иккинчи турга келсак, бу ҳифз ва ривоятнинг аниқлигига боғлиқ улар ўрнатган нарса бўлиб, улар уни шунга киритадилар. У эса у (бобда) эмас. Кишиларни жарҳ ва таъдил қилиш нуқтаи назаридан жарҳ ва таъдилни девон шаклига келтириш тугагандан кейин суннат уламоларининг йўли шудир. Биз бугун жарҳ ва таъдил қиламиз. Бироқ аввалгиларнинг сўзи билан. Биз ўзимиз мустақил эмасмиз. Ихтилоф қилганларида уларнинг сўзларини тўплаймиз ва рожиҳини белгилаймиз. Бироқ Аҳмад заиф дейди-ю, сен келиб уни ўзингни наздингдан ишончли дейишинг мумкинми? Йўқ. Агар хилоф келсанг, уни қоидаларга бино қилишинг ва уни кимга ҳавола қилишинг лозим? Мисол учун Аҳмад хилоф қилди. Биз ҳақиқатда бу жиҳатдан жарҳ ва таъдил давомчиларимиз. Биз ундан фойдаланамиз ва у билан ривоятни заифга чиқарамиз. Ва фалончи ҳақида мўътадил, фалончи ўрта ва фалончи қаттиқ ёндашувчи, деймиз. Бироқ буни биз бошлаган эмасмиз, балки уларнинг девон шаклига келтирилган сўзларига назар ташлаш билан бўлади. Ана шу ровийлар ва уларнинг ҳолатларини девон шаклига келтириш, дарҳақиқат, тугаган. Биз уларнинг сўзларини нақл қиламиз ва ихтилоф юз берганда улар ўртасида рожиҳини белгилаймиз. Худди фиқҳий масалалар билан баробар бўлгани каби. Агар уламолар ихтилоф қилса далиллар билан маъруф қоидалар ила рожиҳини белгилаймиз.
Бироқ бидъат билан бадном қилиш ҳозиргача боқий қолган. Шу сабабли суннат уламолари бидъат аҳли ҳақида умматга насиҳат ва уларни ундан (бидъатдан) озод қилиш нуқтаи назаридан сўзлайдилар. Анавилар эса аниқлик (ва ҳифз) борасидаги бу сўзни олиб, уни бидъат билан бадном қилиш масаласига киритдилар. Ровийга таъна етказиш сабаблари ўнтами? Бештаси нимага боғлиқ? Жавоб беринглар! Бештаси… боғлиқ. Бештаси … боғлиқ адади билан. Тўғрими ёки йўқми? Бу эса бидъат билан таъна етказиш. Инсон бидъати билан… Унинг дин-диёнати ва адолатига боғлиқ. Ва бу қиёматгача боқий. Ривоятнинг асли билан: “Ишончли, рофизий – навосиблардан”, “Ишончли, хавориж”, “Ишончли, муржиа”, “Ишончли, қадарий”, дейди. Ишончли деб айтиши қаерда эканига қаранг? Қайси томонда? Аниқлик (ва ҳифз) томонда. Уни бадном қилиш қайси томонда? Иккиси ўртасини жамладилар. Аниқлиги ва ҳифзига олқиш айтдилар ва нимада бадном қилдилар? Адолатида. Чунки бидъат боби унда тирналган. Ровийлар борасида бидъатга аралашгани ҳақида ихтилоф бўлганда ундан истифода қилишлари учун. Ихтилоф бу борада маъруф. Ундан мутлақ ривоят қилинадими ёки ундан мутлақо ривоят қилинмайдими ёҳуд тафсилот киритиладими? Бу сўз маъруф. Тафсилот киритадиганлар наздида: агар … мувофиқ келса. Бидъатига мувофиқ келадиган ривоят олиб келса уни рад этамиз. Агар бидъатига мувофиқ келмайдиган, бидъатига даъват қилиб, (уни) қўллаб-қувватламайдиган ривоят олиб келса уни қабул қиламиз. Агар бидъатини қўллаб-қувватламайдиган нарса олиб келса қабул қиламиз. Яъни, айблов кўтарилган. Ана шу жиҳатда бидъатдан истифода қилдилар. Шунинг учун: “Ишончли, навосиблардан”, “Ишончли, қадарий”, “Ишончли, хавориж” ва ҳоказо, дейдилар. Ҳозирда буни ана унинг ўрнига қўйишни истаяптилар. Аллоҳга қасамки, анавилар ёлғон сўзлайдилар. Бизлар билан уларнинг ўртасида суннат китоблари, суннат тарихи бор. Бизлар билан уларнинг ўртасида эътиқод китоблари (турибди). Агар бу жиҳатда ҳидоят имомлари уни мана бу жиҳатга қўйишган бирор ҳарфни топсалар, бас, уни олиб келсинлар. Аҳли суннанинг бари бидъат сабаб бадном қилиш жиҳатида бидъат аҳлидан воз кечиш, улардан ажралиш, улардан ҳазир бўлишга чорлаш, уларнинг шаънига тил текказиш, улар билан алоқа узиш, улар билан суҳбат қуришдан нафрат уйғотишда муттафиқлар. Шунга иттифоқ қилганлар. Бу борада бирор киши асло хилоф қилмаган. Бугун эса ушбу тубан, ярамас, ноҳақ, жиноий сўз билан бидъат ва ҳаво аҳлидан умматга насиҳат қилувчи суннат уламоларидан нафратлантиришни хоҳлаяптилар. Мен уларга: Аллоҳ табарока ва таолонинг изни билан бунга етиб боришингиз ҳайҳот!-дейман. Умар розияллоҳу анҳу ҳузурларига Собиғ олиб келинганда урдилар. У киши ҳаддан ошувчиларданми?! Уни ҳайдадилар ва Ироққа – Басрага борди. У ердаги ишчи-(волий)га нома йўлладилар. Ким у? Абу Мусо. Ва: одамлар у билан суҳбатлашмасинлар, дедилар. У киши жарҳ қилишда ҳаддан ошувчиларданми?! Анавиларнинг йўлига кўра: ҳа! Ҳатто тавба қилди ва чиройли тавба қилди. У киши бу ҳақда Умарга нома йўлладилар, Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин! Шунда одамлар у билан суҳбатлашишига йўл бердилар. Суфён Саврий Басра аҳлига келиб, улардан Робеъ ибн Собиҳ ҳақида сўради. Ким билан ўтиради?-деди. Йўли фақат суннат, дедилар. Ким билан ўтиришини айтинглар, деди. Улар: қадарийлар, деб айтдилар. У киши: у қадарий, деди. Ҳааа! (У киши ҳам) жарҳ қилишда ҳаддан ошувчиларданми?! Саврий! … Чунки мақсад тадқиқ қилиш эмас. Балки мисоллар. Аҳмад раҳимаҳуллоҳга: Эй Абу Абдуллоҳ! Аҳли суннадан бўлган бир кишини бидъат аҳлидан бўлган бир киши билан юрганини кўраман. Ундан воз кечайми?-деди. У киши: Балки уни ундан ҳазир бўлишга чақир. Сўнг уни шундан кейин у билан юрганини кўрсанг, бас, уни унга қўшиб қўй, деди. Аҳмад жарҳ қилишда ҳаддан ошганларданми?! Маша Аллоҳ! Аҳли суннанинг бари бидъат аҳлидан эҳтиёт бўлишга чорлаш, уларга нисбатан нафрат уйғотиш, уларнинг шаънига тил текказиш, уларга раддия бериш, улар билан суҳбат қуришдан ҳазир бўлишга чақириш, улар билан суҳбат қиладиган кишидан эҳтиёт бўлишга чорлашга иттифоқ қилганлар. Уларга узр қидираётган кимса ҳақида нима дейсиз? Уларни ҳимоя қилаётган кимса ҳақида нима дейсиз? У сабабли суннат уламоларини бадном қилаётган кимса ҳақида нима дейсиз? Эътироз билдирувчиларнинг хоҳишига зид ўлароқ бу улардан (суннат уламоларидан содир бўлган). Биз билан анавиларнинг ўртасида сунан, ақида китоблари, (санаддаги) кишилар ҳақидаги китоблар. Бу от, мана бу эса майдон.
Эй севиклиларим! Улар сизларга (масалани) чигал қилиб кўрсатмасинлар! Бу услуб билан аҳли суннани обрўсизлантириш арзон, очилиб қолган обрўсизлантиришдир. Афсуски, суннатга мансуб баъзиларга бу ўтиб-(кириб) борди. Унга нима дейилса шуни қайтарадиган тўтиқуш каби бўлиб қолди. Бироқ у (тўтиқуш) узун жумлани қайтаришга қодир эмас. Бир сўз, икки сўз(ни қайтаради) бас. Мана бу тўтиқушга ўхшаб ушбу сўзни қайтаряпти. Бироқ у сиз билан майдонда юришга қодир эмас. Чунки бу унинг майдони эмас. Уни чиройли адо қилиш у ёқда турсин, уни билмайди ҳам.
Шоҳид шуки, бу улкан мусибатдир. Ва у ёшлар, талабалар ва авом одамларнинг сафларида безовталикни юзага келтирди. Ушбу асрда пайдо бўлган бу тубан сўз. Унинг асоси ҳозирги асрда гуруҳлардаги бидъатчиларни ҳимоясига тайин қилинган нафси ҳаво ва бидъат аҳли томонидан бўлди. Бу билан уларнинг айбларни кўриниб қолишидан (одамларнинг) назарини тўсадилар. Алҳамдулиллоҳким, ҳадис, суннат ва асар аҳли одамларнинг энг зийраги ва энг покиза одамлар, одамларнинг энг ростгўйи, одамларнинг энг шижоатлиси, одамларнинг одамларга энг самимийси. Бу улар орасига сизиб кирмади. Эй севиклиларим! Ушбу ярамас сўз сизларнинг орангизга сизиб кирмасин. Сизларнинг орангизга кириб бормасин. Уларнинг бундан муродини билинглар. Улар ўзлари бирга юрадиган, улар билан суҳбат қурадиган ва улар билан дўстлашадиган бидъат аҳлини ҳимоя қилиш учун уни қойим қилдилар ва байроғини кўтардилар. Шундан кейин улар ва анавилар бир нарсага айланиб қолдилар. Уларни суннат остига киритдилар. Ушбу ярамас сўздан ҳазир бўлишга чорлайдиганларни эса жарҳ қилишда ҳаддан ошувчилар дея айбладилар ва бадном қилдилар. Улардан бирор киши саломат қолмади. Уларга: биз уни бадном қилган ёки суннат уламолари уни обрўсизлантирган кишини келтиринглар. Бадном қилишимиз сабабини одамларга ёритиб беринглар. Сизлар ростгўймисизлар? Ёритиб беринглар. Уни нима учун бадном қилдилар? Чунки у шундай, шундай, шундай, дейди, деб айтинглар. Бадном қилиш сабабини баён қилинглар, деймиз. Нима учун улардан бу ўринда изоҳланган жарҳ талаб қилинмайди? Одамларга изоҳлаб беринглар. Нима учун у ҳақда шундай, шундай, шундай, деб айтдик. Агар одамлар билса (ушбу сўзни) айтувчи кишининг (сўзи) мос келадиган уят-(шармандали) ўринларининг баъзисини ёдга олинглар. Бу сўзни айтувчи нима деганди? “Шундай айбларки, агар у гўзал аёлларга тақсимланса, фақат талоқни маҳр қилиб оламиз”. Суннат уламолари томонидан ножўя сўзлар айтилган анавиларнинг шармандали ўринлари умумумматга, фақат талабаларга эмас, оммага айтилса, албатта, улардан соғлом (киши) қўтирдан қочгани каби қочиб кетадилар. Бидъат аҳлининг қўтир туя каби қўтирлари бор. Қўтир ҳайвон соғломнинг унга яқинлашишидан нима фойда топади? Бироқ соғлом қўтирланади.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан гўзал исмлари ва олий сифатлари билан биз ва сизларни аҳли сунна, унга даъват қилувчи, унда собит турувчи, уни ҳимоя қилувчи ва шу йўлда мужоҳидлардан қилишини сўрайман. Албатта У кўплаб инъом этувчи, Саҳоватлидир. Аллоҳнинг бандаси ва расули пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оилалари, саҳобалари ва у кишига гўзаллик билан эргашганларга Аллоҳнинг саловат ва саломлари ҳамда баракалари бўлсин.

Таржимон: mutaallim
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.