Admin   08-05-2010, 11:47 PM
#1
Рамазон ойи кириб келиши билан табриклаш


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча ҳамдлар Аллоҳгагина хосдир. Биз Унгагина ҳамд, истиғфор айтиб, гуноҳларимиздан тавба қиламиз. Аллоҳдан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан сиғинамиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоятловчи Зот йўқдир. Мен ягона шериксиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад – Унга, Унинг саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашган барчага Аллоҳ беадад салавоту саломлар йўлласин - Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман.
Сўнг...
Атоқли аллома Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳдан сўрашди:
Савол: Рамазон ойи кирганида одамлар шу муносабат билан: «Мабрук алайка шаҳру ромадон» («Ушбу Рамазон ойида сенга кўп баракотлар бўлсин») деб бир бирларига барака тилаганларини кўпинча эшитамиз. Бунга шариатда асос борми?
Жавоб: Рамазон киргани билан табриклаш ёмон иш эмас. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кириши билан саҳобаларини хушнуд қилганлар ва уларни иложи борича кўпроқ солиҳ амал қилишга тарғиб қилганлар. Аллоҳ таоло айтади:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, ислом) ва раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан — мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир»» (Юнус: 58).
Ушбу ой кириши муносабати билан табриклаш ва унинг шарофатига бўлган хурсандчиликда, яхшиликка интилишга кўрсатма бор. Салафларимиз ушбу ой кириши билан бир бирларини хурсанд қилардилар. Бу ишларида улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашдилар. Салмоннинг узун ҳадисида келганидек, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Эй одамлар, сизларга муборак ой кириб келди …»
Фатво рақами: 1744
Фатво номи: «Рамазон ойи киргани билан табриклаш»
Мақоланинг араб тилидаги манбаси: http://www.sahab.net/forums/showthread.php?t=370906
Шайх Фавзон жавобларига қўшимча равишда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисни келтирамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сизларга муборак ой кириб келди. Аллоҳ бу ойнинг рўзасини тутишни фарз қилди! Унда осмон дарвозалари очилади ва Жаҳаннам дарвозалари ёпилади. Шайтонлар эса занжирбанд этилади! Бу ойда Аллоҳнинг бир кечаси борки, у минг ойдан кўра яхшироқдир. Кимки ушбу кеча яхшилигидан маҳрум бўлса, (ўша одам кўп яхшиликдан) маҳрум бўлибди» (Насоий 2106. Саҳиҳ ҳадис. «ат-Таълиқ ал-ғариб» 2/69).
Ҳофиз ибн Ҳажар ушбу ҳадисни келтириб дедилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Рамазон кириши билан саҳобаларини хушнуд қилганлар. Баъзи уламолар: «Ушбу ҳадис Рамазон ойи киргани билан одамлар бир бирларини табриклашлари жоизлигига асосдир» дейишди» («Латаифул-маъариф» 156).
Шайх Ибн Боз, Шанқитий ва бошқа уламолар ҳам шу фикрни айтишган.
Аллоҳ пайғамбаримизга, унинг оиласи ва саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!

Admin   08-05-2010, 11:59 PM
#2
Рамазон ойи киргани билан табриклаш

Савол: Рамазон ойи кириши муносабати билан табриклашнинг ҳукми қандай? Унинг муайян айтиладиган шакли борми?

Жавоб: Ҳамду сано Аллоҳга хос. Пайғамбаримиз Муҳаммадга ва у зотнинг аҳли оилаларию асҳобларининг барчасига салот ва саломлар бўлсин.
Рамазон ойи киргани билан табриклаш шариатга ҳеч қандай хилоф бўлмаган одатлар қабилидандир. Бу сингари масалалар кенгроқ олинади. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Ўзим бировни табрикламайман. Лекин биров мени табрикласа, мен ҳам уни табриклайман”. Бу каби ишлар одатлар сирасига киради, айниқса, унинг шаръий асоси бўлгани учун, иншааллоҳ, унинг зиёни йўқдир. Бақара сурасининг охири нозил бўлганида Жаброил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни табриклаганлар. Шунингдек, Каъб ибн Моликнинг тавбасини Аллоҳ азза ва жалла қабул қилганида саҳобалар у кишини табриклаганлар. Бу эса шу сингари табриклар борасида асосдир. Шунингдек, хоҳ фитр, хоҳ Қурбон ҳайити билан табриклаш ҳам шунга кириб кетади. Хулоса шуки, бу ишлар одамларга инкор қилинмайдиган одатлар қаторига киради, чунки юқорида тафсилоти ўтганидек, уларнинг шаръий асоси бордир.

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.