Шайтон билан суҳбат ... шунга ўҳшаш мазмунда тарқалган китобча ва ҳадис бор эди.
Ўшанда ёзилишича Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам олдиларига Шайтон Алайҳи лаъна қари бир чол кўринишда келиб суҳбатлашади.
****
Бу тўқилган ривоят бўлиб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламга нисбат берилган худдики Муоз ва Ибни Аббосдан ривоят қилингандай. Аммо бу ривоят ҳеч бир ҳадис китобларида келмаган. Уни тарқатиш ва айниқса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламга нисбат бериш мумкин эмас!
Шайхул Ислом Ибн Таймия: "Бу мусулмонларнинг китобларида келтирилмаган, на саҳиҳ на сунан ва на муснад жамланмаларида келмаган мавзуъ(тўқилган) ҳадисдир". (Мажмуал-фатава 1/189)
Яна бунга ўҳшаш Али розиаллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилинади.
Бу ҳадиснинг тўқима эканлиги ҳақида кўпгина уламолар айтиб ўтишган, улар орасида Ибн ал-Джавзий "ал-Мавзуот"да, ҳофиз ас-Суютий "ал-Ляйли ал-маснуъа" 1/136да ва ҳофиз аз-Заҳабий "Мизон ал-иътидал" 1/197да келтиришган.
бундан ташқари бу ривоятда бошқа саҳиҳ ривоятарга ва шариат ахкомларига зид ҳабарлар бор.
«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).