Pages (18):    1 14 15 16 17 18   
Admin   05-18-2016, 12:48 PM

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят: «Яқин келажакда иштибоҳли ишлар бўлади. Батаҳқиқ, киши яхшиликда тобе бўлиши залолатда бошлиқ бўлишидан яхшидир» («Ибана» (1/329)).
Admin   05-19-2016, 07:43 PM

Аллома Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Мунофиқлик аломатларидан Аллоҳни кам зикр қилиш, намозга турганда дангасалик қилиш, намозда (саждада товуқ дон чўқигандек) чўқилаш. Ашула (эшитиш) билан фитналанган кимсанинг сифатлари шундай эмаслигини жуда кам учратасиз» («Фатава» (3/415)).
Admin   05-21-2016, 12:37 PM

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Жоним Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, мен ҳақимда бирор яҳудий ва насроний эшитиб сўнг мен олиб келган нарсага иймон келтирмаса, батаҳқиқ, дўзах аҳлидан бўлади» (Муслим ривояти).
Admin   05-21-2016, 02:07 PM

Яҳё ибн абу Касир раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Бандалар ўз нафсларини Аллоҳга тоат қилишга ўхшаши билан икром қилмаганлар. Ҳамда бандалар ўз нафсларини Аллоҳ азза ва жаллага маъсият қилишга ўхшаши билан хорламаганлар» («Муҳаса ан-Нафс» Ибн Абу ад-Дунё (98)).

Одамлар ўз нафсларини ё икром қиладилар ёки хорлайдилар. Кимки ибодат ва тоатда нафсига қарши курашса, дарҳақиқат, нафсини икром қилибди ва уни поклабди. Кимда-ким уни гуноҳ ва маъсиятларга ботирса, дарҳақиқат, уни хорлабди ва булғалабди.

Admin   05-21-2016, 02:20 PM

Имом Абул-Олия деди: «Мен пайғамбарларингиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўнг муҳкам (нарсалар)ни ўқидим ва Аллоҳ менга икки раҳматини ато этди. Уларнинг қайси бири яхшироқ эканини билмайман: У мени Ислом йўлига йўллаганими ёки У мени хавориж қилиб қўймаганими!» (Қаранг: «ат-Табақот ал-Кубро» 7/113).
Admin   05-30-2016, 06:29 PM

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дарҳақиқат, муборак ой бўлмиш Рамазон кириб келди. Аллоҳ сизларга унинг рўзасини фарз қилди. Унда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади. Унда бир кеча бўлиб, минг ойдан яхшидир. Ким у (кеча)нинг яхшилигидан маҳрум бўлса, ҳақиқатда маҳрум бўлибди» (Аҳмад «Муснад» (9497)).
Admin   05-30-2016, 06:55 PM

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимда-ким Рамазонда (рўзанинг фарз эканига) иймон келтириб, (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади» (Бухорий (37), Муслим (759)).
Admin   05-30-2016, 07:09 PM

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Беш вақт намоз, жума (кейинги) жумагача, Рамазон (кейинги) Рамазонгача гуноҳи кабиралардан узоқ бўлса ўрталаридаги (гуноҳ)ларни каффорот қилувчидир» (Муслим (233)).
Admin   05-30-2016, 07:22 PM

«Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди» (Бақара сураси, 183-оят).
Admin   08-29-2016, 10:46 AM

Суфён ибн Уяйна дедилар: «Қиёмат куни бўлганда Аллоҳ азза ва жалла бандасини сарҳисоб қилади ва унга рўзанинг ўзи қолгунга қадар барча амалларидаги (қилган) зулмларини билдиради. Шунда Аллоҳ азза ва жалла унинг гарданидаги қолган зулмларни Ўз зиммасига олади ва уни рўза сабаб жаннатга дохил қилади» (Байҳақий «Сунан ал-Кубро» (4/274)).
Pages (18):    1 14 15 16 17 18   
  
Users browsing this thread: 11 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.